«Ижтимоий педагогика»



Download 1,19 Mb.
bet54/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

Фойдаланилган адабиётлар.

1. В.А.Никитин тахрири остида “Ижтимоий педагогика”. Олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув қўлланмаси. (русча) М.2002 й.



  1. Педагогика. Дарслик. А.К.Мунавваров тахрири остида. Т. Ўқитувчи. 1996 й.

  2. Бгажникова И.М., Гамаюнова А.Н. «Интеллектида бузилишлари бор бўлган етим болаларни ижтимоий адаптациялаш муаммолари» (Дефектология). 1997 й. №1 (русча).

  3. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган «Ақлий жиҳатдан орқада қолган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳақидаги» Декларацияси. 1971 й.

Интеллектида бузилишлар мавжуд бўлган болаларни тарбиялаш ва таълим беришнинг асосий вазифаларидан бири – бу умуман хар бир шахснинг шаклланиши, уларнинг билиш фаолияти, потенциал имкониятларини энг макбул тарзда ривожлантириш, уларни муҳитга жамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзолари сифатида тайёрлаш ва кушишдир.


Фалсафада, психологияда ва педагогикада мавжуд бўлган илмий-назарий ишлар ижтимоий адаптациялашувни – ижтимоий муҳит ва шахснинг ўзаро бирлиги сифатида кўришга имкон беради.
Адаптация – бу шахснинг жамоага кўникиши, ўрганиши, «ичига кириши» жараёни, жамоада ташкил топган муносабатлар тизимига «қўшиб қўйилиши», ундаги юриш-туриш нормаларини, қадриятлар, анъаналарнинг ўзлаштириб олиши ва мана шуларнинг шахс ва жамоада аста-секин айнан бирдай бўла боришида ўз аксини топишидир.
Интеллект жиҳатдан орқада қолган болалар учун махсус коррекция қилиш мактаби тажрибаларининг кўрсатишича, кейинги йилларда бундай болаларни ижтимоий адаптациялаш муаммоларини хал этиш тобора қийинлашмокда. Хозирча ижтимоий адаптациялаш мазмунини жараён сифатида ҳамда уни мактабда, оилада, ишлаб чиқаришда амалга оширишнинг конкрет йўллари ҳақида аниқ ва тўла – тўкис тасаввур ҳосил бўлмаган.
Мамлакатимизда содир бўлган ижтимоий –иқтисодий ва сиесий ўзгаришлар, ижтимоий муаммоларнинг бироз мураккаблашуви эндиликда олимларимизнинг ҳамда ижтимоий педагогик иш билан шуғулланувчи амалиёт ходимларини шахсни ижтимоий-психологик адаптациялашишининг янги, самарали таъсир қилувчи механизмларини излаб топишларини, ижтимоий хизмат кўрсатишнинг замонавий моделларини, замонавий тарбия тизимларини ишлаб чиқишларини талаб килмокда.
Мана шу йўналишдаги махсус ишларни олиб боришда етим ва қаровсиз болалар масаласи айниқса долзарбдир.
Ақлий жиҳатдан орқада қолган етим ва қаровсиз болалар соғлом ривожланаётган ўз тенгдошларига қараганда замонавий ҳаёт шаклларини мустақил равишда ўзлаштира олмайдилар. Мана шунинг учун ҳам интеграцион жараёнлар муваффакиятини белгиловчи омилларни махсус тарзда ўрганиш, махсус мактаб – интернат ўқувчилари ва битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ёрдам беришнинг шакл ва йўлларини излаб топиш олдимизда турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Интеграцион жараёнларнинг самарадорлигини белгиловчи бир неча омиллар бўлиб, уларнинг асосийларидан баъзиларини айтиб утамиз:

  • махсус коррекцион интернат битирувчиларида амалий ва ижтимоий аҳамиятга молик бўлган кўникмаларни шаклланганлик даражасининг уларга (ота-онаси ва қариндошлари бўлмаганда) мустақил ҳаёт кечиришга имкон бериши;

  • ногирон етим болалар томонидан ўзларининг бўлғуси мустақил ҳаёт истикболларини объектив баҳолай билишлари;

  • жамиятни ақлий қолоқликка дучор бўлган одамнинг шахсий муаммоларини тушунишга ва унга ҳамдард бўлишга тайёрлиги;

  • махсус интернат муассасалари битирувчиларининг ижтимоий химояланганлик даражаси.

Хозирги кунда бундай болаларни албатта ўқитиш лозимлиги ҳақидаги фикрни хеч ким инкор этмайди. Бунда, уларга таълим бериши мумкин бўлган муассасалардан бири деб махсус мактабларга айтилади.
Уларни албатта, уйда ёки бошқа оддий мактабнинг махсус синфида ҳам ўқитиш мумкин. Лекин бундай ўқитишнинг самараси кам бўлишини кўпчилик билади.
Ақлий жиҳатдан орқада қолган шахслар қандай касб турлари билан шуғулланишлари мумкин эканлигини хозир кўпчилик яхши билади. Уларни ишга жойлаштиришни кўпгина ижтимоий химоя қилиш бўлимлари зиммасига юклашади. Оила ва мактабни эса ушбу муаммони хал этишда эътибордан четда қолдиришади. Шунинг билан бирга, кўпчилик одамлар – ақлий жиҳатдан қолоқликка эга бўлган шахслар оддий жамоаларда ишлай олмайдилар, - деб ҳисоблайдилар. Хақиқатан ҳам, махсус интернат битирувчилари ўртасида уларнинг бўлғуси мустақил ҳаётга тайёргарлиги тўғрисида суровномалар ўтказилганда, уларнинг яқин келажакдаги режалари хусусида фикр бўлсада, ўзларини шахс сифатида баҳолашлари жуда суст ва ўз-ўзини билиш, англашга бўлган интилишлари эса деярлик йук ҳисобида деган хулосага келинди.
Махсус интернатларни битказаётган баъзи болалар эса ўзларини бўлғуси мустақил ҳаётга тўла тайёр деб ҳисоблаган. Бу энди уларнинг ўз шахсига баҳо беришда янглишганларининг натижаси бўлиши ҳам мумкин. (Чунки улар реал ҳаёт билан деярлик тўқнаш келмаган, реал воқелик билан алоқалари кам бўлган.)
Коррекцияловчи синфларда (9 синф) ўқувчи ногирон етим болаларнинг 58% (Россия мисолида) эса ўзларининг бўлғуси ҳаётлари ҳақида хеч қандай ташвишга тушмаган. Бу болалар шубҳасиз, текин ҳаётга ва улар устидан доимо васийлик қилинишига ўрганиб қолишган. Улар тез орада ўз ҳаётларини мустақил равишда йўлга қўйишлари кераклигини тушунмайдилар. Бундай шахсларнинг давлатга ижтимоий жиҳатдан қарамлик даражаси анча юқори туради. Ушбу омил ўсмирларнинг янги ижтимоий шароитларга ўтиш жараёнида адаптациялашувида жиддий тўсқинлик қилиши мумкин. Шунинг билан бирга, махсус мактаб – интернатларнинг битказаетган ўсмирларнинг аксарият қисми келгусида мактабда ўқиган касби соҳаси буйича ишлашни хохламасликларини билдиришган. Бундан ташқари ақлий орқада қолган етим болаларнинг келгусида ўзлари хохлаб ишлайдиган касблар ҳам унчалик кўп эмас.
Агарда ақлий қолоқликка эга белган етим болалар ижтимоий ёрдам бериш ва химоя қилиш муассасалари ҳақида маълумотга эга бўлсалар, уларнинг адресларини билсалар – бу уларнинг янада дезадаптациялашувларини олдини олган, мураккаб вазиятларнинг олдини олган бўлар эди. Чунки, махсус коррекцион интернатларда тарбияланган болаларнинг анчагина қисми мураккаб вазиятларда кўпинча ўз мактабларига, кейин қариндошларига ва фақат озгина қисми ижтимоий ҳимоя этиш бўлимларига (8,4%) ёрдам сўраб мурожаат қилишган. Мана шундай қилиб, ижтимоий химоя этиш муассасаларидан жуда оз сонли ногирон етим болалар ёрдам сўрашган. Демак, ижтимоий ҳимоя этиш органлари хозирча ёшлар ўртасида ўз фаолиятини кенг ейганларича йўқ. Ногирон етим болаларнинг кўпчилигини ёрдам сўраб ўз қариндошларига, танишларига, салбий турмуш тарзи хукм сураётган, криминоген оилалар ва шахсларга мурожаат этишлари ўсмир учун шахсий фожеага айланиб, унга жуда қимматга тушиши мумкин.
Етим ва ногирон болалар ҳаётига максимал даражада яқинлаштирилган ижтимоий ёрдамни мактаб-интернатнинг ижтимоий хизмати ва унда марказий фигура бўлган ижтимоий педагоггина бериши мумкин.
Тадқиқотлардан маълум бўлишича, талабалар ичида бўлғуси ижтимоий педагоглар ўз касбий вазифаларини умуман олганда яхши билишади. Аммо, уларнинг аксарият қисми махсус муассасаларда ақлий жиҳатдан қолоқликка эга бўлган болалар билан иш олиб боришнинг мазмуни ва йўналишини етарли даражада англаб етмаган. Бу эса «ижтимоий педагогика» мутахассислиги буйича таълим олаётган талабаларга қўшимча маълумот берилишини тақозо этади. Хусусан, касбга кириш босқичида кичик курс талабаларини ногирон болалар, ривожланишида нуқсонлари бўлган бошқа болалар учун ташкил этилган махсус муассасалар билан таништириш мақсадга мувофиқдир.
Махсус коррекция қилиш мактаби ижтимоий педагогининг фаолияти қуйидаги йўналишларни қамраб олмоғи керак: диагностика қилиш – олдиндан айтиш (прогностика); коррекцион илм, маълумот бериш ва ижтимоий – маданий; функционал – ташкилий; профилактик ҳамда ҳуқуқий.
Диагностика қилиш – олдиндан айтиш бўлими ишларида ижтимоий педагог амалиётчи психолог билан бирга болаларнинг ёш ва шахсий хусусиятларини ўрганади, болани индивидуал ва ижтимоий ривожланишига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлайди ҳамда боланинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган холда уни ривожлантиришнинг коррекцион комплекс режаларини ишлаб чиқади. Бунда оиланинг (агар оилада бўлса) ижтимоий қиёфасини ўрганиш ва тушуниш, болалар ва қариндошлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни, кейинчалик қариндошларнинг ўсмирнинг мустақил ҳаётига таъсир этишларини олдиндан қўриб, билиш учун тарбияланувчининг моддий аҳволини, уй-жой шароитини билиш жудаям катта аҳамиятга эга.
Ижтимоий педагог муассаса ўқувчилари ва амалиётчи психолог билан биргаликда тарбияланувчи тушиб қолиши мумкин бўлган ҳаётий, мураккаб вазиятларни тизимли равишда ўрганиб, таҳлил қилиб чиқмоғи ва шундай нохуш, кўнгилсиз вазиятлардан енгиллик билан чиқиб кетиш йўлларини топишда ўсмирга ёрдам бермоғи керак.
Коррекцион – илм, маълумот бериш ва ижтимоий – маданий йўналишда олиб бориладиган ишларнинг моҳияти шундан иборатки, бунда ижтимоий, миллий, маданий ва бошқа шу каби тусиклар таълим бериш жараёнини қийинлаштирган вазиятларда тарбияланувчига ёрдам берилади. Бундай холларда педагогик жамоа билан айниқса ўз фаолиятини энди бошлаган ўқитувчилар ҳамда тарбиячилар билан маслаҳатлашиб ишлаш мақсадга мувофиқдир.
Ижтимоий педагогнинг индивидуал педагогик коррекция қилиш шунда самарали фаолият кўрсатиши мумкин. Масалан, у боланинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаб бериши, ижтимоий текширув картасини тузиб чиқиши лозим. Ушбу карта кейинчалик бола учун индивидуал ижтимоий –педагогик дастурни ишлаб чиқишда асосий хужжат бўлади ва бола интернат еки болалар уйида неча йил бўлса, шунча вақт мобайнида унга йўлдош бўлади.
Функционал –ташкилий йўналишни амалга ошириш жараёнида ижтимоий – педагог бир томондан ўқувчилар ўртасида ва 2 чи томондан муассаса маъмурияти, педагоглар ҳамда мактабдан ташқари ижтимоий хизмат кўрсатиш бўлимлари ўртасида воситачи вазифасини бажариб, богловчи ҳалқа бўлади. Ташкилий масалаларда мактаб маъмуриятига ва оилаларга ўсмирларни касбга йўналтиришда, ишга жойлаштиришда ёрдам беради. Меҳнат таълими турини танлаш хусусида биронта қарор қабул килгунга кадар мактаб томонидан чуқур ижтимоий тахлил ўтказилиши, олдин мактабни битказиб кетган ўқувчилар танланган мутахассисликлар, уларнинг иш стажи, иш жойларини, турларини ўзгартириш сабабларини ва иш жойларининг мавжудлиги каби масалалар жиддий ўрганилмоғи даркор. Мана шундай тарздаги ижтимоий таҳлил бизнингча фақат ижтимоий педагог раҳбарлиги остида ўтказилса яхши бўлади.
Ижтимоий педагог фаолиятида профилактика (олдини олиш) йўналишини ажратиб кўрсатиш керак. Ўқувчилар ва мактабга таъсир этувчи кўплаган ижтимоий омилларни билиш ва шахслараро мулоқот ва ўзаро муносабатлар кўникмаларини бирга қўшган холда ижтимоий педагог содир бўлиши мумкин бўлган зиддиятли вазиятларнинг олдини ола билиши, бартараф эта билмоғи лозим. Шунингдек, ижтимоий педагог етим, ногирон болаларни ёлғизланиб, яккаланиб колишини олдини олиши, турли ёш гуруҳлардаги ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликни олдини олиш ишларини режали тарзда амалга ошириши керак.
Ҳуқуқий бўлим ижтимоий педагог фаолиятининг муҳим соҳаси ҳисобланади. Бунда ўқувчиларнинг ҳуқуқий онги, маълумоти билан бирга мактаб номидан милиция ва суд органларида уларнинг манфаатларини химоя этиш масалалари кушилиб кетади. Боланинг юридик статусига оид хужжатларни йигиш, маълумотларни тўплаш ҳам ижтимоий педагогнинг вазифасига киради. Яъни, у боланинг ота-онасини, қариндошларини кидириб топади, васийлик ишларини режалаштиради, битирувчилар учун турар-жойларини ўз вақтида берилиши, уларни танлаш ва буни учун хужжатларини ўз вақтида, сифатли тайёрлаш ҳамда бошқа ишларни бажаради.
Ижтимоий педагогнинг ақлий жиҳатдан қолоқликка эга бўлган болалар билан махсус мактаб интернатлардаги фаолиятини бошқа ўқув-тарбия муассасаларидаги ишлар билан таққосланганда, ижтимоий педагогик ишдаги сезиларли ўзига хос хусусиятлар маълум бўлади. Ушбу муассасаларда диагностика ва коррекцион йўналишдаги ишлар жуда эрта бошланади. Касб танлашга йўналтириш ҳам, ўсмирни мустақил ҳаёт кечиришга тайёргарлиги ҳамда ишлаб чиқариш меҳнатига ижтимоий муносабати ҳам барвақт аниқланади.
Бундан ташқари ўсмирнинг оиласи йуклиги ёки уни оила қуришга лаёқати йўқлиги сабабли оилавий ролларга ўргатиш ҳам алоҳида аҳамиятга эга.
Махсус мактаб интернатларда собиқ тарбияланувчиларга ижтимоий жиҳатдан адаптациялашишларида кўмак беришнинг оптимал вариантларидан бири - бу уларни доимо кузатиб юриш, интернатни битказиб чиққанларидан сунг 2-3 йил давомида уларга конкрет ёрдам бериб, қўллаб-қувватлаб туришдир.
Ушбу соҳадаги ишларни максимал даражада ўзаро мувофиқлаштириш учун мактабда ижтимоий хизмат кўрсатиш кенгашининг тузиш ва унинг таркибига ижтимоий педагогдан ташқари мактаб директорининг ўринбосарини, психологни ва энг тажрибали ўқитувчи ва тарбиячиларни киритиш мақсадга мувофиқ бўлади.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish