International Accounting Standard 19



Download 0,53 Mb.
bet1/34
Sana23.06.2022
Hajmi0,53 Mb.
#695842
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
IAS 19 Ходимларнинг даромадлари


БҲХС 19

Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 19
Ходимларнинг даромадлари

Мақсади
1 Ушбу Стандартнинг мақсади ходимларнинг даромадларини ҳисобга олиш ва улар бўйича маълумотларни очиб бериш тартибини белгилашдан иборатдир. Стандарт тадбиркорлик субъектлардан қуйидагиларни тан олишни талаб этади:
(a) мажбуриятни, қачонки ходим келгусида тўланадиган ҳақ эвазига хизмат кўрсатадиган бўлса; ва
(б) харажатни, қачонки тадбиркорлик субъекти ходимларнинг даромадлари эвазига ходим томонидан кўрсатилган хизматдан юзага келадиган иқтисодий манфаатни истеъмол қилса.
Қўллаш доираси
2 Ушбу Стандарт иш берувчи томонидан ходимларнинг даромадларини ҳисобга олишда қўлланилиши лозим, бундан МҲХС 2 “Акцияга асосланган тўлов” қўлланиладиган ходимларнинг даромадлари мустасно.
3 Ушбу Стандарт нафақа тўловлари тизими (фонди) томонидан ҳисобот берилишини қамраб олмайди (БҲХС 26 “Пенсион тизимлар бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот” га қаранг).
4 Ушбу Стандарт қўлланиладиган ходимларнинг даромадлари қуйидагилар асосида тўланадиган ходимларнинг даромадларини ўз ичига олади:
(a) тадбиркорлик субъекти билан ходимлар, ходимлар гуруҳи ёки уларнинг вакиллари ўртасидаги расмий режалар ёки бошқа расмий келишувлар асосида;
(б) қонунчилик талаблари асосида ёки соҳа келишувлари орқали, бунда уларга мувофиқ тадбиркорлик субъектлари миллий, давлат, соҳа ёки бошқа кўп сонли иш берувчилар тизимларига тўловларни амалга ошириши талаб этилганда; ёки
(в) кўзда тутилган мажбуриятни юзага келтирадиган норасмий амалиётлар орқали. Норасмий амалиётлар кўзда тутилган мажбуриятни юзага келтиради, қачонки тадбиркорлик субъекти ходимларнинг даромадларини тўлашдан бошқа реал муқобилга эга бўлмаганда. Кўзда тутилган мажбуриятга мисол тариқасида, тадбиркорлик субъектининг норасмий амалиётларидаги ўзгариш унинг ходимлар билан муносабатларига қабул қилиб бўлмайдиган зарарга сабаб бўлган ҳолатни келтириш мумкин.
5 Ходимларларнинг даромадлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
(a) қуйидагилар каби ходимларнинг қисқа муддатли даромадларини, агарда уларнинг тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши ходимлар тегишли хизматларни кўрсатадиган йиллик ҳисобот даври охиридан сўнг ўн икки ойдан олдин кутилса:
(i) иш ҳақлари, маошлар ва ижтимоий таъминотга тўловлар;
(ii) тўланадиган йиллик таътил тўлови ва тўланадиган касаллик тўлови;
(iii) фойдада-қатнашиш ва мукофотлар; ва
(iv) ходимларнинг жорий моддий наф тарзидаги даромадлари (масалан, тиббий хизмат, уй ёки автомобиль билан таъминлаш ҳамда бепул ёки имтиёзли нархлардаги товарлар ёки хизматлар);
(б) қуйидагилар каби бандликдан-сўнгги даромадлар:
(i) пенсия тўловлари (масалан, пенсиялар ва пенсияга чиқиш бўйича бир марталик тўловлар); ва
(ii) бандликдан-сўнгги бошқа даромадлар, масалан бандликдан-сўнгги ҳаёт суғуртаси ва бандликдан-сўнгги тиббий хизмат;
(в) ходимларнинг қуйидагилар каби бошқа ўзоқ муддатли даромадларини:
(i) узоқ муддатли ишламаган вақт учун ҳақ тўлаш, масалан кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар, ижодий таътил пули;
(ii) юбилейга бериладиган мукофотлар ёки бошқа узоқ муддали хизмат ҳақлари; ва
(iii) меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотган ходимларга қўшимча узоқ муддатли ҳақ тўлаш; ва
(г) ишдан бўшатиш нафақалари .
6 Ходимларнинг даромадлари ходимларга ёки уларнинг қарамоғидагиларга ёки манфаатдорларга тақдим этиладиган ҳамда бевосита ходимларга, уларнинг турмуш ўртоқларига, фарзандларига ёки бошқа қарамоғидагиларига ёки бошқаларга, масалан суғурта компанияларига тўланадиган тўловлар (ёки товарлар ёки хизматлар билан таъминлаш) орқали ҳисоб-китоб қилиниши мумкин бўлган ходимларнинг даромадларини ўз ичига олади.
7 Ходим тадбиркорлик субъектига тўлиқ бандлик, қисман бандлик, доимий, бир марталик ёки вақтинчалик асосда хизмат кўрсатиши мумкин. Мазкур Стандартнинг мақсади учун, ходимлар директорлар ва бошқа раҳбарият ходимларини ўз ичига олади.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish