«Ижтимоий педагогика»


IV.Шахс шаклланаётган муҳитдаги салбий омиллар



Download 1,19 Mb.
bet45/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

IV.Шахс шаклланаётган муҳитдаги салбий омиллар:
А) Оиладаги муаммолар: тўлиқ бўлмаган оилалар, фақат бир болали оилалар, кўп болали оилалар, дистант оилалар ва бошқа шу каби холатлар болага етарлича педагогик таъсир қилинмаслигида, бола шахсининг шаклланишида фақатгина ота ёки онанинг таъсири бўлишида ёки тарбия жараёнида бир болага жуда катта эътибор бериш ва аксинча, тарбия жараёнига бепарво қарашда кўринади.
Б) Оиладаги салбий омиллар, салбий вазиятлар болада, ўсмирда ўз уйига, оиласига, ота-онасига нисбатан салбий муносабатда бўлиши туйғусини шаклланишига сабаб бўлади. Шу сабабли бола ўз уйидан, оиласидан безади ва уйидан кетишга, кўп вақтини уйидан ташқарида ўтказишга харакат қилади. Мана шундай холларда «кўча болалари», қаровсиз, боқимсиз, кўчада қолган болалар категорияси шаклланади.
Шунингдек, бундай болаларнинг пайдо бўлишига яна:

  • уйдаги тажовузкорона, зўравонликка асосланган шароит, болага нисбатан жуда қўпол муомалада бўлиш;

  • боланинг қизиқишларига, муаммоларига мутлақо эътибор бермаслик;

  • узоқ вақт мобайнида ота-она ўзларининг шахсий муаммолари билан бўлиб, боланинг ўз холига ташлаб қўйиши, тарбияси билан шуғулланмаслиги;

  • бола тарбиясини буваси ва бувисининг зиммасига юклаши ва уларни қўллаб-қувватланмаслиги. Ёшлари ўтиб, қариб қолган бува ва бувилар ўз набираларига зарур тарбиявий таъсирни ўтказишга ожизлик қилишади ва натижада набирадар назоратсиз қоладилар. Кўпинча, хали жуда ёш пайтлариданоқ қариялар набираларнинг ножўя қилиқларига бепарво қараб, салбий одатларига йўл қўядилар. Натижада бора-бора ўша набиралар энди катталарни «бошқара» бошлайдилар.

  • Тарбиядаги камчиликлар, болада соғлом қизиқишлар, иштиёқ, сабр-тоқат, серхафсала, саботлиликнинг йўқлиги.

Г) Бола шахсининг ривожланиш жараёнида муҳитнинг салбий таъсири (уй шароитида салбий қизиқишлар, кўчанинг салбий таъсири, бола ривожланишида ўйин имкониятларидан педагогикага зид равишда фойдаланиш ва бошқалар).
Д) Болага яқин кишиларнинг болага нисбатан салбий таъсири. Энг аввало катталарнинг, ота-онасининг антипедагогик феъл-атвори, тенгдошларининг салбий юриш-туриши, муомаласи ва хакозо.
Е) Оммавий ахборот воситаларининг, айниқса телевидение ва видео маҳсулотларининг салбий таъсири.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish