Ҳиндистон динлари: ведизм–брахманлик ҳиндуийлик, жайнийлик, сикхийлик Режа


Ибтидоий фикрларнинг ёйилиши ва табиат кучларига сиғиниш даври



Download 64,75 Kb.
bet5/10
Sana21.02.2022
Hajmi64,75 Kb.
#74004
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
indiston dinlari

Ибтидоий фикрларнинг ёйилиши ва табиат кучларига сиғиниш даври. Бу милоддан аввалги XV асрдан бошланади. Ведаларда бу давр ҳақида муҳим маълумотлар келтирилган.

  • Ведаларнинг китоб шаклига келтирилиши ва брахманлар томонидан шарҳланиш даври. Бу тахминан милоддан аввалги VIII асрлардан бошланади. Бу даврда дин ишлари билан машғул бўлган, коҳинлар жамоалари – брахманлар юзага келган.

    Брахманлар ўзларига доир чексиз имконият ва имтиёзларни муқаддаслаштириш мақсадида ўз фойдаларини кўзлаб веда матнларини шарҳлаганлар. Кейинчалик, улар ўзлари ва асл маҳаллий халқ орасидаги алоқалар кундан кунга заифлашиб бораётганидан ташвишга тушиб, кишилар орасини ажратиб турувчи табақалар низоми, яъни, каста тизимини ишлаб чиққанлар. Мана шу даврга келиб, ҳали мавжуд бўлмаган Ҳиндуийликка аста-секинлик билан пойдевор қўйила бошлаган.

    1. Муқаддас китобларни умумлаштирувчи давр. Бу Упанишадлар даври бўлиб, милоддан аввалги VI асрдан милоддан кейинги бир неча асргача чўзилади. У зоҳидона оқимлар сир-асрорлари ва шахсий мушоҳадаларини ўз ичига олган бўлиб, ботиний ҳаётга берилиб, зоҳирдан йироқлашган руҳоний ва таркидунёчиларни тўғри йўлга бошлаш учун тартибга келтирилган. Упанишадлар руҳий-маънавий йўл ҳисобланиб, диний такомиллик занжирининг энг юқори мартабаси ҳисобланган.

    Упанишадлар икки юздан ортиқ бўлиб, узоқ вақт давомида яратилган. Ведалардан фарқли равишда Упанишадларда ибодат маросимлари қисқартирилган, асотир эса фалсафий мушоҳадалар учун калит вазифасини ўтайди.
    Аслида, “Упанишад” устознинг шогирд тарбиялаш жараёнини билдиради. Бироқ аста-секин у тарбия жараёнида бериб борилаётган сабоқлар моҳиятини ифодаловчи фалсафий матнга нисбатан қўлланила бошлаган. Упанишадларда Ригведадаги айрим тасаввурлар янада ривожлантирилган. Масалан, тақводорлар ўлимдан кейинги ҳаётга икки йўл орқали кирилади: биринчиси илоҳлар йўли бўлиб, илоҳий билимларни эгаллаш орқали ҳақиқатга етишган одам Бараҳман олами – фароғат оламига кўчиб ўтади ва у ердан ортга қайтмайди. Иккинчиси эса, ота-боболар йўли бўлиб, бу йўл мунтазам ибодат билан шуғулланган, аммо ўз билимида чегараланиб қолганлар йўлидир. Улар Бараҳман оламига бориб, айрим ўзгаришларга учрайдилар, сўнг яна бу оламга қайтадилар.
    Веда ибодатлари икки турга бўлинади. Биринчиси дуолар, иккинчиси худоларга атаб қилинадиган қурбонликлар ёки бошқа бирор нарсаларни тақдим қилишдан иборат. Даставвал дуо китоблари бўлмаган пайтда ибодатлар фақат қурбонликлар шаклида амалга оширилган. Унда маъбудларга куйдирилган мой, нон ва ниҳоят, сув ёки сут билан аралаштирилган сома ичимлиги тортилган, ҳайвонлар масалан, от қурбонлик қилинган. Қурбонлик банда билан худо ўртасидаги савдо, келишув маъносида қабул қилинган. Масалан, инсон бир нарсага муҳтож бўлса, худога қурбонлик қила туриб ундан ўз эҳтиёжини қондиришни сўраган. Вақт ўтиши билан бу маросимлар мураккаблашиб борган. Кейинчалик Риг Веда, Атхарва Веда каби мадҳия ва дуоларни ўзида жамлаган китоблар пайдо бўлгач, ибодатнинг иккинчи кўриниши – худоларга атаб дуо ва мадҳиялар ўқиш одат тусига кирган.


    Download 64,75 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish