Кобо Абэ
«Қумдаги хотин»
84х108 1/32, 352 бет
Юмшоқ муқова
Ноёб ижоди Япония адабиётида алоҳида ўрин тута-
диган Кобо Абэ инсоннинг ҳали тадқиқ этилмаган ҳаёт
қирраларини бетакрор усулда тасвирлайди.
Унинг
ўзбек китобхонлари эътиборига ҳавола этилаётган
«Худди одамдек» қиссасида асар қаҳрамони – журна-
лист ва драматург беҳисоб қўлли илоҳ билан воқелик
ва хаёлий дунё, ҳақиқат ва
сунъийлик хусусидаги
фалсафий мушоҳадалари инсоний қадриятларнинг
том маъносига қарашларни ифода этган.
Кобо Абэнинг адабиётшунослар
томонидан ан-
тиқа ва жумбоқли асар сифатида талқин этиладиган
«Қумдаги хотин» романида шахс ва жамият ўртаси-
даги зиддият ҳаёт-мамот нуқтаи назаридан чуқур
таҳлил этилади. Муаллиф мажозий тасвирлар орқали
ҳақиқий инсоннинг яшашдан мақсади – жамиятнинг
ўзи каби аъзоларига сидқидилдан хизмат қилиш, эз-
гуликка интилиш бўлиши кераклигини таъкидлайди.