«Ижтимоий педагогика»


ёшгача бўлган болалар учун



Download 1,19 Mb.
bet57/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

13 ёшгача бўлган болалар учун:

  1. Коммуникатив нутқни ривожлантириш.

  2. Ўйин ва ўйин терапияси.

  3. Предметли, маиший ва ижтимоий мослашув.

  4. Тирик дунё билан танишиш (одам, табиий ходисалар, хайвонлар, ўсимликлар ва б.)

  5. Гигиеник, хўжалик –маиший томондан ўз-ўзига хизмат қилиш.



14 ёшдан катта ўсмирлар учун:

  1. Меҳнатга йўналтирилган предметли-амалий фаолият.

  2. Индивидуал –ижодий қобилиятларни ривожлантириш.

  3. Ижтимоий феъл-атвор маданияти ва этикаси.

  4. Касбга йўналтириш(кучлари етадиган даражада)

Чет мамлакатларда ижтимоий-меҳнат адаптациялашуви масаласининг қўйилиши марказларда кундўз кунлари бўлиш, маҳаллий саноат тизимида фаолият кўрсатувчи еки реабилитациялаш марказлари таркибига кирувчи махсус устахоналарда ногирон болаларга касб ўргатиш орқали хал этилади. Бир қатор илғор мамлакатларда ақлий жиҳатдан орқада қолган ишловчи шахсларни ишга жойлаштириш ва ҳуқуқларини химоя этиш ҳақида қонун қабул қилинган. Ўз оиласида тарбияланаетган, ривожланишида чуқур орқада қолган ўсмирлар учун маълум бир ишлаб чиқариш билан шартнома асосида ишловчи махсус устахоналар ташкил этилиши мумкин. Бунда ишловчи ақлий жиҳатдан орқада қолган ўсмирлар ҳамда педагог ва хунар, иш ўргатувчи усталарга хак тўланади.


Ақлий жиҳатдан чуқур орқада қолган болалар ва ўсмирларга қараганда ақлий орқада қолган болаларнинг бироз енгилрок шаклидаги гуруҳига ёшларнинг болалар интеллектуал ва ижтимоий имкониятлари анчагина юқори туради. Улар анча равон гапиришади, коррекция қилиш натижасида харакат этишдаги камчиликлари ҳам бироз йуқолади ва уларга келгусида меҳнат фаолиятида катнашишларига топилади.
Интеллектуал жиҳатдан енгилрок нуқсонларга эга бўлган болалар ўз она тилларида оддий билимларни, ёзишни, ўқишни, арифметикани ва бошқа айрим фанларни ўзлаштириб олишлари мумкин. Таълим олишлари ва коррекцияловчи тарбия натижасида бундай болалар ўз имкониятлари даражасида юриш-туриш, норма ва қоидаларларини эгаллаб олиб фойдали меҳнат фаолиятига кушилишлари мумкин. Ақлий томондан енгилроқ даражада орқада қолган болалар ва ўсмирлар хусусида бир неча муаммолар бор ва уларни давлат даражасида хал этилиши бу тоифа болаларда мавжуд бўлган потенциал имкониятлардан янада самаралирок фойдаланишга имконият беради. Булар:

  1. Махсус мактабларда таълим таркиби ва мазмунига ўзгаришлар киритиш;

  2. Альтернатив таълим тизимини яратиш;

  3. Иш билан таъминлаш, ҳаётини таъмин этиш учун ижтимоий шарт-шароитлар яратиб берилиши тўғрисида имтиёзли ва қонуний ҳуқуқларга эга эканликларини қонунлаштириш.

Ривожланишида муаммоларга эга бўлган, имкониятлари чекланган болаларни ижтимоий реабилитациялаш жараёнини шартли равишда туртта асосий босқичга бўлиш мумкин.
1-босқич. Боланинг дезадаптацияланиш даражасини аниқлаш:

  • болани диагностика қилиш (касалликларини аниқлаш, ёшига мувофиқ ривожланиш даражаси);

  • болага энг якин бўлган уни атрофидаги у билан мулоқотда бўладиган кишилар доираси;

  • бола бўладиган жойлар;

  • боланинг қизиқиш ва истаклари;

  • бола имкониятлари (компенсацияланган – ўрни қопланган, коррекцияланган), келгуси ривожланиш истиқболи нуқтаи назаридан унинг реабилитациялаш потенциали;

  • бола оиласининг ижтимоий эхтиёжлари ва кутилаетган натижа.

Биринчи босқичда боланинг , унинг оиласи ва айрим аъзоларининг ижтимоий дезадаптацияланиш даражаси аниқланади. Энг асосий иш: бола имкониятларини диагностика қилиш, оиланинг мутахассисларга бўлган ижтимоий талаби ва реабилитациялаш тадбирларидан кутилган натижалар ҳисобланади.
2-босқич. Конкрет ишлар ва бериладиган ёрдам:

  • болани реабилитациялаш тадбирларига қўшиш;

  • болага энг яқин кишилар билан иш олиб бориш;

  • вазиятни тушуниш, англаб етиш (долзарблаштириш)

  • оилани бола билан олиб бориладиган коррекцион ишга жалб этиш:

  • оилавий муносабатларни коррекция қилиш, илгари йўқотган функцияларини тиклаш, оилада терапевтик ва реабилитациялаш вазифаларини бажариш кўникмаларини шакллантириш;

  • реабилитацияловчи мутахассис ва оиланинг болани реабилитациялаш дастури устида биргаликда ишлаши(ўзаро фаолият, харакат этиш вазиятини: реабилитатор – бола-боланинг якин атрофидагилар) яратиш.

Боланинг ота-онаси томонидан вазиятни тўғри тушунилиши ва реабилитациялаш дастури буйича биргаликда, ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориш, оилавий муносабатларни тўғрилаш, тузатиш ишлари мувофиқловчи - психологдан жуда катта назокатлиликни, диққат эътиборни талаб этади.
Ушбу босқичда психокоррекцион (психотерапевтик) машғулотларни ўтказиш ва боланинг ота-онасига маслаҳатлар бериш, уларни юпатиш, тинчлантириш ва болага қарашда мулоҳазали, реал методлардан фойдаланишга ўргатиш катта ўринни эгаллайди.


3-босқич. Интеграция.

  • мулоқот қилиш доирасини кенгайтириш;

  • касбга йўналтирувчи тадбирларни ўтказиш;

  • бола ва уни оиласидагиларни салбий майллар ва жамиятнинг таъсирига ижтимоий-психологик адаптациялашув даражасини ошириш – оила ва болани болалар муассасалари, меҳнат жамоаларига кушилишларига тайёрлаш.

Учинчи босқичда психолог билан бирга барча мутахассислар бола оиласини ижтимоий-психологик бардошлилик даражасини ошириш устида иш олиб борадилар.


Психолог ва ижтимоий - педагог ушбу босқичда интегратив муҳитни ташкил этувчи ҳамда болани таълим олишини давом эттириб, таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёрлаш, кейинчалик эса меҳнат жамоаларига қўшилиши ҳақида жон куйдираётган мутахассислар фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш вазифасини ўз зиммаларига оладилар. Кейинчалик улар ҳам бола оиласини Марказ мутахассислари билан алоқаларини таъминлаб турадилар, зарур бўлса маслаҳатлар берилишини уюштирадилар, оила ва болани психотерапевтик жиҳатдан қўллаб - қувватлайдилар.


4-босқич. Қўллаб-қувватлаш, ёрдам ва мадад бериш.
Умуман бутун реабилитацион жараён учун педагогик жиҳатнинг аҳамияти нихоятда каттадир. Болани реабилитацияланиш потенциалини тўла ишга солиш, уни жамиятга, инсонлар қаторига қўшишда педагог ва психологларнинг биргаликдаги фаолияти катта рол ўйнайди.
Энг аввало, улар бола ривожланишидаги салбий қусурларни тўғрилайдилар, тузатадилар (эшитиш, кўриш, интеллекти, харакат қилишидаги нуқсонлар, психологик жиҳатдан камчиликларни) ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида боланинг ижтимоийлашуви содир бўлади, ҳаётий тажрибалари, билимлари ошиб боради, мавжуд ижтимоий етишмовчиликлари камая боради. Касаллик оғир кечган холларда даволовчи педагогика методлари ёрдамида боланинг диққатини касалликдан бошқа томонга чалғитиш мумкин.
Таълим бериш ва тарбиялашнинг энг мақбул натижалари реабилитациялашнинг бошқа жиҳатларини самарадорлигига – йўқотилган функцияларни қайта тиклаш, ўрнини тўлдиришга, психологик бузилишларни тўғрилашга (психологик жиҳати), ижтимоий харакатдаги муаммоларни хал этишга таъсир этади. Шу сабабли ҳам хеч бир реабилитациялаш муассасаларини педагогик хизмат кўрсатиш кишиларисиз тасаввур этиш мумкин эмас. Мана шу хизмат қанчалик кенг ва яхши ташкил этилган бўлса, боланинг реабилитацияланиши ва кейинчалик уни инсонлар орасига қайтарилиши ҳам шунчалик самаралироқ бўлади. Ушбу жараёнда болаларга касбий таълим бериш, касбий йўналтириш ва касбий тайёргарлик катта рол ўйнайди.
Педагоглар олдида турган асосий вазифалардан бири, болалар билан гуруҳий ва индивидуал иш олиб боришнинг турлича метод ва шаклларидан фойдаланган холда уларни, ўзларини шахсий хусусиятларини ҳисобга олган холда касб танлашга тўғри ёндошишга ўргатишдан иборатдир.
Касбий таълим бериш жараёнида касбга йўналтириш ишларининг шакл ва методлари хилма –хилдир. Масалан:

  • касбга йўналтирувчи хикоя ёки сухбат;

  • қизиқишлари буйича ташкил этилган тўгараклардаги машғулотлар;

  • умуммеҳнат кўникмаларини эгаллаш, устахоналарда ўтказиладиган машғулотларда ўзини турли хилдаги меҳнат турларида синаб кўриш;

  • корхоналарга, касб-хунар коллежлари, иш билан таъминлаш хизмати идораларига экскурсиялар уюштириш;

  • мутахассислар билан учрашувлар;

  • оммавий тарғибот воситаларидан фойдаланиш: стендлар, деворий газеталар, фотоальбомлар тайёрлаш, конкурсларда, кўргазмаларда қатнашиш ва б.

Касбий йўналтирувчи ишларни бир неча босқичларга ажратиш мумкин:


Биринчи босқичда (кичик мактаб ёши) болаларни меҳнатга тайёрлаш, уларни касблар билан таништириш (ёш хусусиятларини ҳисобга олган холда), уларда ўз меҳнати билан бошқаларга фойда келтириш эхтиёжини шакллантириш. Бунга болаларни кучлари етадиган ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш, турли хилдаги ўқув ва меҳнат фаолиятларига қўшиш орқали эришиш мумкин.
Иккинчи босқичда (10-12 ёш) болалар ижтимоий фойдали меҳнатга қўшилади, уларда касб танлашнинг ижтимоий аҳамиятли сабаблари шаклланади, маълум бир меҳнат фаолиятига нисбатан қизиқиш пайдо бўлади.
Учинчи босқичда (12-14 ёш) болаларда тизимли билимлар шаклланган бўлиши ҳамда кўпдан кўп касблар ичидан ўзларини қизиқтирадиган, кучлари етадиганини танлай билишлари керак.
Тўртинчи босқичда (14-17 ёш) болаларни психофизиологик имкониятларни ҳисобга олган холда моддий ишлаб чиқариш соҳасида асосий эътибор ижтимоий-касбий йўналтирувчига қаратилмоғи лозим.
Чекланган имкониятларга эга бўлган ногирон болани интеграция қилиш жараёнида меҳнат терапияси катта ўрин эгаллайди. Меҳнат терапияси – турли хилдаги касалликлар билан оғриган, психикаси ёки харакатланиш функциялари турли даражадаги шикастланган болаларни реабилитация қилишда энг кўп қўлланиладиган универсал методидир.
Меҳнат терапияси машғулотларида ногирон болаларни касб танлашга йўналтириш буйича ишлар олиб борилади. Асосий мақсад – уларни келгусида ишга жойлаштириш ёки жуда бўлмаса уларни келгусида турмушда ўз-ўзига оддий даражадаги хизмат этишга ўргатишдир. Уларни овқат тайёрлашга, кийим – бошини, оёқ кийимини оддий таъмирлашга, уйдаги электр ва радио аппаратларини, бошқа уй анжомларини тузатишга ўргатадилар.
Бунда касб одам учун, аксинча эмас ақидасидан фойдаланадилар. Албатта, ногирон бола биринчи марта меҳнат терапияси машғулотига келганда қўлидан хеч нима келмайди. Аста-секин меҳнат терапиясида орттирган кўникмалари қизиқишлари буйича ташкил этилган тўгараклардаги машғулотларда – мустаҳкамланиб, такомиллаштирилади.
Хар бир айрим фаолият учун бола ривожланишини баҳолаш даражаси мавжуд бўлиб, педагоглар ана шуларга биноан болалар эришган муваффакиятларни ҳисобга олиб борадилар ҳамда ўзлари учун хулосалар чиқарадилар, кейинги ишларини режалаштириб оладилар.
Педагогнинг болалар билан олиб борадиган кейинги ишларининг режаси қуйидагича:

  1. Устанинг кўрсатмасини, операцияларини мазмуни ва кетма-кетлигини, материалларнинг номларини идрок эта олади ва қисман эслаб қолади;

  2. Уста билан биргаликда ишни бир қўли билан бажаради;

  3. Уста билан биргаликда ишни икки қўли билан ҳам бажара олади;

  4. Операцияларни кетма-кетлигини эсида тутади, ўз ишини режалаштиради, йўл қўйган хатоларини устанинг айтган кўрсатмаларига қараб тўғрилайди;

  5. Ҳамма ишни мустақил равишда охиригача бажаради.

Ногирон болалар билан педагогик ишларни олиб боришда ўйинга ҳам жуда катта аҳамият берилади. Уларнинг кўпчилиги учун Марказда ўйин ўйнаш, уларни ўз тенгдошлари ва бегона катта ёшдаги кишилар билан биринчи бор мулоқотда бўлиш, жамиятда қабул қилинган қонун ва қоидаларга биринчи бор амал қилиш тажрибасидир. Кўпчилик болалар учун фаолиятнинг манашу тури кўп вақтларгача дунёни билиш, тушуниш, уни ўзлаштириш ва социумга кушилишини ягона усули бўлиб қолади.


Юқорида айтилганлардан кўриниб турибдики, ақлий ва жисмоний жиҳатдан камчиликларга эга бўлган ногирон болаларни ижтимоий жиҳатдан комплекс тарзда реабилитациялаш ишларида ижтимоий педагог ва психологлар олиб борадиган педагогик ва психологик ишлар жуда катта ўрин эгаллайди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish