Тўртинчи гуруҳ - «ботқоқ»гуруҳи (ушбу номни ўз вақтида Макаренко киритган эди) бўлиб, булар ноаниқ, тушуниб бўлмайдиган феъл-атвори, юриш-туриши билан таснифланади.
Бешинчи гуруҳ- муассасада белгиланган тартиб-интизомни қўпол равишда бузувчилар. Булар маъмуриятнинг талабларига бўйсунишни истамайдиган шахслар бўлиб, улар жазони ўташда белгиланган тартиб-қоидаларни қўпол равишда бузадилар, очиқ ёки яширин холда муассаса маҳбуслари орасидаги норасмий салбий етакчиларни қўллаб қувватлайдилар.
Олтинчи гуруҳ - ашаддий, тузалмайдиган, қонун ва тартибни бузувчилар. Булар салбий гуруҳларнинг етакчилари ва уларнинг суянчиқлари, таянчларидир.
Айрим холларда хали етарлича ўрганилмаганлиги сабабли у ёки бу гуруҳга ўтказиш мумкин бўлмаган, жазога ҳукм этилган шахсларни айрим (алоҳида) гуруҳга ажратишади.
Булардан ташқари бошқа хил тасниф этишлар ҳам учрайди. Масалан, стратификация, яъни, маҳбуслар томонидан ўз - ўзларини қатламларга (табақалар) га ва каста - тоифаларга (стратлар) га бўлиш.
Жазога ҳукм этилганлар билан ишлашда энг муҳим муаммолардан бири - бу уларнинг ўй-ниятларини билиш, оилалари билан боғланишини таъмин этишдир. Бундан албатта бирон бир ижобий натижа чиқиши кутилсагина фойдаланиш лозим. Шу сабабли бу муаммога ҳар бир конкрет холатда индивидуал тарзда ёндашиш керак.
3.Охирги, якунловчи босқич.
Ушбу босқичда жазога ҳукм этилган шахс билан олиб борилган барча тарбиявий ишларнинг қанчалик таъсирчанлиги, самарасига баҳо берилади ва бошқалар билан иш олиб боришда шундан хулосалар чиқарилади. Бунда баҳо бериш ва хулоса чиқариш жазога ҳукм қилинган шахс қамоқ муддатини ўтаб бўлганидан сўнг дархол берилмайди. Чунки унинг учун энди, жазо муддатини ўташдан кейинги адаптациялашув қуйи этапи бошланади.
Худди мана шу адаптациялашув даври шахсни қайтадан жиноят қилиш ёки қилмаслигини белгилаб беради. Ушбу факт олиб борилган тарбиявий ишларнинг самарадорлигига, таъсирчанлигига, жазога тортилиб, энди озодликка чиққан шахс томонидан қонун нормаларини бузмасликни қай даражада англаб етганига ҳамда турар жойининг бор ёки йўқлигига, ишга ўрнашиш имкониятига, ҳаёт кечириши керак бўлган муҳитнинг ўзига хос томонларига, атрофдаги кишиларнинг унга бўлган муносабатларига боғлиқдир.
Тузатиш, тўғри йўлга солиш ва тарбиялаш жараёни пенитенциар муассасадаги ўзига хос шароитларда амалга оширилади. Бундай ўзига хос шароитларга қуйидагилар киради:
Do'stlaringiz bilan baham: |