Р е ж а: Мехнат мухофаасининг хукукий, ташкилий ва назарий асослари. Мехнат мухофааси



Download 61,5 Kb.
bet1/3
Sana23.07.2022
Hajmi61,5 Kb.
#844592
  1   2   3
Bog'liq
2-мавзу


2-мавзу: “Мехнат мухофазасида конунчилик ва хавфсизлик меъёрлари”


Р е ж а:
1. Мехнат мухофаасининг хукукий, ташкилий ва назарий асослари.Мехнат мухофааси
буйича асосий конунлар, стандартлар ва меъёрий хужжатлар.
2. Мехнат хавфсизлигини таъминлаш буйича давлат ва жамоа назорати.
3. Меҳнат муҳофазаси қонунлари бузилганлиги учун жавобгарлик турлари..


1. Мехнат мухофааси буйича асосий конунлар, стандартлар ва меъёрий хужжатлар.
Узбекистонда мехнат мухофазаси – бу тегишли конун ва бошка меъерий хужжатлар асосида амал килувчи, инсоннинг мехнат жараёнидаги хавфсизлиги, сихат-саломатлиги ва иш кобилияти сакланишини таъминлашга каратилган ижтимоий, иктисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш олдини олиш тадбирлари хамда воситалари тизимидан иборат.
Мехнатни мухофаза килиш буйича белгиланган барча тадбирлар Узбекистон Республикаси Конститутцияси (8 декабр, 1992 йил), Узбекистон Республикасининг Мехнат кодекси (21 декабр ; 1995 й.), «Мехнатни мухофаза килиш тугрисидаги конун » (6 май. 1993 й.), Давлат стандартлари, низомлар ва норматив хужжатлар, хавфсизлик техникаси буйича коидалар асосида олиб борилади.
Республикада демократик хукукий давлат ва очик фукаролик жамиятининг курилиши инсон хукуклари ва эркинликларига тулик риоя этилишини таккоза килади. Узбекистон Республикасининг Конститутциясида Республикамиз фукароларининг шахсий хукукий ва эркинликлари, сиёсий, иктисодий ва ижтимоий хукуклари яккол уз ифодасини топган. Конституцияда курсатилганидек, «Давлат халк иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат килади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фукоролар олдида маъсулдирлар ». ( 2-модда); «Яшаш хукуки хар бир инсоннинг узвий хукукидир…» (24 модда); «Хар бир шахс мехнат килиш, эркин касб танлаш, кулай мехнат шароитларида ишлаш ва конунда курсатилган тартибда ишсизликдан химояланиш хукукига эгадир» (37 модда). Юкоридагиларга асосланган холда ифодалаш мумкинки, инсоннинг хаёти хам, мехнат
фаолияти хам, соглиги хам давлат конунлари асосида химояланади, мухофаза килинади. Узбекистон Республикасининг мехнатни мухофаза килиш тугрисидаги конунида мехнатни мухофаза килиш сохасидаги давлат сиёсати аник уз аксини топган. Унда «Корхонанинг ишлаб чикариш фаолияти натижаларига нисбатан ходимнинг хаёти ва соглиги устиворлиги» (4 модда) таъкидланган. Ушбу конун 5 булим ва 29 моддадан иборат булиб, унда мехнат мухофазаси буйича умумий коидалар (1-булим, 7 моддадан иборат); мехнатнинг мухофаза килинишини таъминлаш (2-булим, 8 моддадан иборат); ишловчиларнинг мехнатни мухофаза килишга доир хукукларини руёбга чикаришдаги кафолатлар (3-булим, 6 моддадан иборат); мехнатни мухофаза килишга доир конунлар ва бошка меъёрий хужжатларга риоя этилиши устидан давлат ва жамоатчилик назорати (4-булим, 3 моддадан иборат); мехнатни мухофаза килиш тугрисида»ги конунлар ва бошка меъёрий хужжатларни бузганлик учун жавобгарлик (5- булим, 5 моддадан иборат) масалалари ёритилган. 1995 йил 21 декабрда Узбекистон Республикасининг Мехнат кодекси кабул килинди ва у 1996 йил апрель ойидан бошлаб амалда кучга кирди. Ушбу конунларда курсатилишича хавфсизлик техникасига, ишлаб чикариш санитариясига ёнгин чикишидан сакланишга ва мехнат мухофазасиининг бошка коидаларига риоя этиш юзасидан ишчи ва хизматчиларга йул йуриклар бериш, шунингдек, ходимларнинг мехнат мухофазасига доир кулланмаларда курсатилган хамма талабларга амал килиши устидан доимий назорат урнатиш маъмуриятзиммасига юкланади. Мехнат шароити зарарли булган ишларда, шунингдек, алохида харорат шароитида бажариладаиган ёки хавони ифлослантирувчи ишларда мехнат килувчи ва хизматчиларга белгиланган совун , махсус кийим-бош, пойафзал ва бошка шахсий химоя воситалари текинга берилади. Мехнат шароити ифлосланиш билан боглик ва зарарли булган ишларда ишловчи ишчилар белгиланган нормаларда совун, сут ёки бошка хил профилактик озик-овкатлар, иссик цехларда ишловчиларга эса газ-сув билан текин таъминланади.
Мехнат конунлари кодексида бологатга етмаган ёшларнинг мехнатига алохитда эътибор берилган. Ун саккиз ёшга тулмаган йигитларнинг 16 кг дан. Кизларни 10 кг дан ортик юк кутаришига, уларнинг иш вактини хафтасига 36 соатдан ортиб кетишига, йул куймаслик керак. Шунингдек, уларни тунги ва иш вактидан ташкари ишларга хамда дам олиш кунлари ишлашга жалб этиш такикланади. Ишчи ходимлар учун иш вактининг нормал муддати 40 соатдан ошиб кетмаслиги, ун саккизга кирмаган ёшлар хамда мехнат шароити зарарли булган ишларда мехнат килувчилар учун иш вакти микдори хафтасига купи билан 36 соат булиши керак. Иш вактидан ортик ишлаш хар бир ишчи ва хизматчи учун сурункасига икки кун давомида 4 соатдан ва йилига 120 соатдан куп булмаслиги лозим. Мехнат шароитларини меъёрлаштириш, ишчилар учун соглом ва хавфсиз иш шароитини таъминлаш максадида мехнат хавфсизлдиги талаблари асосида стандартлар ишлаб чикилиб улар маълум бир системага солинган. Ишлаб чикаришда юз берадиган бахтсиз ходисаларни олдини олишга каратилган тадбирлардан бири бу содир булган бахтсиз ходисаларни тугри текшириш ва тахлил килиш, уларнинг сабабларини аниклаш хамда олинган маълумотлар асосида тегишли тадбирлар ишлаб чикишдан иборатдир. Шу нуктаи назардан Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли карорига асосан «Ишлаб чикаришдаги бахтсиз ходисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошка зарарланишини текшириш ва хисобга олиш» тугрисида Низом кабул килинди. Узбекистон Республикасининг мехнат конунлари кодексида хамда мехнатни мухофаза килиш тугрисидаги конунида ва бошка меъерий хужжатларни бузганлиги учун жавобгарлик белгиланади. Конунда, мехнатни мухофаза килишга доир талаблар таъминланмаганлиги учун корхоналарнинг жавобгарлиги, (25-модда) мехнатни мухофаза килиш талабларига жавоб бермайдиган ишлаб чикариш ахамиятидаги махсулотни тайёрланганлик ва сотганлик учун корхоналарнинг иктисодий жавобгарлиги, (26 модда): ишлаб чиакришда жабрланган ходимларга зиён етказганлик учун корхоналарнинг моддий жавобгарлиги, (28-модда); ишлаб чикаришдаги бахтсиз ходиса окибатида ходим вафот этган такдирда корхонанинг моддий жавобгарлиги (29-модда) аник курсатиб утилган. «Мехнатни мухофаза килишга доир конунлар ва бошка меъёрий хужжатдар бузилишида айбдор булган ёки давлат ва жамоатчилик назорати идоралари вакилларининг фаолиятига монелик килган мансабдор шахслар Узбекистон Республикаси конунларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар» (27- модда).
Меҳнат ҳақидаги қонун маъмуриятга қуйидаги вазифаларни юклайди:
1. Соғлом ва ҳаффсиз иш шароитларини таъминлаш.
2. Касбий касалликларни ва жарохатларни огохлантирувчи замонавий хавфсизлик техникаси воситаларини тадбиқ қилиш.
3. Ишчи ва хизматчиларини бепул коржома ва химоя воситалари билан таъминлаш.
4. Зарарли иш шароитларида махсус сут ва махсус овқатлар билан таъминлаш.
5. Медицина кўрикларини ўз вақтида ўтказиб туриш.
6. Йўриқноманинг барча турларини ўз вақтида ўтказиб туриш ва Меҳнат кодексига биноан оғир ва зарарли ишларда аёллар меҳнати тақиқланган.
Хомиладор аёлларга бола туғилишидан олдин 56 кун, туғилгандан кейин ҳам 56 кун таътил берилади. 2 ва ундан ортиқ бола туғилса ёки туғилиш арафасида бўлган холларда 70 кун таътил берилади. Хозир бола парвариши учун таътил вақти 2 йилгача, ўз хисобидан олинадиган отпуска 3 йилгача чўзилган.
Хомиладор аёллар енгил ишларга ёки тўлиқмас иш жойларига ўтказиладилар.
16 ёшга тўлмаган ёшларни ишга қабул қилиш тақиқланган. Айрим холларда 15 ёшдан ҳам ишга олиш мумкин. (шу холларни тушунтириб бериш). Балоғат ёшига етмаган (16 дан 18 гача) ёшлар учун қисқартирилган олти соатли иш куни жорий этилган. Тунги ва асосий вақтдан ташқари қўшимча ишлар таъқиқланган.



Download 61,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish