Айда молай бозарға
Пирашкилар ошарға.
Пирашкилар кикирта
Қизлар қашин секирта...
– Вой ўлсин! – Фотима келин қиқирлаб кулди. –
Абзи яна ичиб олди шекилли, заҳарига.
99
Зум ўтмай Рашид абзи яна гармонини чўзиб
қолди.
Патийим, Патийим...
Бир қушақлаб ятийим...
– Сени чақирияпти, Поти! – Зуҳра келин хандон
отиб кулди. – Чиқ!
Фотима келин бўлиқ кўксини маккасочиқ билан
ишқаларкан, илжайди.
– Э, Потийи билан қўшмозор бўлсин... Кўкрагим
ийиб кетди. Тоҳир йиғлаётганга ўхшайди. Эмади-
ган вақти бўлди...
Учаламиз шафтолидек қизариб ҳовлига чиққа-
нимизда қоронғи қуюқлашиб қолган, ҳали ой чиқ-
маган, аммо осмонда фақат баҳор оқшомлари
бўладиган нимтатир, майин ёруғлик бор эди. Ра-
шид абзи курсида ёғоч оёғини соғ оёғи устига дик-
кайтириб кўндаланг қўйганча, кўзларини ярим
юмиб гармон чалар, ашула айтарди.
Ажаб, у хушчақчақ қўшиқ айтарди-ю, овози
мунгли эди. Оқсоқолнинг келинлари «раҳмат» де-
ганда ҳам кўзини очмади. Гармон нола қилавер-
ди.. «Мини тошлаб қоя китти...» Рашид абзи яхши
одам-ку, Розия нега унақа қилди! Нимага биров
билан қочиб кетади? Хаёл суриб бораётган экан-
ман, каллакланган тол тагидан ажралиб чиққан
қоп-қора шарпани кўриб ўтакам ёрилаёзди.
– Ким у, опа? – дедим Фотима келиннинг пин-
жига тиқилиб. Оқсоқолнинг келинлари ҳам тўхтаб
қолишди. Бояги шарпа секин-секин яқин келди.
Салом берди.
– Кечирасизлар, келинойи, – деди овози титраб.
– Робияхонда бир оғиз...
Юрагим гурсиллаб урар, уй томонга югурай де-
сам, оёғимда мадор йўқ эди. Чамаси Фотима ке-
100
лин ҳам эсанкираб қолган, нуқул, «ким у, Зўра, ҳой
кимсиз?» дерди.
Зуҳра келин шаддод экан. Лип этиб, олдимни
тўсдида, шарпага рўпара бўлди.
– Ҳа, сизмисиз, Очилбой! – деди кескин оҳангда.
– Мен... Келинойи.. – Шарпанинг овози яна тит-
раб чиқди. Кечирасизлар...
– Нима гап, Очилбой! – Зуҳра келин унинг довди-
раб қолганидан дадилланиб дағдаға қилди. – Етти
номус – бир ўлим! Бу нимаси ярим кечада, қиз бо-
ланинг йўлини тўсиб! Кўрганлар нима дейди?
– Узр, келинойи... – Очилбой талмовсираб қолди.
Қўрқа-писа янаям яқин келди. Кўзойнаги йилти-
раб кетганини, ияги титраётганини кўрдим, – хафа
бўлмайсизлар.. – У аввал Фотима-Зуҳра келинлар-
га, кейин менга юзланиб қўлини кўксига қўйди. –
Робияхон, шуни ўқиб кўрсангиз бўлди... Мен ёмон
ниятдамас... – Шундай деб шимини чўнтагига қўл
суқди-да, аллақандай қоғоз чиқарди. Хатни энди
узатган эди, гурс-гурс қадам товуши эшитилди.
Аллаким ҳаллослаб келганча Очилбойнинг қўли-
даги хатга чанг солди. Бу шу қадар кутилмаган-
да бўлдики, анграйиб қолдим. Ўша заҳоти Кимсан
акамнинг овози қоронғи осмонни зириллатди.
– Хўв, шапкўр! Пишириб қўйибдими сенга?! –
У хатни бурда-бурда қилиб Очилбойнинг юзига
улоқтирди. Бир парча қоғоз Очилбойнинг кўзой-
нагига илиниб қолди.
– Кимсанжон, укам... – Очилбой қўллари титра-
ганча кўзойнагини ечди. – Синглингизга...
– Жон керак бўлса жўнаб қол!
Кимсан акам шундай важоҳат билан устига
бостириб бордики, Очилбой беихтиёр орқага тиса-
рилди.
– Укам... – деди қалтираб.
101
– Эшитдингми? – Кимсан акам ғазаб билан
пишқирди. – Жон керак бўлса ту ёғингни шиқиллат!
– Укам...
– Мен сенинг укангмасман! – Кимсан акам тиш-
ларини ғижирлатиб таъкидлади. – Тушундингми?
– Кимсанжон... – Очилбой шоша-пиша кўзойна-
гини қайтадан тақди. Қоронғида аянчли илжайди.
– Синглингизга...
– Синглиммас! – Кимсан акам ҳайқириб юборди.
– Синглингизга ёмонлигим...
– Яна гапиради-я! Кетасанми-йўқми? – Кимсан
акам ҳовончадек муштини баланд кўтариб Очил-
бойга ташланган эди, Зуҳра келин билагига осилди.
– Қўйинг. Уят бўлади!
– Узр. – Очилбой тисарила-тисарила зулмат қўй-
нига сингиб кетди.
– Ваҳмангиз қурсин, Кимсанжон! – Фотима ке-
лин энди тилга кирди. – Туф-туф... Яхшиям қор-
нимда болам йўқ, нақ Шокир акамдан балога қо-
лардингиз.
Кимсан акам, «бор-е, сенга нима керак», деган-
дек жаҳл билан қўл силтаган эди, опа-сингил ке-
линлар шоша-пиша йўлга равона бўлишди.
– Қаёқда тентираб юрибсан ярим кечада?! –
Кимсан акам юзимга чақчайиб қаради. Қоронғида
кўзлари ёниб турарди. Вой-бў! Ювошгина Кимсан
акамнинг жаҳли шунақа ёмонлигини билмаган
эканман! Қизиқ, унинг дағдағаси ҳам ғашимга те-
гар, ҳам ёқар эди.
– Ўзим! – дедим бўш келмай. – Рашид абзининг
мўрчасига боргандик. Ойимга айтганман.
– Э, ўша Рашид абзингни!.. – Кимсан акам ёш
болани етаклагандек қўлимдан силтаб тортганча
беш-олти қадам юрди-да, тўсатдан тўхтаб қолди.
– Робия! – деди кўзимга тикилиб, қўлимдан шу-
нақа қаттиқ қисдики, додлаб юборай дедим. – Ро-
бия! Агар ўша шапкўр яна йўлингни тўсса...
102
– Қўйворинг! – дедим қўлимни силтаб. – Қочинг!
– Тилиб ташлайман! – Унинг овози титраб кет-
ди. – Эшитиб қўй. Иккалангниям! – Бирдан қўлла-
ри бўшашиб бошини қуйи солди. – Робия! Тушун-
санг-чи ахир, жинни! Менга кераксан! Билдингми,
жудаям кераксан!
Юрагим гурсиллаб урганча уйга югуриб кет-
дим. Севинишниям, хафа бўлишимниям билмас-
дим. Орқа томонда Кимсан акамнинг ҳайқириғи
янгради:
– Робия!
Ҳовлига учиб кирдим. Яхшиям бобом йўқ, ойим
молхонада сигирга қараётган экан. Анчагача ҳов-
лининг қоронғи бурчагига бориб ҳурпайиб турдим.
Назаримда юрагимнинг уришини бутун дунё эши-
таётгандек эди. Ойим қўлида фонус билан молхо-
надан чиқди.
– Келдингми, қизим... Қаёқдасан? – деди аланг-
лаб. – Сутли овқат устидан кўк сомса емагин дев-
дим-ку.
Бирпасдан кейин Кимсан акам кириб келди.
Айвон олдида рўпара бўлдик. Қип-қизариб терлаб
кетибди.
– Овқат ейсизми? – дедим кўзига қарамай. –
Ширгуруч қилувдик. Янги сигирнинг сутидан.
Кимсан акам галанска сигирни кўрган шекил-
ли, энг катта янгиликка унча эътибор бермади.
Ярқ этиб кўзимга қаради-да, илжайди:
– Обке, тош бўлсаям ейман!
– Суюнчи беринглар, болаларим! – деди ойим
фонусни токчага қўя туриб. – Тоғангни тўйи юри-
шиб қолди. Насиб этса, майрам куни – никоҳ! –
Азза-база хонтахта рўпарасига ўтириб қўл очди. –
Илоё қўшгани билан қўша қарисин, ўзидан кўпай-
син. Сенларгаям яхши жойлардан ато қилсин! Ав-
вал синглингни тўйини қиламиз-да, ўғлим?
103
Зимдан разм солсам, Кимсан акам менга қараб
ўтирибди.
– Таомилда қиз бола олдин узатилади, болам, –
деди ойим билағонлик билан. – Синглингни тўйига
сен бош бўласан, сенинг тўйингга Робия бош бўлади.
Кўнглим ғаш тортди. Лаганни кўтариб ошхона
томонга юраётганимда ойим мақтанди:
– Тоғанг бало экан, Кимсан. Келин бўлмиш Раъ-
нохон икки жаҳоннинг бири! Уч марта совчи бў-
либ бордиму бари бир пишмайдиган савдо деб
ўйлагандим. Шундоқ қиз Шомуродга тегишига ақ-
лим етмовди. Йўқ, текстилда бирга ишлаб, юлду-
зи юлдузига тўғри келган экан. Қуда томон охири
кўнди. Тўйга бормасаларинг бўлмайди, болаларим!
– Иккаласи бир-бирига кўнгил қўйган бўлса
бўптида, – деди Кимсан акам катта одамлардек
салмоқлаб. Зимдан менга қараб қўйди. – Ҳамма
гап шунда, ойи!
...Ажаб, шу кеча дадам яна тушимга кирди.
Кимсан акам иккаласи қулупнай териб юриш-
ганмиш... Дадам қулупнай териб нуқул Кимсан
акамга узатармиш. Юзини аниқ кўрмасмишману
яккаш кулармиш...
Do'stlaringiz bilan baham: |