2 маъруза
Ишлаб чикаришда мухофаза, хавфсизликни таъминлаш масалалари
Режа: Хавфсизлик, мухофаза масалаларини хал килишда муаммолар, талаблар. Хавфсизликни таъминлашга боглик омиллар, техник курсаткичлар. Молиявий таъминот, назорат ва жавобгарлик.
Саноат корхоналарида турли кимёвий воситалар, зарарли моддалар, минерал угитларни, саноат ва курилиш материалларини саклаш, ташиш ва улардан фойдаланиш коидаларини бузилиши ернинг, хавонинг ифлосланишига, санитар гигиеник мухитнинг бузулишига, экологик хавфни содир булишига олиб келмокда.
Кимё, озик овкат саноати корхоналарида юзага келган саломатликка, хавфсизликни таъминлашга боглик муаммоларни ечиш ва инсонларнинг саломатлигини саклаш Узбекистон тараккиётида мухим уринни эгаллайди. Муаммоларни хал килиш борасида илм фан жадал тараккий этаётган, замонавий ахборат камуникация тизимлари воситаларининг кенг жорий этилган жамиятда турли сохаларда билимларнинг тез янгиланиб бориши таълим олувчилар олдида уларни пухта эгаллаш билан бир каторда мунтазам ва мустакил равишда билим излаш вазифаларини қўймоқда.
Хозирги вақтда саноат корхоналарида хавфсиз, соғлом мухитни яратишда, кутиладиган хавф-хатарларни олдини олишда, талаб даражасида махсулот, материал, моддалар олишда эскирган ускуналарни алмаштириш, янги технологияларни жорий этиш, айрим цехлар, бўлимларни, корхоналарни қайта жихозлаш асосида фойдали қазилмаларни, хомашёни саноат усулида янада тўлиқ қазиб олиш ва улардан қайта ишлашда самарали фойдаланиш муҳим вазифа бўлиб келмоқда.
Саноат корхоналарида соглом, хавфсиз муҳит яратиш технологик жараёнларни хавфсиз бажариш ўз навбатида тасдиқланган қўлланаётган хавфсизлик норма қоидаларига амал қилишга, мутахассисларни билим даражасига, воситаларни тўғри танланиб фойдаланишга, хомашё, материал, моддаларни ҳусусиятига, кимёвий, физикавий, механик, термодинамик, техник кўрсаткичларига боғлиқ.
Шу жумладан жараён бажаришда хавфсизликни таъминлашда автоматизация, электроника, ҳимоялаш ва огохлантириш воситаларидан фойдаланиш, технологик регламент талабларига амал қилиш талаб қилинади.
Технологик жараёнларни хавфсиз бажариш ўз навбатида воситаларни тури, хусусияти, хажми, ўрнатилиши, бошқариш ва мутахассис билимига боғлиқ, яъни муҳит ҳарорати, намлик, босим, ҳаво тезлиги, бино иншоатларда ва воситалар учун механик пишиқлик, бутунлик, ўтга, иссиққа, совиққа, емирилишга чидамлилик кўрсаткичлари, воситаларни тайёрлашга қўлланган металл, қотишма тури ва хусусияти эътиборга олинади.
Меҳнатни мухофаза қилиш, саноат корхоналарида жараёнларни хавфсиз бажариш, ишчи хизматчиларни соглом ва хавфсиз муҳит билан таъминлаш, хавфсизликни талабларини ташвиқот қилиш, амалга ошириш, режалаштириш, хужжатлар тайёрлаш меҳнат хавфсизлиги хужжатлар тизими (МХСТ) асосланади.
Масалан: Ташкилий услубий стандартлар, ишлаб чиқаришдаги зарарли хавфли бирикмаларга талаб ва нормалари стандартлари, ишлаб чиқариш ускуналарига хавфсизлик стандартлари, ишлаб чиқариш
жараёнлари хавфсизлиги талаблари стандартлари, ишчиларнинг ҳимоя воситаларига бўлган талаблари давлат стандартлари мавжуд.
Тизимни бошқариш услуби асосини меҳнат конунчилиги хужжатлари, давлат ва касаба уюшмаси қарор, йўлланма ва фармонлар, техникавий норма хужжатлар ташкил этади.
Саноат корхоналарида ишчи хизматчилар учун иш жараёнида хавфсиз, соглом муҳит яратиш, санитар гигиеник хавфсизлик талабларини амалда бажариш мақсадида хар йили маъмурият ва ишчи хизматчилар ўртасида тузиладиган “жамоат битими”га асосан “номенклатурали чора тадбирлар” амалга оширилади.
Тадбирлар ишлаб чиқишда бахтсиз ходисаларни олдини олиш, касб касалликларини камайтириш, иш шароитини умумий яхшилашга қаратилган.
Бахтсиз ходисаларни олдини олиш талабларига қўшимча ҳимояловчи ва мухофаза қилувчи тўсиқ туркумларини ўрнатиш, тўсиқлаш, автоматик туркумларни қуллаш, олисдан бошқариш асбобларини жорий қилиш, огоҳлантириш тизимларини жараённи механизациялаш, автоматлаштириш усуллари ва бошқалар киради.
Саноат корхоналарида касб касалликларини камайтириш тадбирларига таъсир этадиган моддалардан мухофаза қилувчи қурилма, мосламалар тайёрлаш, ҳаво алмаштириш тизимларини ўрнатиш, қайта жихозлаш, хавфли жараёнларни тўсиқлаш, замонавий машина воситаларидан фойдаланиш, хаво таркибини кузатадиган асбоблар ўрнатиш ва бошқалар мисол бўлади.
Иш шароитини умумий яхшилашга қаратилган чора тадбирларга рационал ёритиш, санитар маиший хоналарни холатини яхшилаш, шахсий мухофаза воситаларини сифатли таъмирлаш, таъминлаш, мухофаза қилиш хоналари, бурчакларни ва кўргазмаларни ташкил қилиш ва бошқалар киради.
Саноат корхоналарида технологик жараёнлар тақоза қилган чора тадбирлар мехнат шароитини яхшилашга боглиқ булишидан қатий назар номенклатурали чора тадбирларга киритилмайди.
Номенклатурали чора тадбирларга бажаришга маблағ саноат корхонасининг асосий фондидан олинади, яъни бу харажатлар умумцех ва умумзавод харажатлари хисобига киради.
Номенклатурали чора тадбирлар саноат корхоналарига боғлиқ бажарилиши лозим бўлган, корхона бош лойиха режасига киритилган, республика миқёсида хисобга олинган, амалга ошириш муддати режаланган тадбир чораларни бир қисми хисобланади, бу эса ўз навбатида корхона жойлашган туман, вилоят эътиборга олинади, маблағ ажратилади.
Саноат корхоналари фаолияти устидан соғлом, хавфсиз шароит яратиш, жараёнларни хавфсизлигини таъминлаш, маблағларни режали сарфлаш, шароитни бахолаш учун давлатни назорат ташкилотлари томонидан режали сарфлаш, шароитни бахолаш учун давлатни назорат ташкилотлари томонидан режали текшириш назорат олиб борилади. Корхона умумий фаолияти бахоланади. Саноат корхоналарида хавфсизликни таъминлаш, иш шароитини яхшилаш “Мехнат қонунлари кодекси ”(МҚК)га асосан жавобгарлик маъмуриятга юклатилган ва бажариш асосий вазифаси хисобланади.
Саноат корхоналарида мехнат мухофазаси, хавфсизлик билан боғланган қонун, қоида, йўлланма талабларини бузилишида, касалланиш, захарланиш, бахтсиз ходиса, хавфлар содир бўлишига сабабчи шахсларга тўрт хил, яъни интизомлий, маъмурий, жиноий ва моддий жавобгарлик қўлланади.
Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар хавфсизлигини таъминлаш ташкилий, техник, санитар гигиеник эргономик, ижтимоий- маиший, рухий физиологик, табиий- иқлимий, иқтисодий, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари билан боғланганва бу омилларни амалга оширишда таъминлашга эътибор берилади.
Назорат саволлари
Хавфсизликни таъминлашда муаммолар
Хавфсизликка боғлиқ омиллар, кўрсаткичлар
Молиявий таъминот, назорат, жавобгарлик
Хавфсизликни, мухофазани бошқариш
Do'stlaringiz bilan baham: |