Биринчи босқич – «Ўзаро келишув». Тарбиячи ва ўсмир энг бетараф, иккаласига ҳам даҳлсиз масалада ўзаро «тил топишади». Масалан, конкрет вазиятдан келиб чиққан ҳолда педагог –«бугун бизни хонамиз анча совуқ... , иссиқ..., жудаям иссиқ», .. «тезда қоронғи тушади», «сенга бу ерда ўтириш анча ноқулай бўлса керак, балки мана бу жойда ўтирсанг яхшироқ бўлар,»... ва шу каби гаплар билан мурожаат қилади. Бола билан унинг гапига кўшилган, гапини қувватлаган маъқул. Бола ҳалигача ўзи эшитмаган сўз бирикмаларини (масалан: «Ҳа, шундай бўлиши мумкин», «менимча сенинг гапинг тўғри, сен ҳақсан», «бу мантиққа тўғри келади», «тўппа – тўғри») хотиржамлик билан айтиб туриш ва уни мулоқат қилишга ундаш керак.
Иккинчи босқич – бу бетараф қизиқишлар ва ўсмирнинг нималарни ёқтиришини, хуш кўришини, қизиқишларини излаш босқичидир. Бундан кўзланган мақсад болада ижобий эмоционал холатни, хус – туйғуларни юзага келтиришдир. Катта ёшдаги кишиларнинг болани нималар қизиқтиришига диққат, эътибор билан қараши улар томонидан ижобий қабул қилинади, бу болага ёқади. Мана шундай вазият бола билан ўзаро контакт ўрнатишга шароит яратиб беради.
Учинчи босқич – олдинги икки босқичдан кейин боланинг тарбиячи –педагогга ишониб, ўз кўнглидаги гапни, бирон хабарни айтиши ва уни бола билан бирга муҳокама этишдир. Ушбу босқичда муносабатлар этикасига жиддий амал қилиш лозим: ўсмир ўзи тўғрисида айтган гапларга шубҳа билдирмаслик, эътироз этмаслик ва мутлақо у билан бахс – мунозарага киришмаслик керак.
Тўртинчи босқич –шахсдаги бошқа болалар билан ўзаро муносабат ва мулоқат жараёнида, ўзаро фаолиятда хавфли бўлган шахс сифатлари аниқланади. Бошқалар ҳақида гапираётиб бола аслида ўзи ҳақида сўзлайди. Мана шунда унга одамлардаги қандай хулқ – атвор кўринишлари ёқмаслиги ва у нималарни қилишдан қочиши маълум бўлади. Одатда бу босқичда боладаги кескинлик ва танглик, зўриқиш йўқолади ва ўзаро ҳаракат, муносабат –
Бешинчи босқичга – ўтади. Бу босқичда ўсмир ва тарбиячи билан биргаликда умумий хулқ – атвор нормаларини ишлаб чиқиш жараёни бошланади.
Аммо реабилитация қилиш муассасасида боланинг адаптациялашиш муаммолари шу билан тамом бўлмайди. Мана шундан кейин ҳам олдин айтиб ўтилган психологик – педагогик усуллар ёрдамида болалар билан кундалик мулоқатни давом эттириш, бола шахси ҳақида салбий ахборотлар айтмаслик, ёмон баҳоламаслик, ижобий ҳислатлари эса болалар томонидан ҳам, катталар томонидан ҳам бир хил қабул қилинмоғи лозим. Агар тарбиячи, педагог – психолог мана шу технология ва акидаларга, оғишмай амал қилса, ўзаро бир – бирини тушинишга эришилади, боланинг жамоадаги ўз ўрни, мавқеи ҳақидаги ташвишлари йўқолади ва бошқалар билан мулоқатда бўлишга, контакт излашга киришади, ўз шахсига ижобий баҳо бера бошлайди.
Болага нисбатан қилинадиган барча муносабатлар тизими бола шахсининг индивидуаллигини, уни бошқалар учун аҳамиятли эканлигини, эътиборга олинишини таъкидлаб турмоғи керак. Мана шунинг учун бола ҳаётидаги ҳар бир воқеа нишонланмоғи лозим. Бундан кўзланган мақсад – бола атрофидагиларнинг ўзига ҳурмат билан қарашларини, эътибор беришларини доимо сезиб турсин. Шу сабабли боланинг туғилган кунларини, мактабга борганининг биринчи кунини ва ҳак нишонлашни яхши ўйлаб, режалаштириб ўтказиш катта аҳамиятга эга.
Болаларни, ижтимоий реабилитациялашда уларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш катта аҳамиятга эга. Бунда ўз – ўзини моддий жиҳатдан таъминлашдан ташқари шахс сифатлари ҳам шакллантирилади ва болани катта ҳаётга тайёрлашда муҳим рол ўйнайди.
Шахсни ҳартомонлама ривожлантириш ва шакллантириш воситаси сифатида меҳнатдан фойдаланиш муаммоларини давлатимиз педагог – психологлари ва чет эллик педагогика фани томонидан кўп йиллар мобайнида ўрганилиб келинмоқда. Болалар ва ўсмирларни тарбиялашда меҳнатнинг роли жуда катта эканлиги аллақачон исбот этилган.
Болаларнинг меҳнат фаолиятида тизимли тарзда ўз тарбияловчилари билан биргаликда иштирок этишлари уларнинг келгусидаги ижобий – ўзгартирувчанлик фаолиятда қатнашишларида ёрдам беради, жамоада ўзаро муносабатларни ўрнатишда, меҳнат кўникмаларини эгаллашларида, масъулиятни тўла ҳис этишларида кўмаклашади. Меҳнат қилиш уларга ижтимоий инфанталлик (яхши етилмаганлик), меҳнат фаолиятига салбий муносабатда бўлишни тезроқ енгиб ўтишга, интеллектуал, эмоционал, ахлокий, маънавий ва жисмоний томондан бошқалардан ортда қолишни йўқотишга ёрдам бериши мумкин.
Болалар меҳнат фаолияти жараёнида кўпгина янги нарсаларни билибгина қолмасдан уюшқоқлик, батартиблик ва мустақиллик, кузатувчанлик ва сабр – тоқат, чидамлилик, қатъият, иродавийлик, муваффақиятсизликларни матонат билан енгиб ўтиш каби қобилиятларини ривожлантирадилар. Боланинг гуруҳдаги тенгдошлари билан биргаликда бажарадиган меҳнати ўз меҳнати натижаларига ва жамоа меҳнатига ҳурмат билан қарашни, меҳнат қуроллари ва воситаларини аяшни, улар билан эҳтиёткорлик билан муомалада бўлишни шакллантиради. Ва албатта, педагогик жиҳатдан тўғри ва оқилона ташкил этилган меҳнат болани жисмоний ривожланишига ҳам ёрдам беради.
Меҳнат турларини танлаб олганда ихтисослаштирилган болалар муассасасининг контингентини албатта ҳисобга олиш зарур. Айниқса болаларнинг ёш ва шахсий хусусиятларига эътибор берилади. Мана шу мақсадда тарбияланувчиларнинг диагностика этиш натижалари, уларнинг тиббий – биологик ва психологик – педагогик текширу – вининг хулосалари сингчковлик билан ўрганилиб, ҳисобга олинади.
Ижтимоий педагог, психолог шуни ҳам эсидан чиқармаслиги керакки, ҳарқандай меҳнат ҳам ўзининг тарбияловчи – реабили – *тациялаш вазифаларини бажаришга қодир эмас. Шу сабабли меҳнат объектларини ва унинг мазмунини танлашда уни ижтимоий – реабилитациялаш вазифаларини еча олишини назарда тутмоқ керак.
Меҳнат турли хил ва мазмунли ижодкорлик элементларини ўзида мужассамлаштирган бўлиши лозим. Лекин оддий жисмоний меҳнатга ҳам менсимасдан қараш нотўғри бўлади. Тарбияланувчилар хоналарни йиғиштиришда, таъмирлаш ишларида, қишлоқ хўжалигидаги қўл меҳнатини талаб этадиган турларида иштирок этишлари мақсадга мувофиқдир. Мана шундай меҳнат турлари билан шуғулланганда болалар унча қизиқарли бўлмаган, лекин жуда керакли ишни бажарадилар, уларда ирода сифатлари, жисмоний қобилиятлари, бурчга содиқлик хисси ривожланади. Меҳнат тарбиясини ташкил этишда унга қўйиладиган педагогик талаблардан энг асосийси – бу болалар қиладиган ишларга уларнинг кучи етадиган, осон ва енгил бўлишидир. Чунки, меҳнат жуда мураккаб бўлса, бола тез чарчаб қолади, ишга бўлган боладаги қизиқиш йўқолади ва меҳнат қилишга нисбатан салбий муносабат пайдо бўлади. Меҳнат вазифасини тарбияланувчиларга бўлиб бераётиб, тарбиячи меҳнатдан кутилган асл мақсадни аниқ – равшан баён этмоғи, унинг натижаларини режалаштирмоғи ва тарбияланувчиларга буни нима учун қилинаётганини ва нимага фойда беришини лўнда қилиб тушунтирмоғи керак.
Болалар меҳнати етарли даражада узоқ муддатли ва тизимли бўлмоғи лозим. Аста – секин меҳнат кундалик одатга айланиб, ижтимоий реабилитациялаш вазифаларини ҳал этишга хизмат қилади. Тарбияланувчиларни ўқув – меҳнат фаолиятининг жамоавий шаклларига тизимли равишда жалб этишга, уларда меҳнатга муҳаббатни ва билишга нисбатан фаолликни ривожлантиради. Шуни таъкидлаш жоизки, меҳнатнинг жамоавий шакллари меҳнат жамоаларининг аъзолари ўртасида вазифаларни аниқ бўлиб берилишини ва улар томонидан индивидуал топшириқларни бажарилишини истисно этмайди.
Ижтимоий реабилитацияловчи махсус ихтисослаштирилган муассасаларда болалар меҳнатини рағбатлантириб туришнинг педагогик аҳамияти жуда катта. Бундай типдаги муассасаларда болалар меҳнати моддий ва маънавий жиҳатдан албатта тақдирланмоғи керак. Тарбияловчилар боланинг меҳнатидаги ҳар қандай ютуғини эътиборсиз қолдирмасликлари лозим. Рағбатлантириш шакллари турлича (оддий мақтов, миннатдорчилик билдириш, совғалар бериш, алоҳида ўрнак кўрсатганлари учун экскурсиялар, сайёҳатлар ташкил этиш ва хакоза) бўлиши мумкин.
Шунинг билан бирга болалар меҳнатига ҳақ тўлашнинг ҳеч қандай педагогикага зид жиҳати йўқ. Бунинг учун пул болаларнинг ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотишдан олиниши, агар муассаса ходимлари бажариши лозим бўлган баъзи бир ишларни болалар бажарсалар, ана шу ходимларга ажратилган маблағ ҳам болаларга берилиши мумкин. Аммо болалар ишлаб топган ҳамма пулни уларга бирданига бериш ҳам тўғри бўлмайди. Чунки бу пуллар ёш болалар томонидан мақсадсиз сарф қилиб юборилиши мумкин. Демак, болалар ишлаб топган пулни уларнинг шахсий ҳисобига қўйиш ва вақти – вақти билан маълум миқдорда бериб турган маъқул.
Болалар меҳнатини ташкил этишда меҳнат фаолиятининг эстетик ва эмоционал томонларини ва натижаларини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Болаларни меҳнатни сифатли қилиб бажаришга ундаш ва ўргатиб бориш керак. Бажарилган меҳнатнинг мазмуни ва натижаларини кўриб қувониш ва ўз ишидан мамнун бўлиш болада ижобий эмоционал кўтаринкиликни юзага келтиради. Бусиз ижобий ижтимоий реабилитация қилиш мумкин эмас.
Юқорида айтиб ўтилган, болалар уйларидаги тарбияланувчиларни ижтимоий реабилитация қилишнинг педагогик принциплари, усуллари ва йўналишлари уларда иш олиб боришнинг мазмуни ва услубларининг барчасини камраб олмайди. Улар параллел равишда эмас, балки биргаликда, ҳамкорликда ишлашлари ва ўз билим, кўникма ҳамда малакаларини умумий мақсад – дезадаптацияланган ёш болалар ва ўсмирларни ижтимоий реабилитация этишга йўналтирмоқлари даркор.
Do'stlaringiz bilan baham: |