Қисқа муддатли ишламаган вақт учун тўловлар 13 Тадбиркорлик субъекти 11-бандга мувофиқ ишламаган вақт учун тўланадиган ҳақ шаклидаги ходимларнинг қисқа муддатли даромадлари бўйича кутилаёган харажатни қуйидаги ҳолларда тан олиши лозим: (a) жамғариладиган ишламаган вақт учун тўловлар ҳолатида, қачонки ходимлар келгусида тўланадиган ишламаган вақт учун тўловларга уларнинг ҳуқуқини оширадиган хизмат кўрсатса. (б) жамғарилмайдиган ишламаган вақт учун тўловлар ҳолатида, қачонки тўланадиган ишламаган вақт содир бўлганда. 14 Тадбиркорлик субъекти турли сабабларга кўра, жумладан меҳнат таътиллари, касаллик ва қисқа муддатдаги меҳнатга лаёқатсизлик бўйича таътил, декрет таътили, суд маслаҳатчиси вазифасини ўташ ёки ҳарбий хизматни ўташ таътили туфайли ходимларга ишламаган вақт учун ҳақ тўлайди. Ишламаган вақт учун тўланадиган ҳақлар икки тоифага бўлинади:
(a) жамғариладиган; ва
(б) жамғарилмайдиган.
15 Жамғариладиган ишламаган вақт учун тўловлар келгусига ўтказиладиган ва келгуси даврларда фойдаланиладиган ишламаган вақт учун тўловлар ҳисобланади, бунда агар жорий даврдаги ҳуқуқдан тўлиқ фойдаланилмаган бўлса. Жамғариладиган ишламаган вақт учун тўловлар қопланадиган (бошқача айтганда, ходимлар тадбиркорлик субъектидаги ишидан бўшаётганда фойдаланилмаган ҳуқуқ учун ҳақ олишга ҳақли бўладилар) ёки қопланмайдиган (қачонки ходимлар ишдан бўшаётганда фойдаланилмаган ҳуқуқ учун ҳақ олишга ҳақли бўлмасалар) бўлиши мумкин. Ходимларнинг ишламаган вақт учун тўловлари бўйича уларнинг ҳуқуқини оширадиган хизмат кўрсатиши билан мажбурият юзага келади. Мажбурият пайдо бўлади ва тан олинади, ҳаттоки агарда ишламаган вақт учун тўловлар қопланмайдиган бўлса ҳам, бунда ходимлар жамғариладиган қопланмайдиган ҳуқуқдан фойдаланишдан олдин ишдан бўшаши мумкинлиги эҳтимоли ушбу мажбуриятни баҳолашга таъсир қилишидан қатъий назар.
16 Тадбиркорлик субъекти жамғариладиган ишламаган вақт учун тўловлар бўйича кутилаётган харажатни шундай қўшимча сумма сифатида баҳолаши лозимки, бунда тадбиркорлик субъекти ушбу суммани ҳисобот даври охирида жамғарилган фойдаланилмаган ҳуқуқ натижасида тўлашни кўзда тутади. 17 Олдинги бандда қайд қилинган усул фақатгина ҳақ йиғилиши нуқтаи назаридан юзага келиши кутилган қўшимча тўловлар суммасидаги мажбуриятни баҳолайди. Кўп ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти фойдаланилмаган ишламаган вақт учун тўловлар учун муҳим мажбурият мавжуд бўлишини баҳолаш учун батафасил ҳисоб-китобларни амалга ошириши зарур эмас. Масалан, касаллик таътили мажбурияти муҳим бўлиш эҳтимоли мавжуд, фақатгина агарда фойдаланилмаган тўланадиган касаллик таътили тўланадиган йиллик таътил сифатида олиниши учун расмий ёки норасмий асос мавжуд бўлса.