ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2019, 8(128)
босқичда эса ялпи иқтисодий ўсиш суръатлари
пасайиши мумкин.
шу ўринда таъкидлаш керакки, ХХ асрда иқти
содий ўсишнинг асосий миқдор ва сифат тавсифи
қуйидагиларда ўз аксини топган эди:
1) қўшимча ўсишнинг юқори суръатлари – жон
бошига ишлаб чиқариш ҳажми, меҳнат унумдор
лиги, иқтисодиёт, жамият ва мафкурадаги кескин
ўзгаришлар;
2) сифат ўзгаришлари – технологиялар транс
ферти ҳисобидан экспансион ўсиш, ривожланган
давлатларда ўсиш имкониятларининг миқёси
ортиб, дунёнинг 75 фоиз аҳолиси яшаётган минта
қаларда эса энг паст турмуш кечириш имконият
ларининг ҳам таъминлана олмаслиги.
Сўнгги ўн йилликларда эса жаҳон хўжалигида
қуйидаги янги тенденциялар кузатилаяпти:
1. Ўртача ўсиш суръатлари 1 фоиздан 3 фоиз
гача ошди.
2. Ривожланган давлатлар жаҳон маҳсулотининг
1/2 ва савдо айланмасининг 2/3 қисмини таъмин
лаб бермоқда.
3. Ривожланаётган давлатларда ишлаб чиқариш
ҳажмининг кўпайиши тезлашди, бу кўрсаткич 2,4
фоиздан 5–6 фоизгача ошди.
4. Иккинчи авлод янги индустриал давлатлар
пайдо бўлди. Булар Индонезия, Филиппин, Малай
зия ва Таиланд ҳисобланади.
5. Бу даврда иқтисодий ўсишнинг янги сифат
кўрсаткичлари шаклланди. Улар қуйидагича тав
сифланади: маҳсулот сонини тез кўпайтирадиган
тежамкор ишлаб чиқаришга ўтилди; маҳсулот
сифатининг техник даражаси ўсди; якуний маҳс
улотнинг турлитуманлиги ошди; истеъмол улуши
нинг ўсиши тезлашди; ўзгаришларга тез мослаша
диган ва самарали хўжалик бирликлари кўпайди.
Мазкур тенденциялар ривожланган ва ривожла
наётган жамиятлар ҳаётида ялпи фаоллашув содир
бўлганлиги, институционал тузилмаларнинг бу
жараёндаги аҳамияти ортаётганлигини билди
ради.
шу ўринда, иқтисодий ўсишнинг институционал
омиллари ҳақида сўз борганда, қуйидаги тўртта
иқтисодий тизимни алоҳида ажратиб олиш муҳим.
Булар қуйидагилар:
– иқтисодиётнинг реал сектори ва технологик
даражани намойиш этадиган ишлаб чиқариш
техник тизим;
– ресурсларнинг оқилона айланишини таъмин
лаб берадиган молиявий тизим; шунингдек, пул
кредит тизими;
– институционал тизим – қонунлар, қоидалар,
хаттиҳаракатлар модели,
расмий ва норасмий
нормалар; бу тизим жамият институционал тузил
масининг иқтисодиёт соҳалари ривожланишини
жадаллаштиришга таъсирини кучайтиради;
– социал тизим; бу тизим жамиятнинг ижти
моий тузилишини тавсифлайди. Бу
мамлакат
аҳолисининг турмуш тарзи, сифати ва даражасини
ҳам белгилаб беради. шунингдек, инсон капита
лининг ривожланиш имкониятлари ва йўналиш
ларига таъсир кўрсатади. Айтиш мумкинки, улар
иқтисодий ўсиш сифати, тузилмавий ўзгаришлар
ва ўсиш суръатларини белгилаб беради. Бу, ўз
навбатида, иқтисодий ўсиш имкониятларини бел
гилайди, аҳолининг турмуш тарзи ва сифати инно
вацияларнинг шартшароитлари ва иқтисодий
ўсишнинг инновацион типини шакллантиради.
Ривожланган давлатларда илмийтехника тарақ
қиёти реал иш ҳақини ошириб, турмуш сифатига
сезиларли таъсир кўрсатган. Ривожланаётган дав
латларда эса бу жараён секин бормоқда: реал иш
ҳақи секин ўсмоқда, турмуш даражаси пастлигича
қолмоқда, у барқарор тус олмаяпти,
экспорт
қилинаётган товарлар нархи импорт товарлари
нархига нисбатан секин ошмоқда. Бу
истеъмол
стандартларига ҳам салбий таъсир қилиб, аҳоли
турмуш фаровонлигини сезиларли оширишга йўл
бермаяпти.
Маълумки, миллий даромаднинг умумий
миқдори ва уни қайта тақсимлашнинг инструмент
лари иқтисодий тизим амал қилишининг самара
дорлигини белгилаб беради. Бу ижтимоий муно
сабатлар, жамиятнинг социал тузилиши, иқтисодий
агентлар ҳаракатининг мотивацияларига ўз таъ
сирини кўрсатади.
Ҳаётнинг сифати ва ижтимоий ривожланиши
жамият аъзоларининг турли хил ижтимоий хиз
матлардан фойдалана олиш имкониятлари билан
ҳам тавсифланади. Қашшоқлик эса нафақат аҳоли
жон бошига кам даромад сифатида баҳоланади,
балки инсон салоҳиятининг йўқолган ёки йўқолиб
бораётган имкониятлари сифатида қаралиши мум
кин [6].
Ижтимоий муносабатларнинг рангбаранглиги
унинг тузилишидаги ўзгаришларга боғлиқ. Агар
жамият аъзолари вақтни қандай бошқаришни бил
маса, бунда
Do'stlaringiz bilan baham: