«Ижтимоий педагогика»


V.Бола, ўсмир тарбиясидаги камчиликлар



Download 1,19 Mb.
bet46/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

V.Бола, ўсмир тарбиясидаги камчиликлар:
А) Оилавий тарбияда йўл қўйиладиган камчиликлар.
Б) Нозик ниҳол қилиб, папалаб ўстириш, болани мураккаб ҳаётий муаммолардан, хар қандай фаол фаолиятидан четлантириш. Оқибатда бола бағритош, қаҳри қаттиқ, етилмаган, бачкана бўлиб ўсади, ҳаётда қийинчиликларни енгиб ўтишда иродасизлик қилади.
В) Умумтаълим муассасаларида, айниқса болалар боғчасида, мактабда таълим-тарбия олиш жараёнида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонлар.
Г) Тарбияда салбий-аҳлоқий йўналганлик.
Д) Бола, ўсмир онгига маълум бир салбий кўринишдаги ҳаёт моделини ва фаолиятини (ҳаётда ўз-ўзини намоён қилиши, ўз шахсини мавқеини амалга оширишда) сингдириш. Бундай холларда шахс ўзини турли хил саргузашт каҳрамонлари билан тенглаштиради, ўзини уларнинг ўрнига қўя бошлайди, кино каҳрамонларини фаолият турларини, феъл-атворларини «ўзига ўлчаб» кўра бошлади. Бунда айниқса, телевидение, видео ва кинонинг салбий роли жуда катта.
Е) Нотинч оиладан чиққан бола, ўсмирдан (тартибни бузувчи, ёмон аҳлоқли одамларга яқин бўлган) салбий одатлар, қонунбузарлик қилинишини кутиш, Уларга ишончсизлик билан қараш. Мана шундай «кутиш», тахмин қилиш аксарият холларда болани тўғридан тўғри ёки билвосита қонунни бузишга ундайди.
Ж) Болани, ўсмирни спиртли ичимликларга, гиёҳванд моддаларга, чекишга, қимор ўйинларга ўргатиш.
З) Болага тарбия беришда ота-она ўртасида бирлик, ҳамфикрликнинг йўқлиги, оиланинг мактаб билан алоқасидаги нуқсонлар ҳамда оила, мактаб ва маъмурий органларнинг болалар ва ўсмирлар билан иш олиб боришида ўзаро ҳамкорликнинг йўқлиги ва бошқалар.
И) Қайта тарбиялаш тизимида йўл қўйилган камчиликлар, қонунбузарларни тўғри йўлга солиш, тузатиш ва кейинчалик уларни ижтимоий муҳит шароитида адаптация килдиришдаги нуқсонлар.


VI. Бола, ўсмир эгаллаган шахсий салбий ҳаётий позиция:
А) Ўсмирнинг ўз-ўзига баҳо беришида четга чиқиши:

  • ўз шахсига юқори баҳо бериши – ўзини-ўзи юқори даражада сафарбар этишга, одатлантиришга олиб келади ва ўз фикрини бадаҳлоқлик билан ифодалаш билан қўшилган холда у қонунбузарликка йўллайди.

  • ўз шахсига паст баҳо бериши - ўзига ишонсизликни, хардамхаёлликни, иккиланишни юзага келтиради. Бу шахс учун жамоада муаммоларни келтириб чиқаради, ўз фикрини эркин ифода этишига тўсқинлик қилади.

Б) Шахсий даъво, талабларини изҳор этишда четга оғиш. Булар одатда ўз-ўзига баҳо беришда четга оғиш оқибатида келиб чиқади. Даъво талаблар хусусан, ўсмирнинг шахсий позициясини белгилаб беради, ўз мақсадига эришишда уларнинг фаоллигини олдиндан аниқлайди.
В) Аҳлоқий жиҳатдан ўз-ўзини шакллантиришга интилмаслик.
Г) Феъл-атвордаги четга оғишлар мавжуд бўлган ўсмирларда ўз шахсини аҳамиятини кўрсатиш, тан олдиришда салбий йўл тўтиш, носоғлом рақобат, бахслашиш.
Д) Бола, ўсмир ва ўспиринларнинг шахс сифатида шаклланишларида мураккабликлар ва ўз-ўзини тузатишга бўлган эхтиёж ва унга фаол равишда интилиш.
Е) ¡смирнинг мулоқот қилишга, ёшлар даврасида қатнашишга интилиши, шу жумладан асоциал йўналишдаги бирлашмаларда иштирок этишга харакат қилиши. Бундай бирлашмаларда девиант феъл-атворли ёшлар бўлиб, улар жамият ўрнатган тартиб-қоидаларга зид ҳаракат қиладилар.
Булар:
- Тасодифий гуруҳлар. Масалан, дискотекаларда, стадионларда ва бошқа жамоат жойларида муштлашувларни бошлайдиган ёшлар. Улар ўзларининг ёзилмаган гуруҳий норма ва қадриятларига эга бўлишади. Бунда ўша тасодифий гуруҳга кириш худди ижтимоий назоратдан озод этилганлик белгиси сифатида қабул қилинади ва ушбу ўсмир учун худди «тормозни бўшатиб юбориш» имконияти туғилгандек бўлиб туюлади. Бундан ташқари, индивиднинг оломон ичида содир этган харакатларини хеч ким билмаган, сезмагандек ва бу бебошликни ҳамма содир этгандек бўлиб туюлиши жуда яхши маълум.
- Ретрист гуруҳлар. (ретризм деганда социология ва психологияда одамнинг ҳаёт қийинчиликларидан қочиши, реал хақиқат, воқеликдан кетиши, узоқлашиши тушунилади. Воқеликдан кетишнинг энг охирги варианти – бу суициддир). Ретрист гуруҳларнинг одатдаги машғулоти – маънисиз, мақсадсиз вақт ўтказиш, шубҳали эрмаклар, ўйин – кулгилар, токсикомания ва гиёҳвандлик(наркомания)дир.
-Тажовузкор гуруҳ – бировнинг бошқа бировга бўйсуниши тўғрисидаги энг ибтидоий тасаввурларга асосланади ва уларда маданият деярлик бўлмайди. Бундай типдаги гуруҳлар ибтидоий жамоа давридан то хозирги кунгача деярлик хеч ўзгаришсиз етиб келди. Бунда қаттиқ иерархик тизим, гуруҳ аъзоларига кўпчиликнинг зўравонлик билан ўз хукмини утказиш, гуруҳ қоидаларини бузганлиги учун қаттиқ жазо чораларини кўрилиши ва шуларнинг психологик асоси, негизи бўлиб, «бизлар-улар» деган кескин қарама – қарши шиорнинг қўйилиши агрессив гуруҳнинг ўзга хос характерли хусусиятлари ҳисобланади. Бу «тўда» аъзолари асосан жанжалкаш, чаласавод ва маданиятсиз оилалардан чиққани сабабли уларда фикрлаш даражаси ҳам жуда ибтидоий бўлади. Ўсмир гуруҳда ўзига хос сохта жамоатчилик мактабини босиб ўтади. Таваккал қилиш, «романтиқа», золимлик, шафқатсизлик ва разиллик ҳамда пасткашликни ўрганади. Гуруҳда уни моддий томондан таъминлашади ва у ҳамма нарсани бажара олиши, қилиши мумкин эканлиги уқтирилади. Бундай «тўдалар»ни асосли равишда ёшлар бандалари (угри ва котиллар тудаси) деб аталади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, кишини шаклланиш жараёнида энг нозик, заиф даври, бу бошланғич ва ўсмирлик даври бўлиб, ушбу босқичда салбий феъл - атвор стереотипи пайдо бўлиши мумкин. Бола, ўсмирда девиантликни шаклланишида оила энг муҳим омил сифатида тан олинади. Болалар ва ўсмирларнинг девиант феъл-атворининг ижтимоий-салбий шаклларини олдини олиш ва бартараф этишда педагогик фаолиятнинг асосий йўналишларидан қуйидагилари ажратиб кўрсатилади:

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish