«Ишлаб чикариш жараёнлари хавфсизлиги» фанидан маърузалар матнлари


Маъруза Ўзбекистонда саноат тармоқлари тури ва хавфсизликни таъминлаш масалалари



Download 95,73 Kb.
bet3/19
Sana21.02.2022
Hajmi95,73 Kb.
#31253
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
AHRORAKAмаъруза

3 Маъруза
Ўзбекистонда саноат тармоқлари тури ва хавфсизликни таъминлаш масалалари
Режа: Саноат корхоналарини ривожланишига, хавфсизликни таъминлшга талаблар. Саноат тармоқларини тури , хусусияти, таъминот. Ишлаб чиқариш корхоналарини хомашё билан таъминлаш ва назорат олиб бориш.

Ўзбекистонда иқтисодий ривожланишни таъминлаш, барқарорликни мустахкамлашда саноат корхоналарини улуши катта. Бу мақсадда давлат мулки хисобланган корхоналар, хусусий мулкдорлар, акциядорлар хорижий корхоналар фаолият юритиб зарур булган махсулотларни ишлаб чиқарилмоқда.


2016 йил Ўзбекистонда фаол тадбиркорлик, инавацион ғоялар ва технологияларни қуллаб қувватлаш, йили деб эълон килинди. Албатта ишланган, тасдиқланган, хавфсиз самарали, иқтисодий жихатдан фойдалий ихтиро, услуб, воситаларни, замонавий технологик воситаларни тадбиқ қилиш саноат тармоқларини кенгайиши билан бир қаторда давлат иқтисодтётига, хар томонлама давлатимизни наъмунали урин минтақада олишига, ривожланишига аҳамиятли ҳисобланади.
Ўзбекистон 2017 йил маълумотига қараганда ялпи ички махсулот ишлаб чиқариш бўйича 187 мамлакат ўртасида 134-ўринда турибди. Жахон банки хисобига кўра 190 давлат орасида 175 ўринда ҳисобланган. Мамлакатимизда маъсулияти чекланган, очиқ акционерлик жамиятига боғланган компания, бирлашма, концерн,холдинг ва бошқа корпорацияларга боғлиқ кимё, нефть ва газ кимёси, қурилиш материаллари корхонаси, озиқ овқат ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритмоқда. Махсулот ишлаб чиқариш жараёнлари замонавий услуб, восита, хомашё қулланиб “инсон” иштирокида бажарилмоқда. Технологик жараёнларни бажариш ўз навбатида корхоналарда хавфсизликни таъминлашга боғлиқ тасдиқланган қонун қоида, йўриқнома, фармоишларни талабини бажаришга ишчи хизматчилар учун соғлом хавфсиз мехнат шароитини яратишни, электроника, автоматизация, механизация воситаларидан фойдаланишни талаб қилади. Бу талабларни бажарилиши жараёнларни ишлаб чиқаришда манба оширилишида инон учун таъсир этувчи фавқулотда вазиятлар турли табиий, экологик,техноген, аралаш ва бошқа хавфларни содир бўлишига имкон бўлмайди.
Саноат тармоқлари тури кўп ва улар қўлланадиган хомашё, модда, материалларни ҳусусияти, таркиби, агрегат холати, инсонга таъсирчанлиги, замонавий ускуна услубларни қўлланиши, экологик талабларни бажарилиши, тозалаш тизимларини самарадорлиги, маҳсулот сифати ва хавфсизлиги даражаси, хавфларни олдини олиш борасида тадбир чораларни қўллаш, инсон учун корхонада соглом мухит яратилиши билан фарқланади. Ишлаб чикариш корхоналарини хавфлилик даражаси самарадорлиги кўлланадиган хомашё моддалар билан баҳоланади. Хомашёлар турли кимёвий физикавий хусусиятли, суюқ, қаттиқ, донадор, кукунсимон, газ, аэразоль, аралаш, иссиққа, совиққа чидамли, чидамсиз холатда ёнувчи бўлиши мумкин.
Саноат корхоналарини керакли хомашё билан таъминлаш ўз навбатида хавфсизликни таъминлашни талаб қилади. Чунки кўпгина қўлланадиган хомашёлар хавфли, ёнадиган, портлайдиган, саломатликка таъсир этадиган хусусиятларга эга. Шунингдек Ўзбекистонда тасдиқланган “Табиат ресурсларидан, қазилма бойликларидан самарали фойдаланиш қонуни” талабларига амал қилади.
Корхоналарни хомашё билан таъминлашда транспорт воситалари, вагонлар, сигимлар, термослар, балонлар, қутилар, қоплар, қувурлар, пневмомосламалар, темир йул вагонлари, юк кўтарувчи мосламалар, хаво қувурларини хавфдан огохланртирувчи восита ва белгиларни талаб даражасида бўлиши талаб қилинади.
Қайта ишланадиган махаллий хомашёлар, моддалар, материаллар таркиби, қобилияти хусусияти билан давлат стандарти талабларига жавоб бериши керак.Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида соғлом, хавфсиз мехнат шароитини яратиш, жараён бажарилишига боғлиқ қонун қоида, йўлланма, фармоишларни эътиборга олиниши, рахбариятнинг вазифаларини меёрда бажарилиши, шунингдек ходисаларни текширилиши, тадбир чораларни қўллаб, корхона фаолиятини соғломлаштириш, инсон фаолиятини, мехнатини ҳимоялаш бўйича давлат томонидан режали назорат олиб борилади, корхона рахбарлари томонидан хар хафта ой, кварталда текшириш уюштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Мехнат Қонунлари Кодекси моддаларига асосан назорат ва текшириш тармоқлари бўйича инспекциялар амалга оширилади.
Бу вазифани бажариш Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмаси федерациясини армоқлар бўйича давлат ..... назорати, давлат санитария назорати, давлат энергетика назорати, давлат ёнғин назорати, давлат экология ва атроф мухит мухофазаси, давлат табиатни мухофазалаш назорати, давлат фойдали қазилмалардан фойдаланиш назорати давлат сув ресурсларини, манбаларини химоялаш назорати, давлат транспорт назорати, давлат радиация хавфсизлиги назорати инспекцияларига юклатилган.
Бу назорат ташкилотлари керакли хужжатлар билан таъминланган ва фаолиятни мустақил, бошқа ташкилотларга бўйсинмаган холда бажарилади.
Корхона рахбарларини аризасига асосан, назорат ташкилотларини кўрсатмаси бўйича хал қилинмаган муаммо, ходисаларни бахолаш ишларини прокуратура олиб боради.
Назорат саволлари

  1. Саноат корхоналарига, ривожланишига талаблар

  2. Саноат корхоналарни турлари, хусусияти

  3. Хомашё билан таъминлаш масаласи

  4. Ишлаб чиқаришда назорат олиб бориш


Download 95,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish