Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

2. «Паҳлавон»нинг бешиги
«Қора аммам»нинг маслаҳати билан ўша заҳоти 
кўчага югурдим.
– Суюнчи беринглар! Ойим ўғил туғдилар!
Энг аввал Абдувалиларникига кирдим. Билиб 
қўйсин, энди бизнинг ҳам укамиз бор. Ўғил ука-
миз! Отини Омон қўямиз!
Абдувалининг ўзига ўхшаган сариқ ойиси дўп-
пимга ўрик тўлдириб берди.


228
– Хайрият-ей! – деди суюниб. – Омон-эсон қуту-
либди, бечора!
Ўрик тўла дўппимни маҳкам ушлаганча чойхо-
на томонга чопиб кетаётсам, кетимдан Абдували 
ҳам етиб олди. Унинг ойиси туғмагану бари бир 
суюнчига шерик бўлмоқчи. Майли, шу қилгани-
га дадасининг сартарошхонасига кириб, суюнчи 
сўрайман.
«Туя» амаки иккаламизга биттадан йигирма 
тийинлик берди. Илҳом чойхоначи бўлса жудаям 
сахийлик қилиб юборди.
– Ие, гирой, сиз укалик бўласизу бизни суюн-
чидан қочирасизми? – деб менга кўк, Абдувалига 
сариқ қоғоз пул тутқазди.
Укалик бўлиш яхши экан! Бирпасда анча-мун-
ча нарсалик бўпқолдим. Чақа пул, танга пул, қоғоз 
пул... Қўйним туршак билан ёнғоққа тўлиб кетди.
Буниси яхши-ку, уканг бўлишининг ёмон томо-
ниям бор экан.
Ўмонлиги шуки, кечаси ухлаб ётганимда чақа-
лоқ «инга-инга» деб уйғотиб юборади. Ойим кўкрак 
тутмагунча овунмайди. Бундан ташқари, кундуз 
кунлариям ойим ҳовлида юмуш қилиб юрганида 
йиғлаб қолади.
– Укангга қара! – дейди ойим қўлини ювиш учун 
ошхонага югургилаб.
Укамга қараганим шу бўладики, бешикни теб-
ратаман. Бари бир минг тебратганим билан укам 
овунмайди. Оқариб кетган эски гаврапўшни кўта-
риб юзини очаман.
Ўша куни «қора аммам» чақалоқни «паҳлавон-
дек» деб мақтаганида укам камида дадамдек бўл-
са керак, деб ўйлаган эдим. Йўқ, кичкинагина. 
Ўзи кичкинаю овози баланд. Биттаям қоши йўқ. 
Гаврапўшни кўтаришим билан, митти кўзлари-


229
ни очиб, мени кўради-ю, овуниш ўрнига баттар 
йиғлайди. Оғзида тишиям йўқ. Ойим келиши би-
лан овуниб қолади. Кичкина бўлиб ойимни тани-
гани-чи!
Ойим бешикни секин-секин тебратади. Бешик 
муттасил ғирчиллайди.
Ойимнинг айтишига қараганда бу – менинг бе-
шигим экан. Эски бўлгани учун ғирчиллармиш. Бу-
гун «қора аммам» укамга янги бешик олиб келаркан.
Янги бешикни олиб келиш қизиқ бўларкан. «Қора 
аммам», Парча хола, яна уч-тўрт хотин безатилган 
бешикни кўтариб, эшикдан алла айтиб киришди.
Алла, болам, алла­ё алла!
Ширин қўзим, алла­ё алла!
Бағримдаги тойчоғим, алла!
Бешикдаги мунчоғим, алла!
Ўзиям, бешикмисан, бешик! Устига чўғдек қизил 
гаврапўш ёпилган, гаврапўш четларига чақалоқ-
нинг кўйлакчалари, иштончалари, укпар қадалган 
дўпписи чатиб қўйилган... Хотинлар алла айтиб, 
уйга йўл олишди. Абдували иккимиз эргашиб кир-
дик. Бирпасда меҳмондорчилик бошланди.
Ҳамма-ҳамма билан Парча хола шиннига нон 
ботириб ураяпти. Тахмон олдида Лазакат хола 
янги бешикка бошқатдан жой сола бошлади.
Аввал тувак-сумакларни қўйди. Кейин шил-
дир-шилдир қилаётган қовусни (биламан, чақа-
лоқнинг тўшакчаси, ичида тариқ пўсти бор) ёзди. 
Устидан оппоқ йўргак ташлади.
Аммам хокандозда тутаб турган исириқ кўтариб 
кирди. Ҳарсиллаб нафас олганча алланималар деб 
пичирлади, бешик атрофида хокандозни айлантир-
ди. Лазакат хола пиёланинг оғзича келадиган кулчани 
бешик бошига қўйди-да, устига ёстиқча ташлади.


230
– Ҳой, Робияхон-у?! – деди айвон томонга қараб. 
– Опкелинг!
Қарғашойи кўйлак кийиб, ясаниб олган ойим 
йўргакланган укамни кўтариб кирди.
Аммам укамни ойимнинг қўлидан олиб ўша то-
монга ўтаётган эди, Парча хола ўтирган жойида 
қўлини чўзди.
– Манга беринг! – деди дўриллаб. – Узатвораман!
– Йўқ-йўқ, худо хайрингни берсин! – деди Лазакат 
хола шоша-пиша қўл силтаб. – Чақалоқ бечора қўрқиб, 
шайтонлаб-нетиб юрмасин! Шиннингни ейвер!
Бир уй хотин кулиб юборишди. Айниқса, Парча 
холанинг ўзи кулганда уй ичи гулдираб кетгандек 
бўлди.
– Бу гапизам тўғри, опа! – деди каттакон кафти 
билан қалин лабига ёпишган шинни юқини артиб. 
– Мани қоронғида кўрса, котта одам қўрқади-ку!
Тағин қаҳқаҳа янгради. Аммам укамни Лаза-
кат холага авайлаб узатди. Лазакат хола чақалоқ-
ни кўрпачага ётқизиб, йўргагини ечди. Укамнинг 
чап оёғини авайлаб букиб, тиззасини ўнг қўлининг 
учига тегизди.
– Етдими? – деган эди, уй тўла хотинлар қий-
чув қилиб юборишди.
– Етди! Етди!
Лазакат хола энди укамнинг ўнг оёғини букиб, 
чап қўлининг учига тегизди.
– Етдими?
– Етди! Етди!
Боядан бери индамай ётган укамга бунақа қи-
лиқ ёқмади шекилли, йиғлаб юборди. Аммо хотин-
лар бемалол кулишар, остонада турган ойим ҳам 
мамнун жилмаяр эди.
– Вой, манов болани ширинлигини! – Парча хола 
дўриллаб, хитоб қилди. – Вой, жужуқларингдан 
айновний!


231
Тағин кулги кўтарилди.
– Туф де, кўзинг тегади!– Лазакат хола укамни 
аста кўтариб, негадир бешикка кўндаланг ётқиз-
моқчи бўлди.
– Қаёққа ётқизай! – деб сўради баланд овозда. – 
Шу ёққами?
Хотинлар чувиллашиб кетишди.
– Йўқ! Йўқ!
Лазакат хола энди укамнинг оёғини ёстиқ то-
монга айлантириб ётқизмоқчи бўлди.
– Бу ёққами!
Хотинлар кула-кула баттар чувиллашди.
– Йўқ! Йўқ!
Ие, Лазакат хола қанақа ўзи! Ёстиқ қаёқдали-
гини билмайдими? Укам йиғлаб ётибди-ку, булар 
кулади-я! Энди жаҳлим чиқиб турган эди, Лазакат 
хола ниҳоят чақалоқни қанақа ётқизиш керакли-
гини «тушунди». Укамни тўғри ётқизди.
– Бу ёққами?
– Ҳа! Ҳа! – Хотинлар қий-чув билан тасдиқлаш-
ди. – Шу ёққа!
Лазакат хола оёқ-қўлларини питирлатиб йиғла-
ётган укамни чаққонлик билан бешикка боғла-
ди-да, дуо қилди.
– Илоё умринг узоқ бўлсин. Бахтли бўлгин! 
Инсоф ли-товфиқли бўл. Меҳнаткаш бўл.
Қизиқ, укам бирпасда овуниб қолди.
– Ҳой, ким бор? – деди Лазакат хола ёнбошида 
турган тугунни ечиб.
Абдували шуни кутиб турган эканми, ўша то-
монга биринчи бўлиб отилди. Лазакат холанинг 
тугунидан қип-қизил, чиройли патир чиқди. Абду-
вали патирни тишлаганча ташқарига қочди.
– Ушла! Ушланглар! – хотинлар кула-кула Абду-
валини тутиб олмоқчи бўлгандек қўл узатди. Нима 


232
қилишимни билмай Абдувалининг кетидан мен 
ҳам ҳовлига отилдим.
Олма тагида тамаки тутатиб ўтирган дадам Аб-
дували иккаламизни имлаб чақирди.
– Ўртоқларинг билан бўлашиб енглар! – деди 
тайинлаб. – Омон ҳам сенларга ўхшаб чопқиллаб 
юрсин.
...Патирни ўртоқларимиз билан бўлашиб еган-
дан кейин ўйинга берилиб кетибмиз. Кунботар 
паллада уйга кирсам, хотинлар тарқаб бўпти. Бур-
чакда чўғдек гаврапўш ёпилган янги бешик олди-
да чўккалаган ойим укамга кўкрак тутяпти. Ам-
мам кавшандозда ўтириб маҳсисини кийяпти.
«Қора аммам»нинг одатини биламан. Маҳси 
кийдими, бўлди, уйига кетади.
– Кетманг! – дедим ялиниб. – «Қора амма», кет-
манг.
Ойим ярқ этиб биз томонга қаради. Аммамнинг 
йўлга отланиб қолгани унга ҳам ёқмаган шекилли, 
зардалироқ оҳангда гапирди:
– Ҳеч бўлмаса шу бугун қолинг, ойи! Борасиз-да, 
ўша уйингизга.
– Қўй, жон болам! – Аммам ойимга қараб гапи-
раркан, ўтирган жойида чўзилиб, менинг елкамга 
қоқди. – Бир ойдан бери шу ёққа қатнайвериб, чо-
лимниям чироғини ўчириб қўйдим.
Ойим аразлаб юзини ўгирди. Қаддини ростла-
моқчи эди, укам ҳали эмиб бўлмаган экан шекил-
ли, ғингшиб йиғлади. Аммам шоша-пиша яқин 
борди.
– Қимирлама! – деди ойимнинг елкасига қоқиб.
– Шу бугун қолинг ахир, – ойим астойдил ялинди.
Аммам хўрсинди:
– Биласанми, – деди маъюс оҳангда. – Шу кеча 
Кимсанни туш кўрибман. Безовта бўлиб юрибди. 
Бора қолай.


233
Негадир ойим сесканиб кетгандек бўлди. Укам 
чириллаб йиғлаётганига қарамай, гаврапўш усти-
ни ёпиб, дик этиб ўрнидан турди.
– Йўқ-йўқ! – деди аммам бош чайқаб. – Ўтира-
вер, болани эмиз.
Ойим қулоқ солмади. «Қора аммам»нинг тугуни-
ни кўтариб эшикка йўналди.
ЎН БИРИНЧИ БОБ 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish