IV боб.
Ҳаётда ўз ўрнини топмаган, қаровсиз ва назоратсиз қолган болалар реабилитацияси
8 — Мавзу:
Ҳаётда ўз ўрнини топмаган, мослашмаган болалар ва ўсмирларни ижтимоий – педагогик жиҳатдан тиклаш (тузатиш) масалалари
Режа:
Одоб – ахлоқ — ҳаётий меъёрлар сифатида.
Тиббий – ижтимоий ва ижтимоий – педагогик тиклашни (тузатишни) бир – биридан фарқ қилувчи томонлари.
Ёш болалар ва ўсмирлар дезадаптациялашувининг асосий типлари ҳамда уларни реабилитация (тузатишни) этишнинг ўзига хос хусусиятлари.
Дезадаптациялашган болалар ва ўсмирлар билан ижтимоий ҳимоя этиш муассасаларида олиб борилувчи реабилитацион ишларнинг мазмуни ва тавсифи.
Дезадаптациялашган ўқувчиларни ижтимоий – педагогик реабилитация қилишнинг шакл ва услублари.
Таянч тушунчалар: патоген, психоижтимоий, олигофрено, стационар, ўйин терапея, уй – интернат, психокоррекцион техника, ижтимоий дезадаптация, болалар ўйинлари, «кўча болалари», ижтимоий реабилитация, диагностика, тиббий профилактик ёрдам, «таваккал гуруҳи», ворислик, патронаж.
Назорат учун саволлар:
Ижтимоий – педагогика ва тиббий – ижтимоий реабилитациянинг бир – биридан фарқли томони нимада?
Ёш болалар ва ўсмирлар дезадаптациялашишининг асосий типлари ва уларни реабилитация этишнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
Реабилитацион ишлар мазмуни ва тавсифи ҳақида нималарни биласиз?
Ижтимоий – педагогик реабилитациялаш шакл ва усуллари ҳақида сўзлаб беринг.
Ўсмирлар клублари, марказлар, «таваккал гурух»ларида қандай ижтимоий – психологик, педагогик ишлар олиб борилади?
Марказ томонидан ечилиши лозим бўлган психолого – педагогик ишлар нималардан иборат?
Фойдаланилган адабиётлар.
В.А. Никитин. Таҳрири ойида. «Социальная педагогика» Олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув қўлланмаси. М. 2002 й. (русча).
С.Т. Шацский, «Танланган педагогик тўпламлар» 2т. М. 1980 й.
Ижтимоий педагогикада меъёрлардан чекиниш (оғиш) тушунчаси.
Меъёр тушунчаси тиббиёт, психология, педегогика ва социология фанларида кенг қўлланилади. Унга аниқ бир таъриф бериш қийин. Масалан, битта тиббиётнинг ўзидагина меъёр тушунчасига 200 дан ортиқ таъриф берилган. Умумий ҳолда меъёр-бу объектив воқеликни белгиловчи идеал билим, реал воқеликни тавсифловчи ўртача статистик кўрсаткичдир.
Тиббиетда, психологияда, социологияда меъёрларнинг ўз таснифи, параметрлари, кўрсаткичлари мавжуд. Белгиланган, жамият томонидан қабул қилинган ва тан олинган меъёрларга мос келмаслик жараёни 2-чи бир тушунча - чекиниш ёки оғиш билан белгиланади.
Ижтимоий педагогикада «меъёр» ҳамда «меъёрлардан чекиниш» масалалари мухим аҳамият касб этади. Улар болаларнинг ижтимоий хулқи ва ривожланиш жараёнини тавсифлашда катта ёрдам беради.
Чекинишлар асосан, негатив ва позитив характерга эга. Негатив чекинишларга ақли заифлик, шунингдек, наркомания, алкоголизм, жиноятчилик сингари инсоннинг ижтимоийлашувига, умуман жамиятга салбий таъсир кўрсатадиган харакатлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |