«Ишлаб чикариш жараёнлари хавфсизлиги» фанидан маърузалар матнлари


Маъруза Ишлаб чиқариш жараёнларини хавфсиз бажаришга, шароитни таъминлашга боғлиқ қонунчилик асослари



Download 95,73 Kb.
bet4/19
Sana21.02.2022
Hajmi95,73 Kb.
#31253
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
AHRORAKAмаъруза

4 Маъруза
Ишлаб чиқариш жараёнларини хавфсиз бажаришга, шароитни таъминлашга боғлиқ қонунчилик асослари

Режа: Мехнат мухофазаси масаласи. Фуқоро ҳимояси қонуни. Мехнат қонунлари кодекси. Хавфсизликни таъминлаш тармоқлар бўйича норма, қоида, йўриқномалар, йўлланмалар, фармойишлар. Конституцияни ахамияти.


Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида тармоқлар бўйича халқ хўжалиги учун турли махсулотлар, буюмлар, моддалар, қурилмалар инсон мехнати билан ишлаб чиқилмоқда. Бунинг учун турли хуусиятли, кўринишдаги хавфли, хавфсиз хомашёлар ишлатилади ва уларни инсонга бўладиган иш шароитидаги таъсири эътиборга олинади.


Инсонларни соғлиғини, мехнатини, фаолиятини химоялаш ва улар учун соглом хавфсиз мухит яратиш давлатимизни, корхона рахбарларини муҳим вазифаси бўлганлиги учун фуқоролар соғлиғини сақлаш (1996 й) тўғрисида, меҳнатни мухофазалаш қонуни (22.09.2016 й) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (1995й) Ўзбекистон Республикасининг фуқоролик кодекси (01.12.1994 й) қонунлари талаблари инобатга олинади.
Касаба уюшмалар, уларнинг қонунлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонун (1992 й)га амал қилинади. Ўзбекистон Республикаси мехнат қилиш қонуниятлари мехнаткашларга яратиб бераётган шароитлар ва хуқуқлар, хамда уларни назорат қилиш жихатидан дунёда энг илғор ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда 12- чақириқ, 11 сессиясида тасдиқланган Конституциянинг 18-20, 27, 29, 36-42 моддаларида меҳнатни мухофаза қилиш масалалари баён этилган.
Ўзбекистон Республикаси Мехнат қонунлари кодексида соғлиқни сақлаш, соғлом ва хавфсиз шароит яратиш, халқ учун маданий, маиший фаровонликни таъминлашга оид кўпгина масалалар XIII бобни 213-258 моддаларида кўриб чиқилган.
Ишга қабул, ишдан бўшатиш, рағбатлантириш, жавобгарлик, иш вақти, таътил, аёллар ва ўсмирлар меҳнати, касалланиш таъминоти, ходисаларни бахолаш, имтиёзлар, ногиронлик таъминоти, рахбарларнинг хуқуқи, вазифалари, пенсияга чиқариш талаблари баён этилган. Ишлаб чиқаришда кўрсатилган моддаларга амал қилиб иш юритиш, муҳит яратиш амалга оширилади.
Хавфсиз ишлаш шароитини яратиш борасида йўл қўйилган хар қандай камчилик ёки хавфсиз ишлаш шароитини яхши ташкил қилмаслик натижасида ишчини бахтсиз ходисага, хавфларга учраши саноат корхонасининг ёки рахбар ходимларнинг айби хисобланади. Шунинг учун ишлаб чиқаришда кўрсатилган моддаларга амал қилиб иш юритиш, муҳит яратиш амалга оширилади.
Хавфсиз ишлаш шароитини яратиш борасида йўл қўйилган хар қандай камчилик ёки хавфсиз ишлаш шароитини яхши ташкил қилмаслик натижасида ишчини бахтсиз ходисага, хавфларга учраши саноат корхонасининг ёки рахбар ходимларининг айби хисобланади.
Шуниниг учун ишлаб чиқаришда ишчи инженер техник ходимларга меёрий шароит яратиш ва режали текшириш назорат олиб бориш ахамиятлидир.
Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида соғлом, хавфсиз мехнат шароитини таъминлашда хавфсизлик техникаси, санитар гигиена ва ёнғин хавфсизлигига боғлиқ қоида, норма, йўриқномаларни қўлланилиши катта аҳамиятга эгадир. Улар умумий, тармоқ ва оралиқ турларига бўлинади, қўлланади.
Вазирлик, илмий текшириш, лойихалаш институтлари ўзаро хамкорликда тармоқ қоида ва меёрларни ишлаб чиқиб, тасдиқлаб уларни бир ёки бир неча тармоқ корхоналарида қўллашга тавсия этилади. Оралиқ қоида ва меёрлари корхоналарда заруриятга қараб бажариладиган иш ва жараёнлар учун хавфсизликни таъминлаш мақсадида тавсия этилади.
Асосий норма қоидаларга СН-24I-71, CH-4088-96 (санитар химоя зона, хаво таркиби), СН-0058-96 (метереология), СанПин-0046-96, (хаво таркиби), СанПин-0091-98 (радиация), СанПин-0120-01 (шовқин), СанПин-0121-01 (тебраниш), НРБ (РХН)-(радиация) ҚМҚ (СНИП)-2.01.01.96 (шамол йўналиши), ҚМҚ-2.01.01.94 (лойиха, иқлим, геология), ҚМҚ-2.05.01.98 (сантехник тизими) ҚМҚ-2.09.04.98 (корхона маъмурият биноси), ҚМҚ-2.01.03.09 (зилзила), ҚМҚ-2.01.02.04 (ёнғин хавфсизлиги), ҚМҚ (ШНК)2.04.09.07 (ёнғин автоматикаси), ҚМҚ (ШНК)-2.01.19.09 (корхоналарни ёнғин хавфсизлиги категорияси), ҚМҚ -2.09.12.97 (маиший хоналар), ҚМҚ-3.05.05.98 (техник асбоб ускуналар), ҚМҚ-2.04.02.96 (сув таъминоти), ҚМҚ-2.04.05.97 (шомоллатиш, иситиш) ва бошқалари мисол бўлади ва улар асосида тармоқлар бўйича ишлаб чиқаришни жараёнлар хавфсизлигини таъминлаш учун асосий хужжат сифатида кўрилиб, фойдаланилади.
Хар йили дунёда техноген, табиий, эпизотик тусдаги хавфлар,офатлар сони тобора кўпайиб бормоқда. Бу офат ва хавфларни содир бўлишини, иқтисодий зарарларни ошишини “инсон” омили билан изоҳлаш мумкин. Мухофазанинг энг асосий субъекти инсон ва атроф муҳитдир.
Инсон фаолиятини ҳимоялаш ресурсларни ошиши, инсон яратган техносфера элементларидан мухофаза қилиш муаммоларини хавфсиз хал қилиш усулларни қўллаш, мураккаб воситалардан фойдаланиш, мехнат хавфсизлигини бошқариш билан боғланган.
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининиг 1994-йили 7- ноябрдаги 538- сонли қарорига асосан корхоналарда мехнатни мухофаза қилиш давлат бошқарувига ўтказилди ва бу масалада бош мутассади қилиб мехнат вазирлиги тайинланди. Кейинчалик Вазирлар Махкамасининг 1995-йил 16- февралдаги 58- сонли қарори билан Мехнат Вазирлиги қошида “Мехнатни мухофаза қилиш” бошқармаси тузилди.
Бу бошқарманинг вазифаси Республикамизда корхона ва муассасаларда мехнат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ барча ташкилий ва техник муаммоларни ўз вақтида ечилишини назорат қилиш хамда хавфсизлик мезонларини мухокама қилиш ва тасдиқлаш жараёнида иштирок этишдан иборат.
Ишлаб чиқаришда содир бўладиган ходисаларни келтириб чиқариш сабабларини бартараф этиш, ташкилот рахбарларининг ишчи хизматчиларга иш шароитини яхшилаш бўйича устидан назорат олиб бориш, фан ва техника ютуқларини жорий этиш, мехнат маданиятини ошириш, тадбир чоралар ишлаб чиқиш ва жорий этиш, мехнат мухофазаси ва хавфсизликка боғлиқ қонун қоидаларга ишчи хизматчиларни эътиборини ошириш вазифалари бошқармага юклатилган.

Назорат саволлари



  1. Ишлаб чиқаришда мехнат мухофазаси

  2. Хавфсизликни таъминлашга боғлиқ қонунлар

  3. Ишлаб чиқариш жараёнлар хавфсизлиги

  4. Ишлаб чиқаришда ўқитиш, малака ошириш




Download 95,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish