Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А.
29
Бир ёшга тўлгунча боланинг руҳий ривожланиши
Ҳам тавозелик бўлиб, ҳам баодаб,
Яхшиларнинг суҳбатин қилгил талаб!
Ёғ ичига тушса сув, нолалар қилгай чироғ,
Суҳбати ножинс бўлгай боиси озору доғ.
Суҳбатга лойиқ эмас ҳар кимса ўринсиз кулса,
Гар кавуш кулса, оёқдин бўладир шаксиз узоқ.
Алишер Навоий
Боланинг туғилганидан сўнгги 12 ойдаги ҳаёти давомида унинг асаб
тизими ва руҳияти жуда катта ривожланиш йўлини босиб ўтади. Агар янги
туғилган чақалоқнинг ташқи муҳит билан алоқаси фақатгина шартсиз
рефлекслар
асосида амалга ошса, 12 ойлик гўдакнинг ташқи дунё билан
мулоқоти унинг бу қисқа ҳаёти давомида орттирган шартли рефлекслар
воситасида амалга ошади. Яъни, у энди кўп нарсани билади, тушунади ва
қила олади. Аммо шартли рефлекслар асосида вужудга келган билимлар ўз-
ўзидан ҳосил бўлмайди, балки уларни хосил қилиш, мустаҳкамлаш ва
ривожлантириш керак бўлади. Бунинг учун
энг аввало рационал равишда
ташкил қилинган кун тартиби зарур бўлади. Биз бу хақда юқоридаги
бўлимларда батафсил гапириб ўтган эдик. Аммо боланинг тўлақонли руҳий-
эмоционал ривожланиши учун бунинг ўзи етарли эмас албатта.
Бола 2 ойлик бўлганда унда ўзини ўраб турган дунё ва атроф-муҳит
хақида турли хил янги таъссуротлар олишга эҳтиёж сезилади. Булар
жумласига кўриш, эшитиш, ҳис қилиш, ушлаб кўриш ва кузатиш киради.
Бола хаётининг биринчи хафталариданоқ унда кўриш ва эшитиш қобилияти
тезлик билан ривожлана бошлайди. У яқинда жойлашган предметларга кўз
ташлай бошлайди, харакатланаётган предметларни кузатади, катталарнинг
овозларига
эътибор бериб, уларни фарқлашга ўрганади. Ундан бир қанча
шартли рефлекслар ҳосил бўла бошлайди – у бир вақтда уйғона бошлайди,
уни қўлга олсалар қувонади, гапирилса кулади, ёрқин рангли ўйинчоқларни
Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А.
30
таний бошлайди. Боладаги бу ўзгаришлар мия хужайраларининг тезкорлик
билан ривожланиши туфайли юз беради. Ташқи таъсиротлар туфайли бола
миясининг кўриш, эшитиш ва сезишга масъул бўлган қисмлари шиддат
билан ривожлана бошлайди. Агар болага ташқи таъссуротлар бўлмаган ёки
камроқ бўлган бўлса, унинг мияси ривожланиши анча секинлашади.
Қуйидаги далилга эътибор беринг: агар бола эмизикли даврда барча
керакли бўлган гигиеник тадбирларни беками-кўст олган, унга яхши
қаралган, вақтида овқатлантирилган бўлса-ю, аммо унга камроқ руҳий-
эмоционал таъсуротлар берилган бўлса, бола ўз тенгдошларидан нафақат
рухий ва ақлий жиҳатдан, балки жисмоний жиҳатдан ҳам орқада қолиши
тажрибада бир неча бора кузатилган. Шунинг учун ҳам ота-оналарнинг
кечиктириб бўлмас вазифаларидан бири – боланинг нафақат гигиеник, физик
ва физиологик талабларини қондириш, балки унинг руҳий-эмоционал
талабларини ҳам беками-кўст қондиришдир.
Биринчи уч ойда бола билан унинг уйғоқ пайтларида, дам олаётганида,
чўмилаёганида, массаж қилинаётганида эркалатиб сўзлашиш мумкин ёки уни
эмганидан сўнг қўлга олиб, хонани айлантириш ва турли нарсаларни
кўрсатиш мумкин. Бола билан бундай мулоқот
унда катта тааъсурот
қолдиради ва у катталарнинг эътиборидан жуда катта қониқиш олади.
Бола 3-4 ойлик бўлганида унда мушакларнинг фаоллиги оша бошлайди
ва унда харакатланишга иштиёқ уйғонади. У қайрилади, кўзлари билан
атроф-муҳитни кузатади, турли хил ўйинчоқларни қўлига олиб, уларни
ўрганади, уларни кўзи олдига олиб келиб кузатади, оғзига солиб тишлайди ва
мазасини татиб кўради. Бу вақтда катталарнинг вазифаси болани ташқи
муҳит билан иложи борича кўпроқ таништиришдир. Масалан,
болага турли
хил предметлар ёки ўйинчоқлар билан ишлаш тартибини ва шунга
ўхшашларни ўргатиш мумкин: қошиқни оламиз, шарчани мана бу ерга
қўямиз, қушчани ушлаб кўрамиз, овқатни бундай еймиз, бундай салом
берамиз ва хакозолар.
Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А.
31
Бола ярим ёшдан ўтгандан сўнг, у катталарга тақлид қила бошлайди.
Унинг товуш механизми ҳам ривожлана бошлайди – у алохида бўғимларни
айта олади, катталарнинг овозини эшитади ва унга нисбатан нимадир қилиб
жавоб беради, ўз овозига ўзи жавоб беради. Бола катталарнинг интонацияси
ва
мимикаси англаб, урушиш ва маъқуллашни фарқ қила оладиган бўлиб
қолади. Бола бир ёшга етар пайтида у бир нечта сўзларни айта олади,
уларнинг маъносини билиб олади, бир қанча яқин инсонлар билан мулоқот
қила олади, бир қанча сўзлар билан предметларнинг боғлиқлигини билиб
олади. Энди у турли хил сўзларни тушунади ва катталар билан гаплашишга
харакат қилади. Шундай қилиб, бола қанча кўп ақлий озуқа олса, унинг
руҳий-эмоционал ривожланиши шунчалик самарадор бўлади. Аммо бу ақлий
озуқа сифатли, мақсадга мувофиқ ва кам-камдан берилиши лозим.
Болани
доимий равишда чалғитиб, унга жуда кўп хилдаги турли-туман
ўйинчоқларни кўрсатиб, у бир турдаги таъсиротга кўникмай ва уни
ўзлаштирмай туриб, бошқалари хақида маълумот бериш сингари холатларга
йўл қўйиб, болани руҳий жиҳатдан чарчатиб қўйиш ярамайди. Масалан,
бола бошқа жойда ва бошқа одамларнинг қўлига тушиб қолса, янги шароитга
кўника олмай, бегонасираб, хархаша ва жанжал қилишини кўрган бўлсангиз
керак. Кўниккан уйда ва олдиндан кўриб юрган одамлар орасида бола тезда
тинчланади. Эмизикли болада хар бир янги нарсани тушуниш хамда унга
кўникиш жуда секин кечади ва шунинг учун ҳам унинг миясини жуда кўп
янги тааъсуротлар билан банд қилиб, унинг руҳиятига бола ўзлаштира
олмайдиган эмоциялар билан зарар етказиб қўйиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: