Институционал ўзгаришларнинг иқтисодий ўсиш ва турмуш



Download 2,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana11.04.2022
Hajmi2,48 Mb.
#542410
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
institutsional-zgarishlarning-i-tisodiy-sish-va-turmush-farovonligiga-tasiri

Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотнинг методологияси иқтисодий тизим­
лардаги ўзгаришларнинг ўзаро боғлиқлиги, улар­
нинг ўзаро таъсирда бўлиши объектив эканлигига 
таянади. Иқтисодий жараёнларни ўрганишда 
иқтисодиётдаги микробўғинлар ­ фирма, уй хўжа­
лиги ва давлатнинг фаолияти институцонал бир­
ликлар сифатида қабул қилинади. Мана шу бир­
ликларнинг фаолият самарадорлиги иқтисодий 
ўсишнинг ички омилларини ташкил этишда аҳа­
миятга эга. Жамиятнинг институционал тузилиши 
ва иқтисодий ўсиш муаммоларини тадқиқ этишда 
ялпи ички маҳсулот, ялпи даромад, ялпи талаб, 
ялпи истеъмол каби агрегат кўрсаткичлар билан 
чекланмасдан, балки уларнинг жамиятнинг ижти­
моий қатламлари ўртасида тақсимланиши, даро­
мадлар тенгсизлиги ва фаровонлик ўзгариши дои­
расида ўрганиш янги институционализм методо­
3
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ / 
ЭКОНОМИчЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2019, 8(128)
логиясининг таркибига киради. Турмуш фаровон­
лигининг ошишига иқтисодий ўсиш моддий асос 
яратади, институцонал ўзгаришлар эса иқтисодий 
ўсиш сифатига таъсир кўрсатади. Эмпирик куза­
тишлар орқали бу ўзгаришларга баҳо бериш мум­
кин.
Таҳлил ва натижалар.
Сўнгги йилларда институционал ўзгаришларнинг 
иқтисодий ўсишни таъминлашга таъсирини кучай­
тиришга қаратилган чора­тадбирлар кўрилмоқда. 
Мана шу мақсадларга эришиш йўлидаги муҳим 
ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси президен­
тининг 2017 йил 8 сентябрдаги «Ўзбекистон Респуб­
ликасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини 
тасдиқлаш тўғрисида»ги пФ­5185­сон фармони 
ижроси билан жадаллашди. Концепцияда давлат 
бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг 6 та 
асосий йўналиши белгилаб берилди. 
Бугунги кунда ушбу фармон билан Ўзбекистон 
Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концеп­
цияси нормаларини амалий рўёбга чиқариш 
бў йича 40 дан ортиқ аниқ тадбирни назарда 
тутувчи «йўл харитаси» тасдиқланиб, фаол амалга 
оширилмоқда. шу билан бир қаторда, давлат 
бошқаруви тизимини танқидий ўрганиш ва уни 
тубдан ислоҳ қилиш бўйича 100 дан ортиқ давлат 
ва хўжалик бошқаруви органи фаолияти қайта 
кўриб чиқилиб, ҳозирда ташкилий­тузилмавий ва 
институционал жиҳатдан соҳа такомиллаштирил­
моқда. Бунинг натижасида маъмурий, иқтисодий 
ва институционал ислоҳотлар тобора жадаллаш­
моқда. шунингдек, иқтисодий ўсишни таъминлашга 
қўшимча шароит яратилиб, жамият аъзоларининг 
мобиллиги ва фаоллиги кучаймоқда. Бир сўз билан 
айтганда, Ўзбекистонда институционал ўзгариш­
ларнинг бош йўналишини «давлат идоралари 
халққа хизмат қилиши керак» қоидаси белгилаб 
берди.
Жаҳон тажрибасида институционал ўзгаришлар 
модели, жумладан, тартиб­қоидаларнинг ўзгариши 
жамият аъзолари фаровонлигига сезиларли таъсир 
кўрсатиши кузатилган. шу билан бирга, бу таъсир 
турли мамлакатларда ҳар хил самара билан якун­
ланган. Баъзан иқтисодий ўсишга эришилса­да, ҳар 
доим ҳам бу вазият аҳоли турмуш фаровонлиги 
ошишига тўғридан­тўғри таъсир кўрсатмаганлиги, 
ижтимоий муаммоларнинг ҳал қилинишини тез­
лаштирмаганлиги ҳам айрим ривожланаётган дав­
латлар тажрибасидан маълум. Масалан, 1980­
йилларда Туркия Республикаси иқтисодий ривож­
ланишида, 1990­йилларда Хитой Халқ Республи­
каси ва Россия Федерациясининг иқтисодий 
ривож ланиш тарихида иқтисодий ўсиш даромад­
лар тенгсизлиги даражасининг ошишига олиб кел­
ган [3]. 
Бу вазиятни Саймон Кузнец назарий жиҳатдан 
батафсил тушунтириб берган. Кузнец тарифи билан 
айтганда, бирор мамлакатнинг иқтисодий ўсиши 
аҳолининг турли неъматларга бўлган талаб­эҳтиёж­
ларини узоқ муддатларда узлуксиз таъминлаш 
имкониятларининг ўсишидир [5]. Бу имкониятлар, 
ўз навбатида, техника ва технологияларнинг 
ривож ланиши, институционал тузилишнинг 
ўзгари ши ва умумий мафкуранинг ўзгаришига 
боғлиқ. Бу ерда ҳар учала қисмнинг ўзига хос 
аҳамияти бор. Товарлар ва хизматларнинг узоқ 
муддатларда таклиф миқдори ошиши эса иқтисодий 
ўсишнинг пировард натижаси сифатида қабул 
қилинади. шу сабабли, биз бир сўз билан иқтисодий 
ўсиш аҳоли фаровонлигини тўғридан­тўғри оши­
ради ёки оширмайди, деб мутлақ хулоса бера 
олмаймиз. Мазкур муаммонинг ечими борасида 
олимлар томонидан турли фикр­мулоҳазалар бил­
дириб келинмоқда. 

Download 2,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish