4. Тарбияланувчиларнинг ижтимоий адаптациясини ва ижтимоий патологиясини ўрганиш.
5. Дезадаптацияга учраган болаларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш.
6. Тарбияланувчилар, муассаса, оила аъзолари ва ижтимоий институтлар ўртасида даллоллик (воситачилик) вазифасини ўтайди.
7. Интернат битирувчиларини ишга жойлаштириш, турар жойлар билан таъминлаш, пенсия, пособие ва бошқа шу хилдаги имтиёзлардан фойдаланишларига ёрдам беради.
Ижтимоий педагог фаолиятининг валеологик модели.
Соғлиқ инсон ҳаёти мазмунининг асосини ташкил этади. Инсон учун у адекват гигиеник мухит ва соғлом турмуш тарзи хисобланади. «Соғлом инсон», «Соғлом жамият», «Соғлом миллат», «Соғлом авлод» тушунчалари мавжуд. Соғлиқнинг иккита аспекти мавжуд:1. Биологик. 2. Ижтимоий. Соқлиққа объектив факторлар (турмуш даражаси, ижтимоий хизмат, экология) ва субъектив факторлар (мазмунли ҳаёт ва соғлом турмуш тарзи) ўз таъсирини кўрсатади.
Соғлом турмуш тарзи – бу ҳар бир шахс ва бутун жамиятнинг инсонпарварлашганлик ва ривожланганлик меъёридир. Халқимизда «Тани соғлиқ-туман бойлик», «Соғлом танда- соғлом акл» сингари халк донолиги мавжуд бўлиб, улар асосида жамият аъзолари онгига таъсир ўтказилиб, соғлом турмуш тарзини яратишга, болаликдан валеологик маданиятни шакллантиришга ёрдам беради.
ВАЛЕОЛОГИЯ – бу педагогик ва тиббиёт фанларини мувофиқлаштирувчи соҳадир. У соғлиқни сақлаш маданияти ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришга йуналтирилгандир. Инсон саломатлигининг бир-бири билан боғлиқ турли аспектлари мавжуд:СОМАТИК, ПСИХИК, ИЖТИМОИЙ ва бошқа.
Соматик (биологик, жисмоний) соғлиқ – бу сурункали каслликлардан, жисмоний дефектлардан, функционал бузилишлардан йироқ инсоннинг ижтимоий лаёқатидир.
Психик (рухий) соғлиқ. Асосан тиббиётда кўпроқ фойдаланилади. Психик соғлиқ бу рухий хотиржамлик ва тинчликдир.
Ижтимоий (шахсий) соғлиқ – бу индивиднинг ижтимоий мухит ва мулоқотининг ривожланганлик даражасидир (мослашганлик, вазминлик, тартиблилик).
Республикамизда ва умуман Шарқ мамлакатларида бошпанасиз ва етим қолган болаларга нисбатан бўлган муносабат қадимдан қолган ўзининг ижобий анъаналарига эга. Ислом таълимотида айтилишича, бахил киши оқибатда хор бўлади, кўпчиликнинг нафратига учрайди. Ҳар бир одам, агарда кўнгли тинч, ҳаёти саодатли бўлишини истаса, у бахил бўлмаслиги, кўнгилсиз холатларга учрамасликка ҳаракат қилиши керак. Пайғамбаримиз айтадиларки «Дилинг юмшаб, хожатинг равон бўлишини хохлай – санми? Етимга раҳм қил, бошини сила, овқатингдан едир, шунда дилинг юмшайди ва хожатинг чиқади». (Муҳаммад пайғамбар қиссаси. 17 – ҳадис).
Ўзбекистонда 1917 йил октябр тўнтарилишидан кейинги вайронагарчилик, фуқоралар уруши натижасида бошпанасиз ва етим қолган болаларнинг сони жуда кўпайиб кетди. 1920 йилларда реабилитациялаш йўналишидаги дастлабки муассасалар пайдо бўла бошлади. Булар: «Очиқ эшиклар уйи», «Болалар чойхоналари», Касал болалар уйлари, болалар касалхоналари, Тунаш жойлари, изолятор – лар кабилардир. Болалар уйлари (етимхоналар) қаровсиз ва бошпонасиз болалар тарбияланадиган давлат муассасаларига айланади. Янгидан ташкил этилган болалар уйлари турли тойифадаги болалага мўлжалланган эди. Булар: нормал ривожланаётган болалар учун, нимжон ва касал болалар учун ва башқа шу каби муасса – салар эди. Мана шу каби болалар дастлабки тезкор ижтимоий ёрдамни олиб, кейинчалик унинг умумий аҳволи ўрганиб чиқилгач, тегишли болалар уйларига юборилади.
Ўша йиллардаёқ дезадаптациялашган болаларни ижтимоий жиҳатдан қайта тиклаш ишлари бўйича кўплаган ёндашувлар юзага келди. Энг авввало, қаровсиз болаларни тиббий – педагогик жиҳатдан ўрганиш, ва ижтимоий соғламлаштиришнинг зарурлиги асослаб берилди. Мана шуларга асосан дезадаптация тиббий – педагогик кўрсаткичларга биноан (ақлий ва аҳлокий жиҳатлардан орқада қолиш) қайд этилар эди. Даволаш педагогикасининг ҳам зарурлиги қайд этилиб, усиз болаларнинг «ижтимоий издан чиқиши»ни ҳал этиб бўлмайди, деб ҳисобланди.
Улуғ рус педагогларидан бири бўлган В. П. Кашенко бу масалага мана шу тарзда ёндашишни болалар тарбиясидаги асосий метод, деб таъкидлади. Даволаш педагогикасини эса у–тиббий – терапевтик, ўқув–таълимий ва тарбиялаш усулларининг синтези сифатида тушуниб, улардан кўзланган мақсад шахс ҳарактерини ва умуман шахснинг ўзини ҳар томонлама тўғирлашдан иборатдир, деб айтади. У шунингдек, бола бажараётган ҳар бир иш, у иштирок этаётган ҳар бир тадбир унга коррекцияловчи таъсир ўтказиши лозим, деб ҳисоблайди.
Масалан, болалар байрамлари ҳам энг биринчи навбатда нимжон, характери оғир бўлган, тортинчоқ ва жамоавий ишларда қатнашишни хуш кўрмайдиган болалар учун корректив тарбия воситаси бўлмоғи керак.
1920 йилларда бошпанасиз, етим болаларга меҳнат тарбияси бериш ақидасига амал қилинди. Бунда болалар меҳнати уларни нафақат бирон бир иш билан машғул қилиш ва маълум даражада билим, кўникма ҳамда малакалар билан қуроллантириш воситаси сифатидагина эмас, балки, болалар муассасасини ўз – ўзини таъмин – лаш манбаи эканлиги ҳам эътиборга олинди.
Масалага бундай ёндашиш болаларни ижтимоий реабилита – циялаш муассасаларини тарбиявий–таълимий ишлаб чиқариш меҳнат коммуналари сифатида ташкил этилишини талаб этарди. Меҳнат коммуналаридаги шароит, вазият болаларнинг бой эмоцио – наллиги ва таъсирчанлигини эътиборга олиб, уларни ҳар нарсага қизиқувчанлиги ҳамда меҳнат фаолликларига кенг йўл очиб беради, деган қарорга келинди. Ўша даврда умуман бутун тарбияга ва хусусан меҳнат тарбиясига ҳам ижтимоий йўналганлик принципи берилди.
Қаровсиз, назоратсиз қолган болалар жамият томонидан ўрна – тилган хулқ – атвор нормаларини тушунмас ва унга ҳамма вақт ҳам амал қилавермас эдилар. Мана шу сабабли болалар муассасаларига ўша қаровсиз болаларни жамият ҳаётида тўла қатнашишлари учун қайта тарбиялаш вазифаси юклатилади. Ушбу вазифани ҳал этиш – нинг муҳим воситаларидан бири– болаларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш, деб топилди. Қаровсиз, назоратсиз қолган болалар кўпинча болалар майдончалари, яслилар, кичик кутубхоналар қурилишига жалб этилди, ўз худудларидаги аҳоли учун байрамларни ўтказишда қатнашдилар, завод ва фабрикалар, бошқа корхоналарни бориб кўрдилар, ёзда эса қишлоқ хўжалик ишларида иштирок этдилар.
20–чи йилларда қаровсиз ва назоратсиз қолган болалар билан ишлашда кўпинча жамоа принципига амал қилинди: жамоа умумий мажлислари ўтказилди, умумий меҳнат, ўз – ўзини бошқариш органларида қатнашиш, болалар ва педагогларнинг умумжамоа меҳнатида тўла иштирок этишлари ва бошқ.
Лекин болалар уйларида айрим бир бола шахсига эътибор берилмас, ундан ҳам ёмони, кўпчилик болаларнинг ва айниқса талантли, иқтидорли болаларнинг шахсий, ўзига хос хусусиятлари эътиборга олинмас, назар–писанд этилмас эди.
Кейинги ўн йилликларда ўша тарбия муассасалари тизими сақланиб қолди, ижтимоий жиҳатдан дезадаптациялашган болалар билан педагогик ишларни олиб бориш ҳам ўз ривожини топди. Иккинчи жахон уруши йилларида етим қолган, қаровсиз ва бошпанасиз болалар сони кескин ошди. Айниқса, Ўзбекистонга фашистлар Германияси босиб олган республикалардан, Польшадан юз минглаган болалар олиб келинди ва уларга ўзбек халқи ўз оталик ва оналик меҳрини берди. Кўплаган болаларни халқ ўз оилаларига қабул қилиб, ўз фарзандидек тарбиялади. Шу муносабат билан Ўзбекистонда болалар уйларининг сони ҳам кескин ошди. Уруш йилларида болалар уйларини озиқ – овқат, кийим–кечак ва тарбиячи –педагоглар билан таъминлаш жуда оғир кечди. Бунда халқимизнинг болажонлиги, меҳр – мурувватлилиги катта рол ўйнади. Буни ўша оғир йилларда болалар уйларида, ўзбек оилаларида тарбияланиб камол топган турли миллат вакиллари неча бор миннатдорчилик билан таъкидлашган.
Урушдан кейинги йилларда ҳам қаровсиз, етим қолган ва ногирон болалар тарбиясига эътибор кучайиб, болалар уйларини малакали тарбиячи – педагоглар билан таъминлаш йўлга қўйилди. Халқимиз ҳам ўз меҳрини аямади, болалар уйларига фуқоралар, давлат ташкилотлари доимо моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам бериб турдилар. Кейинги йилларда вақтинчалик қийинчиликлар, ижтимоий тузумнинг ўзгариши ва бунга психологик жиҳатдан кўника олмаган кишилар томонидан ўз болаларини болалар уйларига топшириш холлари содир бўлмоқда. Давлатимиз қаровсиз ва етим қолган бундай болаларга ёрдам бериш учун барча чора ва тадбирларни қилмоқда. Уларни реабили – тациялашнинг янгича тизими ишлаб чикилди. Балоғатга етмаган болалар учун ташкил этилган махсус ихтисослаштирилган муассасаларда ўз оиласи билан алоқаларини йўқотган, интернат хилидаги муассасаларда яшашни хоҳламаган, ота – она қаровидан ва доимий яшаш жойидан маҳрум бўлган болалар ижтимоий реабилитациядан ўтади.
Одатда болалар уйларининг (етимхоналарнинг) сони шаҳарда (туманда) яшовчи 5 – 10 минг болага 1 бола тўғри келиши билан белгиланади. Агар шаҳарда (туманда) 5 мингдан кам бола яшайдиган бўлса битта болалар уйи ташкил этилади. Ижтимоий болалар уйи, ота – она қаровидан маҳрум бўлиб ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг вақтинча туриши ва ижтимоий реабилитация этилиши учун мўлжалланади.
Бундай хилдаги болалар уйлари қуйидаги вазифаларни бажармоғи даркор:
болаларни ташқи хавфдан асраши, яъни–уларга нисбатан ота–оналари ёки қариндошлари томонидан золимлик қилинишидан (калтаклаш, уйдан қувиб юбориш, оч қолдириш, жинсий зўровонлик ишлатилишидан), катта ёшдаги жиноий элементлар томонидан эксплуатация қилиниши ва шу кабилардан;
ўз оиласи билан боғлиқ бўлган муносабатларда боланинг қонуний ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя этиш (таълим олиши, биронта касб–корни эгаллаши, васийлик тайинланиши, биронта оилага болаликка олинишида).
боладаги рухий зўриқишни ёки стресс холатини йўқотиш, жисмоний ёки жинсий зўровонлик оқибатларини, мактабдан қочиш, безор бўлишни, ёмон кўча шароитларида бўлиши туфайли пайдо бўлган салбий хислатларни йўқ қилиш;
боланинг шахс сифатида ривожланиши ҳамда рухий – жисмоний холатидаги бузилишларни диагностика қилиш ва уни ижтимоий жиҳатдан реабилитациялаш мақсадида индивидуал дастурни ишлаб чиқиш;
болани соғлом ижтимоий оилада дастлабки адаптацияла – шишини уюштириш;
инсон хаёт – фаолиятининг муҳим шаклларидан бўлган: ўйин, билиш, меҳнат, мулоқат ва бошқ. қайта тиклаш ва ривожлантириш, уни нормал инсоний жамиятда адаптациялашувига кўмаклашиш;
боланинг ижтимоий алоқаларини тиклаш ва уларнинг болалар уйига келишига қадар бўлган кўнгилсиз хаётида эгаллаб ололмаган ижтимоий ролларни эгаллаб олишларига имкон яратиб бериш.
Болалар уйларида тарбияланувчилар бу муассасаларда вақтинча бўлиши лозим, деб ҳисоблансада ушбу муддат қатъий тарзда белгилаб қўйилмаган. Чунки, болани ижтимоий реабилитациялаш дастури ва унинг келажак ҳаётини уюштириш индивидуал характерга эга. Болалар уйлари очиқ муассаса бўлиб, у қаровсиз болаларни уларни шахсини тасдиқловчи хужжати бор ёки йўқлигига қарамасдан қабул қилади. Шунингдек, боланинг ўзи ҳам тўғридан–тўғри бошпана сўраб мурожаат қилиши мумкин. Болалар уйи боланинг отаси ва онасини ота – оналик ҳуқуқидан маҳрум этганлиги ҳақида суд қарори чиқмасидан олдин ҳам қабул қилиши мумкин. Болалар уйларида болаларни яқин атрофдаги нормал оилалардаги ўз тенгдошлари билан мулоқатда бўлишларига рухсат этилади. Болалар уйидаги тарбия – ланувчиларни шаҳардаги ёки тумандаги турли хил маданий тадбирларда қатнашишлари мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, болалар уйида ўтказиладиган тадбирларга катта ёшдаги кишиларни, болаларни таклиф этиш, турли хил байрамлар, спектакллар уюштириш, ёлғиз қолган кишилар ва қарияларга ёрдам кўрсатиш, ўз ер участкасида ишлаш, музейларга, тарихий жойларга экскурсиялар уюштириш, кино ва театрларга бориш, донгдор кишилар билан учрашувлар ташкил этиш ва бошқа шу каби ишларни қилиш тавсия этилади.
Болалар уйининг айниқса болалар ҳуқуқини қонуний жиҳатдан фаол, ўз вақтида ва қатъият билан химоя этиши лозимлигини таъқидлаш лозим. Агар лозим бўлса ва шароит шуни тақоза этса улар болани унинг соғлиги, психологияси, ахлоқи учун жуда хавфли бўлган мухитдан ажратиб олиш зарурлиги ҳақида ички ишлар идораларига илтимос қилиб мурожаат қилишлари, суд органларида ота – оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисида иш кўзғашлари ёки бола олдин тарбияланган муассаса раҳбарларини жавобгарликка тортишни талаб этишлари мумкин.
Шундай қилиб болалар уйида доимо тиббий ходим, психолог, юрист, хўжалик ишлари билан шуғулланувчи киши ва бошқа мутахассислар фаолият кўрсатади. Мана шу фаолият турларининг барчаси педагогик мақсадларга йўналтирилмоғи лозим. Чунки, қаровсиз ва бошпанасиз болаларни ижтимоий реабилитациялаш ишининг натижаси педагогик мақсадга қай даражада эришилганлиги билан ўлчанади.
Ижтимоий реабилитациялаш ишининг биринчи босқичи – болалар уйига қабул этилган боланинг соғлигини комплекс тарзда (жисмоний, психик, ижтимоий томондан) диагностикадан ўтказишдир. Ҳар бир боланинг ўз тақдири, ўз муаммолари, умумий хусусиятларнинг алоҳида тарзда кўринишлари мавжуд бўлганлиги, сабабли унинг ижтимоий, соматик ва психик статусини биринчи кунларданоқ ўрганишга киришиш лозим бўлади.
Боланинг ижтимоий статусини тавсифламок учун у қачон, ким томонидан ва қаердан олиб келингани, унинг ота – онаси, яқин қариндошлари ҳақида, аввал қаерда тарбияланганлиги, нечанчи синфда ўқигани ва бошқалар ҳақида маълумотларни тўплаш жуда муҳим. Бундан ташқари, боланинг жисмоний соғлиги, нерв тизимининг холати ҳақида хукм чиқариш учун уни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳам жуда муҳимдир. Психологик жиҳатдан болани текши – рувдан ўтказишдан мақсад–унинг эмоционал–психик холатига баҳо бериш, нерв тизими типини аниқлаш, стресс холатларда унинг хатти – ҳаракати қандай бўлиши мумкинлигини ўрганишдир. Шунингдек, боланинг интеллектуал даражаси, мактабда олган билимлари даражаси, нутқ ривожланишининг ўзига хос томонлари ўрганилади.
Мана шу маълумотлар асосида тарбиячиларга тегишли масла – ҳатлар, тавсиялар берилади. Бола ҳақида тўла маълумотларга эга бўлган муассаса раҳбари, тиббий ходим ва психолог ҳамда бошқа масъул шахслар ўз хатти – ҳаракатлари, гап – сўзлари, болага муомаласи орқали уни камситмасликлари, бошқаларга ҳам болага нисбатан салбий муносабатда бўлишлари учун (айниқса бошқа болалар томонидан) ўрнак кўрсатмасликлари керак.
Болалар уйида ишловчи педагог психологик жиҳатдан тайёрлан – ган бўлиши ва тиббий ёрдам кўрсатишда баъзи зарурий чораларни билиши лозим. Педагог бола ҳақида барча маълумотларни ўрганиб, уни янги жамоада адаптациялашуви жараёнида юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларга тайёр бўлиши жуда мухим. Буни учун педагог болалардаги психик дезадаптацион бузилишларнинг энг мухим кўринишларини билмоғи керак. Масалан, гиперфаоллик синдроми ва унинг оқибати–ҳаддан ташқари сержаҳиллик (жиззакилик), урушқоқлик, диққатнинг тарқоқлиги (чалғиши), ҳаддан ташқари шовкин–сурон кўтариш; шунингдек, психопатларга ўхшаш ҳар хил кўринишлар: эмоционал – иродавий томондан мувозанатдан чиқиб кетиши (иродасининг жуда пастлиги, тез ўзгалар таъсирига берилиши, ишонувчанлик, нима қилиб бўлсада ўз мақсадига, яъни, хузур кўришга интилиш, кайфиятининг бир зумда бузилиши, сержаҳллик, атрофдагилардан норозилик, ҳайвоний ҳислатларнинг пайдо бўлиши (юқори сексуаллик, жуда тез ва кўплаб сув ичиш, овқат ейишга интилиш); неврозларга хос бузилишлар: юзининг, кўз – қошларини доимо «учиб» туриши, энурез, дудуқланиш, тезда чарчаб қолиш, ҳолдан тойиш, меҳнатга яроқсизлик; жиззакилик, жазава, васвасага берилиш кўринишлари ва шу орқали боланинг ўз ожизлигини яширишга уриниши; депрессия холатининг баъзи бир кўринишлари – тушкинликка берилиш, интеллектуал ва жисмоний тормозланиш, ланжлик, холсизлик, биронта иш қилишга интилмаслик.
Мана шу кўринишлар болалар рухий ривожланишининг танг (мушкул) бир даври бўлган: 3,7, 12 – 15 ёшларида намоён бўлади. Мана шу ёшларда айниқса гапга қулоқ солмайдиган, ўжар, инжиқ, жиззаки ва катталар билан тез – тез мажоралашишга мойил бўладилар. Шунинг учун ҳам педагог ушбу бузилишларнинг (хасталиклар) асл сабабини билмоғи ва болалар билан тарбиявий ҳамда соғликни тиклашнинг асосий психолого – педагогик усулларини эгаллаб олган бўлиши шарт.
Бола шахсини ривожланиши учун амалиётда синаб кўрилган усулларни қўллашни маслаҳат қилинади. Буни учун болага тарбия муассасасида ҳар томонлама қулай шароитлар яратиб бериш, ҳар бир айрим болага диққат ва эътибор билан қараш ва унинг муаммоларини ечишга ёрдам бериш, жамоада у ўзини ёлғиз сезмаслиги, бошқалардан кам эмаслиги ҳамда тобе бўлмаслиги чораларини кўриш лозим.
Бола билан сўзлашаётганида уни ўзи билан тенг кўраётгандек, «кўзини кўзга қаратиб», яъни тез – тез тизни сал – пал буккан ҳолда бўйини у билан тенглаштириш, мулоқат пайтида боланинг номини айтиб мурожаат қилиш болага нисбатан ҳурматни ва уни ўз шахсини қадр – қимматини англашига ёрдам беради. Болага педагог унинг жисмоний ва эмоционал фазосини тан олишини кўрсатиши, шуни – нгдек, педагогнинг ҳам ўз шахсий фазоси борлигини билдириш керак. Бола мана шу ўз ҳуқуқлари чегараларини билмоғи ва мабода ушбу чегаралардан чиқиб, тартибни бузса унинг оқибатлари нима бўлишини ҳам сезиб туриши керак. Бола билан мулоқатда бўлганда унинг шахсини эмас, балки хатти – ҳаракатларини баҳоламок, унинг диққатини ўзи содир этган ҳаракат, хулқ – атворнинг конкрет натижаларига қаратмоқ лозим.
Шу билан бирга бола томонидан эришилган ҳар бир ютуқ, яхши, одобли сўзлар, хатти – ҳаракатлар инобатга олиниши ва ўз вақтида маъқуллаб, қўллаб – қувватланиб турилиши керак. Болани ўз тенгдошлари билан таққослаб унга таъна қилмаслик, яхшиси унинг кечаги хулқ – атворини бугунгиси билан солиштириб, ижобий ўзгаришларга боланинг диққатини қаратиш маъқулроқдир.
Бола томонидан салбий хатти – ҳаракатлар қайтадан такрорла – надиган бўлса, педагог бунга нисбатан ўз муносабатини етарли даражада нейтрал шаклда, эмоцияларга берилмасдан, хуллас, болани қийин аҳволга солмасдан билдириши мақсадга мувофиқ келади. Тарбиячининг ишончини қозонишнинг энг яхши усули–бу ўзини яхши, тартиб – интизомли тутиш эканлигини бола тушиниб етиши керак. Бола ўзи қилиши мумкин бўлган ишни тарбиячи уни учун қилиб бермаслиги жуда муҳим. Биронта ишни қилдириш учун болага етарлича шароит яратиб бериш ва кейин ишни охиригача етказишини назорат қилиш лозим. Болага бажарилиши эҳтимолдан йироқ бўлган ваъдаларни бермаслик, ваъда қилинса уни албатта бажармоқ керак. Ҳар бир бола ёмон хулқ – атвори, содир этган салбий харакатлари учун ўзига нисбатан қандай чоралар кўрилишини билиши лозим.
Юқоридагиларга ўхшаш психологик–педагогик усуллар, анча содда ва оддийдек бўлиб кўринсада, болалар билан ишлаш жараёнида уларни амалда қўллаш анчагина қийин кечади. Бу тарбияланувчи – ларга ҳам, тарбиячининг шахсий, рухий эмоционал ва иродавий сифатларига ҳам боғлиқ бўлади. Шу сабабли ҳам психологлар юқоридаги усулларни қўллашни амалиётда синаб кўришни маслаҳат берадилар.
Тарбияланувчи болалар уйига келганидан сўнг, дастлабки кун – лардан бошлаб кузатувчи позициясида эмас, балки ушбу муассаса ҳаёт–фаолиятининг фаол иштирокчисига айлантирилиши керак. Аста–секин бола ушбу муассасани ўзининг янги уйидек сезмоғи, ўз қадр – қимматини ҳис этмоғи лозим. Болалар уйларида махсус дам олиш бурчаклари ташкил қилиниб, у ерда бола доимо кўпчилик ичида бўлишидан чарчаб, бир ўзи қолиши, рухий зўриқишини олиб ташлаши, янги ҳаёти тўғрисида ўйлаб кўриши, фантазияга берилиши мумкин бўлсин. Болалар уйида кутубхонанинг бўлиши жуда муҳим. Кутубхонада ўқишни биладиган болалар билан бир қаторда, ўқишни билмайдиганлари ҳам бўлиб, улар китобдаги расмларни томоша қилишлари, кутубхоначига ёрдам беришлари мумкин.
Болалар уйидаги тарбияланувчининг баъзилари бу ерга келмасларидан олдин тўла эркинликка эга бўлган бўлсалар, баъзи бирлари, аксинча, қаттиқ бир рамкада тутилиб, уларга кўп нарсалар таъқиқланган. Мана шунинг учун ҳам чуқур режалаштирилган комплекс машғулотлар ташкил этилмоғи ва болалар инсонларча ҳаёт кечириш нормаларига ўргатила бормоғи зарур. Болаларга нисбатан ўтакетган қатъий ва узил – кесил талабаларни қўйиш ярамайди. Шунинг билан бирга ҳар бир бола оддий қоидаларни жуда яхши билиши ва уларга амал қилишини талаб этиш зарур. Яъни: ўғирлик қилиш, ўзидан кучсизларни хафа қилиш, тарбиячини огоҳлантирмасдан болалар уйидан кетиш мумкин эмаслиги ва бошқа шу кабиларни.
Тарбиячи – педагоглар болалар билан мулоқатда бўлишнинг турли хилларини яхши билмоқлари шарт. Масалан, ўзини четга олувчи, яккаланиб қолишга мойил бўлган ва тажаввузкор, урушқоқ позицияда турган болаларни ушбу холатлардан чиқариш йўлларини билиш керак.
Ўзини четга олувчи, ёлғиз қолишни хуш кўрувчи болаларга нисбатан юмшоқлик, мулойимлик билан муомала қилиш, қатъий талаблар қўймай, болани чўчитадиган нарсаларни олиб ташлаш, аста – секин уни жамоа ҳаётига қўшишга ҳаракат қилиш лозим.
Оппозицияда турувчи, сержаҳл бола билан мулоқат ўрнатиш анча қийин кечади. Бундай типдаги бола ҳам тарбиячи билан мулоқат қилишдан қочади ва унинг хулқ – атвори салбий ҳарактерда бўлади. Бундай бола муассаса қонун–қоидаларини писанд этмайди, машғулотларга боришдан бош тортади, тарбиячининг дўстона, юмшоқ муомаласига ҳам кўполлик билан жавоб қайтаради. Баъзан бундай оппозиция очиқдан очиқ агрессив тус олади: бола қўпол сўзлар билан сўкинади, уришади, қўлига илган нарсани уриб, синдиради.
Мана шундай типдаги болалар билан ўзаро контакт ўрнатишнинг махсус технологияси ишлаб чиқилган. У бир нечта босқичлардан иборат бўлиб, 1 – чисидан 2 – чиси томон бориш тез ёки жуда секин бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |