ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 8(128)
Кириш. Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсишни таъ
минлаш ва жамиятни мувозанатли тараққий этти
ришга қаратилган ислоҳотлар тизимли амалга
оширилмоқда. Мустақиллик йилларида иқтисо
диётнинг рақобатбардошлик даражасини юксал
тиришга йўналтирилган кенг қамровли ўзгаришлар
амалга оширилган бўлсада, турмушнинг ўзи, жаҳон
хўжалигидаги кескин рақобат муҳити, қолаверса,
минтақамизда жадаллашаётган интеграциялашув
жараёнлари иқтисодий ўсиш сифатини янада оши
ришни тақозо этмоқда. Бу ижтимоийиқтисодий
ҳаётимизда туб бурилишлар ясайдиган институ
ционал ўзгаришларни давом эттиришни талаб
қилмоқда.
Иқтисодий ўсишнинг институционал шарт
шароитлари мамлакат аҳолисининг турмуш тарзи
ва сифатини оширишга, иқтисодий ўсишнинг инно
вацион типини шакллантиришга хизмат қилади.
Мазкур йўналишдаги тадқиқотлар институционал
ўзгаришларнинг иқтисодий ўсишни таъминлашга
таъсирини кучайтириш масалаларини ёритишга
қаратилган.
Ушбу мавзуни ёритишда Ўзбекистон Республи
каси президентининг «Ўзбекистон Республикасини
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар страте
гияси тўғрисида»ги [1], «Ўзбекистон Республика
сида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тас
диқлаш тўғрисида»ги фармонларида белгиланган
мақсад ва вазифаларга таянилди [2].
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили. Институтлар, институционал ўзгаришлар ва
иқтисодиётнинг амал қилиши муаммосига илмий
жамоатчилик томонидан сўнгги йилларда қизиқиш
ортиб бормоқда. Мазкур мавзуни тадқиқ этишда
институционал ўзгаришлар, иқтисодий ўсиш ва
турмуш фаровонлиги муаммолари билан шуғул
ланган хорижий олимларнинг тадқиқотлари нати
жалари ўрганилди. Бу муаммоларнинг бирбирига
боғлиқлигини аниқлашга бағишланган илмий
мақолалар мазмуни билан танишиб чиқилди. Улар
нинг айримларини қуйидагича изоҳлаш мумкин.
Россиялик институционалистиқтисодчи олим
Р.М.Нуреев томонидан мазкур мавзу Россия
иқтисодий ривожланиш тарихини институционал
таҳлил қилиш орқали ёритиб берилган [3]. У ўз
асарида иқтисодий ўсишнинг бошқа омиллари
қаторида институционал ўзгаришларнинг аҳа
миятини юқори баҳолаган. г.И.Ханин эса Россия
иқтисодиёти трансформациялашувининг дастлабки
босқичи, яъни 1992–1998 йиллардаги институцио
нал ўзгаришлар ва иқтисодий ўсиш тенденцияла
рини тизимли таҳлил қилган [4]. У бу ўзгаришларга
таъсир кўрсатган омиллар ва шартшароитларнинг
айримларини кўрсатиб берган.
шунингдек, таниқли иқтисодчи С.Кузнец иқти
содий ўсишни жаҳон иқтисодиётидаги замонавий
тенденциялар ракурсида тадқиқ этган бўлса,
О.С.Сухаревнинг «Институционал тадқиқотлар
журнали»да эълон қилинган мақоласида инсти
тутлар амал қилишининг иқтисодий агентлар фао
лияти ва самарадорлигига таъсири ёритиб берил
ган [5, 7].
Институтлар фаолияти ва институционал ўзга
ришларнинг йўналишлари борасида В.Л.Тамбовцев
томонидан амалга оширилган изланишлар ҳам
диққатга сазовор. У институтларнинг турлари ва
амал қилиш хусусиятларини ўрганар экан, уларнинг
институционал ўзгаришлардаги ролини кўрсатиб
берган [8].
Неоклассик мактаб вакилларидан бири Д.Норт
институтларнинг қисқа давр учун барқарор экан
лигини таъкидлаб, узоқ муддатларда уларнинг
ўзгаришини мутлақо объектив жараён сифатида
қабул қилган [9]. Бошқача айтганда, жамиятнинг
талаб ва эҳтиёжлари вақт ўтиши билан янги инсти
тутларни жорий этишни тақозо этади. Институ
ционал ўзгаришларнинг иқтисодий ўсиш ва умумий
фаровонликка таъсири назарий жиҳатдан очиб
берилган тадқиқотлардан яна бири В.В.Вольчикга
тегишлидир. Олим институционал ўзгаришларнинг
умумий назариясини тавсифлаган, унинг объектив
қонуниятлари ва замонавий тенденцияларини
кўрсатиб берган [11].