Олтинчи мақоланинг давоми Ўн икки мақОМ



Download 369,22 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana13.07.2022
Hajmi369,22 Kb.
#786922
  1   2
Bog'liq
О Иброхимов Ун икки маком давоми



Олтинчи мақоланинг давоми 
ЎН ИККИ МАҚОМ 
12 доира (жамъ) номларини мумтоз шеърият (адабиёт)да ҳам, асосан, 
улуғ йўл, ҳаж сафарига ишоралар тарзида келишига оид намуналарни Ҳайдар 
Хоразмий, Абдураҳмон Жомий, Мавлоно Лутфий, Алишер Навоий 
ижодларида кўплаб учратиш мумкин. Шу доиралар асосида ижод этилган 
мақом мусиқий асарларида эса коинот чўққиси сари руҳий сафар йўли 
товушларнинг маълум тартибда садоланиши негизида ҳиссий ифодаланиб,
интиҳосида тингловчининг важд (жазаба, завқу шавқ) ҳолатига қадар 
юксалиши бош мақсад қилиб олинган. Бу олий мақсадга тинглаш орқали 
эришиш жараёнида ижрода қўлланилаётган чолғулар ҳам муҳим аҳамият 
касб этган.
Зикр этилаётган 12 доира (жамъ) мумтоз мусиқа ва адабиётда 
сермаъно ҳикматлар билан йўғрилган. Айни вақтда, уларнинг Ўн икки мақом 
тизимини “жонли”– амалий ҳаракатга келтиришдаги ўрни ҳам серқирра ва 
сермазмун бўлганки, шу туфайли мазкур тизимга 12 доира ( кейинчалик – 
мақом) номи берилган. Буни англаш учун эса жамъларнинг ушбу тизимдан 
ўрин олган бошқа гуруҳ (шўъба, овоза ва б.)лар билан ўзаро функционал 
муносабатлари хусусида озми-кўпми тасаввурга эга бўлиш лозим. Афсуски, 
бу борада ҳануз ойдинлик киритилмаган жиҳатлар оз эмас.
Ўзбек мақомшунослиги шўъбалар гуруҳи шарҳида бир қадар асосли 
илмий қарашларга эришган ва шу боис қуйидаги эътиборни шўъбаларга 
қаратамиз. Ўрта асрларда ёзилган рисолаларда Ўн икки мақом тизимидан 
ўрин олган шўъбаларнинг муқимлашган умумй сони 24 та кўрсатилиб, улар 
қуйидаги номлар билан аталган: Дугоҳ, Сегоҳ, Чоргоҳ, Панжгоҳ, Мухайяр, 
Ҳисор, Мубарқаъ, Найрез, Нишобурак, Рўи Ироқ, Мағлуб, Ракб, Наврўзи 
Баётий, 3обул, Авж, Наврўзи Хоро, Моҳур, Аширан, Наврўзи Сабо , Ҳумоюн, 
Нуҳуфт, Уззол, Наврўзи Араб, Ажам.


Мазкур гуруҳда турли Шарқ халқлари (араб, эрон, турк ва б.)нинг 
қадимдан анъанавий ижро этилиб келинган қадрли куй ва айтимларининг 
оҳанг асослари товушқаторлар тарзида тасниф этилган эди. Чунончи, 
Наврўзи Араб, Наврўзи Баётий, Наврўзи Хоро, Наврўзи Ажам каби шўъбалар 
узоқ ўтмишдан буён кенг нишонланиб келинаётган Наврўз байрами 
кунларида ижро этилган шодлик тароналарини дараклайди. 
«Гоҳ» атамасига асосланган «Дугоҳ», «Сегоҳ», «Чоргоҳ» ва «Панжгоҳ» 
номли шўъбаларнинг генезиси эса «Авесто» даги «гот» мадҳияларига бориб 
тақалиши тахмин қилинади. Бу тахминга Ўрта асрларда битилган мусиқа 
рисолаларидан айрим ҳолатларни далил келтириш мумкин. Масалан, 
аксарият рисолаларда Дугоҳ шўъбаси икки ёндош нағмага таяниши, яъни 
икки товуш-поғонали эканлиги, шунингдек, Сегоҳ – уч нағма-поғона, Чоргоҳ 
– тўрт нарма-поғона ва Панжгоҳ – беш нағма-поғонага асосланиши алоҳида 
кўрсатилиб ўтилади. 
Бу ҳол айни вақтда мазкур шўъбаларнинг илдизлари жуда қадимий 
даврларга мансублигидан дарак беради. Зеро, мақомдон устоз Исҳоқ 
Ражабовнинг малакали кўрсатмаларидан аёнки, «Мусиқа асарларининг 
дастлабки шакллари, уларнинг ритмикаси ҳам жуда содда бўлган. Ҳатто 
баъзи куйлар диапазони жуда тор, икки-уч поғонали бўлган». Гоҳларнинг шу 
каби қадимий излари бизгача етиб келган мақомлар таркибидаги Дугоҳ, 
Сегоҳ, Чоргоҳ ва Панжгоҳ номли намуналарда ҳам сезиларлидир. 
Бинобарин, тавсифланаётган шўъбалар гуруҳида узоқ ўтмишда юзага 
келган куй-айтимларнинг хусусияти ўларок икки (Дугоҳ, Мўбарқаъ ), уч 
(Сегоҳ, Ракб, Зобул ), тўрт (Чор-гоҳ ), беш (Панжгоҳ, Наврўзи Баёт, Уззол, 
Найрез, Сабо, Рўйи Ироқ ), олти (Наврўзи Араб, Наврўзи Хоро) ва етти 
(Ҳумоюн) поғоналардан таркиб топган ва сон жиҳатидан нотекис уюшган 
товушқаторларга гувоҳ бўламиз. Бу эса, Ўрта асрлар касбий мусиқаси 
эстетик қийматлари ва мумтоз талаблари юзасидан баҳоланганда, 
шўъбаларнинг номукаммал эканига ишорадир. Зеро, товушқаторларнинг 


мукаммаллик даражаси зул-кулл (октава) ҳажмида доира ҳосил қилган 
жамълар сифатига хос бўлган.
Шу тариқа шўъбалар гуруҳини мумтоз мусиқа талаби ва эҳтиёжлари 
кесимида ривожлантириш зарурати юзага келган эди. Бу ўринда 12 жамъ 
(доира)нинг кўмакдош қўшимча вазифаси муҳим аҳамият касб этган. Ёзма 
манбалардан маълум бўлишича, рисола муаллифлари тузилиши анчагина 
мураккаб бўлган Ўн икки мақом тизимини назарий мубоҳаса қилишда уд 
чолғусининг кенг қамровли товушлар тизимига асосланганлар. Зеро, чанг-
арфанинг Етти мақомга мос тортилган симлари бундай ишланмалар 
имконини бермаган. Бу борада афзал кўрилган уд чолғусининг пардалари 
негизида шўъбаларни жамъларга мутаносиб боғлаш йўллари илмий-визуал 
ишлаб чиқилган.
Сафиуддин Урмавий томонидан XIII асрда ихтиро этилган ўзига хос 
нота ёзув тизими (“табулатура”) ҳам айнан уднинг бешта тори ва пардалари 
инъикосига асосланган эди. Шу каби ёзув ва назарий ишланмалар мусиқа 
амалиёти (бастакорлик ва ижрочилик санаъати)да шўъбаларни мақсадга 
мувофиқ ривожлантириш ва такомиллаштириш учун муҳим замин яратган. 
Бунда номукаммал шўъба намуналарининг ҳар бирини муайян жамъ-
товушқаторнинг парда-босқичларига таянган ҳолда зарурий такомилига 
қадар мусиқий ривожлантириш мақсади кўзланган. Шу жараённинг 
атамалардаги инъикоси ўлароқ Мухайяри Ҳусайний, Ҳисори Исфаҳон, Рости 
Панжгоҳ каби шўъба ва жамъ номларидан иборат қўшалоқ иборалар юзага 
келган эди.
Назаримизда, 12 жамъга нисбатан “мақом” атамасининг илк бор 
ишлатилиши ҳам дастлаб уларнинг ана шу вазифада амалий қўлланиши 
билан бевосита боғлиқ бўлган. Шу ўринда «мақом» атамасининг тасаввуф 
истилоҳида келишига бир назар ташлаш мақсадга мувофиқдир. «Мақом» 
ибораси тасаввуфда маънавий камолот йўли (тариқат)нинг еттита асосий 
босқичларини англатади. Демак, «мақом» деганда маълум ҳаракат назарда 
тутилиб, бу жараён мазмунини солик (йўловчи, мурид)нинг сулук (тариқат 


йўллари) босқичлари бўйлаб сафари ва шу аснода ўз мақсади сари маънавий 
юксалиши белгилайди.
Ушбу ҳолатларнинг Ўн икки мақом тизими миқёсидаги лойиҳасини 
қуйидагича фараз қилиш мумкин: 
а) мукаммал товушқаторлар даражасини ишғол этган 12 жамънинг ҳар бири 
тариқат (сулук) йўлларининг мусиқий ифодасини рамз этган; 
б) йўлга талабгор соликлар тимсолида келган номукаммал шўъбалар гуруҳи 
эса мусиқада дастлабки баён ва ривожга асос бўлган куй мавзуларининг 
мазмунини ифодалаган; 
в) жамъ ва шўъба намуналарининг ўзаро бирикуви муносабатига асосланган 
мусиқа асарида шўъба муайян зарб-усули ва жамъ босқичларига тартиб-
интизом билан таянган ҳолда комиллик даражасига қадар ривож топган.
Бинобарин, бу жараёнда 12 жамъ (доира) босқичлари тариқат 
бекатлари янглиғ «мақом» вазифасини бажаргани боис мазкур жамълар «12 
мақом» ( шунингдек, «12 парда») номи билан ҳам машҳур бўлган эди. Шу 
тариқа ижод этилган мусиқа асарларини мукаммал садолантириш борасида 
ҳам ижровий имкониятлари чанг-арфага нисбатан кенгроқ бўлган уд чолғуси 
етакчилик қилган. Шу боисдан бу чолғу “созлар султони”, Етти мақом 
рамзига айланган самовий созанданинг чанг-арфаси эса “созлар келинчаги” 
(Дарвиш Али Чангий) таърифини олган бўлса, ажаб эмас.

Download 369,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish