Фойдаланилган адабиётлар.
1. В.А.Никитин таҳрири остида .«Ижтимоий педагогика». Олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув қўлланмаси.М.2002.(русча)
2. Т.М.Афанасьева. «Оила». Т. «Ўқитувчи». 1986 й.
3. С.Шамсиева. «Оила гўзаллиги». Т. «Ёш гвардия». 1966 й.
4. Теория и методика социальной работы. в 2–х т. М., 1994г .
Ижтимоий-салбий (девиант) феъл-атвордаги шахслар билан педагогик ишларни олиб бориш муаммосини кўриб чиқиш учун авваламбор, ушбу тоифага кирувчи кишиларнинг ўзи ким эканлигини, уларнинг девиант шахс бўлиб шаклланишларининг аниқ сабабларини аниқлаб олмоқ зарур.
Норма деганда (лотинча-norma) қонун тусига кирган, умумий мажбурий тартиб, қоида, қатъий белгиланган ўлчам, меъёр, маром тушунилади.
«Ижтимоий нормалар» ифодаси –бу рамий тарзда белгиланган ёки ижтимоий амалиёт таъсири остида юзага келган ижтимоий хулқ- атвор қоидалари ва кишининг жамят ҳаётида, конкрет – тарихий шароитларда ўзини намаён этишидир. Булар шахснинг гуруҳда (рухсат этилган ёки мажбурий) ташкил топган, ёки белгиланган феъл-атвор , юриш-туриш стандартларни белгилайди ва уларга риоя этиш индивид учун ўзаро харакат қилишнинг зарурий шарти ҳисобланади.
Ижтимоий феъл-атвор нормалари қонуний актларда, хизмат вазифаси билан боғлиқ кўрсатмаларда, қонун-қоидаларда, низомларда, бошқа ташкилий хужжатларда мустаҳкамланади ва шу билан бирга муҳитнинг ёзилмаган шаклида намоён бўлади. Улар ҳуқуқий, аҳлоқий, диний ва бошқаларга бўлинади. Ушбу нормалар одамнинг исталган конкрет дақиқада ижтимоий ролига баҳо бериш мезони сифатида хизмат қилади ва шахснинг кундалик ҳаёти ва фаолиятида ўзини кўрсатади.
Инсоннинг ҳаётдаги ижтимоий роли уни маълум бир ижтимоий вазифани умумий тарзда бажаришида (уни баҳолашида) кўринади. У киши шахсини жамиятдаги ҳуқуқий холати (статуси) билан аниқланади ва шу билан бирга у ўз навбатида кишининг муҳитдаги (социумдаги) ўрни, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан аниқлаб олинади. Кишининг ижтимоий муҳитдаги юриш-туриши, муомаласи, уни жамиятда ўз ролини тушуниши, унга бўлган муносабати, унга бўлган интилиши ва уни бажаришга бўлган хохиш –истагига боғлиқдир.
Инсон жамият ҳаётида бир вақтнинг ўзида бир қатор: фуқаролик, мутахассис, ўғил, ота, ака, ўзаро фаолият иштирокчиси, жамоа аъзоси ва бошқа шу каби ижтимоий ролларни бажаради. Ижтимоий ривожланиш ва тарбияланиш жараёнида инсон ўзи бажариши лозим бўлган ва ўз-ўзини шахс сифатида намоён этиш учун лозим бўлган тажрибаларни эгаллаб олади.
Салбий томонга ўзгараётган юриш-туриш, муомала – бу жамиятда қабул қилинган феъл-атвор нормалари ва мўлжаллаб қўйилган ролларга тўғри келмасликни англатади. Қабул қилинган нормадан четга чиқишни сўнгги пайтларда девиант – (лотинча –deviatio-четга оғиш) деб, ёки делинквент – (лотинча – delin-guens-қонунни бузувчи) деб аташади. Девиант юриш-туриш, муомала деганда одамнинг айрим хатти-харакатлари еки хатти-харакатлар тизими, фаолияти тушунилиб, улар жамиятда қабул қилинган нормалардан четга оғиш характерига эгадир.
Кўпинча девиант аҳлоқ, хулқ – бу кишининг феъл-атвори, юриш-туриши салбий характер касб этганини билдиради. Улар жамиятда ҳамма томонидан қабул этилган нормаларга қарама - қаршидир. Одамнинг деликвент аҳлоқи, юриш-туриши шундан гувоҳлик берадики - уни четга оғаётган хатти-харакатлари қонундан четга чиқмоқда, унинг хатти-харакатлари жиноий жазога тортилишига ва унга маъмурий таъсирлар ўтказилишига лойиқдир.
Одамнинг ва бир гуруҳ одамларнинг девиант феъл-атворини олдини олиш ва бартараф этиш билан шуғулланувчи фаолият билан боғлиқ муаммолар билан ижтимоий педагогиканинг яна бир тармоғи – превентив педагогика (олдини олувчи, огоҳлантирувчи) иш олиб боради.
Девиант феъл-атворли одам қандай шароитларда пайдо бўлиши (шаклланиши) ҳақида турли хил назариялар мавжуд. Шулардан: биологик – одамнинг ўзига хос ташқи кўриниши уни жиноят содир этишга, қонунни бузишга мойил эканлигини олдиндан билдириб туради. (Ломброзо, Шелдон); психологик – одамнинг ўзига хос психик хусусиятлари уни жанжал, низо чиқаришга, қонунни бузишга тез чалинувчан, мойил эканлигига асос бўлиб ҳисобланади (Фрейд); ижтимоий – одамнинг девиант феъл-атвори, юриш – туриши унинг олган тарбияси ва ижтимоий муҳит ўртасида келиб чиққан қарама-қаршилик, зиддият натижасида шаклланиб бўлган, у шахс томонидан салбий ижтимоий тажрибани ўзлаштиришнинг оқибатидир (Дюркгейм, Мертон Миллер ва бошқ.).
Биологик ҳамда психологик назариялар шахсдаги шундай ўзига хос хусусиятларни алоҳида ажратиб кўрсатадики, улар шахсни девиант тарзда ривожланишига олиб келади, яъни одам туғилганиданоқ маълум бир девиантликка берилувчан бўлади. Аммо, бундан салбий кўринишлар фақат одам учун номувофиқ, ёмон тарбия ва ҳаёт шароитлари мавжуд бўлсагина рўёбга чиқади ва кейинчалик унинг салбий (девиант ёки деликвент) феъл-атворини белгилаб беради.
Одамнинг ижтимоий - салбий жиҳатдан феъл-атворининг четга оғишининг асосида у томонидан олинган ижтимоий тарбия оқибатлари, шахснинг салбий ижтимоий феъл-атвор тажрибаларни ўзлаштириб олганлиги етади. Бу шахснинг салбий йўналганлигида (қизиқишлари, эхтиёжлари, мотивлари, мақсадлари, идеаллари), салбий одатлари ва шулар юзага келтирадиган, унинг учун ижобий бўлган сезгиларда (ички хузур-халоват) намоён бўлади. Мана шундай салбий одатлар шахсни мунтазам тарзда антисоциал, бадаҳлоқ қилиқларни такрорлашга ундайди.
Ижтимоий -салбий (девиант) феъл-атворга эга бўлган шахслар билан боғлиқ масалаларни самарали тарзда ечиш учун уларнинг шаклланишига олиб келувчи асосий омилларни аниқлаб олмок зарур. Турли хил тадқиқотларнинг натижалари шуни кўрсатадики, бундай омиллар етарли даражада кўп ва шу сабабли ҳар хил авторлар уларнинг турлича асосларга биноан гуруҳлаштирадилар.
Мана шундай омиллар гуруҳларига куйидагиларни киритиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |