8 Маъруза
Ишлаб чиқаришда қўлланадиган хомашё, модда, материаллар, воситалар хавсизлиги масаласи
Режа: Қўлланадиган хомашё, модда, материаллар тури, хусусиятлари, мухитга, одамларга, таъсири. Модда, материалларни қўллаш, сақлаш талаблари, миқдорлари. Одамларни хавфли вазиятдан химоялаш чоралари. Назорат.
Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларида агрегат холатига қараб қаттиқ, суюқ, аралаш, газсимон, гель, донадор, прессланган, эритилган, сиқилган, суюултирилган босим холатида турли шаклда хажмда хомашё ва моддалар ишлатилади, қўлланади.
Хомашё, моддалар кимёвий, физикавий хоссалари, хусусиятига қараб инсон саломатлигига таъсир этадиган, таъсир этмайдиган хавфсиз, хавфли бўлиши мумкин. Зарарли хавфли моддалар мухитдаги миқдорига қараб санитария гигиена талаблари бузилиши билан захарланиш, касалланиш намоён бўлади. Ўт манбаи бўлишига қараб ёниш, портлаш бўлиши хам мумкин.
Технологик жараёнлар ва иш зонасининг зарарли моддаларсиз бўлиши касаллик, захарланиш бўлмаслигига асос бўлади. Шу шароитга ёки меёр талабига эришши жуда мушкул техник вазифа хисобланади, уни бажариш катта моддий харажатлар билан боғлиқ. Шунга кўра мехнат гигиенасида йўл қўйса бўладиган безарар концентрацияларни асослаш зарурияти вужудга келди.
Ишлаб чиқариш иш зонаси хавосида зарарли моддаларнинг 8 соат давомидаги кундалик ишда, хафтасига 41 соатдан ошмаган мехнат жараёнида, бутун иш стажи мобайнида иш жараёнида ёки хозири ва кейинги авлодлар хаётининг кейинги муддатларида замонавий текшириш усуллари билан аниқланадиган касаллик ёки саломатликда четланишлар келтириб чиқармайдиган модда миқдори “ йўл қўйса бўладиган чегара концентрацияси ”(ЙҚБЧК) деб белгиланди.
ЙҚБЧК соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган СН-245-71, СН-4088-96 да 800 дан ортиқ учун маълумот кўрсатилган. Зарарли моддалр хавфлилиги жихатидан фавқулотда хавфли, ўртача хавфли ва камроқ хавфли гурухларга бўлинган.
СН-245-71, СН-4088-96 га асосан баъзи моддалр учун ЙҚБЧК мг/м3 бирлигида қуйидагича белгиланган: симоб буғи учун-0.01 мг/м3 , мишяк ва циан водороди-0.1, акрилонитрил-0.5, эпихлоргидрин, хлор, диметиламин-10, бензол, метонол, фенол, стирол, ксилол-5, винилацетат, диметилформамид, капролактом, бутанол, фурфурол-10, аммиак, карбонатангидрид, тўртхлорметан-20, толуол-50, ацетон-200, бензин, керосин, уайтспирит-300, этонол-1000 мг/м3 ДДТаэрозоли, алюминий аэрозоли-2 мг/м3, никел-0.5, рух оксиди-5, ишқорлар-0.5, охак фосфарит, минерал ва шиша толаси чанги-3.0, фенопласт, аминопласт, преспорошоклар, асбест, резина-6, нефт кокси-5, талк-4, ПВХ-30, акролсин-0.2, бўғдой чанги-6, ун чанги-6.0, шакар чанги-10.0, тамаки-3.0, сирка кислотаси-5, чой чанги-3.0 мг/м3.
Корхона хаво мухитида зарарли моддаларнинг бўлишида санитария гигиена қоидаларига амал қилишни корхона маъмурияти зиммасига юкланган.
Ахоли жойлашган жой хаво мухитида зарарли моддалар миқдори мг/м3 бирлигида иш зонасидагига нисбатан 100 марта кам бўлиши керак. Бунинг учун режали назорат, ишлаб чиқаришда хавони, чиқиндиларни тозалик, санитар химоя зона оралиқни лойихалаш ишлари олиб борилади.
Ишлаб чиқаришда қўлланадиган зарарли ва захарли моддалар тўққиз гурухга бўлинган, яъни нерв, жигар, қон, фермент, қитиқловчи, аллерген, концереген, мутаген, эмбриотроп хиллари мавжуд.
Зарарли, захарли моддаларнинг одамга саломатлигига таъсири, уларнинг таркибига тузилишига, физик кимёвий хусусиятига, хоссаларига миқдорига, танага ўтиш йўлларига, холатига, учувчанлигига, сувда, ёғда эрувчанглигига боғлиқ.
Кимё саноати корхоналарида олинадиган ишлатиладиган моддалар ва махсулотларнинг кўпчилиги, масалан аммиак газлари, бензол, бензин, керосин, карбон вадороди, спиртлар, эфирлар, кислоталар, ишқорлар ва бошқалар зарарли хисобланади.Корхона биноларида хаво таркибидаги моддаларни аниқлаш учун лаборатория, фотокалориметрия, газохромотография, спектроскопия, электрохимия, тезкор синама усуллар қўлланади. Тезкор усулда моддаларни аниқлашда турли хилдаги газўлчагичлар, масалан, ФКГ-4М, СИРЕИА, Атмосфера-11М, Атмосфера-11М1, Гамма-М, ГИП10МВ-3А, Ифан-3, ГИАМ-1М, СМК-3, Палладий-М, Плотон-3, ЕХА-221, Миндал, Нитрон ва бошқалар қўлланади.
Қўлланадиган модда ва материалларни омборда сақлаш, хавфсизлигини таъминлашда уларни хусусияти, агрегат холати, таъсирчанглиги, ёнғин, портлашга моиллиги эътиборга олинади. Шу нуқтаи назардан омборлар хам (8) гурухга бўлинган.
Биринчи гурухга- портловчи моддалар киради,
Иккинчи гурухга- селитра, хлорат, перхлорат, нитромахсулотлар киради,
Учинчи гурухга-сиқилган, суюлтирилган газлар киради,
Тўртинчи гурухга-хаво ва сув билан қўшилиб ўз ўзидан ёнадиган моддалар киради
Бешинчи гурухга- енгил алангаланадиган суюқликлар киради,
Олтинчи гурухга-захарловчи моддалар киради,
Еттинчи гурухга- енгил ёнувчи материаллар киради,
Саккизинчи гурухга- алангаланишга олиб келадиган моддалар киради.
Одамларни касалланиши, захарланиш ва бошқа хавфлардан сақлаш учун ишлаб чиқаришда бир неча йўналишда тадбир чоралар олиб борилади:
Захарли моддалар ажралишини технологик жараёнларни бартараф этиш
Технологик мослама, ускуна, воситаларни, технологияни такомиллаштириш
Санитария, гигиена тадбирларини қўллаш
Санитария, гигиена, хавфсизликни таъминлаш, соғломлаштириш тадбирларига боғлиқ қонунларга амал қилиш
Қўлланадиган техник технологик воситаларни бутунлигини, пишиқлигини таъминлаш
Хавфли жараёнларни бажаришда автоматизация воситаларини қўллаш
Жараён бажарилишида шахсий ва мухофаза воситаларидан фойдаланиш
Зарарли моддаларни қўллаш, сақлаш тадбирларига амал қилиш
Ёниш, портлашга мойил жараён бажаришда, модда, материалларни қўллашда “ёнғин хавфсизлиги” қонуни талабларига амал қилиш.
Корхона, бино, майдон ва иншоатларида хавфта, ёнишга, ходисаларга олиб келадиган мухит бўлишига йўл қўймаслик.
Назорат саволлари
Қўлланадиган хомашё, моддалар тури, хусусияти
Одамларни хавфли вазиятдан огохлантириш
Модда, хомашё қўллаш, сақлаш талаблари
Жараён ва тармоқлар бўйича услуб, хомашё бахолаш
Do'stlaringiz bilan baham: |