Институционал ўзгаришларнинг иқтисодий ўсиш ва турмуш


Бизнингча, ишлаб чиқаришни



Download 2,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana11.04.2022
Hajmi2,48 Mb.
#542410
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
institutsional-zgarishlarning-i-tisodiy-sish-va-turmush-farovonligiga-tasiri

Бизнингча, ишлаб чиқаришни 
замонавий техника ва технологиялар билан 
қуроллантириш, институционал муҳит ҳамда 
мафкуранинг ўзгартирилиши бир вақтда амалга 
оширилса кутилган самарага эришилади. Улар-
нинг бирортаси жараёндан ортда ёки эътибор-
дан четда қолса, зарур натижани таъминлаб 
бўлмайди. Шунинг учун Ўзбекистонда бу омил-
ларнинг барчасига бирдай аҳамият берилмоқда. 
Тўғри, илгари ҳам ишлаб чиқаришни модер-
низация ва техник-технологик қуроллантиришга 
аҳамият берилган. Аммо, кейинги икки омилга 
сўнгги 2-3 йилда илгаригидан кўпроқ эътибор 
қаратилмоқда.
Таниқли иқтисодчи олим Амартья Сен ривож­
ланаётган мамлакатларда институционал ўзга­
ришлар шароитида иқтисодий ўсиш хусусиятла­
рини ўрганган. У янгидан яратилган даромадларни 
қайта тақсимлашда ижтимоий тенгликни таъмин­
лаш механизмларини кўриб чиққан. Олимнинг 
фикрича, агар ижтимоий капитал ўсадиган 
соҳалар ­ ижтимоий таъминот, соғлиқни сақлаш, 
пенсия тизими ва таълим тизими соҳаларига ялпи 
даромадларнинг бир қисми лозим даражада йўнал­
тирилмаса, иқтисодий ўсиш даромадлар тенгсиз­
лигига олиб келиши аниқ [6]. 
Чунки, ижтимоий 
капитал ўсишига зарур даражада ресурслар 
ажратилмаслиги оқибатда аҳоли турмуш дара-
жасининг пасайишига олиб келади. Кейинги 
4
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ / 
ЭКОНОМИчЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2019, 8(128)
босқичда эса ялпи иқтисодий ўсиш суръатлари 
пасайиши мумкин.
шу ўринда таъкидлаш керакки, ХХ асрда иқти­
содий ўсишнинг асосий миқдор ва сифат тавсифи 
қуйидагиларда ўз аксини топган эди:
1) қўшимча ўсишнинг юқори суръатлари – жон 
бошига ишлаб чиқариш ҳажми, меҳнат унумдор­
лиги, иқтисодиёт, жамият ва мафкурадаги кескин 
ўзгаришлар;
2) сифат ўзгаришлари – технологиялар транс­
ферти ҳисобидан экспансион ўсиш, ривожланган 
давлатларда ўсиш имкониятларининг миқёси 
ортиб, дунёнинг 75 фоиз аҳолиси яшаётган минта­
қаларда эса энг паст турмуш кечириш имконият­
ларининг ҳам таъминлана олмаслиги.
Сўнгги ўн йилликларда эса жаҳон хўжалигида 
қуйидаги янги тенденциялар кузатилаяпти:
1. Ўртача ўсиш суръатлари 1 фоиздан 3 фоиз­
гача ошди.
2. Ривожланган давлатлар жаҳон маҳсулотининг 
1/2 ва савдо айланмасининг 2/3 қисмини таъмин­
лаб бермоқда.
3. Ривожланаётган давлатларда ишлаб чиқариш 
ҳажмининг кўпайиши тезлашди, бу кўрсаткич 2,4 
фоиздан 5–6 фоизгача ошди.
4. Иккинчи авлод янги индустриал давлатлар 
пайдо бўлди. Булар Индонезия, Филиппин, Малай­
зия ва Таиланд ҳисобланади.
5. Бу даврда иқтисодий ўсишнинг янги сифат 
кўрсаткичлари шаклланди. Улар қуйидагича тав­
сифланади: маҳсулот сонини тез кўпайтирадиган 
тежамкор ишлаб чиқаришга ўтилди; маҳсулот 
сифатининг техник даражаси ўсди; якуний маҳс­
улотнинг турли­туманлиги ошди; истеъмол улуши­
нинг ўсиши тезлашди; ўзгаришларга тез мослаша­
диган ва самарали хўжалик бирликлари кўпайди. 
Мазкур тенденциялар ривожланган ва ривожла­
наётган жамиятлар ҳаётида ялпи фаоллашув содир 
бўлганлиги, институционал тузилмаларнинг бу 
жараёндаги аҳамияти ортаётганлигини билди­
ради.
шу ўринда, иқтисодий ўсишнинг институционал 
омиллари ҳақида сўз борганда, қуйидаги тўртта 
иқтисодий тизимни алоҳида ажратиб олиш муҳим. 
Булар қуйидагилар:
– иқтисодиётнинг реал сектори ва технологик 
даражани намойиш этадиган ишлаб чиқариш­
техник тизим;
– ресурсларнинг оқилона айланишини таъмин­
лаб берадиган молиявий тизим; шунингдек, пул­
кредит тизими;
– институционал тизим – қонунлар, қоидалар, 
хатти­ҳаракатлар модели, расмий ва норасмий 
нормалар; бу тизим жамият институционал тузил­
масининг иқтисодиёт соҳалари ривожланишини 
жадаллаштиришга таъсирини кучайтиради;
– социал тизим; бу тизим жамиятнинг ижти­
моий тузилишини тавсифлайди. Бу мамлакат 
аҳолисининг турмуш тарзи, сифати ва даражасини 
ҳам белгилаб беради. шунингдек, инсон капита­
лининг ривожланиш имкониятлари ва йўналиш­
ларига таъсир кўрсатади. Айтиш мумкинки, улар 
иқтисодий ўсиш сифати, тузилмавий ўзгаришлар 
ва ўсиш суръатларини белгилаб беради. Бу, ўз 
навбатида, иқтисодий ўсиш имкониятларини бел­
гилайди, аҳолининг турмуш тарзи ва сифати инно­
вацияларнинг шарт­шароитлари ва иқтисодий 
ўсишнинг инновацион типини шакллантиради. 
Ривожланган давлатларда илмий­техника тарақ­
қиёти реал иш ҳақини ошириб, турмуш сифатига 
сезиларли таъсир кўрсатган. Ривожланаётган дав­
латларда эса бу жараён секин бормоқда: реал иш 
ҳақи секин ўсмоқда, турмуш даражаси пастлигича 
қолмоқда, у барқарор тус олмаяпти, экспорт 
қилинаётган товарлар нархи импорт товарлари 
нархига нисбатан секин ошмоқда. Бу истеъмол 
стандартларига ҳам салбий таъсир қилиб, аҳоли 
турмуш фаровонлигини сезиларли оширишга йўл 
бермаяпти.
Маълумки, миллий даромаднинг умумий 
миқдори ва уни қайта тақсимлашнинг инструмент­
лари иқтисодий тизим амал қилишининг самара­
дорлигини белгилаб беради. Бу ижтимоий муно­
сабатлар, жамиятнинг социал тузилиши, иқтисодий 
агентлар ҳаракатининг мотивацияларига ўз таъ­
сирини кўрсатади.
Ҳаётнинг сифати ва ижтимоий ривожланиши 
жамият аъзоларининг турли хил ижтимоий хиз­
матлардан фойдалана олиш имкониятлари билан 
ҳам тавсифланади. Қашшоқлик эса нафақат аҳоли 
жон бошига кам даромад сифатида баҳоланади, 
балки инсон салоҳиятининг йўқолган ёки йўқолиб 
бораётган имкониятлари сифатида қаралиши мум­
кин [6]. 
Ижтимоий муносабатларнинг ранг­баранглиги 
унинг тузилишидаги ўзгаришларга боғлиқ. Агар 
жамият аъзолари вақтни қандай бошқаришни бил­
маса, бунда 

Download 2,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish