Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

2. Суймаганга суйкалма!
Бўйи етган қизнинг орзуси осмондаги юлдузга 
ўхшайди. Узоқдан ярақлаб кўринади-ю, на етасан, 
на тутасан. Юлдуз эса олисда сирли-сирли милти-
раб тураверади. Талпинасан, ҳеч кимга билдир-
май хаёл сурасан. Юлдузинг ёнингга тушишини 
орзиқиб кутасан. Ким билсин, «юлдузи юлдузига 
тўғри кепти», деган гап балки шундан чиққандир. 
Менинг юлдузим – Кимсан акам эди. У олдимга 


156
келди. Кафтимга қўнди. Рашид абзининг мўрчаси-
дан Фотима-Зуҳра келин билан қайтаётганимизда, 
Кимсан акам Очил акани урмоқчи бўлганида, Шо-
мурод тоғамнинг (энди менинг эрим бўлиб қолган 
Шомурод аканинг) никоҳ тўйи куни иккаламиз 
Тошкентга томошага борганимизда... юлдузим 
ёнимда эди. Қўлимдан юлиб олишди. Тўсатдан, 
ҳеч кимдан сўрамасдан...
... Уруш бошланганига анча бўлиб қолганига қа-
рамай турмуш унча ўзгармаган эди. Фақат туз би-
лан совун камайиб қолди. Нонни карточка билан 
оладиган қилиб қўйишди. Почтахонага чиқсам, 
нон дўкони олдида турнақатор навбат кутиб тур-
ган одамларни кўриб юрагим эзилади...
Урушгача мўрчасидан бўлак ҳеч вақоси би-
лан танилмаган Рашид абзи тўсатдан энг машҳур 
одамга айланиб қолди. Ёғоч оёғини дикиллатиб ке-
лаётган абзини одамлар орзиқиб кутадиган, узоқ-
дан кўриниши билан олдига чопиб борадиган бў-
лишди. Кун ора ё ойим, ё мен абзининг келишига 
сабр қилмай, почтахонага югурамиз.
Далада иш кўпайиб кетди. Буғдойни ўриб бўл-
дигу кетидан карам узишга тушдик. Бобом билан 
Оқсоқол тонг қоронғисида эшак аравага ўтириб 
жўнаб қолишади. Фотима-Зуҳра келинларга қўши-
либ, мен ҳам далага чопаман. Фотима келин туш-
ликкача амаллаб чидайди, бироқ кун оғиши билан 
бетоқат бўла бошлайди.
– Кўкрагим ёрилиб кетай деяпти, Зўра! Болам 
йиғлаяпти, Тоҳирим оч қолди.
– Э, жиннимисан! – Зуҳра келин опасини юпата-
ди. – Жа ваҳманинг уясисан-да! Ойим борлар-ку!
Фотима келин йиғламоқдан бери бўлиб ҳасрат 
қилади.
– Шунақаям ота бўладими, Робияхон! Икки ўғ-
лини ўз қўли билан урушга жўнатиб келса-я!


157
Фотима келин нолиганича бор. Кимсан акамни 
кузатганимиздан кейин икки ҳафта ўтмай Холпош 
хола ойимнинг олдига йиғлаб чиқиб қолди.
– Ўргилай, овсинжон! Чолим ўлгур ёмон иш қил-
ди. Шокирим билан Зокирим урушга кетамиз, де-
ган экан, ҳовлиқма деб йўлга солиш ўрнига ўзи 
етаклаб военкоматга оборибди. Ҳеч кимга айтмай 
жўнатиб келди. Болаларим билан рози-ризолик 
ҳам тилашолмай қолдим, овсинжон!
Ойим уни юпатишга уринди.
– Нафасингизни иссиқ қилинг, айланай. Юртга 
келган тўй. Мана, Кимсаним ҳам кетди-ку! Ўти-
рибман Яратганга топшириб...
– Сизники иззат-икром билан кетди. Бир кун 
бўлсаям дийдорига тўйиб қолдингиз. Менинг чо-
лим ақалли хайрлашганиям қўймади! «Ўв қувди-
ми, мунча ҳовлиқдингиз», десам, «мен белида бел-
боғи бор ўғил ўстирганман!» деб керилади.
... Чамаси, Фотима келин ҳам эрининг тўсатдан 
урушга жўнаганига чидолмайди. Зуҳра келин опа-
сини юпатади.
– Ношукурчилик қилма, Поти. Хат келди-ку! Ик-
калови соғ-саломат экан. Танк ҳайдашни ўрганяп-
миз, деб ёзибди-ку!
– Сенга нима? – Фотима келин синглисига адоват 
билан ўқраяди. – Икки орада менга жабр бўлди...
Сезаман. Фотима келин, «сени орқа этагингда 
оғирлигинг йўқ, бола туғиб азобини тортмагансан, 
меники иккита...» демоқчи бўлади. Зуҳра келин 
ҳам опасининг таънасини тушунади. Юпқа лабла-
ри титраб нари кетади. Бари бир Зуҳра келин рост 
айтяпти. Булар ношукурчилик қилмаса бўлади. 
Шокир ака билан Зокир ака бир жойга тушибди. 
Жони соғ экан. Кимсан акамдан бўлса на хат бор, 
на хабар.


158
Ўша куни ҳам одатдагидек ярим кечада уйга 
қайтдим. Молхонада сигир мўърар, хира чироқ ли-
пиллаб турган ошхонада ивирсиб юрган ойимнинг 
қораси кўзга чалинарди.
Ҳовлига кирганимни қандайдир ички сезги билан 
ҳис қилди. Еттинчи лампани кўтариб зипиллаб ай-
вонга чиқди. Қўлида тутиб келаётган чироқ ёғдуси-
да юзи мамнун ёришиб кетганини, нуқул кулимси-
раётганини кўрдиму чопиб олдига бордим.
– Келдими? – дедим юрагим ўйнаб.
– Суюнчи берсанг айтаман! – Ойим лампани 
хонтахтага қўйди-да, «суюнчи»ни ҳам унутиб, ток-
ча олдига борди. Учбурчак хатни қўлимга тутқаз-
ди. – Абзи обкелди. Умридан барака топсин! Ўқи, 
қизим, овозингни чиқариб ўқи!
Хатни юлқиб олдим. Қўлларим титрар, қаламда 
ёзилган сўзлар чироқ шуъласида сакраб-сакраб 
кетаётганга ўхшар эди.
«Ушбу мактубим тезда етиб маълум бўлсинким, 
гўзал Тошкентнинг Нўғайқўрғон қишлоғида ўй-
наб-кулиб юрган дадамга, ойимга, Робияга («Ро-
бияга» деган сўзнинг тагига чизиб қўйилганини 
кўриб юрагим гупиллаб кетди), Кимсанингиздан 
соғинчли салом. Мен соғ-саломатман. Чимкент 
яқинида машқ қиляпмиз. Қачон фронтга кетиши-
миз маълум эмас. Яна хат ёзаман...»
– Бўлдими? – деди ойим кўзимга қараб.
– Шу...
– Тўғри... – Ойим бош силкиб тасдиқлади. – Абзи 
ўқиганидаям шунақа эди. Адреси бор эканми?
Хатнинг орқасига қарасам, «Полевая почта» деб 
номерини ёзибди.
– Хат ёз, дарров ёз! – Ойим типирчилаб қолди. 
– Шошма, олдин қорнингни тўйғазиб ол... Шукур, 
болагинамнинг жони соғ экан.


159
...Чироқни уйга олиб кириб, энди хат ёзишга 
ўтирган эдим, молхонада тағин сигир мўъради. 
Ўша томондан ойимнинг куюнчалик билан жавра-
гани эшитилди.
– Сутини тортиб қўйди. Куюкканга ўхшайди жо-
нивор! Бобонг тушмагур ҳам думини тутқазмайди. 
Далада ётиб қолишга бало борми?.. Бу ёқда ўзим-
нинг мазам йўқ. Икки оёғимнинг қақшаб оғри-
ганига чидолмайман. Комил табибдан бўрсиқ ёғи 
олиб сурсаммикин...
Қизиқ, шу пайтгача ойимнинг оёғи ҳеч оғрима-
гандику... Комил табибнинг номини эшитишим би-
лан кўзойнагини ялтиратиб қоронғида қўлимга хат 
тутқазган Очилбой хаёлимга келди. Бутун Нўғай-
қўрғон ҳувиллаб қолди-ю, бу олифта юрибди кўзой-
нагини тақиб. Ҳеч бўлмаса далага чиқса ўладими? 
Жимитдек укаси Олимжон эртадан кечгача тиним 
билмайди. Катталар билан баравар ишлайди...
Зум ўтмай эшикдан ойим мўралади.
– Ёзяпсанми?! Ўзгин, урушга кирмаганингиз 
яхши бўпти дегин. Ҳаммамиз дуойи-жонингизни 
қилиб юрибмиз, сиз машқ қилиб бўлгунча уруш 
ҳам битиб қолармиш дегин. Ҳали тоғамни чақи-
ришгани йўқ. Зоҳид қора ўғлини уйлантирди, ке-
лин шаҳарлик экан, Чақичмон маҳалласидан экан, 
деб ёзгин, хўпми? Битта қўчқорни боқиб ётибмиз, 
сиз келишингизга оёғингизнинг тагига сўймоқчи-
миз, дейиш эсингдан чиқмасин.
Ойим бидир-бидир қилиб, ҳамма гапни бир йўла 
айтди-да, яна ҳовлига тушиб кетди.
«Ушбу хатим...» деб энди ёза бошлаган эдим кўча 
томондан эшак ҳангради. Бобомнинг «ишш» деган 
овози келди. Ойим молхонада туриб бақирди.
– Суюнчи беринг, дадаси, хат келди! Умриги-
насидан барака топкур абзи ўз қўли билан обкеб 
берди.


160
– Ие, қани, Роби, ўқи! – деди бобом қоронғи ай-
вонга туртиниб чиқаркан.
Хатим яна чала қолди.
Бир қўлимда чироқ, бир қўлимда учбурчак хат-
ни кўтариб, айвонга чиқишга мажбур бўлдим. 
Кимсан акамнинг хатини ўқиб бўлгунимча бобом 
дастурхондаги овқатга қўл урмади. Ҳаммасини 
эшитганидан кейин рўпарамда ўтирган ойимга 
юзланди.
– Айтмовдимми! Аввал ўқитади. Пашистни 
ер тишлатиш йўлини ўргатади. Кимсан қаёққа 
ташласа, олчиси билан тушадиган бола! Кўрасан. 
Бир ой-икки ой ўтсин, «Кимсан Ҳусанов гирой 
бўлди», деган хабар келади. Бугун Закунчи айтди: 
доб роволлар тез гирой бўларкан.
– Гирой бўлмасаям гўрга! Тезроқ келса бўлгани, 
– деди ойим орзумандлик билан.
Бобом: «Э, сен нимани тушунардинг», дегандек 
қўл силтади. Шошилмай шўрва ичаркан, менга қа-
ради.
– Чироқ керакмас! Обкириб хатингни ёзавур.
Қайтиб уйга кирдим. Бобомнинг: «Яратган неъ-
матингга шукр», деб кекиргани эшитилди.
– Эртадан Кўтармага борамиз. Сабзи кавлаймиз.
Кейин ойим икковлари негадир овозини пасай-
тириб, пичир-пичир қила бошлади. Аввалига хат 
ёзиш билан андармон бўлиб, парво қилмадиму, бо-
бомнинг: «Ҳовлиқма, пакана, бу умр савдоси», де-
гани қулоғимга чалиниб, сергак тортдим.
– Нима қипти, гулдай йигит. – Бу ойимнинг ово-
зи эди. – Улар ҳам тўй кўриб қолсак, дейди-да! Ун-
ча-мунча одаммас, маълим бўлади-я!
– Бари бир хотинсан-да! – Бобом жаҳли чиқиб 
кетди шекилли, овозини баралла қўйиб, чийилла-
ди. – Хотин кишининг сочи узун, ақли қисқа бўла-


161
ди. Сени бўйинг ҳам, сочинг ҳам, ақлинг ҳам кал-
та! Хўш, маълим бўлса нима қипти! Шохи борми? 
Қизингни олдидан ўтдингми?
Ойим овозини пасайтириб бир нима деди. Тў-
сатдан кўнглимга ғулғула тушди. Хатни чала 
ташлаб, чироқ кўтарганча айвонга чиқдим.
– Вой, ёзиб бўлдингми? – деди ойим хижола-
томуз жилмайиб. – Барака топ, қизим битта чой 
дамлаб кел.
Чироқни хонтахтага қўйиб, ошхонага кетдим. 
Совиб қолган самоварга тараша ташлаб қайнат-
гунимча анча вақт ўтди. Чойнак кўтариб келсам, 
чол-кампир ҳалиям бир ниманинг маслаҳатини 
қилишяпти.
– Баракалла, қизим! – деди бобом узатган пиё-
ламни олиб. – Илоё бахтинг очилсин!
Икковлари бир-бирига зимдан қараб олишди. 
Ташқарида эшак ҳангради, молхонада сигир мўъ-
ради...
Ойим бемаврид илжайди.
– Бобожониси анави... табибнинг ўғли бор-ку, 
ҳаҳ оти нимайди-я? Очилбой! Онаси бечора денг, 
эшигимизнинг турмини бузяпти. Олти марта тугун 
кўтариб келса-я! Қизим ҳали ёш, тўйга тайёргар-
лигимиз йўқ, десам қўймайди. Замон қалқиб ту-
рибди, тўй кўриб қолганимиз ғанимат, дейди.
Ойимнинг оғзига қараб анграйиб қолдим.
– Нимага тайёргарлигимиз бўлмас экан. Биттаю 
битта қизимиздан, молимиз эмас, жонимизниям 
аямаймиз. Тақдир қўшган бўлса. – Бобом кўз қири 
билан менга қаради. – Албатта, Кимсан акаси бўл-
ганда-ку, тўйга ўзи бош бўларди-я!
Кимсан акамнинг номини эшитишим билан сес-
каниб тушдим. Сакраб ўрнимдан турдим. Чойнак 
хонтахтага ағанаб, оёғимга тўкилди. Тиззам жа-


162
зиллаб ачишди. Ўқдек учиб, қоронғи уйга кирди-
му ўзимни ерга отдим. Ўша заҳоти бошимда ойим 
пайдо бўлди.
– Вой ўлмасам! Вой шўрим, – деди титраб. – 
Ёмон куйдингми? Қани, кўрсат!
Наматни муштлаганча чинқириб юбордим.
– Керакмас! Керакмас! Кетинг.
Ойим юзларимни силаб, бошимни тиззасига 
олди.
– Ёмон куйдими? Қаёқда турган экан бу палакат!
– Керакмас, – дедим яна. – Бошимга ураманми?
Ойим эсанкираб қолди.
– Унақа дема, қизим, – деди ёлвориб. – Нима қи-
лай, болам! Қиз маъни борки бир кунмас бир кун 
бошига шу савдо тушади-да! Онанг бўлганимдан 
кейин бахтингни ўйлайман-да, жон болам.
Охирги гапи ҳукмномадек эшитилдию юлқиниб 
қучоғидан чиқдим.
– Боққанингизни таъна қиляпсизми? – дедим 
чақчайиб. – Бўпти, кетаман! Кетаман, уйингиздан!
Ойим ҳайрон бўлгандек кўзимга узоқ термилиб 
қолди. Қоронғида чуқур хўрсинди.
– Болам, – деди бош чайқаб. – Бу дунёга келиб 
топган бахтим Кимсан билан сен-ку! Менам тў-
йингни кўрсам дейман...
Тағин гапиради-я! Кафтларим билан юзимни 
тўсиб олдим.
– Қочинг! – дедим чинқириб. – Кўргани кўзим 
йўқ, ўшани!
Эшикдан бобомнинг асабий товуши келди.
– Падарингга минг лаънат сендақа паканани! 
Нима қиласан болани қийнаб!
Ойим мени қайтадан қучоқлади.
– Вой, ман оёқ-қўлидан боғлаётганим йўқ-ку, 
бобоси!


163
– Э, ўл! – Бобом яна ўшқирди. – Отанг Орифхў-
жабойнинг ўғлига унашаман деганида ўламан сат-
тор тегмайман деб йиғлаганинг эсингдан чиқди-
ми? Томорқанинг туйнугидан эмаклаб чиқиб бўй-
нимга осилиб ялинган ким эди?
– Вой ўлай, мен нима қилдим? – деди ойим 
йиғламсираб. – Йўқ десанг сатқаи сар!
– Комилни жавобини бериб юбор! – Бобом «гап 
шу» дегандек кескин бурилиб, эшикдан нари кетди.
...Анчадан кейин ҳамма ёқ тинчиб қолди. Фақат 
молхонада сигир мўърайди. Хонтахтада турган 
чироқ атрофида парвона унсиз чарх уради. Де-
раза олдига келдим. Осмонда кемтик ой муаллақ 
осилиб турар, хира нур сочар эди. Билмайман, не-
гадир шу топда Кимсан акам ҳам яримта ойга тер-
милиб, мени ўйлаётгандек бўлиб кетди. Худди ой – 
синиқ тошойнаю бир томонда у, бир томонда мен 
кўзгуга қараб бир-биримизга термилиб турибмиз.
Кимсан акам нимага унақа қилди? Нимага 
ойимга айтмади? Робияга кўнглим бор деса шунча 
гап-суз йўқ эди... Қайтага ойимниям хафа қилиб 
қўйдим...
Ўзаман, ҳаммасини ёзаман! Очил ака совчи юбор-
ганиниям, бобом ойимни сўкиб берганиниям...

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish