Руҳий ва жисмоний (физиологик) ривожланишда четга оғишлар:
А) Бола туғилишидан ақлий жиҳатдан жуда паст ривожланган ёки бош суяги – мия жарохатининг оқибати;
Б) Фаол-иродавий томондан эмоционаллик билан боғлиқ бўлган четга оғишлар. Буларга тез таъсирланиш, жазава, қаттиқ хаяжон, ғайри ихтиёрий харакатлар, роҳатланиш, ҳузур қилишга иштиёқ, ўз атрофидаги одамлар устидан кулиш, мазах қилиш, ичиқоралик, зулм ўтказиш, дайдилик ва бошқалар киради;
В) Шахс сифатида шаклланиш жараёнининг тугалланманганлиги натижасида боланинг ўз тенгдошлари билан ўзаро муносабатлари мураккаблашади, зиддиятлар келтириб чиқаради.
Боланинг ривожланишидаги ўзига хос хусусиятлар ва шу билан боғлиқ тарзда келиб чиқиш эхтимоли бўлган четга оғишлар қуйидаги омиллар гуруҳини келтириб чиқаради.
II. Танлаб олинган тарбия услублари ва шароитининг боланинг индивидуал, ўзига хос хусусиятларига тўғри келмаслиги. Боланинг ривожланиш давридаги турли хилдаги четга оғишларни тарбия жараёнида ҳисобга олиб боришни талаб этади. Тарбия жараёнида боланинг баъзи бир салбий хусусиятларини олдини олиш, тормозлантириш ёки баъзи ижобий имкониятларини (билиш, сезги ва иродавий соҳадаги) ривожлантириб бориш лозим.
III. Коррекцион таъсир қилишнинг болани (ўсмирнинг) ўзига хос ривожланишига тўғри келмаслиги. Ўсмирлик давридаги ривожланишнинг мураккаблиги ва ўзига хослиги мақсадга мувофиқ келувчи, энг мақбул ва оптимал тарбиявий таъсирларни худди шу ёш давридаги муаммолар характерини ҳисобга олган холда қўллашни талаб этади. Мана шу сабабли ҳам тарбия беришда энг мураккаб давр бу - ўсмирлик, ўспиринлик ёши, яъни балоғатга ўтиш даври (11-13, 14-15 ёшлар) ҳисобланади.
Ижтимоий режада ўсмирлк, ўспиринлик фазаси – бу дастлабки ижтимоийлашувнинг давомидир. Одатда бу ёшдаги ўсмирлар мактабда ўқишади ва ота-онаси қарамоғида (ёки давлат қарамоғида) бўлишади. Бу давр болаликнинг тугаётган ва ундан “ўсиб чиқиб келаётган” энг мураккаб даврдир.
Ёшлик (ўспиринлик, йигитлик) даври (14 ёшдан 18 ёшгача) хеч бир муболағасиз, болалик ва улғайиш, балоғатга етиш оралигидаги “учинчи дунё” ҳисобланади.
Биологик жиҳатдан – бу жисмоний томондан вояга етишнинг тугалланиш давридир. Кўпчилик қизлар ва ўспиринларнинг аксарият қисми бу даврга жинсий томондан тўла етилган ҳолда кириб келади. Аммо ушбу давр ёши давомида кўплаган “чала қолган” масалалар охиригача етказилади, балоғатга нотекис етишиш сабабли юзага келган номутаносиблик бартараф этилади.
Ўсмирлик, ўспиринлик ёши муаммоларини ҳисобга олмаслик қуйидагича четга оғиш турларини юзага келтириши мумкин:
А) ўсмирлик ёшидаги психофизиологик ривожланишнинг боришини характерловчи кризисли кўринишлари;
жинсий етилиш даврида жуда тез еки нотекис тарзда организмнинг ривожланиши;
юрак-қон тизимининг етарли даражада ривожланмаслиги натижасида ўсмирнинг жисмоний ва руҳий аҳволига таъсир этиши;
жинсий етилиш даврида эндокрин тизимида “гармональ бўрон”нинг пайдо бўлиши оқибатида ўсмирда ортиқ даражада хаяжонланиш, таъсирланиш ва ўзгарувчан эмоционалликни вужудга келиши
Б) катта ёшдагилар, энг аввало, ота-оналар, ўқитувчилар билан ўзаро муносабатларнинг кескинлашуви. Бундай холатлар катталар ва кичик ёшдагилар ўртасидаги аҳлоқий тукнашув, ихтилофларда намоён бўлади, бола ўзига қўйилган талабаларни қабул қилмайди, улғайганлик ноадекват тарзда ҳис қилинади.
В) муносабатларни “аҳлоқий бўйсуниш” позициясидан “аҳлоқий тенглик” позициясига ўзгартиришга интилиш;
Г) катталар феъл-атвори ва уларнинг фикр-мулоҳазаларига нисбатан ортиқ даражада танкидий муносабатда бўлиш;
Д) ўз тенгдошлари билан бладиган ўзаро муносабатлар характерининг ўзгариши, мулоқот қилишга эхтиёжнинг кўчайиши, ўз шахсиятини намоён қилиш, аҳамиятини кўрсатиша ўта даражада интилиши баъзан салбий кўринишлар тусини олиши ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |