2. Янги раис
Дадамни яна туш кўрдим. Вокзалмишми-ей, бо-
зорми-ей. Хуллас, одам кўп эмиш. Дадам узоқда,
оломон орасида туриб, нуқул қўли билан «бери
кел», деб имлармиш. Оппоқ кўйлак кийиб, бўйин-
боғ тақиб олганмиш. Олдига борай десам, йўлимни
ранги заҳил, қулоғининг орқасида сўгали бор одам
тўсиб турганмиш. Негадир улар учта бўлиб қолиб-
ди. Ҳаммаси бир-бирига ўхшармиш. Дадамни оло-
мон ичида йўқотиб қўйибман. Нафасим тиқилиб,
нуқул қичқирармишман:
«Дада! Дадажон!»
Ўзимнинг товушимдан ўзим уйғониб кетдим. Уй
ичи ғира-шира қоронғи, ёнимда Кимсан акам ўти-
рарди.
– Нима қилди, Робия? – деди дўриллаб. – Сув
ичасанми?
Тушим ҳамон кўз олдимдан кетмас, дадамни
йўқотиб қўйганим алам қиларди.
– Э! – дедим жеркиб. – Сувни нима қиламан?! Ким-
сан акам бирпас қараб турди-да, индамай чиқиб
кетди. Анчагача хомуш ўтирдим. Бора-бора ҳу-
шим ўзимга келди. Кунбўйи ойимга қарашиб юриб,
кечқурун овқат емай ётиб қолганим эсимга тушди.
Бугун Нўғайқўрғонда нохуш гап тарқалди. «Қу-
луп»да майлис бўлармиш, Ориф оқсоқолни олиб
ташлаб, ўрнига бошқа раис сайлашармиш... Ойим
билан бобом ҳам ўшаёққа кетганича ҳалиям қай-
тишмаган шекилли, айвонда чироқ ёқилмаган,
ҳовли жимжит эди.
75
Эшик ғийқиллаб очилиб, Кимсан акам мўралади.
– Роби, бизаям идорага бормаймизми?
...Дилгир куз оқшоми қишлоқни сукунат парда-
си билан ўраб олган, кунботар томонда ярим-ёрти
ой увада булутлар орасида тентирар, бутун Нўғай-
қўрғон ҳувиллаб қолгандек эди. Пастак деворлар
устидан тутун кўтарилмайди, деразаларда чироқ
кўринмайди, аллақаерда эчки бўғилиб маърайди...
Чиндан ҳам бутун қишлоқ идорага кўчиб келган
экан. Катта-катта деразалардан нур тушиб турган
узун бино – «қулуп»га яқин бориб бўлмайди. Зина-
сигача одам тиқилиб кетган.
Кимсан акам қўлимдан судраб бино орқасига
олиб ўтди. Нур тушиб турган деразалар очиқ, ич-
каридан ғовур-ғувур эшитилди. Кимсан акам тар-
машиб деразага чиқди.
– Қўлингни бер! – деди қаттиқ шивирлаб. Энга-
шиб билагимдан ушлаганича бир тортган эди, қў-
лим узилиб кетай деди.
– Қўйворинг, – дедим типирчилаб.
– Жим! – У бақувват қўллари билан мени баланд
дераза токчасига тортиб чиқарди. (Аллақандай уч
ой ичида шунақа кучли бўлиб кетганига ўзим ҳай-
рон қолдим.) Лекин ҳозир буни ўйлайдиган ҳолатда
эмасдим. Токчага кўндаланг ўтириб, ичкарига қа-
расам – тумонат одам. Олдинги қатордагилар тўп-
па-тўғри ернинг ўзига чордана қуриб ўтиришибди.
Чекка-чеккадаги лампалар, фонуслар хира нур
сочади. Ҳамма ёқни лампамой ҳиди, тамаки иси
тутиб кетган. Биров деразага чиққанимизни кўр-
са уришиб беради, деб ўйлаган эдим. Йўқ, ҳеч ким
қайрилиб ҳам қарамади. Ҳамма ўзи билан ўзи ово-
ра эди.
Кимсан акам «у ёққа қара» дегандек биқинимга
туртиб имо қилди. Саҳна тўрида Сталиннинг мўй-
76
ловли каттакон сурати, қизил мато ёпилган узун
стол орқасида олти киши ўтирибди. Энг аввал Оқ-
соқол бувага кўзим тушди. Эҳтимол, гавдаси ҳам-
мадан катта бўлгани учун биринчи бўлиб уни кўр-
гандирман. Ёнида – бобом. Қора камзул кийиб ол-
ган. Бошида жияги титилиб кетган дўппи. Гавда-
си янаям кичрайиб қолгандек, столга мук тушган.
Ёнбошида новча бўйли озғин киши. Танийман.
Оқсоқол бува билан бизникига кўп келган. Эргаш
сельсовет дейишади. Ундан нарида ўтирган киши-
ни танимадим. Йўл-йўл костюм кийган. Бўйнида
бўйинбоғ. Сочини силлиқ тараган. Ингичка мўй-
ловиям бор. У нуқул безовталанади. Чойнак-пиёла
қўйилган минбарда ваъз қилаётган айвони катта
шапкали кишига бўйнини чўзиб қараб-қараб қўяди.
Шапка кийган киши жон куйдириб гапиряпти.
– Ўртоқ колхозчилар! Тушунинг ахир! Ориф оқ-
соқолни ҳаммамиз ҳурмат қиламиз. Уч йил қурғоқ-
чилик бўлгандаям колхозни чўктириб қўймади.
Планни ошириб бажарди. Мана, энди колхоз ба-
давлат хўжаликка айланди.
Пастдан аллақандай эркак кишининг баланд
овози янгради.
– Бўпти-да! Тағин нима дейсиз!
Шапкали киши ўнг қўлини баланд кўтарди.
– Илтимос, тинчлик сақлансин! Биламиз, «Қизил
деҳқон» илғор колхоз. Мана бунақа клублар ҳамма
хўжаликдаям бор деёлмаймиз. Каттакон мактаб қур-
динглар. Ҳаммасига Оқсоқол бош бўлдилар. Ориф
ака– тажрибали деҳқон. Лекин хўжаликни янги изга
соладиган замон келди. Бунинг учун илмли, агроно-
мияни яхши биладиган раис керак. Ўртоқ Хўжаев...
– Керакмас! – Пастда ўтирганлар йўғон-ингич-
ка овозда чувиллашди. – Бизга Оқсоқолнинг ўзиям
бўлавуради.
77
Шапкали киши «уф» тортиб бош чайқади. Эр-
гаш сельсоветнинг ёнбошида ўтирган ингичка
мўйловли одам сапчиб ўрнидан турди. Бир нима
демоқчи бўлди-ю, шашти пасайиб қайтиб ўтирди.
Пастдагилар баттар шовқин солишди:
– Оқсоқолнинг айби нима?
– Хажайипингиз шунчалик зўр бўлса, бошқа
колхозга раислик қилақолсин!
Шапкали киши «ўзингиз тинчитинг» дегандек
Оқсоқолга қаради. Оқсоқол шошилмай ўрнидан
турди. Қаддини ғоз тутиб, минбар олдига борди.
Шапкали киши унинг елкасига дўстона шапатилаб
қўйди.
– Ҳалойиқ! – деди Оқсоқол гулдираган товушда.
Секин-секин тинчлик чўкди. – Калта ўйлама, ха-
лойиқ! Мана, оғир йиллардан ўтиб олдик. Тўкинчи-
лик замон келди. Локин бундан кейин деҳқоннинг
ишини кетмон эмас, мошина қилади. Украи на то-
монларда буғдойни мошина ўряпти. Яқин орада
олимлар ҳаводан ўғит олади.
Пастдан кимдир асабий луқма ташлади:
– Олса жа яхши-да, ўша ўғитни сиз билан бирга-
лашиб далага соламиз, Оқсоқол!
– Ўв, Раҳимтой! – Оқсоқол рапидадек қўлини
пахса қилди. – Бердисини айтгунча уриб ўлдир-
ма-да, одамни! Ҳали шунақа кунлар келадики, су-
вни ҳовузга солиб қулфлаб қўйишади. Ана ундан
кейин расамади билан тарқатишади. Қани, сувни
қулфлаш қайси бирингни қўлингдан келади?
Одамлар жимиб қолишди. Чекка-чекадаги ши-
шаси қорайиб кетган фонусларнинг чирсиллаши
аниқ эшитила бошлади. Кимдир носини туфла-
ди. Қоронғи бурчакда ўтирган аллақандай хотин
йиғлаётган боласини жеркиб овутди:
– Э, қиз бўлмай ажалнинг олдида кет!
78
– Болани қарғама, Қумри! – деди Оқсоқол беозор
танбеҳ бериб. Кейин яна ўша гулдираган оҳангда
давом этди. – Қани, қайси биринг эплайсан ҳаво-
дан ўғит олишни? Ана индамайсан! У ёғини сўра-
санг, менам эплолмайман. Хўш, шундоқ экан, ни-
мага шовқин соласан? Бунақа ишлар, – у йўл-йўл
костюмли кишига юзланди. – Ўртоқ Хажайипни
қўлидан келади! Нега деганда, илми-ҳикматни
билади. Райком ўртоқ Хажайипни раисликка ло-
зим кўрибдими, бир нарсани билиб қилган. Гапни
кўпайтиришнинг ҳожати йўқ. Ўртоқ Хажайипга
мана мен биринчи бўлиб овоз бераман. Қайси би-
ринг Оқсоқолни ҳурмат қилсанг, қўл кўтаравер!
Оқсоқолнинг ўзи биринчи бўлиб қўлини баланд
кўтарди. Ўша заҳоти шапкали киши маъқуллаб
овоз берди. Пастдагилар бирин-сирин қўлини ос-
монга чўза бошлади. Орқа томондан хотин киши-
нинг ҳиқиллаб йиғлагани эшитилди. «Оқсоқолнинг
ўзи яхшийди, овсин, одамнинг дардини тушунар-
ди». Қараб турсам, бобом пашша қўригандек ис-
тар-истамас, қўлини силкиб қўйди.
– Демак бир овоздан! – Шапкали киши ўрнидан
туриб Ориф оқсоқолнинг қўлини қисди. – Раҳмат,
Оқсоқол! Сиз – бари бир колхознинг отаси бўлиб
қоласиз. Партия сизга ишонади. Қани, ўртоқ Хў-
жаев, сўз – сизга.
Йўл-йўл костюмли киши илдам туриб, минбарга
борди.
– Ўртоқ колхозчилар! – деди баланд, жарангдор
овозда. – Ҳурматингиз учун раҳмат, ўртоқлар!
Тўғри мени ҳам агрономлик дипломим йўқ. Ле-
кин законний битта гапни айтиб қўяй: раз менга
хўжаликни ишониб топширдиларингми, қаттиқ
ишлаймиз. Ҳурматли райкомимиз олдида ваъда
бериб айтаманки, келаси хўжалик йилида сабза-
вот ҳосилдорлигини икки ҳисса оширамиз!
79
Пастдан кимдир кинояли бақирди:
– Балки уч ҳисса оширармиз, раис!
– Ким? – янги раиснинг қоши чимирилиб кетди.
– Ким айтди шу гапни? Ўрнидан турсин-чи!
Совуқ сукунат чўкди. Гапирган одам бировнинг
орқасига яширинди шекилли, ҳеч ким ўрнидан
турмади.
– Доҳиймиз Сталин айтганидек, орамизда ёт ун-
сурлар кўп! – Янги раис ҳар сўзини чертиб таъкид-
лади. – Билиб қўйинглар! Раз мен раис эканман,
бунақа саботажчилар билан законний жойда гап-
лашиб қўйишни ўз вазифам деб биламан.
Пастда аввал шивир-шивир кейин ғовур-ғувур
бошланди:
– Ким ўзи бу?
– Мунча баланд кетади?
– Тўқайда чивинга бир талансин, қаёққа қочар-
кин!
Ҳамма ёқ ари инидек ғувиллаб кетди. Янги раис
эсанкираб қолди.
– Жим! – деди минбарни муштлаб. – Тише! По-
дага ўхшаган...
Пастдагилар тинчиш ўрнига баттар авжига чиқди.
– Биз пода бўлдикми энди?
– Э, ўргилдик сендақа подачидан!
Янги раис, ингичка мўйлови учиб, гоҳ шапкали
кишига, гоҳ Оқсоқолга қарарди. Шапкали киши
жаҳл билан қўл силтади, чамаси янги раисни
койи ди. Лекин бу билан шовқин босилмади. Шун-
да Ориф оқсоқол яна ўрнидан турди.
– Хажайип! – деди Оқсоқол титраб. – Закон-
чимисиз, нима бало! Нуқул «закун-закун» дейсиз!
«Қизил деҳқон»дагилар закунни сизчалик билмаса-
ям, деҳқончиликка ақли етади. Шўх ер қанақа бў-
лишини мендан яхши билсангиз керак. Ҳаммаси
80
тош. Кетмон урсангиз; бетингизга тош сачрайди.
Еримиз – шунақа. Ярмиси – тўқай. Ниятингиз ях-
ши-ку, ҳолва деган билан оғиз чучимайди-да, ўр-
тоқ Хажайип!
Пастдагилар анча тинчиб қолган, лекин чек-
ка-чеккадан ҳамон норози хитоблар эшитиларди:
– Кеча келди югуриб, бугун олар суғуриб...
– Туппа тузук мол эканмизу билмай юрганимиз-
ни қара!
– Ҳалойиқ! – Оқсоқол кафтини боши устида ба-
ланд кўтарди. – Бас! Ўртоқ Хажайип билмасдан га-
пирди-қўйди-да! Ёшлик қилди. Шунгаям ота гўри
қозихонами! Ҳали кўрасизлар: раис билан апоқ-ча-
поқ бўпкетасан ҳамманг... Ундан кўра бўладиган
гапни гаплашайлик. Колхозимизда гастиниса-пас-
тиниса йўқ. Ўртоқ Хажайипни ўзимиз раис қилиб
сайладик. Тўғрими? Энди бу ёғиниям ҳал қилиб
қўяйлик. Раис одам шаҳардан қатнаб юрса яраш-
мас. Ўзимизнинг хўжаликнинг бошлиғига уй топиб
бермасак, отимизга ор, итимизга номус! Қани, ўр-
тоқ Хажайипга ким битта уйини бўшатиб беради?
Доимгамас, вақтинча.
Ҳеч кимдан садо чиқмади. Оқсоқол бобомга юз-
ланди.
– Дума!.. Гапирсанг-чи мундоқ!
Бобом ўтирган жойида бўйнини чўзиб чийиллади:
– Йўқ уйни туғиб бераманми сенга?
– Янги раис бобомга ижирғаниб қаради. «Уйинг
билан қўшмозор бўл», дегандек лабини кинояли
қимтиди. Оқсоқол ўйланиб қолди.
– Бу гапингам тўғри, – деди салмоқлаб. Кейин
пастдагиларга қараб, ҳайқирди. – Ҳалойиқ! Бит-
та илтимос, мана, даладаям иш қолмади ҳисоб.
Шолғом билан турпни йиғиб олсак бўлди. Шу...
совуқ тушмасдан ўртоқ Хажайипга битта уй со-
81
берсак. Аммо-локин шунақа уй бўлсаки, «Қизил
деҳқон» колхозининг раиси қатта туради, деган-
да, мана деб кўрсатадиган бўлса. Энди... гапнинг
пўсткалласи шу: белимда белбоғим бор деганинг
эрталаб ҳашарга келавер!
Do'stlaringiz bilan baham: |