Бандликдан-сўнгги нафақаларни тўлаш: белгиланган нафақа тизимлари 55 Белгиланган нафақа тизимларини ҳисобга олиш мураккабдир, чунки актуар фаразлар мажбуриятни ва харажатни баҳолашда талаб этилади ва актуар фойдалар ёки зарарлар эҳтимоли мавжуддир. Бундан ташқари, мажбуриятлар дисконтланган асосда ҳисобланади, чунки улар ходимлар тегишли хизматларни кўрсатганидан кўп йиллардан сўнг ҳисоб-китоб қилиниши мумкин.
Тан олиш ва баҳолаш 56 Белгиланган нафақа тизимлари молиялаштирилмаган бўлиши мумкин, ёки улар тадбиркорлик субъектининг, ва айрим ҳолларда унинг ходимларининг, бадаллари шу каби тадбиркорлик субъектига ёки фондга тўланишиши орқали тўлиқ ёки қисман молиялаштирилиши мумкин. Бундай тадбиркорлик субъекти ёки фонд ходимларга нафақаларини тўлайдиган ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектидан юридик жиҳатдан алоҳида бўлади. Муддати келганда молиялаштирилган нафақаларни тўлаш, нафақат, фонднинг молиявий ҳолатига ва инвестицион фаолиятининг натижасига, шу билан бирга тадбиркорлик субъектининг фонд активларидаги ҳар қандай камомадни қоплаш қобилиятига, ҳамда ҳоҳишига, боғлиқ бўлади. Шу туфайли, тадбиркорлик субъекти аслида тизим билан боғлиқ актуар ва инвестицион рискларни ўз зиммасига олган бўлади. Шундай экан, белгиланган нафақа тизими учун тан олинган харажат давр учун тўланадиган бадал суммасига тенг бўлиши зарур эмас.
57 Тадбиркорлик субъекти томонидан белгиланган нафақа тизимларини ҳисобга олиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
(a) дефицит ёки профицитни аниқлаш. Бу қуйидагиларни ўз ичига олади:
(i) жорий ва олдинги даврларда ходимлар томонидан уларнинг хизматлари эвазига ишлаб топилган нафақаларнинг тадбиркорлик субъекти учун якуний қийматини ишончли баҳолаш учун актуар усулидан, прогноз қилинадиган шартли бирлик усулидан фойдаланишни (67-69 бандларга қаранг). Бу эса тадбиркорлик субъектидан жорий ва олдинги даврларга қанча суммадаги нафақалар тегишли эканлигини аниқлашни (70-74 бандларга қаранг) ҳамда нафақанинг қийматига таъсир этадиган демографик кўрсаткичлар (масалан ходимлар қўнимсизлиги ва ўлим кўрсаткичи) ва молиявий кўрсаткичлар (масалан маошларнинг ва тиббий харажатларнинг келгусидаги ошишлари) тўғрисида тахминлар (актуар фаразлар) қилишни талаб этади (75-98 бандларга қаранг).
(ii) ушбу нафақаларни белгиланган нафақа тўлаш мажбуриятининг ва жорий хизмат кўрсатиш қийматининг келтирилган (дисконтланган) қийматларини аниқлаш учун дисконтлаш (67-69 ва 83-86 бандларга қаранг).
(iii) белгиланган нафақа тўлаш мажбуриятининг келтирилган (дисконтланган) қийматидан ҳар қандай тизим активларининг ҳаққоний қийматини (113-115 бандларга қаранг) чегириш.
(б) (а) да аниқланган дефицит ёки профицит суммаси сифатида соф белгиланган нафақа мажбуриятининг (активининг) суммасини аниқлаш, бунда уни соф белгиланган нафақа активини активнинг юқори чегарасигача чеклашнинг ҳар қандай таъсирига тўғриланган ҳолда (64-бандга қаранг).
(в) фойда ёки зарарда тан олинадиган суммаларни аниқлаш:
(i) жорий хизмат кўрсатиш қиймати (70-74 бандларга қаранг).
(ii) ҳар қандай олдинги хизмат кўрсатиш қиймати ва ҳисоб-китоб қилингандаги фойда ёки зарар (99-112 бандларга қаранг).
(iii) соф белгиланган нафақа мажбурияти (активи) бўйича соф фоиз (123-126 бандларга қаранг).
(г) қуйидагиларни қамраб олган ҳолда, бошқа умумлашган даромадда тан олинадиган соф белгиланган нафақа мажбуриятининг (активининг) қайта баҳолашларини аниқлаш:
(i) актуар фойдалар ва зарарлар (128 ва 129-бандларга қаранг);
(ii) тизим активлари бўйича фойдалар, бунда соф белгиланган нафақа мажбурияти (активи) бўйича соф фоизга киритилган суммалардан ташқари (130-бандга қаранг); ва
(iii) активнинг юқори чегарасининг таъсиридаги ҳар қандай ўзгариш (64-бандга қаранг), бунда соф белгиланган нафақа мажбурияти (активи) бўйича соф фоизга киритилган суммалардан ташқари.
Тадбиркорлик субъекти бирдан ортиқ белгиланган нафақа тизимига эга бўлса, у юқоридаги амалларни ҳар бир муҳим тизимга нисбатан алоҳида қўллайди.
58 Тадбиркорлик субъекти соф белгиланган нафақа мажбуриятини (активини) етарли маромда аниқлаши лозимки, бунда молиявий ҳисоботларда тан олинадиган суммалар ҳисобот даври охирида аниқланиши мумкин бўлган суммалардан муҳим даражада фарқ қилмаслиги керак. 59 Ушбу Стандарт тадбиркорлик субъектининг барча муҳим бандликдан-сўнгги нафақа тўлаш мажбуриятларни баҳолашда малакали актуар тадбиркорлик субъектини жалб этишини маъқуллайди, аммо талаб этмайди. Амалий сабаблар туфайли, тадбиркорлик субъекти малакали актуарий тадбиркорлик субъектидан ҳисобот даври охиридан олдин мажбуриятни батафсил баҳолашни амалга оширишни сўраши мумкин. Шунга қарамасдан, ушбу баҳолашнинг натижалари ҳисобот даври охирига қадар содир бўлган ҳар қандай муҳим операцияларга ва ҳолатлардаги бошқа муҳим ўзгаришларга (жумладан бозор нархларидаги ва фоиз ставкаларидаги ўзгаришларга) нисбатан тўғриланади.
60 Айрим ҳолатларда, баҳолар, ўртачалар ва қисқа ҳисоб-китоблар мазкур Стандартда акс эттирилган батафсил ҳисоб-китобларнинг ишончли тахминини таъминлаши мумкин.