Янги Ўзбекистон орзуси



Download 343 Kb.
Sana14.10.2022
Hajmi343 Kb.
#853009
Bog'liq
2-мавзу


Янги Ўзбекистон орзуси
Бу ёруғ дунёга келган ҳар бир инсон орзу-умидлар бнлан яшайди, келажак хакида турли-туман режалар тўзади хаЙрли ннятлар қилади. Худди шундай ҳар бир ҳалқнинг ҳам тинч-тотув яшаш, фаровон ҳаёт, барқарор тараққиёт билан боглик орзулари бўлиши табиий.
Жахон ҳалқлари сиёсий луғатларида «Америка орзуси” ”Британия орзуси”, ”Россия орзуси”, ”Япония орзуси", “Хитой орзуси” деган тушунчалар мавжудлиги буни яккол тасдикдайди. Улар бесабаб ва тасодифан шаклланмаган. Ушбу тушунчаларнинг ҳар бири ўша ҳалқнинг умумий орзу-умидлари, улар яшаётган давр ва келажакка доир мақсад-муддаоларни ифода этади.
Муайян ҳалқ ёки худуд ахолисининг асрлар давомида шаклланган ва умумижтимоий орзуларини ифодалайдиган бундай тушунчалар замирида нихоятда теран маъно-мазмун мужассам экани шубхасиз.
Бугунги кунда Янги Ўзбекистон стратегияси худди шундай ҳаётбахш хусусият касб этмокда, ҳалқимизни ёруғ келажакка чорлаб ва янгиланишга сафарбар қилиб, умумий мақсадлар йўлида бирлаштириб турадиган яхлит маънавий асос ва мезонга айланиб бормокда.
Ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишонч бизни Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва Янги Уйғониш даври пойдеворини яратишдек улуг мақсад йўлида бирлаштириб, янада кучли ва мустахкам килмокда,
Бизнинг зиммамизга тушган ана шундай уткан, тарихий миссияни муваффакиятли адо этиш, жонажон Ватанимизни янада тараккий эттиришга каратилган оғир ва машаккатли, шу билан бирга, ғоят шарафли интилишлар улкан амалий каракат ва натижаларга айланиб бормокда.
Шу жихатдан, Янги Ўзбекистон - барчамизнинг эзгу орзумиз, меҳнаткаш, тинчликсевар ҳалқимизнинг орзуси!
Унда ҳалқимизнинг азалий умид-ниятлари, юксалиш сари интилишлари ўзига хос тарзда акс этмокда.
Янги Ўзбекистон орзуси ҳам, жахондаги миллий тараққиёт ғояларини ўзида жамлаган бошка фавкулодда ходисалар каби, асрлар давомида шаклланиб ва сайкалланиб келмокда.
Бу орзуда мужассам бўлган ҳалқимизнинг истаги, хохиш-иродаси инсонпарвар ва тараккийпарвар ғояларда ўз ифодасини топганига қадим тарихимиз гувох. Даврлар нафаси ва ҳалқнинг эхтиёж ҳамда манфаатлари, интилиш ҳамда орзу-хавасларига монанд равишда у, гоҳ эзгулик ва адолат, гоҳ қудратли давлат ва адолатли шох, гоҳ комил инсон ва маърифатли жамият билан боғлик олижаноб ғояларда намоён бўлгани маълум.
У дастлаб, кухна даврларда ”Авесто”да ўз талкинини топган ҳаётий ғояда мужассам эди, десак тўғри бўлади. Айни шу орзу ”Эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал” тамойилининг ҳалқ тафаккури ва турмуш тарзидан мустахкам ўрин олишига сабаб бўлди. Шу тариқа эзгулик ва инсонпарварликни ҳимоялаш ҳалқимиз менталитети ва маънавиятининг мухим таркибий кисмига, ҳаётий фаолиятининг асосий йўналишига айланди.
Янги Ўзбекистон тушунчасида мужассам бўлган ҳалқ орзуси тарихий тараққиётнинг барча даврларида миллатнинг етук вакилларини уни рўёбга чикариш йўлида амалий ҳаракатларга ундаб келди.

  • Қадимий Турон худудида сак-массагетларни рухлантириб, душманларга қарши аёвсиз жангга бошлаган, Тумариснинг кучига куч кўшган кудрат куч ҳалқ орзуси эмасмиди?

  • Истилочиларнинг ёвўз кўшинларига ёлғиз қарши чикиш учун афсонавий Широкка, аслида эса, номлари олис тарих сахифаларида унут бўлган кахрамон боболаримизга жасорат ва кахрамонлик хиссини берган ҳам ана шу манба эмасмиди?

  • Енгилмас Александр Македонскийга қарши бутун Суғд ва Бактрияни сафарбар қила олган Спитаменга азму шижоат бағишлаган ҳам ҳалқ орзуси эмасмиди?

Бу асрий орзу ҳалқимиз эришган Биринчи Ренессансга ва илк Ўрта асрлардаги Маърифий Уйғониш даврига асос бўлган, унинг маънавий пойдевори сифатида хизмат қилган десак, янглишмаган бўламиз.
Аждодларимиз армонлари ўша даврда Имом Бухорий, Имом Термизий, Муҳаммад Хоразмий, Абу Наср Форобий, Ахмад Фарғоний, Абу Мансур Мотуридий, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино каби мутафаккир боболаримиз ҳаёти, фаолияти, асарларида ўз талкинини топган адолат ва адолатпарварлик ғояларида мужассам бўлди.
Бу олий ҳавас Махмуд Замахшарий ва Нажмиддин Куброни уйғотди, ушбу буюк алломаларнинг ғояларида, асарлари ва хайрли амалларида акс этди.
Бу азалий интилиш Жалолиддин Мангубердини тарбиялади, уни хакикий ватанпарвар, ёвкур баҳодир шахсга айлантирди. Гарчанд у бой берилган салтанатни асраб қололмаган бўлса-да, эл-юрт мустақиллиги ва озодлиги йўлида кўрашган мард инсон, миллий қахрамон сифатида асрлар оша ҳалқимизнинг тарихий хотирасида абадий сақланиб колди.
Ҳалқ орзуси Азизиддин Насафий, Абу Муъин Насафий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Ахмад Яссавий, Занги ота, Бахоуддин Накшбанд, Хожа Ахрор Валий каби азиз авлиё боболаримизни тарбиялади, уларнинг камолоти ва эзгу фаолиятида ўзига хос маънавий таянч бўлди.
Бу орзу Сохибқирон Амир Темур бобомизни жахон саҳнасига олиб чикди ва Темурийлар Ренессанси, Иккинчи уйғониш даври ғоялари ва ҳалқимизнинг бунёдкорлик фаолиятига кучли таъсир кўрсатди. Марказлашган қудратли давлат ва қонун устувор бўлган адолатли жамият ғоясида мужассам бўлди.
Айнан ҳалқ армонини руёбга чикаришга бўлган интилиш Амир Темур ибн Тарағай Баходир даврида нафакат мамлакат мустақиллигини таъминлаш, балки қудратли давлат барпо этиш, иқтисодиёт, маданият, санъат ва илм-фан соҳаларини ривожлантиришга хизмат қилди.
Ҳалқимизнинг орзу-интилишлари Мирзо Улуғбек, Козизода Румий, Али Кушчи, Давлатшох Самаркандий, Алишер Навоий, Захириддин Муҳаммад Бобур каби Иккинчи Уйғониш даврининг буюк сиймоларини уйғотди, уларнинг асарлари ва фаолиятида ўз талқинини топган одил подшо, адолатли жамият, комил инсон ғояларида намоён бўлди.
Ўша даврларда бу орзу комилликка элтадиган иймон ва эътикодни миллат вакиллари учун мукаддас қадриятга айлантирди. Натижада комиллик ва маърифат сари интилиш туйғуси ҳалқимиз менталитетидан мустаҳкам ва бир умрлик жой олди.
Давр фарзандларини юксак фазилатли инсонлар этиб тарбиялаш ўша замон маърифатпарварларининг ҳаётий ва фуқаро эътиқодига айланди.
Бу орзу Машраб ва Комил Хоразмий, Мунис ва Огахий, Бердах ва Ажиниёз, Ахмад Дониш сингари маърифатпарварларни уйғотди. Мукимий, Фуркат, Завкий, Нодира ва Дилшоди Барно, Анбар Отин асарларида ўз ифодасини топган билим ва маърифатга интилиш ғояларида мужассам бўлди.
Бу орзу Бехбудий ва Авлоний, Ҳамза ва Мунавварқори, Фитрат ва Чўлпон, Абдулла Қодирий ва Усмон Носир каби минглаб жадид боболаримизни уйғотди. Уларнинг ҳалқ эркинлиги ва саодати йўлидаги эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амаллари учун улкан маънавий омил бўлди.
Бу орзу маънавият ва маърифатни одамни нафақат комилликка, эркин ва фаровон турмушга етакловчи, балки ҳалқни миллий мустақилликка элтувчи беқиёс куч сифатида англаб етиш имконини берди.
Бу улуғ орзу асрлар давомида ҳалқимизни эзгу амаллар сари йўллаб, унинг иймон-эътикодини ғайриинсоний ғоялардан, миллатни турли тахдидлардан мухофаза қилиб, ўзига хос маънавий қалқонга айланди.
Шу тариқа ўзок ўтмишдан хозирги давргача миллий тафаккуримиз негизида шаклланиб келган, турли ғоя ва амалий ҳаракатларда ўз ифодасини топган эл-юртимизнинг орзу-умидлари бутунги кунда Янги Ўзбекистон тушунчасида жамулжам бўлди.
Иродаси, шахду шиддати буюк ҳалқимизнинг бундай ёруғ ва теран орзуси жамиятимизнинг янги қиёфасини яратиш учун юксак марраларга интилаётган ҳалқимизни Учинчи Ренессанс ғояси атрофида янада жипслаштирмокда. Бунга бутун дунё гувох бўлмокда. Бу йўлда ана шундай улкан тарихий асосларга, ҳалқимизнинг азму қарорига таяниб фаолият олиб борсак, мен ишонаман, кўзлаган мақсадимизга албатта етамиз.
Энг мухими, бундай эзгу фикр ва интилишлар ён-атрофдаги ҳалқлар ва давлатларга нисбатан асоссиз даъволар ёки ўз кобиғига ўралиб олишга сабаб бўладиган протекционизм ва изолюционизм тамойилларидан мутлақо холидир.
Аксинча, Янги Ўзбекистон орзуси ва унинг асосида ишлаб чиқилган стратегияда Марказий Осиёдаги қўшниларимиз, бутун жахон ҳамжамияти, узоқ-якиндаги давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик, тобора глобаллашиб бораётган бугунги дунёдаги муаммоларни биргаликда ҳал килиш, энг ривожланган мамлакатлар сафига киришдек амалий саъй-ҳаракатлар мужассам.
Имом Бухорнй бобомиз ўз китобларида келтирган муборак хадисда айтилганидек, ”Барча амаллар ниятга қараб бўлади” Ишончим комилки, пок ниятлар билан бошлаган ҳайрли ишларимиз албатта ижобат бўлгай.
Бу борадаги энг асосий ютуғимиз халқимизнинг сиёсий тафаккури ва ижтимоий фаоллиги юксалиб бораётгани, атрофдаги воқеаларга бепарво бўлмасдан, аксинча, ислохотларимизга дахлдорлик туйғуси билан яшаётганидадир.
Янги Ўзбекистон стратегияси, олижаноб ниятларни амалга ошириш, янги ҳаёт қуриш йўлидаги беқиёс ўзгаришлар ҳаммамиздан фидойилик ва бунёдкорликни, янада катта жонбозликни талаб этмокда.
Бутун келгуси йиллар учун режа ва дастурларимизни аниқ белгилаб олар эканмиз, мустақиллик даврида эришган ютуқларимизни янада мустахкамлаб, жатмиятимизнинг барча соҳаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.
Барчамиз ”Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" деган ягона мақсад атрофида бирлашиб, масъулият ва жавобгарликни чукур ҳис этган ҳолда, фидокорона меҳнат қилиб, фарзандларимиз, келгуси авлодлар учун гуллаб-яшнаган, озод ва обод мамлакатни мерос қилиб қолдирамиз.
Биз Янги Ўзбекистонни мард ва олижаноб ҳалқимиз билан биргаликда барпо этамиз, деган улуғвор ниятни ўз олдимизга қўйганмиз. Бу борада ”Жамият - ислохотлар ташаббускори” деган ёндашув кундалик фаолиятимизга тобора чукур кириб бормоқда.
Инсон ҳар томонлама эркин ва фаровон яшайдиган янги давлатни барпо этишдек буюк халқ ҳаракати тобора кенгаймоқда. Бундай қудратли сафда бўлишнинг ўзи катта бахт, катта шарафдир.
Бугун яхши ниятлар билан жуда катта марраларни ўзимизга белгилаб Олмоқдамиз. Олдимизда ҳар қачонгидан ҳам муҳим вазифалар турибди. Албатта, уларга эришиш осон кечмайди.
Ҳаётимизнинг турли соҳаларида муаммо ва камчиликларимиз ҳам етарли. Биз буларнинг барчасини ўзимизга яхши тасаввур этамиз. Йўлимизда катта ҳов бўлиб турган тўсикларни енгиб ўтиш учун бошлаган ислохотларимизни оғишмасдан давом эттирамиз. Шу нуктаи назардан қараганда, янги даврда янада катта сафарбарлик билан ишлашимизга тўғри келади.
Ҳ аёт олдимизга яна кўплаб синов ва муаммоларни қўйиши мумкин ва биз ҳар қандай кутилмаган ҳолатга тайёр туришимиз зарур. Лекин канчалик сермашаққат ва мураккаб бўлмасин, демократик ислохотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Олдинга, факат олдинга қараб борамиз. Ва биз бунга ҳар томонлама кодирмиз. Чунки бугунги халқимиз - кечаги халқ эмас. Бугунги Ўзбекистон хам кечаги Узбекистон эмас.
Шу боис, демократик ислохотлар йўли — биз учун яккаю ягона ва энг тўғри йўлдир. Бу борада биз ҳар куни изланишдамиз, хориждаги илғор тажрибаларни чукур ўрганиб, ҳаётимизни, иш услубимизни такомиллаштиришга ҳаракат қилмоқдамиз.
Таъкидлаш жоизки, 73 йил аввал қабул қилинган Инсон хуқуқлари умумжахон декларацияси дунёда демократия ва инсонпарварлик тамойилларини қарор топтириш Йўлида янги имкониятлар очди.
Биз бу борада мамлакатимизда инсон хуқуқи ва эркинликлари демократик жамиятнинг энг олий кадрияти сифатида намоён бўлиши учун барча чораларни кўрмокдамиз. Фукароларимизнинг эмин-эркин яшаш, уй-жой ва ер-мулкка эга бўлиш, соғликни сақлаш, билим олиш каби табиий хуқуқ ва эркинликларини таъминлаш сохасида катта ислохотларни амалга оширмoқдамиз.
Биз ана шундай мухим ишларни катъий давом эттирамиз. Бизнинг устувор вазифамиз инсон салохиятини рўёбга чикаришга ҳар томонлама кўмаклашиш, унинг асосий хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя килишдан иборат. Бу жамиятда тинчлик ва барқарорлик, фаровон ҳаётни таъминлашнинг асосий шартидир.
Афсуски, бугунги кунда барчамиз мазкур ижобий жараёнга тўсқинлик қилаётган мураккаб ва зиддиятли тенденциялар мавжудлигига гувох бўлиб турибмиз. Бу ўринда сўз жаҳонда, жумладан, Жануби-Шаркий Осиёдан тортиб Якин Шарққача бўлган маконда қуролли тўқнашувлар кучайиб, ўзаро ишончсизлик ва низолар, миллатлараро ва конфессиялараро ихтилофлар чуқурлашиб бораётгани, барқарор тараққиётга қарши бошқа глобал тахдид ва хатарлар пайдо бўлаётгани ҳақида бормокда.
Иложсиз холда ўз юртини ташлаб кетаётган кишилар ва қочоқлар сони тобора ортиб бораётгани, жахоннинг кўплаб минтақаларида таълим ва тиббий ёрдамдан фойдаланиш имконияти йўклиги, одам савдоси ва мажбурий меҳнат, аёллар ва эркаклар учун тенг хуқуқ ва имкониятларни таъминлаш, қашшоқлик ва очликка барҳам бериш билан боғлиқ муаммолар мураккаб тус олаётганига дунёдаги барча соғлом фикрли инсонлар томошабин бўлиб қараб турмаслиги зарур.
Шу маънода, бизнинг катъий ишончимизга кўра, жами 4,5 миллиарддан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган Осиё минтақасининг келажаги кўп жихатдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 2030 йилга қадар барқарор тараққиёт соҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишга тайёр бўлишга, шунингдек, инсон хуқуқларини ҳимоя килиш бўйича самарали минтакавий механизмни шакллантиришга боғлиқ.
Биз ўз олдимизга Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга факат жадал ислохотлар, илм-маърифат ва инновация оркали эриша оламиз. Бунинг учун, аввало, ислохотларнинг амалий натижадорлигини ошириш, жойларда янги ташаббусларни илгари суришда ахолимизнинг янада фаол, янада ташаббускор бўлишига эришмоғимиз лозим.
Айни пайтда ислохотчи бўлиб майдонга чикадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур. Шу боисдан ҳам боғчадан бошлаб олий ўқув юртигача - таълимнинг барча бўғинларини изчил ислох килмокдамиз,
Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савияси ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маданият керак. Илм йўк жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади,
Энг катта бойлик - бу акл-заковат ва илм, энг катта мерос бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик - бу билимсизликдир!
Шу сабабли хаммамиз учун илғор билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эхтиёжга айланиши керак.
Тараққиётга эришиш учун ракамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз шарт ва зарур. Бу бизга ривожланишнинг энг қисқа йўлидан бориш имконини беради. Чунки, интеллектуал ва маданий салоҳиятнинг кандай ноёб бойлик, нодир истеъдод эгаларини тарбиялаб камолга етказишда ҳал килувчи аҳамиятга эга эканини унутишга хаққимиз йўк.
Эл-юртимиз дунёда коронавирус пандемияси ва унинг оқибатида келиб чиққан глобал иқтисодий инкироз шароитида, тахликали бир даврда барча синов ва қийинчиликлардан янада кучли ва иродали бўлиб чиқмокда, Ҳалқимиз ўзининг ҳаёти ва бахти-икболи Ватанимизнинг такдири ва келажаги билан чамбарчас борлик эканини чукур ҳис этмоқда. Жонажон Ўзбекистонимиз ўз тараққиётининг янги даврига қадам қўйди, эришган натижаларимиз тарихга айланиб, олдимизда янги-янги ўзгаришларни амалга ошириш бўйича улкан вазифа ва имкониятлар пайдо бўлмокда.
Янги Ўзбекистон орзуси амалиётга, реал вокеликка айланмоқда. Аммо бу осонликча, ўз-ўзидан бўладиган иш эмас. Янги жамиятни барпо этиш, авлодларимиз учун ёруғ келажакни яратиш эхтиёжи барчамиздан улкан масъулият талаб қилаётгани шубхасиз.
Энг асосийси, ҳалқимиз шуни яхши билиши керак: олдимизда узоқ ва машаққатли йўл турибди. Барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб-ўргансак, ишимизни мукаммал ва унумли бажарсак, замонавий билимларни эгаллаб, ўзимизни аямасдан меҳнат килсак, албатта ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради.
Кеч шубхасиз, ўз кучимиз ва имкониятларимизга бўлган ишончни янада мустахкамлаб, Янги Ўзбекистон пойдеворини яратишдек эзгу мақсад йўлида бирлашиб ҳаракат қилишгина бизни нурли манзилларга етказади.
Бу интилишларнинг улкан амалий ишларга айланиб, Янги Ўзбекистонни барпо этишда ҳар биримизнинг фаол иштирокимиз, чуқур масъулият туйғуси билан яшаш бугун давр талабига айланди.

Янги Ўзбекистон феномени


Муайян ёки ҳаёти учун ғоят муҳим аҳамият касб этадиган бирор-бир феномен ёки у ҳакдаги тушунча ва тамойиллар ўз-ўзидан, осонгина пайдо бўлмайди ва тасодифан дунёга келиб колмайди.
Шу маънода, ҳар қандай ходиса, тушунча ёки атаманинг ўзига хос шаклланиш жараёни бор. Янги Ўзбекистон феномени ҳам бундан мустасно эмас.
Ушбу тушунча мамлакатимизнинг замонавий қиёфасини шакллантириш, юртимизда демократик давлат, эркин фуқаро жамиятини барпо этиш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш борасидаги ислохотларимизнинг таянч ғоясини ифода этади.
Ана шу ғоя асосида юртимизда ”Янги Ўзбекистон - Учинчи Ренессанс сари“ деган шиор илгари сурилаётгани ҳам бежиз эмас.
Мен орзу қилган ва катъий интилаётган Янги Ўзбекистон, аввало, ҳалқимиз ўз миллий тараққиётининг янги даврига қадам қўйганини, жахон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаётгани, бу борада олдимизда кўплаб янги имкониятлар пайдо бўлаётганини англатадиган тушунчадир.
Янги Ўзбекистон мамлакатимиз мустақиллигини янада мустахкамлаш, эркинлик ва озодликнинг янги даври, бунёдкорлик ва фаровонлик йўлининг юкори боскичидир.
Янги Ўзбекистон - бу ”Ҳалқ манфаати ҳамма нарсадан улуғ” деган эзгу ғоя амалий ишлар билан ўз тасдиғини топаётган замондир. Янги-янги уй-жойлар, замонавий корхоналар, таълим, тиббиёт, маданият ва спорт масканлари, обод қишлоқ ва шаҳарлар юртимиз чиройига чирой қўшаётган тарихий бир даврдир.
Янги Ўзбекистон - ”Ҳалқ давлат органларига эмас, давлат органлари ҳалққа хизмат килиши керак” деган ҳал килувчи тамойил амалда ўз тасдиғини топаётган мамлакат.
Янги Ўзбекистон - катталарга хурмат, кичикларга иззат, мададга мухтож инсонлар ва оилаларга чинакам кўмак ва ёрдам бериш, меҳр-оқибат кўрсатиш ҳаётимиз қоидасига айланиб бораётган ижтимоий макондир.
Янги Ўзбекистон - жахон ҳамжамияти билан, энг аввало, яқин қўшниларимиз билан дўстлик ва ҳамкорлик эшиклари кенг очилаётган, мамлакатимизнинг жозибадор демократик қиёфаси яратилаётган бугунги бетакрор замондир.
Янги Ўзбекистон - ўзгариб, куч-кудратга тўлиб бораётган, дунё ахли эътироф этаётган янгиланган жамият, дунёга юз тутаётган эркин бир ўлкадир.
Буларнинг барчаси юртимизда бошланган ислохотлар, келажак сари ташлаётган дадил қадамларимизнинг бардавом бўлишини таъминлаш энг асосий вазифамизга айланиб бораётганидан далолат беради.
Айни пайтда бу борада ҳам инсоният тўплаган тажриба, айникса, ўтган аср ўрталаридаги таназзул холатидан чикиб, бугун энг ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олган давлатлар эришган ютуқларни, улар амалга оширган ислохотларни ўрганиш кўплаб масалаларга жавоб топишда қўл келиши мумкин.
Чиндан ҳам, ХХ аср охирига келиб ривожланган давлатлар даражасига етган мамлакатлар сермашаққат ислохот ва ўзгаришлар йўлидан борди. Япония, Жанубий Корея, Хитой, Сингапур каби давлатлар ”янги дунё мўъжизалари”ни яратди.
Бугун, бизнинг мамлакатимизда ҳам ўз умрини яшаб бўлган эски қарашлар чекиниб, янги давр бошланди, янги вокелик буй кўрсатмокда. Улкан имкониятлар, кенг кўламли ислохотлар даври келди.
Шу нуктаи назардан қараганда, ”Жамиятимизнинг янги қиёфаси” тушунчаси котиб колган вокелик ёки Ўзгармас аксиомани англатмаиди.
Янги Ўзбекистон тушунчаси учун асос бўлаётган ва унда ўз аксини топаётган энг мухим жихатлар ва амалий мезонлар куйидагилардан иборат:

  • бутун мамлакатимизда ислохот ва янгиланишларнинг кенг кўламда амалга оширилаётгани, энг мухими, рақобатбардош ва ташқи дунё учун очиқ ижтимоий-иқтисодий маконни барпо этишга собитқадамлик билан киришилгани;

  • мамлакатимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш билан боғлиқ замонавий қарашларга асосланадиган янги жамиятни барпо этиш ғояси ҳалқимизнинг барча катламлари томонидан қўллаб-қувватланаётгани ва эл-юртимизнинг бу ғоя атрофида жипслашаётгани;

  • бу тарихий жараёнда дастуриламал бўлиб хизмат қилаётган, мамлакатимизни ривожлантириш стратегиясини тўлик амалга ошириш масъулияти бутун ҳалқимиз томонидан чуқур ҳис этилаётгани;

  • ушбу мақсад йўлида аҳолининг барча қатламлари, хокимиятнинг вакиллик ва ижро органлари, фуқаро жамияти институтларининг имкониятлари кенг ишга солинаётгани;

  • мамлакатимизда амалга оширилаётган ислохотларнинг бош мақсади инсон, унинг ҳаёти, хуқуқ ва эркинликлари, қадр-қиммати, эхтиёж ва манфаатларига қаратилгани;

  • ”Ҳалқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади деган принцип асосида барчанинг мулк хуқуқини хурмат килиш, шахс, жамият ва давлат манфаатлари уйғунлиги тамойили жорий этилган кучли фуқаро жамияти, конституциявий парламент демократияси, эркин бозор иқтисодиёти мамлакатимиз ва ҳалқимиз равнақининг асосига айланаётгани;

  • Янги Ўзбекистонни эркин ва бахтли одамлар яшайдиган қудратли ва салохиятли давлатга айлантириш, бу борада мамлакатимизнинг дунёдаги 50 та ривожланган иқтисодиёти барқарор Усаётган, инсон капитали юкори бўлган ракобатбардош демократик давлатлар каторига киришини таъминлашга ҳаракат килинаётгани;

  • янги жамиятнинг навкирон авлоди, фуқаро масъулияти ва замонавий дунёқарашга эга бўлган баркамол ёшлар ҳаётга кириб келаётгани ва уларга муносиб ҳаёт шароитлари, кенг имкониятлар яратилаётгани.

Бир сўз билан айтганда, жамиятимизнинг янги қиёфаси ана шундай серқирра ислохотлар жараёнида барпо бўлмокда, унинг замонавий демократик имижи боскичма-боскич шаклланиб бормоқда. Лекин бу осонгина амалга ошмаслиги, янги жамият биноси бир кун ёки бир йилда тикланиб қолмаслиги аниқ. Инсон манфаатлари устувор бўладиган эркин ва фаровон ҳаёт ўз-ўзидан шаклланмаслиги шубхасиз.
Такрор ва такрор айтишга тўғри келади: Янги Ўзбекистон - тасодифий ходиса, шунчаки дунёга келадиган ва ўткинчи бир ижтимоий воқелик эмас.
Бугунги кунга келиб, ушбу тушунча жамиятимиз ҳаёти, ҳалқимиз калби ва онгидан чукур жой олиб, ислохотлар жараёнига катта таъсир курсатмокда.
Шу муносабат билан, инсоният тарихи ва ҳалқлар тараққиётига хос бир қонуниятни эсдан чикармаслигимиз лозим. Бундай мураккаб жараёнларда инкор, янгиланиш ва ворислик тамойиллари ўз таъсирини кўрсатади.
Икки ярим минг йил мукаддам буюк Хитой файласуфи ва мутафаккири Лао Цзи ”Дунёда ҳамма нарса ўсади, гуллайди ва ўз илдизларига кайтади”, деб айтган экан. Бу диалектик хақиқат накадар тугри эканини хақиқатнинг ўзи курсатиб турибди. Давр - ўтади, одамлар - қолади.
Инсонлар орасида янгиликка интиладиган шахслар, ислохотларга дахлдорлигини чуқур ҳис этувчи ва ўзгаришларнинг омилкор иштирокчисига айланадиганлар кўпчиликни ташкил қилади. Лекин эскилик қон-қонига сингиб кетган, бутун вужуди билан янгиликни истамайдиган консерваторлар ҳам сақланиб колади.
Афсуски, бугунги давр ҳам бундан мустасно эмас. Бундай кимсалар ислохот ва янгиланишларга очиқдан-очиқ қарши чикмайди. Балки уни ичидан ёки ташкаридан бузиш, обрўсизлантиришга уринади.
Арзимаган нарсалардан, яъни, пашшадан “фил” кичик бир ходиса ёки жузъий камчиликлардан фожиа ясашга, баъзи бир уқувсиз рахбарларнинг билиб-билмай йўл қўйган хатосидан бутун Ўзбекистонни, рахбариятни обрўсизлантириш, ислохотлар жараёнини қоралашга, уни ортга қайтаришга ҳаракат қилади.
Донишманд ҳалқимизнинг ўзи бу каби уринишларга катъий жавоб бермокда. Янги Ўзбекистон бундай кимсалар ўйлаган йўлдан бормайди, ислохотлар жараёни ортга қайтмайди!
Яратилган имкониятлардан тугри фойдаланмасдан, эгри қадам босадиган, эл-юртимизга иснод келтирадиган бундай кишиларнинг хатти-ҳаракатларига буюк мутафаккир шоиримиз Захириддин Муҳаммад Бобур ўз вақтида баҳо бериб айтганидек: ”Ҳар кимки вафо килса, вафо топқусидур, Ҳар кимки жафо килса, жафо топқусидур”
Бу фикримизнинг мантиқий давоми сифатида бугун жамиятимизда ”қонун - устувор, жиноятга - жазо муқаррар деган тамойил қарор топмоқда. Тобора янгиланаётган мамлакатимизда амалга оширилаётган ислохотлар очиқлик ва ошкоралик замони, кенг ва чуқур янгиланиш даврининг тимсоли сифатида амалга оширилмоқда.
”Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш” ғояси ҳам тасодифан ва қуруқ ерда пайдо бўлмаган, албатта. Юртимизнинг нихоятда бой казилма ва табиий ресурсларга, қудратли иқтисодий ва инсоний салохиятга эгалиги бу борадаги ҳаётбахш режаларга асос бераётгани шубхасиз.
Яна бир бор таъкидлайман: ортимизда тоғдек таянч ва суянч бўлиб турган кўпмиллатли халқимиз - ҳаёт йўлларида туғри йўл кўрсатадиган мўътабар нуронийларимиз, мехнаткаш, оқила опа-сингилларимиз, илғор ва замонавий фикрлайдиган, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган азму шижоатли ёшларимиз бор.
Энг мухими, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва меҳр-оқибат муҳити хукм сурмоқда.
Биз ана шундай мустаҳкам заминга таяниб, мамлакатимиз тараққиётини янги боскичга кўтариш мақсадида буюк ишларни бошлаганмиз.
Эришилган ютуқларимизни мустахкамлаб, янада дадил ва улкан қадамлар ташлашимиз шарт. Чунки юртимиздаги ислохот ва ўзгаришлар жараёни, юқорида қайд этганимдек, ортга қайтмайдиган тус олиб, ҳал килувчи паллага кирмокда.
Бугун натижадорлик ҳаммамиз учун бош талаб, асосий мезонга айланмоқда, Бу борада яқин келгуси йиллар алохида масъулият ва синов даври бўлади. Энди кечаги ютуқ ва марралар бизни сира қониктирмайди.
Бу йўлда факат амалий самара билан мустахкамланган , ўз меваси, хосилини бераётган ислохот одамларнинг калбига, юрагига кириб боради. Ва бундай ислохотни, бундай шиддатли жараённи кеч ким, ҳеч қандай куч тўхтата олмайди.
Энг асосийси, ислохотларимиз натижасини юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила ўз кундалик ҳаётида ҳис этиши керак. Барча бўғиндаги рахбарлар коғоздаги хисоботлар, фоиз ва рақамлар ортидан қувмасдан, ҳар кайси фуқаро учун, унинг ҳаётий эхтиёж ва орзу-умидларини рўёбга чиқариш учун ишлаши шарт.
Шунда нуроний кексаларимиз, мухтарам отахон ва онахонларимиз, ҳурматли аёлларимиз, азиз фарзандларимиз, жажжи набираларимиз — кўпмиллатли бутун ҳалқимиз биздан рози бўлади.
Ўзимиз орзу қилаётган Янги Ўзбекистонни яратиш учун бу йўлдаги ҳар бир мақсад ва вазифага, уларни амалга оширишга айнан шу нуктаи назардан ёндашсак, ҳар томонлама тўғри бўлади.
Янги Ўзбекистон:
янгиланиш ва тараққиёт омиллари
Ўзбекистонни, эл-юртимизни якиндан биладиган кишилар бир ҳақиқатни якдиллик билан эътироф этадилар: ўзбек Ҳалқи буюк тарих ва давлат, бой маданият яратган ҳалқ. У ҳеч қачон мехнатдан қочмайдиган, қийинчиликдан қўрқмайдиган, адолатни қадрлайдиган, метин иродали, бағрикенг ҳалқдир.
Чиндан ҳам, барчамиз бир тану бир жон бўлиб, якдил ва ахил бўлиб ҳаракат килсак, ҳалол-пок бўлиб, яхши ният билан мехнат килсак, ҳар кандай марраларни эгаллашга, бошкача айтганда, тарихимизнинг шонли сахифаларини яратишга қодир миллатмиз.
Шу нуктаи назардан қараганда, бутунги кунда ”Хўш, Янги Ўзбекистонни қандай барпо этамиз?”, ”Бунинг учун етарли омиллар ва имкониятларимиз борми?” деган саволлар тобора долзарблашиб бормоқда.
Бу хакда сўз юритганда, қуйидаги фикрларга алохида урғу бериш ўринли, деб ҳисоблайман.
Авваламбор, Янги Ўзбекистон стратегиясининг мустахкам таянчи ва суянчи бўладиган тарихий-маънавнй омил, яъни бизнинг энг катта бойлигимиз- ҳалқимизнинг улкан маданий мероси, интеллектуал салохияти мавжудлигидир.
Жахон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилаётган ушбу илмий-маънавий мерос дунё маданияти ва маънавияти тараққиётига бебаҳо ҳисса бўлиб қўшилгани маълум
Айнан ана шу омил Янги Ўзбекистон пойдеворини яратишда, илм-фан, маънавий ва маданий фаолият, таълим-тарбия соҳаларини кенг ривожлантириш ва янги боскичга олиб чикиш учун асос бўлмокда.
Сўнгги йилларда миллий маънавиятимиз тарихида ўчмас из қолдирган улуғ алломаларимиз, мутафаккир боболаримизнинг турли мамлакатлардаги мўзей ва кутубхоналарда сақланаётган қўлёзмаларини ўрганиш, мавжуд нусҳаларини юртимизга олиб келиш, атрофлича тадкик қилиб, ҳалқимизга етказиш борасида муҳим ишлар амалга оширилмокда.
Маълумки, Ватанимиз неча юз йиллар мобайнида буюк цивилизация ва маданият марказларидан бири бўлган. Қадимдан диёримизда ҳалқимиз билан бирга турли миллат вакиллари елкадош, ахил ва ҳамжихат бўлиб, тинч ва осойишта мухитда яшаб келадилар.
Ўзбекистондаги бағрикенглик сиёсати туфайли хозирги кунда юртимизда ягона оила бўлиб яшаётган миллат ва элат вакилларига ўз она тили, урф-одат ва қадриятларини ривожлантириши учун барча шароитлар яратилмокда.
Мамлакатимизда таълим-тарбия муассасалари ва оммавий ахборот воситалари ўзбек тили билан бирга қоракалпоқ, рус, қозоқ, қиргиз, тожик, туркман тилларида фаолият олиб бораётгани ҳалқаро жамоатчилик томонидан ижобий ходиса сифатида эътироф этилмокда.
Доно ҳалқимиз “Тил билган-эл билади”, дейди.
Ўз тилини хурмат қилган маърифатли ҳалқ бошқаларнинг тилига ҳам чукур хурмат билан қарайди. Бу борада буюк боболаримиз ибрат ва намуна кўрсатганлар.
Хусусан, Муҳаммад Хоразмий, Имом Бухорий, Имом Термизий, Ахмад Фарроний, Абу Наср Форобий, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Махмуд Замахшарий, Алишер Навоий каби улуғ аждодларимиз ўнлаб тилларни пухта билганлари учун ҳам жахон илм-фанининг юксак чўкқиларини забт этганлар.
Бугунги кунда юртимиздаги таълим масканларида инглиз, рус, немис, француз, испан, итальян, араб, форс, турк, хитой, япон, корейс, хинд ва урду тиллари чукур ўкитилаётгани бу анъаналар давом этаётганининг ёркин ифодасидир. Биз ёшларимизнинг жахон тилларини эгаллашга бўлган улкан кизикиш ва интилишларини ҳар доим қўллаб-қувватлаймиз.
Мен бугун азиз болаларимизга мурожаат қилиб, ХХ аср бошида олти тилли - ўзбек, араб, форс, хинд, турк ва рус тилларида лугат тузган аллома Исхокхон Ибратнинг мана бу хикматли сўзларини эслатмоқчиман: ”Бизнинг ёшлар албатта бошқа тилни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эхтиром кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига садокат бу ватаний ишдир”
Бизнинг минтакамиз, .авваламбор, бугунги Ўзбекистон замини ислом илм-фани ва маданиятининг қадимий бешикларидан бири хисобланади. Ҳалқимизнинг ана шундай бой тарихий, илмий, маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш, жахон афкор оммасига кенг таништириш, энг мухими, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида азим пойтахтимиз Тошкент шахрида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси ҳалқаро маркази қад ростламокда.
Имом Бухорийнинг ”Сахихи Бухорий” асари ўз аҳамиятига кўра мукаддас Куръони каримдан кейин иккинчи ўринда турадиган мўътабар китоб сифатида ислом оламида тан олинган. Бу улуғ зотнинг ғоят бой меросини асраб-авайлаш ва ўрганиш, ёш авлодга безавол етказиш мақсадида биз Самарканд шахрида Имом Бухорий номидаги Ҳалқаро илмий-тадкикот марказини ташкил этдик.
Шунингдек, Сурхондарё вилоятида Имом Термизий номидаги, Самаркандда Имом Мотуридий номидаги илмий-маърифий тадкикот марказлари фаолият олиб бормокда.
Дин сохасида юкори малакали мутахассислар тайёрлайдиган Ўзбекистон ҳалқаро ислом академияси нафакат юртимиз, балки мусулмон оламидаги нуфузли олий таълим муассасаси сифатида эътироф этилган.
Таъкидлаш лозимки, Ватанимиз ўз тараққиётининг янги боскичига кадам қўяётган бугунги кунда биз учун қадимий тарихимиз ва маданиятимизга оид янги илмий тадқиқотлар ҳар качонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам биз жахондаги илмий-маданий ташкилотларни Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва тарғиб этиш жараёнларига кенг жалб этиб, дунёнинг турли мамлакатларидаги шу йўлда бирга ишлаш истагини билдирган олимлар ва мутахассисларга ҳар томонлама ёрдам беришда давом этамиз,
Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг минтакавий ва умумбашарий омиллари борлиги ҳам шубхасиз.
Маълумкн, азалдан Буюк ипак йўли, Буюк Хинд савдо йўлларнда жойлатпган Марказий Осиё геостратегик ўрнашувнга кўра, минг йиллар давомида жаҳон микёсидаги мухим жараёнлар марказида бўлиб келган. Бизнинг минтакамнз Европа, Якин Шарк, Жанубий ва Шаркий Оснёни боғлайдиган ўзига хос кўприк бўлиб хизмат қилган.
Ушбу замннда дунё цивилизацияси ривожига беқиёс -хнсса қўшган буюк гуманист олимлар, мутафаккир ва шоирлар яшаб ижод килган. Бу ерда улкан табиий захиралар, катта инсоний салохият мавжуд. Бугунги кунда ҳам Марказий Осиё дунёнинг эътибор марказида бўлиб, бу худудда ракобатдош қудратли давлатларнинг манфаатлари ўзаро кесишиб келади.
Бу ҳакда гапирганда шуни айтиш лозимки, мен замонавий хавф-хатарларга қарши кўрашда ”юмшок куч” сифатида таълимнинг ролини оширишдаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-кувватлайман. Бизнинг бу борадаги ташаббусларимиз БМТ Бош Ассамблеясининг ”Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси ва Ёшлар ҳуқуклари бўйича конвенциясини қабул қилиш йўлидаги ҳаракатимизда яққол намоён бўлди.
Бу сохадаги тажриба биз учун ўта мухим: ”Бизни маданият боғлаб туради ва у инсоният тараққиётининг асоси ҳисобланади”, деган фикрга мен тўлик қўшиламан.
Ватанимиз пойтахти Тошкент шахрида Марказий Осиё ҳалқаро институти ташкил килиниши ҳам ана шу мақсадларга хизмат қилади.
Биз ҳалқаро ташкилотлар билан Ўзбекистондаги мавжуд меъморий ёдгорликларни асраш йўлидаги ҳамкорлигимизни кенгайтиришда давом этамиз. Самарканддаги Ҳалқаро туризм университетида ”Маданий туризм“ кафедрасини очдик, ўзаро ҳамкорликда Тошкент шахрида ”Ахборот технологиялари-маданий меросни саклаш йўлида” мавзусида Осиё форумини ўтказдик. Маданият, таълим, инновациялар, кутубхона ва музей иши соҳаларидаги қонунларни ишлаб чикишда биз БМТ ва бошка ҳалқаро ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилмокдамиз.
Олдимизда ЮНЕСКОнинг ”Марказий Осиё цивилизацияси тарихи” номли олти жилддан иборат китобларини ўзбек тилига таржима килишдек муҳим вазифа турибди.
Биз олис ўтмишда Ўзбекистон худудида яратилган, бугунги кунда жахон мамлакатлари музейларида сақланаётган осори атиқаларни ўрганишга алохида қизиқиш билдираётган олимлардан миннатдормиз. Шулар каторида таникли япон археологи, Ўзбекистонимизнинг дўсти бўлган, мархум Като Кюдзо чорак аср давомида Сурхондарё вилоятининг қадимий Далварзинтепа кўрғони ў рнида Ўзбекистон - Япония қўшма экспедициясининг раҳбарларидан бири сифатида иш олиб борганини миннатдорлик билан эслаймиз.
Мазкур экспедиция фаолияти натижасида 1991 йилда икки мамлакат мутахассислари томонидан ҳамкорликдаги илк илмий асар - ”Жанубий Ўзбекистон дурдоналари” фундаментал каталоги нашр килинди.
Шунингдек, профессор Като бизнинг таникли олимларимизнинг кўплаб асарларини япон тилига таржима қилиб, Ўзбекистон тарихини оммалаштиришга ҳам ҳисса қўшди.
Биз дунё аҳли мамлакатимизни якиндан танишини, ҳалқимизнинг бой тарихи ва маданиятини ўз кўзи билан кўришини истаймиз. Бу борада туризм имкониятлари муҳим рол ўйнайди. Шу боис юртимизда туризмни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратмокдамиз ва бу ўзининг натижаларини бермокда.
Бугун Ўзбекистон дунёга очилмокда, жахон майдонида бутун бўй-басти билан намоён бўлмокда.
Қадимги Бақтриянинг осори атиқалари, машхур Амударё хазинасига мансуб тилла буюмлар, илк Ўрта асрларга оид нодир сурд топилмалари, қадимий Бухоро ва Самарканд, Хива ва Урганч, азим Тошкент ва Хўканди латиф, Шахрисабз ва Термиз каби тарихий шаҳарларимиз жахон сайёхлари диққатини тортаётгани бежиз эмас.
Ватанимиз заминида сақланиб келаётган осори атиқалар, кимматли обидалар, тарихий маълумотлар, нодир ёдгорликлар бизни жахон ҳалқларининг маданиятлари билан чамбарчас боғлайдиган туризм занжирининг олтин ҳалқаларидир.
Тарихнинг ана шундай ноёб дурдоналари туфайли минтакамиз маданияти жахон ҳалқлари учун янада якинроқ ва тушунарлироқ бўлишига аминман.
Ишончим комилки, дунё ҳамжамияти билан иқтисодий, илмий ва маданий алокаларни ривожлантириш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз, дўстлик алоқалари ва кўпқиррали ҳамкорликни янада мустахкамлаш билан бирга, юртимизда янги цивилизацион юксалиш учун ҳам хизмат қилади.
Мамлакатимиз обрў-эътиборининг ўсиши, ҳалқаро майдонда бир қатор ташаббусларимизнинг кабул қилиниши Ўзбекистоннинг ҳалқаро микёсдаги фаолиятини янада кенг ва жадал олиб бориши учун янги имконият туғдирмокда.
Биз хорижий мамлакатлар ва ҳалқаро тузилмалар билан амалий мулокотни ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва амалий шерикликни кенгайтиришга бундан буён ҳам катта аҳамият қаратамиз.
Марказий Осиё мамлакатлари ва Жахоннинг етакчи давлатлари билан стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини изчил мустахкамлаб борамиз.
Яна бир мухим масалага эътиборингизни жалб этишни истардим. Ахоли даромадларини ошириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, махсулот ишлаб чикаришни кўпайтириш учун бизга янги-янги бозорлар керак.
Бизнинг ташқи бозорларга чиқарадиган махсулотларимизнинг 80 фоизи Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиянинг транзит йўлаклари орқали ўтади. Шунингдек, тайёр махсулотларимиз экспортининг 50 фоизи, айрим Товарлар бўйича эса 80 фоизи Россия, Қозоғистон, Қирғизистон хиссасига тўғри келади.

Янги очиқ бозор маҳсулот сифатини ошириш, таннархни пасайтириш, янги технологиялар олиб келишни талаб қилади, бозор ислохотларини жадал ривожлантиради, Шу сабабли биз жахон ишлаб чикариш тизимига, дунё бозори талабларига ва иқтисодий интеграция жараёнларига ҳамоханг бўлишимиз лозим.


Бизга иқтисодий интеграция керак! Бу борада мулокот ва ракобатга тайёр бўлиш учун эса нафакат рахбарлар, балки тадбиркор ва ишбилармонлар, барча бўғиндаги менежерлар ўз устида тинимсиз ишлаши шарт.
Ана шу омилларни инобатга олиб ҳамда Россия ва Қозоғистонга ишлаш учун борган фуқароларимизга қулай шароит яратиш мақсадида бугунги кунда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш билан боғлиқ масалаларга алохида аҳамият қаратилмокда.
Албатта, биз Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда зиёлиларимизга катта ишонч билан караймиз. Шунинг учун бу захматкаш инсонларнинг илмий ва ижодий изланишларини ҳар томонлама қўллаб-кувватлаш, уларга зарур шароитлар яратишни ўзимизнинг бирламчи вазифамиз сифатида кўришимиз даркор. Шу мақсадда хукуматимиз томонидан аник чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга ошириб келинмокда.
Шу ўринда доимо юрагимда ардоклаб юрган бир туйғуни изхор қилишни жоиз, деб ўйлайман. Мен доимо зиёли, олим, ижодкор инсонлар билан сухбатлашишга интиламан ва бундай мулокотларни ҳамиша соғинаман.
Нега десангиз, олимлик Аллох нури тажассум этган улуг бир мартаба. Бу мартабадан жамиятнинг бутун вужудига знё таралади. Олимларнинг сухбатидан инсон ўзига маънавий бойлик олади, калб кенгликларини, тафаккур теранлигини ҳис қилади.
Шу боисдан бундай инсонлар билан учрашиб турганимда, уларни хуш кайфиятда, бардам ва тетик, юз-кўзларидан нур ёгилиб турганини кўрганимда ҳамиша чукур мамнуният хиссини туяман.
Бирок тан олишимиз керакки, улар билан мунтазам учрашиб туришга, мамлакатимизда илм-фан ва унинг турли соҳаларини қўллаб-қувватлаш, интеллектуал салохиятни бугунги замон талаблари асосида ривожлантириш масалаларига доим ҳам етарлича эътибор қарата олмаяпмиз. Бунинг учун барча рахбарлар қатори мен ҳам ўзимнинг масъулиятимни яхши ҳис қиламан. Шунинг учун бу масалага ёндашувимизни тубдан ўзгартиришимиз зарур.

Янгиланаётган Ўзбекистон


Биз Ўзбекистонни энг ривожланган мамлакатлар каторига олиб чикиш, юртимизнинг янги қиёфасини яратиш ғояси осонгина амалга ошмаслиги, янги жамият биноси бир кунда тикланиб қолмаслигини яхши англашимизни юқорида таъкидлаб утдим. Дархақиқат, орзуимиздаги эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амаллар устувор бўладиган ижтимоий макон, мақсад-муддаоларимиз тимсоли бўлган эркин ва фаровон хаёт ҳам ўз-ўзидан шаклланиб колмайди, албатта.
Шу сабабдан ҳам биз 2016 йил нихоясида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ислох килиш борасидаги энг мухим мақсад ва устувор вазифаларимизни белгилаб олишга ҳаракат қилдик.
Биз ўз олдимизга жамиятимизнинг янки қиёфасини яратиш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш масаласини стратегик вазифа сифатида қўйдик.
Сўнгги беш йил мамлакатимизнинг ҳар бир фукароси ўз кундалик ҳаётида теран ҳис этаётган беқиёс ўзгариш, янгиланиш ва туб ислохотлар даври бўлди.
Жамиятни сиёсий-хуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий модернизация килиш, маънавий жихатдан тиклаш ва юксалтириш, мавжуд қонунларни, давлат бошкаруви, иқтисодий тизимни қайта кўриб чикиш, бу борада таъсирчан ва самарали механизимларни яратиш, демократик тамойил ва меъёрларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича мисли кўрилмаган кенг кўламли ва изчил чора-тадбирларни амалга оширдик.
Бунда одамларни хаётдан рози килиш, уларнинг мавхум келажакда эмас, балки бугун фаровон яшашини таъминлаш, уларнинг ҳаётий муаммоларини ҳал этиш ва орзу-умидларини рўёбга чиқаришни олий мақсад этиб белгиладик.
Бу эзгу мақсадни хаётга тўлик татбиқ этиш учун 2017—2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилдик. Уни амалга оширишда биз, авваламбор, фукароларимиз билан мулоқот қилдик, бамаслахат иш тутдик, ҳалқимизнинг акл-заковати ва бунёдкорлик салохиятига таяндик.
Факат ҳалқимизнинг азму шижоати, куч-кудрати, метин иродаси, энг мухими, мустақил тараққиётга бўлган комил ишончи туфайли олдимизда турган мақсадларимиз сари дадил кадам қўймокдамиз.
Тан олиш керакки, хаётнинг ўзи ва ислохотлар шиддати мустақиллик даврида амалга оширилган ислохотлар билан бир қаторда жамият ва давлат ҳаётида йиллар давомида йиғилиб колган ва ўз ечимини кутаётган тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатди, Бу муаммоларни қиска вақт ичида ечиш учун ўзимизда ирода, қатъийлик ва шижоат топа олдик.
И нсон боласи борки, орзу-умид билан яшайди. Давлат ва жамият унинг орзу ва мақсадлари ушалишига ёрдам бериши шарт ва зарур. Биз ана шундай давлатни қалбимиз ва онгу шууримиздан мустахкам ўрин олган Янги Ўзбекистонни барпо этишга қатъий бел боғладик.
Биз уни асрлар давомида амал қилиб келинган «давлат -жамият-инсон” тамойилини “инсон жамият-давлат" тамойилига ўзгартирдик. Юртимизда «Давлат инсон учун" ғояси амал қила бошлади,
Ҳалқ билан бевосита мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари, муаммоларини ижобий ҳал этиш бўйича мутлақо янгн тизим Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳалқ кабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси фаолиятини йўлга кўйдик. Давлат ташкилотлари фаолиятида ”маҳаллалар кесимида ишлаш”, ”ҳалқ ичига кириш , унинг дардига қулоқ солиш", ”ташвишига шерик бўлиш" ва “муаммоларни жойида ҳал этиш” тамойиллари ўрнатилди.
Б уюк Алишер Навоий бобомизнинг: ”Одамий эрсанг, демагил одами, Ониким, йуқ ҳалқ ғамидин ғами" деган хикматли сўзлари бизга бу борада дастурил амал бўлди. Яъни, улуғ бобомизнинг бу дунёда инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш одамийликнинг энг олий мезонидир, ҳалқнинг ғамидан узоқ бўлган инсонни одам қ аторига қўшиб бўлмайди, деган маънодаги фикрлари мазмунини ўзимиз учун қайтадан кащф этдик.
Давлат хнзматлари сифатини тубдан яхшилаш уларнннг кўламини кенгайтнриш оркали ахоли учун кулай мухит яратиш мақсаднда барча давлат идоралари томонидан -кўрсатнладиган хнзматларнн мувофиклаштириб ва назорат қ илиб бораднган янгн тузилмаларфаолияти йўлга қўйилади.
Д авлат хнзматлари агентлигини ташкил этиш, хизматлар қ камровинн 157 тага етказншга эрищдик. Ахолига кунига ўртача 60 мннгтадан ортик давлат хнзматлари кўрсатилмокда.
Миллий парламентаризмни ривожлантириш ва ҳалқ хокимиятини мустахкамлаш, давлат бошкаруви органлари хисобдорлигини таъминлашга каратилган кенг кўламли ташкилий-хуқуқий чоралар амалга оширилмокда. Ҳалқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиб, уларнинг ваколатлари кенгайтирилмокда. Энг мухими, ушбу тузилмаларнинг худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ахолининг реал даромадлари, турмуш даражаси ва сифатини барқарор оширишдаги масъулиятини кучайтирмокдамиз.
Давлат бошкаруви ва жамият курилиши соҳаларида туб янгиланишлар жорий этилмокда. Янги бошкарув тизими ва замонавий тузилмалар яратилди. Давлат бошкарувида очиқлик ва адолатга асосланган, ҳалқпарвар қарорлар кабул қилиш тизими шаклланмокда.
Жамиятда ахоли ва партияларнинг сиёсий фаоллиги, фуқаро жамияти институтлари роли, оммавий ахборот воситаларининг таъсири кун сайин ошиб бормокда.
Ҳалқаро сайлов стандартларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси қабул қилиниб, унинг асосида 2019 йил 22 декабрда ”Янги Ўзбекистон — янги сайловлар” шиори остида бўлиб утган сайловларда илк бор 5 та сиёсий партия иштирок этди. Сайловларнинг очиқ-ошкора, ҳалқаро стандартлар асосида ў утказилишини назорат килиш учун 50 га якин давлат ҳамда 10 та ҳалқаро ташкилотдан 825 нафар кузатувчи, жумладан, биринчи марта Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг демократик институтлар ва инсон хуқуқлари бўйича бюросининг тўлақонли миссияси иштирок этди.
Ҳалқимиз ҳамма нарсадан устун қўядиган адолатни ҳаётимизда том маънода қарор топтириш энг асосий вазифамизга айланди.
Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш — Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг энг мухим шартидир.
Жамиятимизда демократия тамойиллари, қонун устуворлигини таъминлаш сифат жихатидан янги боскичга кўтарилди. Суд-хуқуқ тизимини демократлаштириш ва либераллаштириш ишлари хаётга изчил татбик этилмокда, суд хокимиятининг фукаролар хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини химоя килиш борасидаги ролини оширмокдамиз.
Конституция ва қонун нормалари сўзсиз ишлаши учун ишончли хуқуқий кафолат яратилмокда.
И нсон хуқуқлари сохасида ҳам холат тубдан ўзгарди. Мажбурий мехнат ва болалар мехнати тўлик бартараф этилди. Инсон хуқуқлари бўйича миллий стратегияни кабул қилдик. Ўзбекистон БМТнинг Инсон хуқуқлари бўйича кенгашига аъзо этиб сайлангани олиб бораётган сиёсатимизнинг юксак ҳалқаро эътирофидир.
Ҳалқимизнинг бу борадаги тараққиёт стратегияси нафакат ички ва ташки сиёсатдаги ислохотлар сари ташланган кадамда, балки, энг аввало, давлатнинг инсонга, ҳалқка, ҳалқнинг давлатга бўлган муносабати ўзгараётганида ҳам намоён бўлмокда.
С уд-хуқуқ сохаси, жумладан, жиноий жазоларни либераллаштириш борасидаги ислохотларимиз ҳам изчил давом эттирилди, кўп йиллар давомида сақланиб келган хуқуқни мухофаза қилувчи органлар ва суд идораларининг асосан жазолашдан иборат бўлган функциясига чек куйилди. Бу эса, аждодларимиз азалдан амал қилиб келган ”Зулм килма, инсофли бўл, ҳалқ учун адолат қўргонини бунёд эт”, деган ҳаётий тамойилига тўла мосдир.
Биз суд-хуқуқ тизимини ислох этишда шундай ҳаётий талаблардан келиб чикдик. хусусан, ”судьянинг онгида адолат, тилида - хақиқат, дилида - поклик бўлиши керак” деган ғояни илгари сурдик ва уни амалда қарор топтиришга интилмокдамиз.
Хибсга олинган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан қийнокка солиш, рухий ҳамда жисмоний босим ўтказиш ва бошқа ғайриинсоний зўравонликка солиш холатларига қарши принципиал кураш бошладик. Фукароларни сохта далиллар, тухмат ва бўхтонлар асосида жавобгарликка тортишдек номакбул амалиётга бархам берилди.
Юртимизда яшаб келаётган, лекин фукаролиги бўлмаган минглаб ватандошларимизга Ўзбекистон фукаролиги берилди.
Жамиятда коррупцияга қарши муросасиз кураш янги боскичга кўтарилди. Бу борада мухим қонун хужжатларини қабул қилдик ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигини ташкил этдик.
Биз эркин ва кучли иқтисодиётни Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг энг мухим шарти ва гарови, деб биламиз.
Бу борада мамлакатни иқтисодий изоляция, яъни ўз қобиғига ўралиб қолиш холатидан чикариш ҳамда демографик ўсиш кўрсаткичларига мутаносиб равишда либераллаштириш жараёнларини олиб бормокдамиз.
Иқтисодий сиёсатда нореал ракамлар ортидан қувиш, амалга ошмайдиган хом-хаёлларни хақиқат сифатида такдим этишдек номакбул иш услубига таг-томири билан бархам берилди.
Янги Ўзбекистонда амалий натижадорлик, инсон манфаатлари ва яна бир бор инсон манфаатлари иқтисодий ислохотларимизнинг бош мезонига айланди.
Қисқа муддатда валюта бозорини либераллаштириш, миллий иқтисодиётнинг ҳалқаро иқтисодий тизимлар билан интеграциясини кучайтириш, унда давлат иштирокини камайтириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришга эришдик.
Ислохотлар ахолининг барча катламлари манфаатларига хизмат килмокда: тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириш учун эркинлик ва янги-янги имкониятларга эга бўлмокда, дехкон ва фермерлар, кластер ишчи-хизматчилари ўзлари етиштирган хосил ва махсулотнинг хақиқий эгасига айланмокда.
Кичик ва хусусий бизнес субъектлари сони икки баробар кўпайди, ушбу тармокдаги бизнес субъектларининг 50 фоиздан зиёди кейинги З йил ичида ташкил этилди. Тадбиркорлик субъектларига 2016 йилга нисбатан қарийб 4 баробар кўп кредитлар ажратилди. Зеро, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-кувватлаш - фукаролар, ҳалқимиз фаровонлигини ошириш, ўрта синфни мустахкамлашнинг энг самарали йўлидир.
Кейинги беш йилда Ўзбекистон иқтисодиётига 83 миллиард АКШ долларидан ортик инвестиция киритилишига эришдик. Кўплаб йирик, ўрта ва кичик, хусусан, маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва сервис соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш оркали карийб 2 4 миллионта янги иш ўрни яратилди.
Мамлакат ялпи ички махсулоти таркибида саноатнинг улуши 25 фоиздан 33 фоизга, саноат махсулоти ишлаб чикариш ҳажми1,3 марта ўсди. Ялпи ички махсулотнинг қарийб 2 баробар, ахоли даромадларининг 2,5 баробарга, иш хаки, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафакалар микдорининг ҳам сезиларли ўсиши таъминланди.
Қишлоқ хўжалигидаги ислохотлар, ер майдонларининг тўлик хусусий кластерларга берилгани хосилдорлик ортишига хизмат килмокда.
Туризм сохасини жадал ривожлантириш бўйича бутунлай янги тизим яратдик. Натижада сайёхлик хизматлари экспорти хажми 3 баробарга ортди.
Биз Ўзбекистоннинг янги тарихида илк бор камбағалликни камайтириш хақидаги катъий қароримизни бутун дунёга очищ эълон қилдик ва уни қискартириш бўйича кенг камровли ишларни бошладик. Камбағалликни қисқартириш, ахолини арзон уй-жой ва ичимлик суви билан таъминлаш, эхтиёжманд оилалар, ўзгалар парваришига мухтож шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишларни йўлга кўйдик.
Барча туман ва шаҳарларда, ҳар бир маҳаллада эхтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича мутлақо янги иш усулларини — ”Темир дафтар” тизимини жорий этдик. Бу тизим орқали юз минглаб фуқароларнинг бандлиги таъминланмокда, қарийб 5 миллионта оиладаги муаммолар ҳал этилди.
Кўпдан буён ахолимизни кийнаб келаётган уй-жой муаммосини ечишга киришдик ва имтиёзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жойлар куриш лойихасини амалга оширмокдамиз. 2017-2021 йиллар давомида мамлакатимизда 140 мингта уй-жой барпо этилди.
Фукароларнинг ижтимоий ва маданий хуқуқларини таъминлашнинг ноёб тизими яратилди. ”Обод қишлоқ ,”Обод маҳалла”, ”Ёшлар - келажагимиз”, ”Беш мухим ташаббус” каби 20 дан ортик давлат ижтимоий дастурлари ва концепциялари амалга оширилмокда.
Ичимлик суви таъминотини яхшилашга каратилган ишлар натижасида ахолини марказлашган тармоклар оркали ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 73 фоизга етказдик.
Нуроний отахон ва онахонларимизга муносиб турмуш шароитларини яратиб бериш бўйича қўшимча чора-тадбирларни кўрдик, Уйида ўзгалар парваришига мухтож шахсларни ижтимоий хизмат билан камраб олиш даражаси 8,3 фоизга оширилди. Ногиронлиги бўлган шахсларни кўллаб-кувватлашнинг янги тизими татбик этилди.
Соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш , ахолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш мақсадида кншлок врачлнк пунктлари, тез тиббий ёрдам хизмати, нхтнсослаштнрнлган тиббиёт марказлари фаолиятини янада яхшилаш бўйнча ишларимнз ўз самарасини бермокда.
Тез тнб6нй ёрдам бригадалари сонини 2 марта, нхтнсослаштнрнлган худудий тиббиёт марказлари сони 16 тага кўпайтирднк. Худудларда 300 дан зиёд ихтисослашган бўлим, республика ихтисослаштирилган илмий амалиёт тиббиёт марказларининг 14 та филиали фаолиятини йўлга куйдик. Худудлардаги 1,4 мингдан ортик даволаш муассасасн тўлик таъмирланди, 1,8 мингта аёллар маслахатхонаси, кизлар саломатлиги хоналари, ижтимоий дорихоналару тез тиббий ёрдам шохобчалари ҳамда хорижий давлатлар билан ҳамкорликда 100 дан ортик замонавий хусуснй клиникалар ташкил этдик.
“Аёлни эъзозлаш - эзгулнк ва адолат мезони деган ғояни хаётга татбик этиш мақсадида ахолнмизнинг карайб ярмини ташкил этадиган аёлларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, хотнн-кизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузнни ошнрнш, истеъдоди ва қобилиятини рўёбга чиқариш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш давлат снёсатининг марказига қўйилди.
Хотин-кнзларнинг давлат бошкарувидаги ўрннни тобора кучайтириш бўйнча чора-тадбнрларни белгиладик. Мамлакатимиз бошкарув тизимида аёларнинг улушини 33 фоизга етказдик, Юртимнз бўйича бир ярим мингга якнн хотин-кнз мутахасснслар даражадаги раҳбарлик лавозимларига тайинланди
Биз учун гендер тенглик сиёсати устувор масалага айланди. Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини кабул қилдик.
Бу мухим масалада бир катор қонун хужжатлари кабул килинди. Хусусан, 2019 йилда кабул қилинган ”Хотин-кизлар ва эркаклар учун тенг хуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, ”Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан химоя килиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир. Хотин-кизлар учун 197 та зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация килиш ва мослаштириш, ўз жонига қасд килишнинг олдини олиш марказлари, ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш бўйича 200 дан ортик инновцион мактаблар ташкил этилди. Эркаклар ва аёллар учун никоҳ тузишнинг минимал ёши ўн саккиз ёш этиб белгиланди.
Барча худудларда аёлларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш бўйича манзилли ишлар олиб бориш учун янги тизим - ”Аёллар дафтари”ни жорий этдик. сўнгги 3 йил давомида 400 минг нафарга якин хотин-кизнинг бандлиги таъминланди. Уй-жойга мухтож опа-сингилларимизга бошланғич бадаллар тўлаб берилди.
Ёшларнинг хуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ўқиши, мехнат қилиши, билим олиши ва қобилиятини намоён этиши учун барча шароитларни яратмокдамиз. Зеро, бутун ҳалқимиз қатори ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкорларидир!
Ёш авлоднинг фуқаро позицияси ва фаоллигини кучайтириш, фарзандларимизни мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-хунарларни пухта эгаллаб, ҳалқаро майдонда ракобатга кириша оладиган баркамол шахслар, етук мутахассислар этиб тарбиялаш бўйича кенг кўламли ишларни олиб бормокдамиз.
”Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ёшлар иттифокини туздик ва унинг самарали фаолиятини йўлга қўйдик. Ёшлар форумларини ўтказмокдамиз. 30 июнь куни Ўзбекистонда Ёшлар куни сифатида кенг байрам килинмокда.
Ўзбекистон Ёшлар парламентлари, Ёшлар ишлари агентлиги фаолияти йўлга қўйилди. Йигит-кизларнинг бизнес ташаббусларини рўёбга чиқариш, субсидиялар, имтиёзли кредитлар ажратиш, касб-хунарга ўқитиш, фермерликни қўллаб-кувватлаш, фарзандлар таълим тарбияси, уларни соғломлаштириш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ”Ёшлар дафтари” оркали уларга кўмаклашиш каби йўналишларда давлат томонидан ёшларни кўллаб-кувватлаш чоралари кўрилмокда.
Мамлакатимизда бир-бири билан чамбарчас боғланган таълим сохасида - мактабгача таълим, мактаб таълими, ўрта махсус ва олий таълим тизимлари, илмий-тадкикот муассасаларини ривожлантириш бўйича беқиёс ўзгаришлар амалга оширилмокда. 2025 йилга бориб, 3-7 ёшдаги болаларнинг 74,5 фоизини мактабгача таълим билан камраб олишни назарда тутувчи мактабгача таълим тизимини ривожлантириш Концепцияси хаётга жорий этилмокда. Бугунги кунда кичик ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан камраб олиш даражасини 28 фоиздан 60 фоизга етказишга, боғчалар сонини эса З баробар кўпайтириб, 14,2 мингтадан оширишга эришдик.
Мактаб таълимини тубдан яхшилаш ва унинг сифатини ошириш борасидаги ислохотларни жадал давом эттирмокдамиз. Ота-оналарнинг фикрини хисобга олиб, юртимизда 11 йиллик таълимни кайта тикладик. Янги таълим муассасаларини қуриш, мавжудларини таъмирлашга эътибор каратмокдамиз. Минглаб мактабларда электр энергияси, ичимлик суви таъминоти, иситиш тизими яхшиланди, ошхона, спорт заллари ва бошка зарур бинолар барпо этилди.
Мутлақо янгича мазмун ва шаклга эга бўлган Президент мактаблари ҳамда ижод мактаблари бўйича ишлар фаол давом эттирилмокда. Математика, кимё-биология ва бошка фанларни ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилдик. Ҳар бир туман ва шаҳарда ана шу фанларга ихтисослашган мактаблар боскичма-боскич ташкил этилмокда. Мураббийлар мехнатига муносиб хак тўлаш бўйича аник чора-тадбирлар белгиланди. Я нгича намунадаги мактабларимизда таълим олаётган ўғил-кизларимиз билан учрашганимда, хаётдаги энг катта орзуим ушалгандек ҳис қиламан.
Ўзбек тилининг ҳалқимиз ижтимоий ҳаётидаги урни ва аҳамияти ошиб бормокда, бу борада миллий ҳамда ҳалқаро даражада кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Жумладан, 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни деб эълон килиниши жамоатчилигимиз, бутун ҳалқимиз томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди.
Олий таълим тизимини янада ривожлантириш ва янги сифат боскичига кўтариш бўйича улкан ишлар олиб бордик. Беш йилда 50 та янги олий таълим муассасасини ташкил этдик. Таълимнинг бакалавриат, магистратура ва сиртки шакллари учун квоталарни ошириб, кечки таълим шаклини жорий қилдик. Олий таълимга қабул параметрларини 2,5 марта ошириб, ёшларимизни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 9 фоиздан 28 фоизга, соҳага ажратиладиган давлат грантлари сонини 25 фоизга етказдик.
Дунё миқёсида рақобат кескинлашиб бораётган хозирги мураккаб даврда мамлакатимизни илм-фан ютуклари, юқори технологиялар асосида модернизация қилиш ва янгилаш мухим вазифамизга айланди. Шу сабабли Ўзбекистон Фанлар академияси тизимини кайта тикладик ва такомиллаштирдик, уни тўлаконли фаолиятга қайтариш учун зарур чораларни кўрдик. Бир катор илмий-тадкикот институтлари ва марказлар фаолиятини қайта ташкил қилдик, илмий лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан жихозладик.
Буларнинг барчасидан ягона мақсадимиз — мактабгача таълим ва мактаб таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизими ҳамда илмий-маданий муассасаларни Учинчи Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқасига, боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, профессор-ўкитувчилар ва илмий-ижодий зиёлиларимизни эса янги уйғониш даврининг тўрт таянч устунига айлантиришдан иборат. Соғлиқни саклаш сохасидаги ислохотлар натижасида ахолининг сифатли тиббий-санитария хизматларидан фойдаланиш имконияти ошди. Энг асосийси, мамлакатдаги ўртача умр кўриш даражаси 1990 йилдаги 67,2 ёшдан 2020 йилга келиб 74,6 ёшга етди, оналар ўлими бир ярим марта, болалар ўлими эса тўрт марта камайди.
Ижтимоий-маънавий мухит м амлакатимизда барқарорлигини мустахкамлаш, ахоли, айникса, ёшларимизда маънавий фазилатларни юксалтириш, оила ва маҳаллаларда ҳамжихатликни мустахкамлаш мақсадида барча туман ва шаҳарларда Маънавият ва маърифат масканлари фаолият юритмокда.
Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар йўналишида илмий-тадкикот ишларига давлат буюртмаси доирасида мақсадли фундаментал, амалий ва Инновацион лойиҳаларни шакллантириш ва белгиланган тартибда молиялаштириш тартиби жорий килинди. Маънавий-маърифий ишларни юкори савияда амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий мухитни шакллантиришдаги самарали мехнати ва ибратли фаолияти учун давлат органлари ва ташкилотлар ходимларига топшириладиган ”Маънавият фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилди.
М амлакатимизда диний эркинлик, миллатлараро ҳамжихатлик борасида ҳам вазият тубдан яхшиланди. Бу борадаги фаолиятимизнинг ўзагини ”Багрикенглик ва миллатлараро тотувлик - барқарор тараққиёт омили” деган тамойил ташкил этади.
Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни янада мустахкамлаш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмокдамиз. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Ҳалқаро дўстлик куни деб белгиланган 30 июль санасини юртимизда Ҳалқдар дўстлиги куни” деб эълон қилдик ва 2021 йили уни кенг нишонладик. Ишончим комилки, бу байрам эзгу анъанага айланиб, ҳалқимизни жонажон Ватанимиз байроғи остида янада жипслаштиришга хизмат қилади.
Турли ёт окимлар таъсирига берилиб, қилган ишидан чин дилдан пушаймон бўлган 20 мингдан зиёд фукаро махсус хисобдан чикарилди, 1,5 минг нафардан ортик маҳкум афв килинди ва уларни ижтимоий қўллаб-кувватлаш, ҳаётда ўз ўрнини топишига ёрдам берилди.
”Мехр” махсус операциялари доирасида ҳалқаро террорчилик ташкилотлари сафига адашиб кириб колган, -уруш дахшатларини бошидан кечирган юзлаб аёллар ва болалар куролли можаролар худудидан юртимизга кайтарилди.
Мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳалари каторида, ҳарбий соханинг энг мухим йўналишлари бўйича тизимли ва стратегик чора-тадбирларни белгиладик ва амалга оширмокдамиз. Янги Мудофаа доктаринасини қабул қилдик.
Куролли Кучлар таркибидаги барча кўшин турларининг тузилма ва вазифаларини кайта куриб чикдик ва худудларда ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятини йўлга кўйдик. Натижада Куролли Кучларнинг жанговар шайлиги ва мамлакатимиз мудофаа кобилиятини сезиларли даражада оширишга эришдик,
Янгиланаётган Ўзбекистон очиқ ва прагматик ташки сиёсат олиб бормокда. Ўтган давр мобайнида ташқи сиёсат сохасида хорижий давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш борасида салмокли натижаларга эришдик,
Мамлакатнмнз ўз тарихида биринчи марта Бирлашган Мнллатлар Ташкнлотинннг Инсон хуқуқлари бўйича кенгашига аъзо этиб сайланди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг олий минбаридан нлгарн сурган глобал ва минтакавий ташаббусларимиз дунё ҳам жамияти томонидан катта кизикиш билан қабул килиниб, қўллаб-қувватланмокда.
«Ўзбекнстоннинг ташки сиёсатида Марказий Осиё бош устувор йўналиш” тамойилини амалда татбик этишга кирншднк. Натижада минтакамизда мутлақо янги сиёсий мухит яратилди, ўзаро ишонч ва яхши кўшничилик асосидаги алокалар мустахкамланмокда.
Биз қўшни Афронистон билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-кувватлаш ҳамда ички ишларга аралашмаслик тамойилларига асосланган сиёсатни собиткадамлик билан хаётга татбик этмокдамиз. Ушбу мамлакатда тезрок тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши унинг Марказий ва Жанубий Осиё минтакалари ўртасида ўзаро боғликликни мустахкамлашда ишончли кўприк вазифасини бажаришига хизмат қилади.
Россия, Хитой, АКШ, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Европа Иттифоки давлатлари, мусулмон мамлакатлари билан ҳам ҳамкорлик алокалари янги боскичга кўтарилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Парламентлараро Иттифок, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги каби ҳалқаро тузилмалар билан манфаатли алокаларни янги боскичда давом эттирмокдамиз. Европа тикланиш ва тараққиётбанки билан ҳамкорлигимиз тикланди, Европа инвестиция банки билан шериклик алокалари ўрнатилди. Жаҳон банки, ҳалқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараккнёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки билан ўзаро ҳамкорлик самарали тус олмокда.
Мамлакатимиздаги ижобий ўзгаришлар, ҳалқаро майдондаги катъий саъй-ҳаракатларимиз натижасида дунё ҳамжамиятида Ўзбекистонга бўлган кизикиш ва ишонч ортмокда, Ватанимизнинг нуфузи ва обрў-эътибори тобора юксалмокда, юртимиз ҳалқаро индексларда юқорилаб бормокда.
Бугунги кунда бутун инсоният бошидан кечираётган глобал офат - коронавирус Пандемияси ҳалқимиз учун ҳам кутилмаган ташвиш ва мураккаб муаммоларни келтириб чикарди.
Коронавирус пандемияси ва унга қарши кураш иродамизни яна бир бор синовдан ўтказмокда. Ўз пайтида кўрилган тезкор ва тизимли чораларимиз натижасида ушбу хатарли касалликнинг кенг таркалишига йўл кўйилмади. Юртимизда осойишта хаёт, барқарор иқтисодий ривожиниш давом этмокда.
Бухоро ва Сардобада юз берган табиий ва техноген офатлар ва ударни бартараф этишга каратилган ҳаракатлар эл-юртимизнинг мардлиги ва матонати, мехр-окибатини яна бир бор намоён этди.
Ҳалқимизнинг мустахкам иродаси, фидокорона мехнати, Сабр-токати, ахоли ва давлат органларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли барча кийннчиликларни мардонавор енгиб ўтмокдамиз.
Биз жамиятимнз тараққиётида мухим аҳамиятга эга бўлган долзарб масалалар ва ўз ечимини кутиб турган муаммоларнн ҳал этиш учун кенг кўламли фаолиятимизни изчиллик билан катъий давом эттирамиз. Кейинги йилларда ҳам бизнннг устувор вазифамиз дунёдаги энг ривожланган мамлакатлар каторига кириш, ҳалқимизнинг эркин ва фаровон ҳаётини таъминлашдан иборат бўлиб қолади.
Айни пайтда мамлакатимизнинг янги қиёфасини яратиш, фукароларимиз салохиятини рўёбга чикаришга ҳар томонлама кўмаклашиш, ахолимизнинг асосий хуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя килиш вазифалари ҳам долзарблигини саклаб колмокда.
Жамиятимиз хавфсизлиги, чегараларимиз дахлсизлиги, тинчлик ва барқарорлик, эркин ва озод хаётни таъминлаш, самарали ташки сиёсатни амалга ошириш бундан кейин ҳам диккат-эътиборимиз марказида бўлади.
Download 343 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish