«Ижтимоий педагогика»


Ижтимоий жиҳатдан қаровсиз қолган ў



Download 1,19 Mb.
bet32/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

Ижтимоий жиҳатдан қаровсиз қолган ўсмирларнинг ўз оила – сидан ва мактабдан бегоналашиши анча чуқур характер касб этади. Уларнинг шаклланиши асосан антиижтимоий ва криминал гуруҳлар таъсири остида кечади. Улар учун салбий ижтимоий характерлар, қонунга қарши бўлган фаолиятлар (дайдилик, наркомания, маст – лик – майхўрлик, тажаввузкорлик, товламагарчилик, юлғичлик) ха – рактерлидир. Одатда улар касбий йўналмаган, меҳнат қилишга мутлоқо ҳоҳишлари бўлмай, паразитик хаёт кечиришга мойиллик жуда кучли бўлади. Бундай ўсмирлар билан ўқув – тарбия муассасалари шароитида иш олиб бориш, уларни тузатиш қийин. Шу сабабли уларни вояга етмаган ўсмирлар билан иш олиб борувчи милиция бўлимида ҳисобга қўйиш ва маҳсус, ёпиқ типдаги ўқув – тарбия муассаларига ўтказиш лозим.
Дезадтациялашувнинг характерига қараб шахсни тузатиш, реабилитация қилишда одам психикасидаги салбий томонларни аниқловчи, психолого –педагогик жиҳатдан тузатувчи дастурлар ёки ижтимоий –педагогик жиҳатдан шахсни ижтимоийлаштириш дастурлари кўпроқ қўлланилади.
Реабилитацияланиш жараёнининг қийин кечиши ҳам мумкин. Бунда бир бола –ўсмирнинг ўзида дезадаптацияланишнинг турли шакллари, яъни, патоген, рухий –ижтимоий ва ижтимоий хиллари қўшилиб кетган бўлади. Демак, диагностика –коррекция қилиш дастурлари ҳам шунга яраша юқорида санаб ўтилган дезадапта – цияланиш шаклларини тузатишга қарата йўналтирилмоғи лозим.
Ёш болалар ва ўсмирларни ижтимоий реабилитациялаш муасса – салари хозирги даврда Таълим вазирлигида, меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги, соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа турдаги кўмиталарда, жамиятларда тузилмоқда.
Ёш болалар ва ўсмирлар дезадаптацияланишининг энг мураккаб ва чуқур шаклларини ижтимоий жиҳатдан реабилитациялаш (соғламлаштириш) муассасаларида кузатилади. Бундай муассасаларга болалар уйлари (етимхоналар) киради. Болалар уйларида «кўча болалари», дайди болалар, ижтимоий етим болалар, ота ёки оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган кишиларнинг болалари тарбияланади.
Болалар билан олиб бориладиган ижтимоий реабилитация иши қоида бўйича ижтимоий –маиший ва тиббий –ижтимоий реабили – тациялашдан бошланади. Бунда болаларни ваннадан қандай фойда – ланиш кераклигига, иссик овқат ейишга, чойшабли ёстиқда қандай ухлаш лозимлигига ва бошқа ишларга ўргатишади. Шунингдек, рухий – эмоционал реабилитациялаш ишларига ҳам катта аҳамият берилади. 1 – чи навбатда шинам уйда беками кўст яшаш шароитлари яратиб берилади, хизматчилар ва тарбиячиларнинг хайриҳохлиги ҳамда махсус рухий муолажа усуллари, яъни, энг аввало, ўйин терапияси, эртак терапия, рухий терапия қилиш театридир. Каттароқ ёшдаги болалар ва ўсмирлар турли шаклдаги меҳнатга, масалан, ўйинчоқлар, ёдгорлик буюмлари ва бошқа нарсаларни тайёрлайдиган тикув ва дурадгорлик каби устахоналарда ишлашга тортилади. Болалар уйларида тарбияланаётган болаларга нисбатан қўлланила – ётган реабилитацион тадбирлар қаторида боланинг оиласи билан олиб бориладиган ижтимоий –педагогик ишларга катта ўрин берилади. Агарда боланинг оиласи бўлмаса ёки унинг оиласидаги шароит мутлақо яроқсиз бўлса, болани қабул қилиб (сақлаб оладиган) олишга рози бўладиган оила танланади. Агар бола ўша оилада яшашга мослашиб, ўрганиб кетса, оила ва боланинг розилиги билан васийлик қилиш тўғрисидаги хужжат ёки ўғил қилиб олиш хужжати расмийлаштирилади.
Болаларнинг ижтимоий –реабилитациялаш муассасаларида бўлиш вақти уни бўлғуси доимий яшаш жойига ўрнаштиришгача кетадиган вақт билан чегараланган. Бола ёки ўз оиласига (агар яшаш шароити яхшиланса) қайтарилади ёки уни ўғил қилиб олган оилага, ё бўлмаса, давлат тарбия муассасалари – болалар уйларига ва мактаб – интернатларга берилади.
Бошланғич мактаб ўқувчилари учун реабилитация қилиш тадбирлари ичида биринчи ўринга психолого –педагогик диагнос – тика ва тузатиш дастурлари чиқади. Бунда, боладаги билиш, идрок этиш сохасидаги иллатлар аниқланади. Бу иллатлар тузатиш –ривожлантириш орқали таълим – тарбия бериш жараёнида йўқотила борилади ва бу тиббий – ижтимоий реабилитациялаш ва ҳаракат – лантирувчи коррекция қилиш ишлари билан қўшиб олиб борилади.
Ўсмирлик ёшидаги дезадаптацияланган ўқувчилар учун касбий йўналтирилганлик, ишчи касбларга уларни тайёрлаш, шахсни рухий жиҳатдан тузатиш ва шахслараро муносабатларни ижтимоий – психологик коррекция қилиш 1 – чи ўринда туради. Бундай ўсмирларнинг оилаларига ижтимоий –педагогик ва психологик жиҳатдан ёрдам бериш ҳам катта аҳамиятга эга. Кўп болалик оилаларни тадқиқ этиш шуни кўрсатмоқдаки, уларга моддий ёрдам кўрсатиш билан бир қаторда бундай оилаларни психолого–педаго – гик жиҳатдан қўллаб–қувватлаш ҳам катта рол ўйнайди. Дезадапта – циялашган ёш болалар ва ўсмирларни реабилитация қилиш марказ – ларининг фаолияти, унинг мазмуни ва принциплари қуйидагича бўлиши мумкин:

  1. Диагностикага (касалликни аниклаш усулига) комплекс ёндашиш ва болаларни ўқитиш ва тарбиялашда уларнинг потенциал имкониятларини тўла ишга солиш;

  2. Таълим ва тарбия беришда муаммоларга эга бўлган болаларга якка ҳолда ва шунинг билан бирга дифференциал равишда ёндашиш;

  3. Ушбу тоифага кирувчи болаларни ўқитиш ва тарбиялаш ишларини ташкил этишда турли хилдаги усуллардан, ўқитишни ташкил этиш шаклларидан фойдаланиш;

  4. Психофизиологик функциялари бузилган болаларни дастлабки кунлардаёқ тиббий психолого–педагогик ташхиздан ўтказиб, таълим олишларига тўсқинлик қиладиган асосий ижтимоий дезадаптациялашув сабабларини аниқлаш.

  5. Ўқитиш ва тарбиялашнинг коррекцион йўналтирилганлиги.

  6. Ўқитиш ва тарбиялаш тизимининг болаларни соғлигини асраш ва ривожлантиришга қарата йўналтирилганлиги.

  7. Ёш болалар ва ўсмирлар ҳуқуқларига риоя этиб, алоҳида диққат–эътиборга муҳтож бўлган болаларга ижтимоий патронаж (тиббий–профилактик ёрдам) хизматини йўлга қўйиш.




Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish