Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

3. «Яхши кўриш – айб эмас!»
Куз эрта тушди. Картошка кавлаш ёмғирга қо-
либ кетди. Эҳтимол куз ҳам, ёғингарчилик ҳам 
вақтида бошлангандиру колхозда эркак зоти қол-
магани учун ўзимиз ишни чўзиб юборгандирмиз.
Уч кундан бери тинимсиз ёмғир ёғади. Дала 
ботқоққа айланиб кетган. Пайкалга кирсангиз, 
этикка лой чиппа ёпишиб, оёғингиз билан қўшиб 
суғуриб оламан, дейди. Бобом ишнинг кўзини би-


164
лади. Худди сариёғ кесгандек, кетмонни авайлаб 
ташлайди. Биттаям картошкага шикаст етказ-
майди. Картошкани кавлаш бир ҳисса азоб бўлса, 
териш ўн чандон азоб. Палакни тортсангиз кар-
тошка билан қўшилиб бир ботмон лой чиқади. 
Хайрият, ҳосил мўл. Аммо лойдан картошкани 
ажратиб олгунча қўлингиз акашак бўлиб қолади. 
Пахталик ёқасидан ёмғир ичингизга сизиб тушиб, 
ғашингизни келтиради. Терлаб кетасиз. Пахталик-
ни ечсангиз – совуқ, кийсангиз – иссиқ...
Кечга яқин пайкал бошида Умар закунчининг 
жийрони кўринди. Одамлар дарров ерга эгилди. 
Бурнидан буғ чиқиб турган от шўлт-шўлт лой бо-
сиб, яқин келди. Жийрон, этагига гард юқтирмас-
ликка уринган таннозлардек нуқул думини гажак 
қилади. Аксига олиб ҳар қадам босганида думига 
лой сачрайди. Закунчи эрталабдан бери чоптириб 
юрган шекилли, жийроннинг човлари оппоқ кўпи-
риб кетган. Аввалгидек гижингламайди. Закунчи-
нинг ўзи ҳам бурнидан тортса йиқилгудек алпоз-
да, кўзлари киртайган. Бошидаги чақмоқ телпак 
ҳўл бўлиб, мушукнинг терисига ўхшаб қолган...
– Ҳорманглар-ов! – деди у отнинг жиловини 
тортиб. От оғзи кўпириб, пишқирди. Лойга ботган 
оёқларини ҳорғин депсиди.
Хотин-халаж чекка-чеккадан «саломат» деб 
ишини давом эттираверди.
– Бўш келманглар, азаматлар! Кўриб турасиз-
лар, бизнинг картошка душман устига снаряд бў-
либ ёғилади. – Умар закунчи от жиловини силтаб, 
бобом томонга юрди. Жийроннинг ҳам, ўзининг 
ҳам шашти аввалгидай баланд эмас. Шу бечорага-
ям қийин. Хотини бўлмаса, бола-чақаси бўлмаса... 
Тўғри, авваллари мен ҳам Закунчини ёмон кўрар-
дим. Одам ўзи қўрққан кишисини ҳеч қачон яхши 


165
кўролмайди. Қўрқдингми – ишонмайсан. Ишонма-
дингми, ёмон кўрасан.
Уруш бошланганидан бери Умар закунчи ўзга-
риб қолган. Тўғри, ҳалиям тонг бўзармасдан эшик-
ни қамчи дастаси билан тақиллатиб келади. Аммо 
энди «...наҳс босиб ётибсан» демайди. «Ўртоқлар, 
уруш кетяпти ахир», деб тушунтиради. Қизиқ, бит-
та гапни икки хил қилиб айтса, таъсири икки хил 
бўларкан. Ҳозир одамлар Закунчига анча кўникиб 
қолишди. Бўлмаса раис зуғум ўтказиб юрган кез-
лари не-не ғийбатлар тарқамаган эди. «Закунчи 
терговчи экан, пора олиб қамалай деб турганида 
қишлоққа қочиб кепти», «Хотини қиз чиқмагани 
учун аламидан Қўқондаги ҳовли-жойини ташлаб 
келган экан».
Йўқ! Ориф оқсоқолнинг гапи тўғри чиқди. За-
кунчи ишнинг кўзини биларкан. Кейинги уч-тўрт 
ой ичида жуда ўзгариб кетди: одамларга анча 
меҳрибон бўлиб қолди.
Ҳозир ҳам ҳеч кимга дағдаға қилмади. Бобом-
нинг олдига бориб жийрондан сакраб тушди. Хи-
ром этиги лойга ботиб кетди.
– Ҳорманг, Ҳусан ака! – деди қамчи тасмасини 
билагига илиб, бобом билан қўшқўллаб кўришар-
кан. – Кўз-қулоқ бўлиб туринг. Данакдек картош-
кани липпасига қистирган одамни трибуналга бе-
раман.
– Хотиржам бўлинг! – Бобом лой ёпишавериб 
сирпанчиқ бўлиб қолган кетмон дастасини қайта-
дан чангаллади. – Одамларимиз унақа диёнатсиз 
эмас.
– Сиз шунақа дейсиз-да! – Умар закунчи шими-
нинг чўнтагидан ялтироқ қути чиқарди. Қулоғини 
чимириб ҳадеб лой тепаётган отнинг жиловидан 
бир қўллаб тутганча, амаллаб гугурт чизди. – Ди-


166
ёнат нима қилади ҳозирги одамларда! Олтинчи 
бригадада бир хотин ярим қоп шолғом ўмариб ке-
таётганида ушлаб олдим. Нега ўғирладинг, десам 
сигирим оч, дейди. Фронтда йигитларимиз жон 
олиб, жон бериб ётибдию бу қанжиқ сигирини ўй-
лаб жони халак! – У жаҳл билан жийронга минди. 
– Эҳтиёт бўлинг.
Лойдан оғирлашиб кетган пақирдаги картош-
кани сават замбилга ағдардим. Замбил ёнида 
Олимжон дийдираб турибди. Эрталабдан буён лой 
чангаллаб музлаб кетди, бечора. Нуқул икки қў-
лини чопонининг қўлтиғига тиқиб, лойини артган 
бўлади. «Куҳ-куҳлаб» кафтини иситади. Бошида-
ги чамандагул дўпписидан юзига кир бўёқ сизиб 
тушяпти.
Нари борса, энди ўн ёшга чиққан бу боланинг 
чайирлигига ҳайрон қоламан. Катталар билан ба-
равар ишлайди. Картошка теради. Зилдек зам-
билни чираниб кўтариб аравага ташийди. Иккита 
аравамиз бор. Биттаси колхознинг ризвон арава-
си, биттаси бобомнинг эшак араваси. Бири юк ор-
тиб омборга кетса, иккинчиси келиб туради.
– Совуқ едингми, Олимжон? – дедим ачиниб. – 
Майли, ҳеч нима қилмайди.
– Совуқмас, опа! – Олимжон лой юқи кафти би-
лан ёмғирдан ҳўл бўлган юзини артиб яқин келди. 
– Олдик!– деди қиз боланикига ўхшаган ингичка 
овозда. Лекин ўша заҳоти қувонч билан қичқириб 
юборди: – Ака!
Замбилнинг орқа бандини шошилиб кўтар-
ган эканман, беш-олтита картошка ерга тўкилди. 
Жаҳл билан қаддимни ростлаб қарасам, Олимжон-
нинг ёнида Очил ака турибди. Бошида айвони 
кенг шапка, эгнида плаш. Оёғида брезент туф-
ли. Лой кечиб келгани учун туфлисининг рангини 


167
ажратиб бўлмайди. Лекин қачондир оқ бўлгани 
кўриниб турибди. Тринка шими тиззасигача лойга 
ботиб кетган.
– Ҳорманглар! – У бу гапни хушчақчақлик билан 
айтгиси келдию овози қандайдир ясама, ишонч-
сиз чиқди. Ёмғирдан намланган кўзойнагини 
ечиб, п лашининг ёқасига артди. Қулоғига илган 
эди, кўзойнаги ҳўл бўлиб баттар хиралашди ше-
килли, шоша-пиша яна ечдида, плашининг аста-
рига арта бошлади. Митти кўзларини пирпиратиб 
илжайди.
– Чарчамаяпсизми?
– Раҳмат, сиз сўрагандан бери! – дедим энсам 
қотиб. Лойга тўкилган картошкаларни қўшқўллаб 
замбилга ташладим. – Кўтар, Олимжон!
Очил ҳовлиққанча кўзойнагини тақди.
– Йўқ, – деди бош чайқаб. – Менам қарашгани 
келдим, Робияхон, хўп денг, кўтаришай!
Олимжон қутулганига шукр қилгандек илжа-
йиб турар, кўзларида, «кўриб қўйинг, опа, бизнинг 
акамиз шунақа», деганга ўхшаш ифода бор эди. 
Совчи юбориб менга шунча азоб берганининг ала-
ми ҳалиям кўнглимда турган экан. Жаҳлим чиқиб 
кетди.
Мен Кимсан акамнинг хатини кутиб, кечалари 
тиканакка ағанаб чиқай-да, бу киши совчи юбор-
син?! Эркакман деганларнинг ҳаммаси урушда 
юрсин-да, бу киши тўй қилгилари келсин!
– Нима? – дедим кафтимни қулоғимга тутиб. – 
Кечирасиз, бир нима дедингизми?
У баттар хижолат чекиб илжайди. Ёмғирда кў-
зойнаги хира йилтираб кетди.
– Қарашгани келдим, – деди юпқа лаби титраб.
– Йўғ-е! Биз бечораларга ёрдам бермоқчи 
бўпсизда. Шошманг, ҳозир...


168
Шундай деганча эски пақирни кўтариб, пушта-
га қараб чопдим. Қўлларим музлаб қолганига пар-
во қилмадим. Челак тўлиши билан олиб келиб зам-
билга тўкдим. Ўша заҳоти яна пуштага югурдим. 
Олимжон ҳайрон. Нуқул чопонининг енгига бурни-
ни артади. Акаси бўлса томошахонага кириб қол-
ган одамдек анқайиб турибди. Замбил тўлиб кет-
ди. Охирги пақирдаги картошка хирмондек уюлиб 
кетган замбилга сиғмай тошиб тушди. Тўкилган 
картошкаларни битта-битталаб замбилга жойла-
дим-да, орқа томондаги тутқични ушлаб буюрдим.
– Қани, олдик!
Забилни кўтаришим билан кўз олдим жимирла-
шиб кетди. Белим қирс этди.
Бутун кучимни тўплаб, овозим борича ҳайқир-
дим.
– Кетдик!
Аравагача бир юз ўттиз қадам! Аниқ биламан. 
Нариги пуштадан бир юз ўн қадам эди. У пушта 
билан бунисининг ораси йигирма қадам бўлса, бун-
дан чиқди, бир юз ўттиз қадам! Бу – Олимжоннинг 
қадами билан. Ҳозир тезроқ юрсак юз қадамда 
етамиз! Э, Худо, шарманда қилма! Ўзинг қувват 
бер! Кимсан акамнинг этиги катта, тўпиқларимни 
уриб, яра қилиб юборган. Майли, чидайман! Фақат 
йиқилиб тушмасам бўлдим! Қўлларим узилиб кетай 
деяпти. Нима қилдим, замбилга олти пуд юк орт-
дим шекилли? Зарилмиди. Майли! Ажаб қилдим. 
Мен чидайман, ўлсам ҳам чидайман. Уям чида-
син! Жонидан суйган одами қон кечиб юрган қиз-
га совчи юбориш қанақа бўлишини билиб қўйсин.
Ўзимга қойилман! Очил ака гандираклаган са-
йин кучимга куч қўшиляпти. Кўриб турибман. Ай-
вони кенг шапкасининг орқасидан сув сизиб гар-
данидан оқиб тушяпти. Ана, чиллакдек қўллари 


169
қалтирай бошлади. Плашининг елкалари жиққа 
ҳўл бўлиб кетди. Оёқлари чалишиб кетяпти!
Бир маҳал у тўхтаб қолди. Ўзим оёқда зўрға ту-
рибману зарда билан замбилни итардим.
– Қани?! Ҳа!
У елкаси оша орқага ўгирилиб қаради, хижолат-
ли жилмайди.
– Туфлим... – деди секин. – Тушиб қолди.
Қарасам, ростдан ҳам чап оёғида туфли йўқ, 
пайпоғи лойга ботиб боряпти.
– Этигингиз йўқмиди? – дедим юк залворидан чи-
раниб. – Майли, янаги сафар этик кийиб келасиз.
Олимжон лойга ботиб қолган бир пой туфлини 
кўтариб, замбил ёнига келган эди, Очил ака жер-
киб берди:
– Бор, ишингни қил!
Ниҳоят, ёмғирда мудраб турган ҳўкизлар, ярми-
гача картошка билан тўлган аравага етдик.
Замбилни ерга қўйишимиз билан енгил тортиб, 
қаддимни ростладим. Шунда ҳам бўш келишни 
хоҳламасдим.
– Ағдармайсизми, замбилни?... Ергамас, аравага!
– Ҳозир! – У замбил тўла картошка устига таппа 
ўтириб қолди! Ҳансираб нафас олди. Рангида ранг 
қолмаган, оғзини балиқдек каппа-каппа очар, гу-
ноҳ иш қилиб қўйиб, дакки эшитишдан чўчиган 
боладек аянчли илжаяр эди. Олимжон келтириб 
берган бир пой туфлини у қўлидан бу қўлига ол-
ганча мен томон бурилди.
– Робияхон, – деди ҳансираб, – совчиларни қай-
тарибсиз?..
– Нима? – ҳеч балога тушунмагандек қараб тур-
димда, хохолаб кулдим. – Э, совчими? Кимсан 
акам нима деганди сизга? Эсингиздами? Баҳор-
да.. хат берганингизда.


170
– Робияхон... – У кўзойнаги ортидан кўзимга ил-
тижоли мўлтираб қараган эди, бақириб бердим:
– Э, туринг-э! Картишкани одамлар ейди!
У сапчиб ўрнидан турди. Шу билан тоза бўлиб 
қоладигандек, замбилдаги картошкаларни силаб 
қўйди.
– Кечирасиз, Робияхон, – деди. Кўзойнагини 
чўнтагига солди. Ёмғир тагида шумшайиб турга-
нича, шапкасини ечди. Бошидан буғ кўтариларди. 
Киприкларини пирпиратганича, митти кўзларини 
юзимга тиқди.
– Робия, – деди секин, – мени кечиринг. Менам 
маълимга ўхшаб адабиётчи бўлмоқчи эдим. Мен... 
маълимни яхши кўрардим... Бизниям ўқитганлар...
«Қанақа маълим? Кимни айтяпти? Ҳа-а! Дадам!»
Юрагим бир қалқиб тушди. Дадам! Қаёқда экан 
ҳозир?! Балки жангга киргандир? Қанийди, шу-
нақа бўлса!..
Қанийди дадам ҳам Кимсан акамдек «добровол» 
бўлсаю одамлар олдида бошимни баланд кўтариб 
юрсам! Ўша прокурор Хўжақуловга, анави сўгал-
ли, сўхтаси совуқларга, мактабда менга таъна қил-
ган ўқитувчи хотинга айтсам: «Сенлар туфайли бе-
гуноҳ дадам қамалди. Сенлар туфайли мактабдан 
кетиб қолган эдим, ана, кўриб қўй, отам душман 
эмас экан-ку, қаҳрамон бўпти-ку», десам...
Очил ака, кўзи яхши кўрмаса ҳам, мунғайиб 
қолганимни сезди.
– Робия, – деди илтижо билан... – Мен... мен... 
– деди юпқа лаби титраб. – Сизни севаман... Анча-
дан бери...
Мен нима дарддаю бу нима дейди! Индамай 
юзимни ўгирдим.
– Йўқ, мен рост айтяпман, Робияхон! – У кетиб 
қолишимдан қўрққандек, шоша-пиша давом этди. 
– Яхши кўриш айб эмас-ку, тўғрими?


171
Тўнчасига ўралиб, дийдираб турган Олимжон 
ҳеч нимага тушунмай гоҳ акасига, гоҳ менга қа-
раб, илжайиб қўйди. Бурнини тортди.
– Мендан рози бўлинг! – деди Очил ака тўсат-
дан. Овозида вазмин хотиржамлик бор эди. – Эр-
тага жўнаяпман, – шундай деди-да, кўзойнагини 
тақиб, юзимга бир қараб қўйди. Оҳиста бурилиб, 
укасининг елкасига қўл ташлаганча, бир оёғида 
туфли, бир оёғида пайпоқ билан сирғаниб-сирға-
ниб, оқшом қоронғилигига сингиб кетди.
Анграйиб қолдим. Ҳамон симиллаб ёмғир ёғар, 
белим сирқиллаб, икки кафтим ачишар, аллақа-
чон кун ботганига қарамай таҳдидли қизариб тур-
ган осмондан қор иси келар эди.

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish