ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2019, 8(128)
юқори сифатини таъминлашда салмоқли аҳамиятга
эга.
Ҳаёт тарзини оптималлаштириш ижтимоий
фаровонлик ва турмушнинг зарур параметрларига
эришиш учун зарур бўлган шартшароитлардан
бири ҳисобланади. шу сабабли жадаллашаётган
институционал ўзгаришлар ижтимоий фаолиятнинг
ташкил этилиши, қоидалар, нормалар, чеклашлар,
ўзаро таъсирлар, мувофиқлаштириш ва бошқариш
тизимидаги ўзгаришларни ўз ичига олади. Ижти
моий сектор тармоқларининг фаолияти ва саноат
тармоқларида ишлаб чиқариш харажатларининг
якуний маҳсулот баҳосидан тезроқ ўсиб бораёт
ганлиги сабабли вақт оралиғи (вақт лаги) ҳам
муҳим институционал унсур сифатида баҳоланиши
мумкин.
Назарий жиҳатдан қараганда, саноат маҳсулот
ларига бўлган самарали талаб жамиятдаги инди
видуал эҳтиёжларнинг нисбатан паст суръатларда
ошиши даражаси билан чекланиб қолади, чунки
тўловга қобил талаб етарли даражада ошмайди.
Талабнинг ишлаб чиқариш харажатларининг орти
шига боғлиқлиги эса бу харажатларни истеъмолчи
ҳисобидан қоплашга ундайди.
Таъкидлаш керакки, технологик тараққиёт ва
бошқарувдан келиб чиқадиган
институционал
ўзгаришлар иқтисодиётни сезиларли даражада
ўзгартириб, ривожланиш тарзи ва иқтисодий
ўсишни белгилаб беради. Агар институтлар ўзгар
маса, амалдаги қоидалар даромадлар тақсимотида
ижобий ўзгаришларга олиб келмаслиги мумкин.
Институционал ўзгаришлар жамиятдаги айрим
зиддиятларни юмшатади, иқтисодий агентлар ўрта
сидаги қарамақаршиликларни муроса йўли билан
ҳал қилишга имкон беради, ҳукуматнинг макро
иқтисодий сиёсатда қўллаётган янги механизмла
рининг таъсирини оширади [7].
Институционал ўзгаришларда
иккита саволга
жавоб топиш муҳим аҳамиятга эга. Булар қуйи
дагилар:
а) ўтиш даврида кетмакет янги институтларни
жорий қилиш иқтисодий ўсишга олиб келадими;
б) ривожланиш суръатлари барқарорлашаёт
ган даврда янги институтларни жорий этиш
мақсадга мувофиқми?
Фикримизча, институционал ислоҳотлар узлук
сиз жараён. шу
билан бирга, жамиятнинг ўсиб
бораётган моддий ва маънавий эҳтиёжларини
имкони борича тўлароқ қондириш учун мавжуд
институтларни доимо такомиллаштириб бориш
керак.
Сўнгги йиллардаги мамлакатимизда рўй бера
ётган ўзгаришлар шуни кўрсатмоқдаки, институт
лар фақатгина айирбошлаш жараёнини қулай
лаштириб қолмайди, балки трансакцион харажат
ларни камайтиради, мулк ҳуқуқларини янада сама
рали амалга оширилишини таъминлайди. Бошқача
айтганда, институтларнинг функцияси ўзаро шерик
чилик алоқаларини вақт йўқотмасдан йўлга қўйиш,
тадбиркорлик фаолиятини бошлашда қулайликлар
яратиш, бозорга кириш ёки чиқишдаги вақт сар
фини камайтириш, хўжалик юритувчи субъектлар
ўртасидаги турли англашилмовчиликларнинг
олдини олишдан ҳам иборат.
Институтларнинг қисқа ва ўрта муддатлардаги
таъсирини эътиборга олмаслик узоқ
муддатда
иқтисодий барқарорликни таъминлаш имконият
ларини йўққа чиқаришга олиб келиши мумкин.
Қисқа вақт оралиғида институционал ўзгариш тез
лиги нолга тенг бўлса, у ҳолда институционал
тузилмаларни барқарор, деса бўлади. Бунда инсти
туционал трансформация жараёни мавжуд эмас,
деб қабул қилиш мумкин. Бундай вазиятда турли
вақт оралиғида институционал ўзгаришлар иқти
содиётнинг амал қилишига салмоқли ижобий таъ
сир кўрсатади, дейиш мумкин бўлмайди.
Неоклассик мактаб вакиллари қисқа давр учун
институтларнинг барқарор эканлигини таъкидла
саларда, аммо узоқ муддатларда уларнинг ўзга
ришини мутлақо объектив жараён сифатида қабул
қилишган [9, 11].
Институционал ўзгаришларнинг тезлиги ҳам
иқтисодий ўсиш миқёсига ҳамда йўналишига таъ
сир кўрсатади. Аммо институционал ўзгаришлар
жадаллашиши билан бошқа иқтисодий муносабат
ларнинг моҳиятида доим ҳам чуқур ўзгаришлар
содир бўлади, дейиш қийин. Бунинг асосий сабаб
ларидан бири институционал сегментларда ўзга
ришлар ёнмаён,
бир хилда суръатларда содир
бўлмаслигидир. Бошқача ифодалаганда, мулк
ҳуқуқларини тез амалга ошириш мумкин бўлсада,
бошқа трансакцияларни ўзгартириш секин кечиши
мумкин. Аксинча, мулк ҳуқуқлари тўла таъмин
лансада, илғор технологияларни трансформация
жараёнида ўзлаштириш кўлами торлигича қолиб,
уларнинг натижадорлигига эришилмаслиги мум
кин. Бу жараёнлар занжирини ўзаро мос ҳолда
давом эттириш институционал ўзгаришларнинг
иқтисодий ўсиш ва аҳоли турмуш фаровонлигига
таъсирини кучайтиради. Агар аксинча бўлса,
иқтисодий ўсишни номинал ҳолда таъминлашга
6
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /
ЭКОНОМИчЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА