Ижтимоий–ҳуқуқий йўналиш балоғатга етмаган ёшларга ижтимоий ҳаётга ва меҳнатга кўникишларида, касб–кор танлаш – ларида, ишга ўрнашишларида ёрдам беришни кўзда тутади. Бундай болаларнинг ҳуқуқлари қонун бўйича ҳимоя қилинади; ҳуқуқий масалалар бўйича улар ва ота – оналарга консультациялар берилади; уларнинг хулқ – атвор нормаларини бузишларини олди олинади, дайдилик қилишларига, қаровсиз, бошпанасиз қолишларига ўз – ўзига суиқаст қилишларига йўл қўймаслик чоралари кўрилади.
Ўқув–тарбиявий йўналиши деганда, психофизиологик ривож – ланишда нуқсони бўлган, ижтимоий ҳаёт шароити ёмон бўлган болаларни таълим дастурларини ўзлаштиришларида қийинчиликка учраши сабабли, уларни ўқитишни таълим олишини амалга оширишни таъминлаш тушунилади.
Марказнинг илмий – услубий ишига қуйидагилар киради:
бола шахси ривожланишида четга оғишларни коррекция қилиш ва йўқотишда умумтаълим муассасалари олиб борадиган профилактика ишларида ёрдам бериш;
«таваккал гуруҳи»даги болалар билан марказ мутахассис – лари иш олиб боришлари учун уларга тадқиқот ишларини режалаш – тириш ва ўтказишга оид ўқув режаларини, дастурларини ва услубий материалларни ишлаб чиқиш;
тадқиқот материалларини ва улардан коррекцион – ривожланувчи таълим тизимида амалда фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни чоп қилдириш;
юртимиздаги ва чет эллардаги диагностика ва коррекция қилишга доир психологик – тиббий – педагогик методларни «таваккал гуруҳи» болаларининг таълим муассасалари ишида қўллаш, синаб кўриш;
«таваккал гуруҳи» болалари билан ишлайдиган мута – хассислар учун доимо илмий–амалий семинарларни ташкил этиш ва таълим муассасалари ходимларининг малакасини ошириб бориш;
Марказнинг социал – аналитик ва маърифий йўналишдаги ишлари:
таълим ва тарбия олувчиларнинг ижтимоий – педагогик мониторинги;
вилоят бўйича «таваккал гуруҳи»даги болалар ҳақида ахборотларни йиғиш ва улар билан олиб борилаётган ишлар анализи ҳамда иш тажрибаларини умумлаштириш;
«таваккал гуруҳи» даги болалар ва уларнинг оилалари хусусидаги муаммолар ҳақида ахборот банкини ташкил этиш;
«таваккал гуруҳи» даги болалар ва уларнинг оилалари тўғрисида оммабоб материалларини чоп эттириш;
Марказда тарбияланаётган муаммоли болалар билан иш олиб бориш тиббий – психолого –педагогик комиссия фаолиятидан бошланади. Мутахассислар томонидан (психолог, психоневролог, психотерапевт, педиатор, психиатор, логопед ва ўқитувчилар) олиб борилган кузатув–текширув ва тадқиқот асосида боланинг интеллектуал ривожланиш даражаси ва уни Марказда ўқув тарбия олиш истиқболлари аниқланади.
Марказ «таваккал гуруҳи»даги турли хилдаги муаммоларга эга бўлган болаларга психо – педагогик, тиббий – ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдамлар, яъни:
Do'stlaringiz bilan baham: |