154
қиллаб яна йўлга тушади. Орқада келаётган «апта-
кашка»даги хотинлар авжига чиқади:
Осмонда юлдуз кўрдим: Олтин қозиқ, ёрёр.
Тушаётган келиннинг кўнгли нозик, ёрёр.
Икки букилиб ўтирган кўйи унсиз йиғлайман.
Ойим елкамдан қучоқлаб нафаси ғижиллаганча
қулоғимга шивирлайди.
– Ақалли шу бугун чиройингни очиб ўтиргин,
жон болам. Куйдирмагин мени...
Арава бурчагида супадек жойни эгаллаб ўтир-
ган Парча опа дўриллайди.
– Қўйвуринг, хола! Сўйинганидан йиғлавотти.
Ҳали гўшангага кирганида кўрасиз, ҳиринглаб бе-
зор қилади. – У ўз гапи ўзига нашъа қилиб, ҳе-ҳе-
лаб кулади. – Мангаям эр топсайиз-чи, хола!
Қулоғимда нуқул бир хил оҳанг жаранглайди.
«Уйда келин йиғлайди, ёт бўлдим деб, ёр-ёр...»
Чиндан ҳам ёт бўлдим! Кимсан акамга, орзу-у-
мидларимга, ўзимга! Қизиқ, ўзимга ўзим ётман
энди... Аравада чайқалиб-чайқалиб овоз чиқармай
йиғлаб боряпману хаёлимга ғалати ўйлар келади.
Шу хонадонга– Кимсан акамларнинг уйига келган
кунларимиз, ошхонага кирсам, бир товоқ
шакар
турибди. Қаҳатчилик йиллари эмасмиди, кўриб
ўзимни тутиб туролмадим. Кафтимга сиққанча
олиб, оғзимга солдиму аламимдан йиғлаб юбор-
дим. Шакар деб ўйлаганим – туз экан. Унда-ку,
бола эдим: туз билан шакарни ажратолмасдим. Эн-
ди-чи! Ҳовучимни тўлатиб туз ейишим керак-да,
шакар шимган одамдек илжайиб туришим керак.
Нега? Нима учун?! Инсон боласига бундан ортиқ
жазо борми?
...Хотинлар тортишмачоқ қилаётганда, Музаф-
фарга кўзим тушиб қолди. Уям мени кўриб, «Роби
155
опа!» деб бақириб юборди. Карахт бўлиб
турган
одам бир сесканиб тушдим. Шу бола энди менинг
ўғлим. Алла айтмасдан, бешик тебратмасдан ту-
риб беш яшар болага она бўлиб қолдим. Ажаб, Му-
заффарнинг овозида ҳам ҳайрат, ҳам қувонч бор
эди. Нимага шунақа бўлганини билмайман. Лекин
кўнглимда аввал ўзим сезмаган меҳрми, илиқлик-
ми уйғонди.
... Ҳозир ҳам шу болани севинтирмоқчи эдим.
Ойим Музаффарга қилган сарполарни кўрсатиб,
боланинг қувонишини томоша қилсам, ўзимнинг
ҳам кўнглим ёришармикин, дегандим... Қаёқдан
билай! Қўлимга қийиқча илашиб чиқишини туш
кўрибманми? Ахир бу–
Кимсан акамга атаб тик-
кан гулларим-ку! Ахир бу қийиқчалар Шомурод
акага эмас, Кимсан акамга насиб қилиши керак
эди-ку! Ўша куни қиёмат-қойим бўлиб кетган вок-
залда
хайрлаша туриб, «кутасан-а, менга қийиқ-
ча тикиб қўясан-а», деган эди-ку! Кимсан акамга
берган ваъдамни наҳот унутсам! Ана ўша қийиқ-
чалар! Ярим сандиқ! Ҳаммасининг четига «К», «R»,
деган ҳарф босилган, Атиргулнинг расми солин-
ган. Фақат бу гулларнинг эгаси йўқ энди.
Эгаси
бошқа...
Do'stlaringiz bilan baham: