Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов


ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ БРИГАДАСИНИНГ



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

ХОТИМА ЁКИ ЭНГ ОХИРГИ БОБ 
ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ БРИГАДАСИНИНГ 
БОШЛИҒИ МУЗАФФАР ШОМУРОДОВ ҲИКОЯСИ
Қулоқ солинг: қуёш сўзлаяпти!
Автобус ҳамон гувиллайди. Мотордан чиққан 
ҳовур бензин исига аралашиб томоғимдан хиппа 
бўғгудек бўлади. Ким билсин, балки ўзим бўғилиб 
кетаётгандирман. Ана, Қўқонга кириб келдик. Тор 
кўчалардан ўтиб боряпмиз. Йўловчилар бирин-си-
рин уйғониб, ғимирлаб қолишди. Бола йиғлади. 
Кимдир сигарет чекди...


745
Тоғ ортида қуёш кўринди. Қип-қизил саратон 
қуёши. Мулойим жилмайиб саховат билан нур 
соча бошлади. Ҳар куни шунақа бўлади. Офтоб 
ҳар куни кулимсираб уйғонадию одамларга нур 
улашади. «Мен борман-ку, бир киприк қоқгулик 
қисқагина умрингда тинч-тотув яшасаларинг бўл-
майдими?» деётганга ўхшайди. Қуёш ҳар куни уй-
ғонган заҳоти шунақа дейди. Одамлар унинг гапи-
га тушунмайди. Уруш қилади, бир-бирини ўлдира-
ди. Гўё ўша уруш аммамни Кимсан акамдан жудо 
қилмагандек. Гўё юз ёшни қоралаб қолган оқсоқол 
бува, мункиллаб қолган аммам ҳалиям фарзанд 
доғида куймаётгандек. Гўё ўша уруш эллик мил-
лион одамнинг ёстиғини қуритганига қаноат қил-
май, ўзи тамом бўлганидан кейин дунёга келган 
Мунавварнинг, бегуноҳ Мунавварнинг ҳам жони-
га чанг солмагандек. Гўё мен Мунавварнинг «сенга 
нима ёмонлик қилдим», деган ҳайратли хитоб қо-
тиб қолган кўзларини, қоп-қора маъсум кўзлари-
ни унутишим мумкиндек... Ўн икки йилдан бери 
азобдан қутула олмаганим, бундан кейин ҳам қу-
тула олмаслигим учун мен айбдордек.
Қуёш ҳар куни уйғонган заҳоти жилмайиб боқа-
дию унсиз хитоб қилади: «Бир киприк қоқгулик 
қисқагина умрингизда тинч-тотув яшасаларинг 
бўлмайдими? Гоҳ нон талашасизлар, гоҳ шон! Гоҳ 
макон талашасизлар, гоҳ имон? Ахир ҳаммангиз 
инсонсиз-ку. Ҳаммангиз менинг болаларимсиз-ку, 
мен сизларнинг отангизман-ку. Бир-бирларинг 
билан қирпичоқ бўлаверишларингни кўриб чар-
чаб кетдим-ку! Етар ахир, етар, болажонларим! Ўз 
онангизни – Ер куррасини адойи тамом қилиб тин-
чимоқчимисиз?! Онангиз шу умидда туққанмиди 
сизни?! Шу ниятда кўтариб юрибдими кўксида!»


746
Қуёш ҳар куни шундай деб илтижо қилади. 
Аммо одамлар унинг ҳайқириғини эшитмайди. 
Бир-бирига чоҳ қазийди. Бир-бирининг кўзига 
чўп солади, хиёнат қилади.
Дунё нега бунақа? Оқсоқол бува айтган – ҳаёт 
иморатидан ғишт қўпориб олишга уринадиган 
кимсалар нега ҳалиям бор?!
Автобус бир зумда бўшаб қолди.
...Озғин шофёр зиналардан пилдириб чиқиб, са-
лонга кирди.
– Ие, ҳалиям ўтирибсизми, меҳмон? Чаққон қи-
мирламасангиз кеч қоласиз. Марҳумани чиқариш-
масидан етиб боринг-да... Такси тўхтатиб берайми?
Тиззамда ётган тугунни кўтариб секин ўрним-
дан турдим. Шимимнинг чўнтагига қўл суқсам, те-
леграмма илашиб чиқди. Кўк ҳошияли, «Шошилинч 
телеграмма». Қизиқ, вокзал узоқмикин? У ёғи ўишт-
кўприккача бир қадам... Шуни ўйлашим билан қор 
босган каталакдек ҳовли, чақмоқ телпакли киши кўз 
олдимга келди. Ҳаёт иморатини бузадиганлардан 
биттаси... Ўша заҳоти хаёлимда Мунаввар жонлан-
ди. «Нега унақа қилдинг мени, гуноҳим нима?» де-
гандек бир нуқтага тикилиб ётган Мунаввар...
...Автобусдан тушишга оёғим тортмас, Тош-
кентга, ўз жамоамга қайтгим, Икром аканинг «ту-
давой-судавой» деб шанғиллаб гапиришини эшит-
гим келарди.

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish