Чекиниш (оғиш) назарияси.
Одоб-ахлок меъёрлари ва улардан чекиниш ёки огиш хиллари борасидаги тўпланган билимлар уларнинг сабабларини белгиловчи факторлар мавжуд эканлигидан далолат беради. Бу факторларни учта гурухга ажратиш мумкин: 1. БИОГЕН. 2. СОЦИОГЕН. 3. ПСИХОГЕН.
Инсонларнинг ҳаётдаги хар қандай «оғиш» ҳоллари уларнинг потенциал имкониятларининг чекланишига, ташқи муҳит билан мулоқотга киришишига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Инсонда рўй берадиган бундай ҳолатларни социология, психология, ижтимоий педагогика, тиббиёт каби кўплаб фанлар соҳалари ўзларининг специфик хусусиятларидан келиб чиқиб ўрганади, бу борада ўз назарияларини бойитиб боради. Масалан, тиббиёт фани меъёрлардан чекиниш ҳолатини болаларнинг патологик соғлигини бузилиши билан боғлиқ деб ҳисоблайди. ХIХ-ХХ асрларда чет мамлакатларда имкониятлари чекланган инсонларнинг ТИББИЙ МОДЕЛИ ҳукмронлик қилди. Бу модел имкониятлари чекланган одамларнинг хеч бўлмаганда элементар ижтимоий фаолият юритишларини назарда тутди. Бундай инсонлар маълум тайёргарликдан ўтиб, ўзлари учун ўзлари ҳаракат қилсалар бу уларнинг кимгадир ортиқча юк бўлмаслигини таъминлар эди.
Кейинчалик, чекиниш (оғиш) ҳолатига тушган инсонларга ногирон (лотинча- invalidus- кучсиз, ожиз)сифатида караш вужудга келди. Бу назарияга кўра имкониятлари чекланган одамлар мутлоқ соғлом инсонлар назорати остида бўлиши керак. Бундай одамларга ёрдам бериш хам ташкил этилди ва бу тиббиёт модели давлатнинг ижтимоий сиёсатига ўз таъсирини ўтказди.
ХХ асрнинг 60-йилларига келиб имкониятлари чекланган инсонларга ёрдам беришнинг тиббий моделининг ўрнига ИЖТИМОИЙ МОДЕЛ вужудга келди ва унинг ривожланишида психологияга суянилди. Бу моделга кўра имкониятлари чекланган инсонлар ассоциацияларга бирлашиб, ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб этишди ва бу талаб ўз соғлиқларини тиклашдан кўра жамият аъзолари билан ўзаро муносабатни яхшилашга нисбатан бўлди.
«Реабилитация» (тузатиш) тушунчаси тиббий– ижтимоий маънода ҳам, психолого –педагогик ва ижтимоий – педагогик аспектларда ҳам ишлатилади. Тиббий – ижтимоий тузатиш – бу касалланиш ва жарохатланиш натижасида юзага келган ҳамда бошқа жисмоний ва рухий жиҳатдан камчиликларга эга бўлган шахсларни комплекс тарзда, яъни, тиббий, педагогик, психологик ва профессионал тадбирларни қўллаш оқибатида соғлигини тиклаш демакдир.
Психолого –педагогик ва ижтимоий –педагогик реабилитация қилиш эса ёш болалар ва ўсмирлар дезадаптациялашувининг турли шаклларини тузатиш бўйича ижтимоий қўллаб – қувватлаш ҳамда диагностикалаш – тўғрилаш дастурлари юзасидан бир қатор тадбирни амалга ошириб, болани ижтимоий ҳаётга қайтариш, ижтимоий – лаштириш вазифаларини бажарувчи институтлар ҳаракатларини ўзаро бирлаштиришдир. (оила, мактаб, мулоқат, ўртоқлар, тенгдошлар ва ҳак).
Ҳозирги вақтда психолого – педагогик ва ижтимоий – педагогик реабилитациялашнинг шакл ва методлари турли – туман бўлиб, у ёш болалар ва ўсмирлар дезадаптациялашганининг характерига боғлиқ бўлади. Унинг характери ва табиатига боғлиқ тарзда ёш болалар ва ўсмирлар дезадаптациялашувининг учта асосий хили ажратиб кўрсатилади. Улар: патоген (касаллик қўзгатувчи), психоижтимоий ва ижтимоийдир. Улар ҳам ўз навбатида турли даражада намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |