Тоғда тойчоқ кишнайди, от бўлдим деб ёрёр.
Уйда келин йиғлайди, ёт бўлдим деб, ёрёр.
Йиғлама қиз, йиғлама, тўй сеники, ёрёр.
Остонаси тиллодан уй сеники, ёрёр.
Ҳовлимизга яқин қолганда беш-олти хотин ол-
динда бораётган қўқон аравага пешвоз чиқди. Ик-
кинчи арава ҳам тўхтади. Хотинлар бир нимани
гаплашишди. Парча холанинг дўриллаган овози
қулоғимга чалинди.
– Ҳо-о! Қудапошша! Гулдай қизимизнинг баҳоси
шу бўлдими? Чўзинг-да мундоқ бели синмагани-
дан!
Чилдирма баттар авжига чиқди. Сурнай энти-
киб-энтикиб нола қилди. Келинни аравадан туши-
ришган заҳоти ҳамма ёқ дўпир-дўпир бўлиб кетди.
Бир тўда хотин палакнинг тўрт бурчидан ушлаган-
ча келиннинг боши устида тутиб ҳовлимиз томон
юрди. Бири ингичка, бири йўғон овозда тағин ёр-
ёр айтишди:
Дукурдукур от келдию, от келди,
Чиқиб қаранг ким келдиё, ким келди?
Салласи катта ёр келдиё, ёр келди,
Шоп мўйловли эр келдию, эр келди...
Хотинлар қийқириб кулди. Ўртароқда кетаёт-
ган Парча хола яна дўриллади.
144
– Кошкийди-я, мангаям салласи котта эрдан ато
қилса!
Келинлар тўдаси ёр-ёр айтганча эшикка яқин-
лашди. Ҳовлидаги фонусларнинг нури ғира-шира
ёритиб турган эшик олдида «қора аммам»ни кўриб
қолдим. Қўлида боғичи ечилган қийиқча. Боши-
дан рўмоли сирғалиб елкасига тушган. Негадир
титрайди. Оппоқ сочлари учидаги сўлкавой чўл-
пиларининг жиринглаши чилдирма шовқини, сур-
най овозида эшитилмаса ҳам бир-бирига урилиб
кетаётганини сездим.
Бошига палак ёпинган келин яқин келиши би-
лан аммам тўда устига сочқи сочди. Попукқандлар
ерга тушиб сакраб кетди. Танга-чақалар жиринг-
лади. Ўзимни ерга отдим. Маҳси кийган семиз-о-
риқ оёқлар орасидан эмаклаб ўтиб, попукқанд-
лар, тангаларга ёпишдим. Битта оқ танга ялтироқ
амиркон маҳси-кавуш кийган хотиннинг оёғи ора-
сига кириб кетганини аниқ кўрдим. Аксига олиб
ялтироқ кавуш тангани босди-ю, тўхтади-қолди.
Алам устида оёғига туширмоқчи бўлиб турган
эдим, юзимга алланима тегиб ғашимни келтирди.
Бошимни кўтариб қарасам – соч. Икки ўрим узун
соч юзимга тегиб турибди. Мунча узун! Худди Роби
опамникига ўхшайди.
Сурнай шўх-шўх куй чалди. Исириқ ҳиди келди.
Оёқлар орасида адашиб, димиқиб кетдим. Эмак-
лаб бир чеккага чиқиб олдим. Шимимнинг чанги-
ни қоқаётганимда ёнимга Абдували чопиб келди.
– Юрсанг-чи, тортишмачоқ кўрамиз!
Хотинлар келинни ўртага олганча бошига палак
тутиб, уйга кириб кетишаётган экан. Иккаламиз
тўдага қўшилиб айвонга чиқдик. Тиқилишиб уйга
кирдик.
Уй ичи ёп-ёруғ. Шифтга илинган ўттизинчи фо-
нуснинг пилиги баландлатиб қўйилган, токчалар-
145
даги чойнак, пиёлалар, мис баркашлар ялтирайди.
Тахмонда янги кўрпа-тўшаклар, бурчакда эскироқ
палак осиғлиқ...
Келинни ўраб келган хотинлар бир бурчак-
ка ўтиб, пойлаб туришди. Ўша заҳоти уй ичи хо-
тин-халажга тўлиб кетди.
– Қани, қудапошшалар! – Абдувалининг ойиси
кураш тушадиган полвондек гердайиб ўртага чиқ-
ди. – Куёв томон билан беллашаман деганлар бор-
ми? – У каттакон чорси қийиқчанинг бир учидан
тутиб силкитди. Беш-олти хотин Абдувалининг
ойисидан кейин сафга тизилди. Худди поездга ўх-
шаб, бир-бирининг белидан қучоқлаб олишди.
Келин томондан кўкрак бурма кўйлак кийган гав-
дали хотин ўртага чиқди. Абдувалининг ойиси тутиб
турган қийиқчанинг нариги четидан ушлади.
– Биз-да, ўша беллашадиган!
– Манга беринг, ўзим эплийман! – Парча хола-
нинг дўриллаган овозидан токчадаги баркашлар
зириллаб кетгандек бўлди. У лапанглаб келиб, кўк-
рак бурма кўйлакли хотиннинг қўлидаги қийиқча-
га талпинди. – Сиз нари туравуринг!
– Вой, Парча ўлгур! Сенга бас келиб бўладими,
ҳўкиздай кучинг бор! – Абдувалининг ойиси қи-
йиқчанинг бериги бурчагидан тортиб қўлтиғи та-
гига тиқмоқчи эди, Парча хола, чит кўйлагининг
енгини шимариб гурзидай билагини намойиш
қилганча, қийиқчага чанг солди. Хотинлар қий-
чув қилиб сафга тизилишди.
Куёв тарафда Абдувалининг ойиси, яна бешта
хотин. Келин тарафда Парча хола, Оқсоқол бува-
нинг менга камзул тикиб берадиган келини Поти-
ма хола...
– Овора бўмайла! – Парча хола орқасида турган
хотинларга елкаси оша қараб, хў-хў-лаб кулди, –
ўзим боплийман ҳаммасини!
146
Рост айтган экан. Қийиқчанинг бурчагидан уш-
лаб сал тортган эди, Абдувалининг ойиси, унинг
орқасида турган бешта хотин худди паровоз бир
силтанганда тарақ-туруқ қилиб кетган поезддек
баравар мункиб тушди. Чираниб ўзларини орқага
ташлашди.
Айниқса, Абдувалининг ойисига жабр бўлди.
Икки қўллаб қийиқчага ёпишганча, орқадаги хо-
тинларга далда берди.
– Ҳа, эгачилар! Бўш келманглар!
«Эгачилар» минг урингани билан қани нафи тег-
са? Парча хола қийиқчани бир қўллаб ушлаб ту-
рибди. Тортаётганиям йўқ. Қоп-қора, қалин лаби-
ни осилтириб нуқул илжаяди.
– Парча ўлгур! – Абдувалининг ойиси астойдил
ялинди. – Ён берсанг-чи, куёв томон деган номи-
миз бор.
Парча хола дўриллаб кулди.
– Куёвни ўқи ўзганми? Биззи келинни нимаси
кам куёвиздан?
– Юрсанг-чи! – Абдували ойисининг терлаб кет-
ганига раҳми келди шекилли, қаттиқ шивирлади.
– Биз ҳам куёв томон-ку!
Чопқиллаб бориб ҳа-ҳалашаётган «куёв томонга»
қўшилдик. Парча хола қилт этмайди.
Охири Парча холанинг орқасида турган кўкрак
бурма кўйлакли хотин бир нима деб қулоғига пи-
чирлаган эди, Парча хола инсофга келди.
– Шунақами, ҳа, майли, – деди-да, қийиқчани
сал бўшатди. Бизлар роса чираниб орқага торта-
ётган эканмиз, остин-устин тоғора бўлиб наматга
думалаб тушдик.
Ўша заҳоти хотинлар икки томонга тарқалиб,
йўл очишди. Уй бурчагидаги эски палак лопилла-
ди-да, дадам чиқиб келди. Юзлари қизарган, бо-
147
шидаги дўпписи қийшайиброқ қолган, оқ шойи
куйлакда, оёғида хиром этик. У илжайган кўйи,
оқсоқланмасликка ҳаракат қилиб, келин томон
юрди. Яқин келиб, келиннинг бошидан паранжи-
сини олди.
Вой, ўзимнинг Роби опам-ку! Боя «сочқи» те-
раётганимда юзимга теккан соч ростданам Роби
опамники экан-да!
– Роби опа!
Нотаниш бир хотин қулоғимни оғритиб чимчи-
лади.
– Жим!
Роби опам ярқ этиб менга қаради. Ўзгариб ке-
тибди. Қошига ўсма тортилган. Кўзлари маъюс...
Ҳушимни тўплаб олгунимча дадам Роби опам-
ни белидан қучоқлаб даст кўтарди. Роби опамнинг
бошидаги ғижим рўмол сирғалиб, елкасига тушди.
Икки ўрим сочи тўлғониб кетди. Дадамнинг оқ-
соқланиши энди билинди. Хотинлардан бири та-
ла-тўпда оёғини босди шекилли, дадам бир чай-
қалдию, аммо йиқилмади. Роби опамни кўтарган-
ча палак орқасига ўтиб ғойиб бўлди.
Хотинлар уйнинг тўрт томонига тизилишиб
ўтирди. Мохора келди. Абдували иккаламиз ҳов-
лига тушдик.
Хотинларнинг тўйида югур-югур, айниқса, кўп
бўларкан. Ҳамма ўзи билан ўзи овора. Биров мо-
хора ташийди. Биров «тўққиз-тўққиз»га қайси
мевадан солиш кераклигини суриштиради. Та-
ла-тўпда Абдувалини йўқотиб қўйдим. Балки қо-
вурма чучварадан умид қилиб таванхонага кир-
гандир? Мўралаб қарасам, у ердаям йўқ. Аксига
олиб, «Қора аммам» ҳам кўринмайди.
Каловланиб қозон бошига бордим. Айвонга
чиқдим. Уйқум келарди. Кечаям яхши ухламаган-
148
ман. Қайтиб, яна уйга кирдим. Хотинлар тўрт то-
монда тизилишиб ўтирар, ҳар ким ўзига теккан
«тўққиз-тўққиз»ни тугиш билан овора эди. Бири
севиниб илжаяди, бири «вой савил» деб лабини бу-
ради...
Кўкрак бурма кўйлакли хотин тугун боғлашдан
тўхтаб, атрофга чимирилиб қаради. Бирдан афти
буришиб кетди. Бир қўли билан бурнини чимчи-
лаб, иккинчи қўли билан ёнида ўтирган Парча хо-
ланинг гумбаздай елкасига мушт туширди.
– Э, отинг ўчсин, Парча! Ичингда ит ўлганми,
нима бало?
Парча хола елкаларини силкитиб «хў-хў»лаб кулди.
– Мохора егандан кейин шунақа бўлади-де, опа!
– Э, мохора емай нафсингга куйдирги чиқсин!
Бор, ҳовлига чиқ!
Уй ўртасида гарангсиб туриб қолдим. Шу пайт
гўшанга ичидан дадамнинг йўталгани эшитилди.
Ўша томонга чопдим.
– Дада!
Кўкрак бурма кўйлакли хотин Парча холани ҳам
унутиб, мени қучоқлаб олди.
– Қаёққа, Музаффар? Уят бўлади, ўғлим!
Нега энди унинг ўғли бўларканман, мен дадам-
нинг ўғлиман! Қучоғидан чиқиш учун юлқиниб тур-
ганимда аллақаердан «Қора аммам» пайдо бўлди.
– Юр, жон болам, – деди қулоғимга шивирлаб,
– чимилдиққа кириб бўлмайди, гиргиттон! Ўзинг
яхши боласан-ку! Юр, қовоқ сомса бераман!
– Дадамминам ётаман! – дедим қайсарлигим ту-
тиб. – Дадамни олдига бораман!
... Яна уч кун «Қора аммам»нинг ичидаги «одам-
чалар» чалаётган «ҳуштак»ни эшитиб ётишга маж-
бур бўлдим. Келинсалом, чаллар, бало-баттар...
Уйи миздан одам аримайди. Дадам билан Роби
149
опам кундузи мени эркалашади-ю, кечаси олдига
киргизишмайди.
Охири ҳамма ёқ тинчиб қолди. «Қора аммам»
айвонда ўтириб тугунини йиғиштирди. Маҳсиси-
ни кийди. Роби опамнинг пешонасидан ўпди.
– Раҳмат, қизим! Юзимни ёруғ қилдинг, – деди
овози титраб. – Қўша қаригин, ўзингдан кўпайгин,
болам...
Кейин менинг пешонамдан ўпди.
– Мана, болам, Роби опанг кўчиб келди. Энди
ҳечам кетмайди. Роби опангни яхши кўрасан-ку!
Аммамни эшиккача кузатиб борган Роби опам
кўзлари қизариб қайтиб келди...
Кечқурун Роби опам шавла қилди. Гармдорини
эзиб-эзиб шавла еётган дадамга эркалик қилдим.
– Сиз билан ётаман!
Дадам Роби опамга бир қараб олди-да, елкамга
қоқди.
– Хўп, ўғлим, мен сени ачом-ачом қилиб ётаман.
– Роби опам билан ётмайсиз, – дедим ҳиқиллаб.
Роби опам кулди.
– Дадангни нима қиламан, Музаффар, албатта
сен билан ётадилар-да!
Негадир дадамнинг қоши чимирилди. Қўлини
эски сочиққа артди-да, чўнтагини кавлаб, газета,
тамаки халта чиқарди.
– Емайсизми? – деди Роби опам. – Толиқиб кет-
гандирсиз.
– Бўлдим! – дадам тўнғиллаб папирос тутатди.
Бари бир айтганимни қилдим. Роби опам уй-
нинг ўртасига катта ўрин солди. Ҳатто тўшак усти-
га чойшаб ҳам ёзди. Дадамни қучоқлаб олдиму та-
ниш тамаки исини туйиб, елкасидаги чандиғини
ўйнаганча ухлаб қолдим.
Эрталаб тамаки иси эмас, аллақандай атир
ҳиди димоғимга урилиб, уйғониб кетдим. Дадам-
150
нинг елкасини тимирскиласам, қўлимга соч илаш-
ди. Қарасам, ёнимда Роби опам ётибди. Мен унинг
сочини чангаллапман.
– Дада! – алам билан ўрнимдан туриб чўккалаб
олдим. Кечаси дадамни қучоқлаб ётганим эсимда
бор. Энди бўлса дадам у чеккада, мен бу чеккада,
ўртада Роби опам ётибди. Тағин менга тескари қа-
раб олган...
Роби опам дарров ўрнидан турди. Шоша-пиша
кийиниб, ташқарига чиқиб кетди. Дадам мени қу-
чоғига олмоқчи эди, аразладим.
– Роби опам сизминан ётмасин! – дедим инжиқ-
лик қилиб. – Мен билан ётасиз. Мен билан!
Дадам негадир хўрсинди.
– Ўғлим, Роби опангни Роби опа демагин, уят
бўлади, – деди босиқлик билан. – Ҳамманинг ойи-
си бўлиши керак. Роби опанг – сенинг ойинг, бил-
дингми? Яхши бола бўлиб юрмасанг, аразлаб ке-
тиб қолади. Кейин нима қиламиз, ўғлим? Ойисиз
туриш қийин. Яна мушук юмдалайди, дарахтдан
йиқилиб қўлинг синади... Майлими?
Дадам чой ичиб чиқиб кетганидан кейин Роби
опам дастурхонни йиғиштираркан, ғалати гап ай-
тиб қолди.
– Энди сениям тўй қиламиз, чирманда чалина-
ди, боламаст бўлади...
Дарров Абдувалининг «даданг хотин оляпти» де-
гани эсимга тушди. Бундан чиқди, яна дадамми-
нам ётолмас эканман-да!
– Нима, менам хотин оламанми? – дедим ўш-
шайиб.
Роби опам шу қадар қаҳ-қаҳ уриб кулдики, сур-
ма тортилган чиройли кўзларидан ёш чиқиб кетди.
– Жиннивой! – деди кулгидан энтикиб. – Сеники
бошқача тўй бўлади.
151
У бир нима эсига тушгандек тахмон томонга
юрди.
– Шошма, Музаффар! Қани, бисотимизни кўрай-
ликчи, сенинг тўйингга аталган нималар бор экан?
У, «ҳозир бир нарса кўрсатаман» дегандек кў-
зини қисиб қўйди-да, туя сандиқ устига тахлан-
ган кўрпачаларни тушира бошлади. Ҳар бир кўр-
пачани кигиз устига ташлаш учун эгилганда сочи
елкасидан ошиб тушади, учи ерга тегиб кетади.
Хинадан сарғайган бармоғини лабига босиб сирли
жилмаяди: «Ҳозир кўрамиз».
Ниҳоят ўринни ағдариб бўлгач, чўккаллаб
ўтириб, сандиқни очди. Қуриб сарғайиб кетган
беш-олтита ёнғоқ баргини бир чеккага олиб қўй-
ди. Кейин ҳар хил латта-путталар, бир жуфт ка-
лиш чиқди. Охири яп-янги амиркон этикчани сан-
диқдан олиб узатди.
– Мана! – деди кўз-кўз қилиб. – Қани, кийиб кўр-чи?
Кигиз устига ўтириб, этикчани кийсам, лоп-ло-
йиқ келди. Шунақа чиройлики! Қўнжида қизил
ипак билан тикилган гулиям бор!
– Юриб кўр-чи, оёғингни қисмаяптими?
Юмшоқ намат устида юриб кўрган эдим, этик-
чам бўғиқ ғирчиллади.
– Вой, Роби опа, ғарчиям бор экан! – дедим се-
виниб.
– Шошма, ҳали унданам яхши нарсалар бор.
– Роби опам сандиқни титкилаб, беқасам тўнча
чиқарди.
– Буниям кий-чи.
Тўн ҳам лойиқ келди.
– Мана энди тўй боланинг ўзи бўлдинг! – Роби
опам ўтирган жойида мени қучоқлади.
Мазахўрак бўлиб қолдим.
– Қаранг, яна қаранг! – дедим ялиниб.
152
– Ҳозир-да! – Роби опам жилмайиб, тағин сан-
диққа қўл тиқди. Бурчагига гул солинган қизил
қийиқча илашиб чиқди. Роби опам қийиқчани
тиззасига ёйиб узоқ қараб қолди. Қийиқчани се-
кин-секин силади. Аввал ранги ўчди. Кейин лабла-
ри пирпирай бошлади. Қийиқчани юзига босди-ю,
елкалари титраб-титраб, бирдан ўзини намат тў-
шалган ерга отди.
– Ночорман! – деди ўкраб. – Шўрим қурсин!
Қаддини ростлаб, қийиқчани бағрига босганча
яна мук тушди.
– Кечиринг мени! – деди қийиқчани юзига бо-
сиб. – Рози бўлинг!
Сурма аралаш кўз ёшидан қийиқча бир зумда
қоп-қора бўлиб кетди. У қийиқчани лабига босган-
ча бўғиқ овозда аянчли чинқирди.
– Бошимни қаёққа олиб кетай! – Икки қўлини
қийиқча аралаш баланд кўтариб сочини чангалла-
ди, – уруш қилмай, уйинг куйгурлар! Боланг ўлгур-
лар! – У илон чаққан одамдек бутун гавдаси билан
бетоқат тўлғонар, сочи тўзғиб, кўзлари олайиб кет-
ган эди.
Қўрқиб кетдим. Дадамнинг: «Яхши бола бўл-
масанг, Роби опанг кетиб қолади», дегани эсимга
тушди.
– Йиғламанг! – дедим қучоқлаб. – Роби опа,
йиғламанг, ойи... Майли, дадамминам ётмайман,
сизминан ётаман...
У ўтирган жойида мени бағрига босди. Кўз ёши-
дан жиққа ҳўл бўлиб кетган юзини юзимга босиб,
ингради.
– Болажон! Шўргинам қурсин, болажо-о-он!
153
Do'stlaringiz bilan baham: |