Маълумотларни очиб бериш 25 Мазкур Стандарт ходимларнинг қисқа муддатли даромадлари тўғрисида муайян маълумотлар очиб берилишини талаб этмасада, бошқа МҲХСлар бундай маълумотлар очиб берилишни талаб этиши мумкин. Масалан, БҲХС 24 асосий раҳбарият ходимларига тегишли ходимларнинг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар очиб берилишини талаб этади. БҲХС 1 “Молиявий ҳисоботалрни тақдим этиш” ходимларнинг даромадлари бўйича тадбиркорлик субъектининг харажатларини очиб беришни талаб этади.
Бандликдан-сўнгги нафақаларни тўлаш: белгиланган бадал тизимлари билан белгиланган нафақа тизимлари ўртасидаги фарқлар 26 Бандликдан-сўнгги нафақаларни тўлаш қуйидагилар каби моддаларни ўз ичига олади:
(a) пенсия кўринишидаги нафақалар (масалан, пенсиялар ва пенсияга чиқишда бир марталик тўлов); ва
(б) бошқа бандликдан-сўнгги нафақаларни тўлаш, масалан бандликдан-сўнгги ҳаёт суғуртаси ва бандликдан-сўнгги тиббий хизмат.
Тадбиркорлик субъекти томонидан бандликдан-сўнгги нафақалар тўланишини белгилайдиган келишувлар бандликдан-сўнгги нафақалар тизимлари бўлиб ҳисобланади. Тадбиркорлик субъекти мазкур Стандартни барча бундай келишувларга нисбатан қўллайди, бунда улар бадалларни олиш ва нафақаларни тўлаш бўйича алоҳида тадбиркорлик субъектининг ташкил этилишини қамраб олиши ёки олмаслигидан қатъий назар.
27 Бандликдан-сўнгги нафақа тизимлар белгиланган бадал тизимлари ёки белгиланган нафақа тизимлари сифатида таснифланади, бунда улар тизимнинг асосий шартлари ва шароитларидан келиб чиқадиган унинг иқтисодий моҳиятига боғлиқ тарзда таснифланади.
28 Белгиланган бадал тизимларида тадбиркорлик субъектининг юридик ёки кўзда тутилган мажбурияти у фондга тўловни амалга оширишга келишадиган суммада чегараланади. Демак, ходимлар оладиган бандликдан-сўнгги нафақаларнинг суммаси тадбиркорлик субъекти (ва балки ходим) томонидан бандликдан-сўнгги нафақа тизимига ёки суғурта компаниясига тўланадиган бадаллар суммаси ва бадаллардан юзага келадиган инвестицион фойдалар билан аниқланади. Натижада, актуар риск (нафақалар кутилганидан камроқ бўлиши) ва инвестицион риск (инвестиция қилинган активлар кутилган нафақаларни таъминлашда етарли бўлмаслиги) аслида ходимларга тушади.
29 Тадбиркорлик субъектининг мажбурияти у фондга тўловни амалга оширишга келишадиган суммада чегараланмайдиган ҳолатларга мисоллар тариқасида, қачонки тадбиркорлик субъекти юридик ёки кўзда тутилган мажбуриятга қуйидагилар орқали эга бўлишини келтириш мумкин:
(a) фақатгина бадаллар суммасига боғлиқ бўлмаган тизим нафақаси формуласи орқали, у агарда активлар тизим нафақаси формуласидаги нафақаларни таъминлаш учун етарли бўлмаганида, тадбиркорлик субъектидан яна бадалларни тўланишини талаб этилса;
(б) тизим орқали билвосита ёки бевосита бадаллар бўйича белгиланган фойда кафолати орқали; ёки
(в) кўзда тутилган мажбуриятни юзага келтирадиган норасмий амалиётлар орқали. Масалан, кўзда тутилган мажбурият юзага келиши мумкин, қачонки тадбиркорлик субъекти инфляцияни ҳисобга олган ҳолда собиқ ходимларга нафақалар суммасини ошириш тарихига эга бўлса, бунда ҳаттоки нафақалар суммасини ошириш бўйича юридик мажбурият мавжуд бўлмаганда ҳам.
30 Белгиланган нафақа тизимларида:
(a) тадбиркорлик субъекти жорий ва собиқ ходимларга келишилган нафақаларни тўлаш мажбуриятига эга бўлади; ва
(б) актуар риск (нафақалар кутилганидан кўпроқ бўлиши) ва инвестицион риск аслида тадбиркорлик субъектига тушади. Агарда актуар ёки инвестицион тажриба кутилганидан яхши бўлмаса, тадбиркорлик субъектининг мажбурияти кўпайиши мумкин.
31 32-49 бандларда белгиланган бадал тизимлари билан белгиланган нафақа тизимлари ўртасидаги фарқлар кўп сонли иш берувчилар тизимлари, умумий назорат остида бўлган тадбиркорлик субъектлари ўртасида рискларни тақсимлайдиган белгиланган нафақа тизимлари, давлат тизимлари ва суғурталанган нафақалар мисолларида тушунтирилган.