1. Табиий ресурслар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш]



Download 343,51 Kb.
bet1/8
Sana09.03.2022
Hajmi343,51 Kb.
#487318
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
434 27.05.2019




[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.13.00 Экологик таълим ва тарбия]

[ТСЗ:

1.Табиий ресурслар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, республика ҳудудларидаги экологик муаммолар ечимига таълим тизимини жорий қилиш билан ҳисса қўшиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик саводхонлигини ошириш, экологик онги ва экологик маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш, экологик таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]

1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Концепцияни ва Тадбирлар режасини амалга ошириш доирасида устувор йўналишлар этиб белгилансин:
«Таълим тўғрисида»ги ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ узлуксиз таълим тизимида экологик таълимни ривожлантиришнинг асосий тамойилларини белгилаш, уларни таълим-тарбия жараёнига изчиллик билан босқичма-босқич татбиқ қилиш ва шу асосда экологик таълимнинг самарадорлигини янги босқичга кўтариш;
таълим дастурларини мавжуд экологик муаммолар ва уларни бартараф этиш вазифаларидан келиб чиқиб такомиллаштириш;
таълим олувчиларнинг эътиборини умумбашарий экологик муаммоларга қаратиш орқали уларнинг она табиатнинг қайта тикланмайдиган манбаларини сақлаб қолиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасидаги масъулиятини кучайтириш;
экологик таълимнинг самарали шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
экологик таълим сифатини, кадрлар тайёрлаш тизими самарадорлигини ҳамда барқарор ривожланиш кафолатларини ва устуворлигини таъминловчи норматив-ҳуқуқий, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш;
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ва таълим соҳасининг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини ривожлантириш.
3. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ҳалқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги Концепция ва Тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этилишини таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров, Бош вазир ўринбосари А.А. Абдухакимов, халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Мажидов ва мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 май,
434-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 434-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш
КОНЦЕПЦИЯСИ
Экологик муаммоларнинг тобора глобал аҳамият касб этиб бораётганлиги инобатга олиниб, сўнгги йилларда муҳим устувор вазифалар билан бир қаторда атроф муҳит муҳофазаси, экологик маданият, экологик таълим-тарбия, экологик маърифат масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Экологик таълимнинг долзарблиги мамлакатимиз табиати, экотизимлари, атроф муҳитни беқарорлик ва издан чиқишдан асраш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, ушбу ўта жиддий, ҳаётий масалаларга аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшлар ҳисса қўшиши зарурлиги билан белгиланади.
Бироқ, экологик таълимни амалга ошириш жараёнининг тизимли таҳлили экологик таълимни ташкил этишда бу борадаги ислоҳотларни тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилувчи жиддий муаммо ва камчиликлар сақланиб қолаётганлигини кўрсатмоқда. Хусусан:
барча турдаги таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасида назарда тутилган экология ўқувининг мажбурийлигига оид талаблар етарли даражада бажарилмаяпти;
амалдаги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари мазмунан экологик билим, кўникма, малака ва компетенциялар билан зарур даражада бойитилмаган;
экологик таълим йўналишида илғор миллий ва хорижий тажрибани ўрганиш, улар асосида таълим олувчиларда экологик маданиятни шакллантиришнинг аниқ параметрлари ишлаб чиқилмаган;
таълим тизимининг барча босқичларида амалда бўлган таълим дастурлари бугунги кундаги глобал экологик муаммоларни бартараф этиш, мавжуд экологик хавф-хатар даражасини камайтириш, табиий муҳитни қайта тиклашга қаратилган умуммиллий тадбирлар моҳияти билан мувофиқлаштирилмаган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим мактаблари таълим дастурларининг мавзулари бугунги кун талабларига жавоб бермайди, жумладан, уларда таълим олувчиларда экологик онгни шакллантирувчи экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, она табиатни асраб-авайлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасига оид мавзулар етарли эмас;
(муқаддиманинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
таълим муассасаларида экологик тарғибот тизими ҳам қониқарсиз аҳволда, бу борада экологик тарғиботни амалга ошириш механизмларини йўлга қўйиш ва ушбу механизмларни муносиб рағбатлантириш тадбирлари етарли даражада амалга оширилмаяпти;
экологик таълимга оид электрон-методик воситаларни яратиш ва инновациялардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилмаган;
таълим ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат бошқаруви органлари ўртасида экологик таълим тизимини такомиллаштириш борасидаги амалий ҳамкорлик етарли даражада йўлга қўйилмаган, хусусан, ўтган йиллар давомида экологик таълим тизимини ислоҳ қилиш юзасидан фақат таклифлар билдирилган холос;
экологик таълим соҳасида ўқитувчиларнинг фаолиятини методик жиҳатдан таъминловчи ўқув материаллари, шу жумладан, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид ўқув қўлланмалари, ўқувчи ва талабалар учун зарур дарсликлар етарли эмас;
таълим дастурлари тўлиқ қайта кўриб чиқишга муҳтож, жумладан, улар республикада сўнгги вақтларда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлардан келиб чиқиб тубдан такомиллаштирилиши лозим.
Шу муносабат билан аниқ мақсад ва вазифаларни ҳамда йўналишларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) муваффақиятли амалга ошириш орқали экологик таълим тизимини янада ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этади.
1-боб. Концепциянинг мақсади ва вазифалари
1. Концепциянинг асосий мақсади ўсиб келаётган ёш авлодда экологик билим, онг ва маданиятни шакллантириш ҳамда ривожлантириш, экологик таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, шунингдек, экология соҳасидаги илм-фанни жаҳоннинг илғор инновацион технологияларини жалб этган ҳолда янада такомиллаштиришдан иборат.
2. Ушбу мақсадга эришиш, уни амалда рўёбга чиқариш учун қуйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш талаб этилади:
«Таълим тўғрисида»ги ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ узлуксиз таълим тизимида экологик таълимни ривожлантиришнинг асосий тамойилларини белгилаш, уларни изчиллик билан босқичма-босқич таълим-тарбия жараёнига татбиқ қилиш ва шу асосида экологик таълимнинг самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш;
экологик таълим-тарбия беришни, экологик билимларни тарғиб қилишни, ноширлик фаолиятини, кўрик-танловлар ўтказишни, ижтимоий реклама ва шу кабиларни ташкил этиш;
таълим дастурларини мавжуд экологик муаммоларни бартараф этиш ва замон талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш;
таълим олувчиларнинг эътиборини умумбашарий экологик муаммоларга қаратиш орқали уларнинг она табиатнинг қайта тикланмас манбаларини сақлаб қолиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича масъулиятини кучайтириш;
экологик таълимнинг самарали шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
экологик таълимнинг сифатини, кадрлар тайёрлаш тизими самарадорлигини, барқарор ривожланиши кафолатларини ва устуворлигини таъминловчи норматив-ҳуқуқий, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш;
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат органлари таълим соҳасининг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини ривожлантириш.
2-боб. Концепцияда белгиланган вазифаларни узлуксиз таълим тизимида амалга ошириш
3. Ўзбекистон Республикасида экологик таълим:
давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари;
таълим соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширувчи илмий-педагогик муассасалар;
таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари, шунингдек, уларга қарашли ташкилотлар орқали жорий этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикасининг узлуксиз таълим тизимида экологик таълим қуйидаги таълим турларига мувофиқ амалга оширилади:
мактабгача таълим ва тарбия;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
профессионал таълим;
олий таълим;
олий таълимдан кейинги таълим;
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
мактабдан ташқари таълим.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
3-боб. Мактабгача таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Мактабгача таълим ташкилотларида биринчи навбатда ушбу таълим тури учун белгиланган «Болажон» таянч дастури қайта кўриб чиқилади, дастурда болаларда она табиатни асраб-авайлаш борасидаги илк тасаввурларни уйғотишга ҳамда уни асраб-авайлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги мавзуларни кўпайтиришга эътибор қаратилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Мактабгача таълим ташкилотларида амалда бўлган таянч дастурда белгиланган экологик таълимга оид мавзулар ва амалий машғулотларни тўлақонли ташкил этиш мақсадида «Эколог болажон» дастури ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
7. Таълим дастурлари ўрта, катта ва мактабгача тайёрлов гуруҳлари учун жонсиз табиат (ўсимликлар дунёси), жонли табиат (ҳайвонот дунёси) ҳамда сайрда бўлиб ўтадиган жонсиз ва жонли табиат тушунчаларини уйғотишга йўналтирилади.
Бунда, мавзуларни қайта белгилашда ер юзида, шу жумладан, юртимизда йўқолиб бораётган ва камёб турдаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда уларни асраб-авайлаш масаласига алоҳида урғу берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Мактабгача таълим ташкилотлари таълим дастурларини атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва атрофимиздаги оламни тоза сақлаш, шу жумладан, маиший чиқиндилардан тозалаш каби тушунчалар билан бойитиб борилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ҳар бир мактабгача таълим ташкилоти экологик бурчаклар ташкил этиш ҳамда уларни зарур материаллар билан таъминлашни асосий вазифаларидан бири сифатида белгилаб олади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
10. Мактабгача таълим тизимида тарбияланувчиларнинг экологик онги уларнинг кўзига яққол ташланадиган атроф табиий муҳит (ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси) билан «Она табиат» мавзусида очиқ ҳавода таништирув соатлари ўтказиш, расмлар чиздириш, атроф олам ҳақидаги шеърларни ёд олдириш, машқларни бажартириш ва турли мавзудаги ўйинларни ташкил этиш орқали шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Мактабгача таълим ташкилотларида 21 март — Наврўз байрами, 1 апрель — Халқаро қушлар куни, 15 апрель — экологик билимлар куни, 22 апрель — Халқаро Ер куни, 5 июнь — Бутунжаҳон атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш куни каби экологик саналарга бағишлаб маърифий тадбирлар ўтказилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шунингдек, муҳим экологик саналарга бағишланган машғулотларни ўтказиш учун мактабгача таълим ташкилотларининг педагоглари учун махсус методик қўлланмалар ишлаб чиқилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан экологик саналар бўйича турли ёшдаги гуруҳлар учун «Эколог болажон» дастури асосида тизимли машғулотлар режаси ва дастурлар ишлаб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Мактабгача таълим ташкилотларида «Экологик йўлакчалар» ташкил этилади, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақидаги дастлабки тушунчалар тарбияланувчининг онгига сингдирилади, муҳофаза қилинадиган ўсимлик ва ҳайвонлар расмларини чизиш орқали тарбияланувчиларда дастлабки экологик билимлар шакллантирилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Мактабгача таълим ташкилотлари учун талаблар асосида тарбияланувчиларни атроф муҳит, табиат билан таништириш масалаларини қамраб олган «Болажон» таянч дастурида белгиланган вазифалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги орқали амалиётга жорий этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
14. Тарбияланувчилар учун она табиатни асраб-авайлаш ва уларда табиатга нисбатан меҳр-муҳаббат туйғуларини кучайтириш мавзусида турли театрлаштирилган томошалар ва саҳна кўринишлари ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда йилнинг ҳар чорагида камида бир марта республиканинг ҳудудларида жойлашган маданият муассасалари (театр ва бошқа томошагоҳлар) томонидан мактабгача таълим ташкилотларида она табиатни асраб-авайлаш мавзусидаги томошалар намойиш қилинади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
15. Тарбияланувчиларда она табиатга нисбатан меҳр ҳиссини уйғотиш, уларнинг экологик тарбиясини янада кучайтириш мақсадида оммавий ахборот воситаларининг роли янада кучайтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда марказий телеканалларда болалар учун махсус экологик кўрсатувлар ташкил этилади, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун махсус мўлжалланган даврий нашрларнинг чоп этилиши қўшимча равишда рағбатлантирилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
4-боб. Умумий ўрта таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш
16. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш параметрларидан келиб чиққан ҳолда қайтадан таҳлил қилинади ва қўшимча индикаторлар белгиланади.
17. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари мазмуни қуйидаги малакалар билан бойитилади:
ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантиришга хизмат қилувчи билим, кўникма ва малакаларни таълим мазмунига кенг сингдириш;
ўқув фанлари доирасидаги экологик билимларни амалиётга жорий этиш, уларни амалиётда қўллай олиш имконини берувчи амалий топшириқлар билан бойитиш (назария ёки муҳокамадан амалиётга ўтиш);
математика, иқтисодий билим асослари фанлари мазмунини тежамкорликка оид аниқ иқтисодий-экологик масалалар билан бойитиш;
ўқувчини ўзини ўзи ва ўзгалар фаолияти натижаларини олдиндан кўра олиш ва баҳолашга ўргатиш мақсадида география, математика, биология, иқтисодий билим асослари фанлари мазмунига экологик баҳолашга оид билим, кўникма ва малакаларни ўқувчиларнинг ёшига мос тарзда қуйи синфлардан (VII — IX синфлар) бошлаб киритиб бориш.
18. Умумий ўрта таълим тизимида экологик билимлар ўқувчиларнинг ёши, жисмоний имкониятлари ва психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда синфлар даражасида фарқланиши асосида ташкил этилади.
Бунда билим бериш «оддийдан мураккабга», «узвийлик ва узлуксизлик» каби педагогик тамойилларга таянган ҳолда назарий ва амалий билимлар уйғунлигига, ўқувчиларда экологик маданият ҳамда тарбиянинг босқичма-босқич шаклланишини таъминлайдиган мақсадли тизимга айланиши керак.
19. Умумий ўрта таълим тизимида экологиянинг назарий асосларига оид билимлар ва экологик маданиятни шакллантиришга қаратилган билим, кўникма ва малакалар мавжуд ўқув фанлари мазмунида узвийлик асосида берилади ва бир бутун комплекс тарзда ифодаланади.
Бунда умумий ўрта таълим тизимини тамомлаган шахс минимал даражада экологик тушунчалар, хулқ-атвор қоидалари (экологик маданият) тўғрисида билимга эга бўлади, экологик билимлар фанлар мазмунига мажбурловчи чора сифатида эмас, фан мазмунидан келиб чиққан ҳолда сингдирилади.
20. Умумий ўрта таълим тизимида экологик таълим қуйидаги босқичларда олиб борилади:
бошланғич таълим (I — IV синфлар);
умумий ўрта таълим (V — XI синфлар).
Бошланғич таълимда экологик таълим олиш учун зарур бўлган саводхонлик, билим ва кўникма асосларини шакллантиришга эътибор қаратилади.
21. Бошланғич синфларда ўқувчилар ўқув фанлари доирасида қўшимча равишда:
сувни тежаш ва асраш;
атмосфера ҳавосининг аҳамияти ва уни муҳофаза қилиш;
ер ресурслари ва ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш;
чиқиндиларни йиғиш ва жойлаштириш;
Ўзбекистоннинг гўзал ва такрорланмас табиатини асраш;
ўзи яшайдиган қишлоқ (шаҳар) табиатини асрашда фаол иштирок этиш;
Ўзбекистондаги қўриқхоналар ва табиат боғлари тўғрисида;
Орол денгизи фожиаси тўғрисида умумий билим ва кўникмаларга эга бўлиши лозим.
22. Умумий ўрта таълим ўқув фанлари таркибига қўшимча равишда:
а) мусиқага оид фанларга она табиат ўқувчининг ота-онасидек азизлиги мавзусидаги қўшиқларни ёддан билиш ҳамда куйлай олиш;
б) тасвирий санъатга оид фанларга:
табиат манзараларини кузатиш ва тасвирлай олиш;
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобидан энг ноёб ва камёб бўлган ўсимлик ва ҳайвонот турларини ўзи танлаб чиза олиш;
табиатга зарар етказишнинг, шу жумладан, чиқиндилар белгиланмаган жойларга ташланишнинг салбий оқибатларини тушуна олиш;
инсон ва табиат ўртасидаги меҳр-муҳаббатни кучайтириш;
глобал экологик муаммоларга оид манзараларни тасвирлай билиш;
в) давлат ва ҳуқуқ асослари фанларига:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид қоидалари;
Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни;
г) иқтисодий билим асосларига оид фанларга:
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда экологик талабларга риоя этиш зарурлиги;
атроф муҳитни ифлослантирганлик учун алоҳида тўлов тизимлари мавжудлиги;
д) кимё асосларига оид фанларга:
атмосфера ва озон қатламини емирувчи моддалар ва уларнинг ҳусусиятлари;
маиший ва саноат чиқиндиларини жойлаштиришда чиқиндилар таркибидаги моддаларнинг табиатга салбий таъсири;
ж) биология асосларига оид фанларга:
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ноёб ва камёб ўсимлик ва ҳайвонот турлари;
Ўзбекистондаги қўриқхоналар ва табиат боғларидаги ранг-баранг ҳайвонот олами ва ўсимлик дунёси турлари, уларнинг тарқалиш ҳудудлари;
ўрмонлар, уларнинг аҳамияти ва ўрмонларни табиий ҳолда сақлаб қолиш;
з) географияга оид фанларга муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг тавсифи тўғрисидаги мавзулар, зарур билимлар ва маълумотлар киритилади.
23. Умумий ўрта таълим учун мўлжалланган дарслик ва ўқув қўлланмалари тегишли мавзуларга экологик маданиятга оид билимларни чуқур сингдириш орқали такомиллаштирилади.
Мутахассислар томонидан умумтаълим мактаблари учун ўқувчилар ёшига мос равишда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ичимлик сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш каби долзарб муаммолар юзасидан ўқув-кўргазмали материаллар, видеороликлар ва дидактик материаллар ишлаб чиқилади.
Умумтаълим мактабларида ўқитилаётган фан дастурлари мазмунига мос равишда экологик таълим мавзулари киритилади. Бу борада I синфдан XI синфгача ўқитиладиган фанлар мазмунига «Уй ҳайвонлари ва паррандалари», «Ёввойи ҳайвонлар», «Қўриқхоналар, ҳудудларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси», «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби, «Зараркунандаларга қарши курашиш ва уларни йўқотиш», «Соғлом турмуш тарзи меъёрларига риоя қилиш», «Экология ва ҳаёт», «Атмосфера ҳавоси ва сувларни муҳофаза қилиш», «Табиат ва унинг бойликларини асраш», «Биологик хилма-хилликни сақлаш ва уни кўпайтириш», «Атроф муҳит чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш» каби мавзулар киритилади.
24. Умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил этиладиган экология тўгараклари ўқув дастурларига янги, самарали ва таъсирчан машғулот ва тадбирлар киритилади. Машғулотлар тўгарак қатнашчиларининг ёши, жисмоний имкониятлари ва психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда жорий этилади.
Тўгараклар фаолияти кенгайтириб борилади ҳамда уларга тажрибали педагог ва мураббийлар жалб қилинади.
25. Экологик тарғиботни кенг йўлга қўйиш механизмини такомиллаштириш ва рағбатлантириш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларида турли хил кўрик-танловлар ташкил қилинади.
Умумий ўрта таълим тизимида республика миқёсида босқичма-босқич ўтказиладиган «Энг яхши экологик тоза мактаб», «Энг яхши эколог ўқувчи» каби кўрик танловларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилиши керак.
Кўрик танловларни ташкил қилиш ва ўтказишда умумий ўрта таълим муассасаси жамоасининг экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлари, муассасада ўтказиладиган экологик тадбирлар сони, уни ўтказиш вақти ва тартибини белгилашга алоҳида эътибор қаратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Ўрта махсус, профессионал таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Ўрта махсус, профессионал таълим тизимида таълим муассасаларининг йўналишини инобатга олган ҳолда ўқувчиларга экологик билимлар берилади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида умумэкологик таълим талаблари билан бир қаторда атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг кундалик қоидалари ва маҳаллий миқёсда барқарор ривожланишнинг экологик хусусиятлари очиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Ўрта махсус, профессионал таълим йўналишларига мос равишда экологик таълим мавзулари тегишли фанлар таркибида берилади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Бу борада муайян умумкасбий ва махсус фанлар таркибига «Асосий экологик омиллар ва экологик тизимлар тўғрисида тушунча», «Табиатда биологик, геологик босқичлвр, турли экологик муаммоларнинг келиб чиқиши сабаблари», «Табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш», «Экология соҳасида инновацион ғоялар ва технологиялардан фойдаланиш» каби мавзулар киритилади.
28. Экологик таълимни ривожлантиришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилади.
29. Тегишли вазирликлар ва идоралар васийлигида академик лецейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида «Экология билимдони» мусобақаси ва йўналишларга мос равишда танловлар ва бошқа тадбирлар (семинарлар, эко-экспедициялар, «давра суҳбатлари» ва ижодий учрашувлар) ўтказилади.
6-боб. Олий таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш
30. Олий таълимнинг 5630100 — «Экология ва атроф муҳит муҳофазаси» бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси ва фан дастурлари экология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда замонавий педогогик технологиялардан келиб чиқиб такомиллаштирилади.
31. Вазирликлар ва идораларнинг талаб ва таклифлари, кадрларга бўлган эҳтиёж ва таҳлиллар асосида экологик вазиятнинг мавжуд ҳолатидан келиб чиқиб олий таълим тизимида «Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори»га янги йўналишлар ва мутахассисликларни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
32. Олий таълим тизимининг бакалавриат ва магистратура босқичлари экологик йўналишларида экология ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича тегишли ўқув фанлари мазмуни кучайтирилади ва қўшимча мавзулар билан бойитилади. Талабаларга фан дастурларида белгиланган ҳажмда тегишли билимлар берилади ҳамда уларда зарур малака ва кўникмалар шакллантирилади.
33. Ноэкологик йўналишларда тегишли ўқув фанларига экология ва атроф муҳит муҳофазасига оид мавзулар киритилади ҳамда илм-фанда эришилган ютуқлар, экология ва атроф муҳит муҳофазасига оид янги технология ва тадқиқотлар асосида мунтазам янгиланиб борилади.
34. Экология ва атроф муҳит муҳофазаси таълим соҳаси бўйича магистрлик диссертациялари тайёрланади, замонавий ва долзарб илмий-амалий масалаларга бағишланган мавзулар бўйича илмий-тадқиқотлар ўтказилади.
Ноэкологик таълим соҳалари бўйича магистрлик диссертациялари тайёрланишида тегишли мутахассисликларга хос бўлган экология ва атроф муҳит муҳофазасига оид масалалар диссертация ишининг асосий мавзу ва йўналишларига мантиқий жавоб берадиган тарзда ёритиб борилади.
35. Олий таълим муассасаларининг амалиёт дарслари бевосита йирик саноат корхоналари, илмий-тадқиқот муассасалари, сув хўжалиги ташкилотлари, қўриқхоналар, экологик инқироз кузатилаётган ҳудудлар ва экология соҳасидаги бошқа корхоналарда олиб борилиши йўлга қўйилади.
36. Экология соҳасидаги мавжуд Интернет веб-сайтларига талабаларни қизиқтирувчи материаллар киритиб борилади, шунингдек, турли танловлар («Энг қизиқарли мақола муаллифи», «Энг долзарб материал муаллифи» ва бошқалар) ташкил этилади.
37. Олий таълим муассасаларининг даврий нашрларида, шунингдек, газета ва илмий журналларда экология ва атроф муҳит муҳофазасига бағишланган рукнлар очилади ва унда профессор-ўқитувчилар, магистрантлар ва талабаларнинг ушбу масалаларга бағишланган илмий мақолалари чоп этиб борилади.
38. Олий таълим муассасалари, талабалар турар жойларида «Эко-клублар» ташкил қилинади, уларнинг йиллик режалари тузилади ҳамда фаолияти таъминланади.
39. Интернет тармоғида экологик ижтимоий саҳифалар ташкил қилинади, фикр алмашишни йўлга қўйиш мақсадида интернет-платформалар ва мессенжерлар жорий этилади, улар ёрдамида ёшлар иштирокида «флеш-моб», «хэштег» ва экологик масалаларга бағишланган, ёшларни қизиқтирувчи бошқа тадбирлар мунтазам амалга ошириб борилади.
7-боб. Олий таълимдан кейинги таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш
40. Илмий фаолият блокида экология соҳасидаги илмий тадқиқотлар методологияси экологик таълимдан келиб чиқиб такомиллаштирилади, тадқиқотчилар томонидан ихтисослаштирилган илмий ва таълим муассасаларида экология соҳасида илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик ишлар амалга оширилади.
41. Илмий-тадқиқот ишларида экология соҳасидаги мустақил изланувчилик фаолиятининг амалий кўникмалари шакллантирилади, изланувчилар томонидан экология соҳасида фан, техника ва технологиянинг энг янги ютуқларига асосланган ахборот базаларини қўллаш имконияти яратилади.
42. Докторантурада экология ва атроф муҳит муҳофазаси муаммоларига доир докторлик диссертацияларининг мавзулари янада изчил шакллантирилади, бу борада чуқур назарий ва амалий тадқиқотларни тизимли равишда йўлга қўйиш ва уларнинг сифати ва самарадорлигини оширишга тизимли ёндашув таъминланади.
8-боб. Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш босқичларида экологик таълим тизимини такомиллаштириш
43. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат талаблари, ўқув дастурлари замонавий талаблар асосида қайтадан ишлаб чиқилади.
44. Барча таълим муассасаларида педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга оид таълим дастурлари қайта кўриб чиқилади, ушбу дастурларда экологик таълим-тарбия масалаларига бағишланган мавзулар мантиқий равишда ўз ўрнини топишига эришилади.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида дарс машғулотларини олиб борадиган тажрибали мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар таркиби шакллантирилади.
Машғулотлар замонавий талаблар асосида илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда олиб борилади.
45. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида, шунингдек, саноат корхоналари ва ташкилотлар эколог кадрларининг малакасини ошириш ишлари тубдан қайта кўриб чиқилади, ушбу йўналишда ўқитиш дастурлари ишлаб чиқилади ва малака ошириш ишлари тизимли ташкил қилинади.
9-боб. Мактабдан ташқари таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш
46. Мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги тўгараклар ўқув дастурларига Барқарор тараққиёт таълими концепциясида белгиланган вазифалар киритилади. Барқарор тараққиёт учун таълимга оид йўналишдаги тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади.
Мактабдан ташқари таълим муассасаларининг тегишли йўналиши (экология ва ўлкашунослик) ўқув дастурлари таҳлил қилинади.
47. Ўқув дастурлари мазмуни болаларнинг қизиқишини оширувчи, мустақил экологик тадқиқотлар олиб боришга йўналтирилган машғулот ва топшириқлар билан бойитилади.
48. Болаларни мактабдан ташқари таълим муассасаларининг тегишли йўналишларига жалб этишни кучайтиришнинг таъсирчан механизмлари ишлаб чиқилади.
10-боб. Концепция амалга оширилишидан кутилаётган натижалар
49. Мазкур Концепция экологик таълим-тарбия жараёнини тизимли ташкил этиш, ёшлар орасида экологик билим ва маданиятни тарғиб қилиш, экология соҳасини илғор инновацион технологияларни жалб этган ҳолда янада такомиллаштириш, ёшларнинг она табиатни севиш ва уни кўз қорачиғидек асрашга қаратилган билим ва кўникмаларини ошириш учун методик асос бўлиб хизмат қилади.
50. Концепциянинг амалга оширилиши Ватанимиз табиати, экотизимлари, атроф муҳитни издан чиқишдан асрашга хизмат қилади ҳамда аҳоли барча қатламларининг экологик маданиятини оширишга салмоқли ҳисса қўшади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 434-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси
Олдинги таҳрирга қаранг.


Download 343,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish