Таълим олишлари жараёнида пайдо бўладиган муаммолар:
таълим олишга етарли даражада тайёр эмаслиги;
умумтаълим дастурларини ўзлаштиришда қийинчиликларга учраши;
мактабга боришдан қатъий бош тортиши (мактаб фобияси);
педагогик жиҳатдан мутлақо тарбия олмаганлиги.
2. Соғлиги билан боғлиқ бўлган муаммолар:
жисмоний касаллик (соматик жиҳатдан) туфайли бола организмининг умуман кучсизланиб қолиши;
турли хилдаги хроник касалликларга учраганлиги сабабли болаларнинг умумтаълим мактабида ўқишига тўсқинлик қилиши, ногиронлик;
жароҳатланиш, шикастланиш туфайли пайдо бўлган синдром (бирор касаллик учун характерли аломатлар мажмуи);
логоневроз;
касалланиш оқибатларини зудлик билан бартараф этилиши оқибатида пайдо бўлган рухий зўриқишлар;
Психофизиологик муаммолар:
Шахс хусусиятларининг ҳамда интеллектнинг ривожла – нишида четга оғиши;
Меҳнат қилишга деярлик яроқсизлиги ва олий рухий функцияларнинг ривожланишида қисман орқада қолишлик;
Шахснинг эмоционал – иродавий жиҳатдан нотўғри ривожланиши;
Коммуникативликка хос бўлган муаммолар (бегоналашиш, ётсираш синдроми, дарғазаблик, жанжал чиқаришга кучли мойиллик ва бошқа).
Рухий ёки жисмоний зўровонликка учрагани туфайли пайдо бўлган касаллик оқибатлари;
4. Ижтимоий – ҳуқуқий муаммолар.
оилавий муаммолар, мураккаб ҳаёт шароитлари.
болалар ҳақ – ҳуқуқларининг бузулиши, болага рухий ёки жисмоний жиҳатдан зўравонлик, жабр, зулм қилиниши;
нобоп ёки кам таъминланган оилада яшаганлиги, ижтимоий жиҳатдан химояланмаганлиги, етимлик;
ижтимоий томондан нотўғри йўналганлиги, дезадаптация, ҳуқуқбузарликка бўлган мойиллик.
Ушбу Марказда «таваккал гуруҳи»даги бола шахсига тиббий – психолого–педагогик кўп вазифали тизим орқали таъсир этиш боланинг индивидуал рухий ва жисмоний хусусиятларини ҳамда социумда яшаш шароитларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ёшлар билан иш олиб борувчи ташкилотлар тизимида ижтимоий реабилитациялаш муассасаларининг роли катта. Айниқса ўсмирлар клублари ва ёшлар бирлашмалари ишида ижтимоий дезадаптация – ланган ўсмирларни муваффақиятли тарзда реабилитациялашнинг муҳим шартларидан бири, бу ўша болаларни янги шахслараро муносабатлар тизимига қўшиш, ижтимоий фойдали меҳнат жараёнига жалб қилиб, улар учун тарбияловчи мухит яратишдир.
Бу муассасалар ижтимоийлаштириш институтларининг вазифа – ларини бажаришлари, яъни, ўсмирнинг йўқотган олдинги яхши хулқ – атворини, уни ижтимоий мавқеини тиклашга ёрдам бермоғи лозим. Ижтимоийлаштиришнинг асосий институтлари ҳисобланмиш оила ва мактабдан бегоналашиш туйғусини йўқота бориб, аста – секин ички қадриятлар тизимини тўғри, нормал томонга йўнал – тирмоғи керак бўлади. Бундай қайта ижтимоийлаштириш вазифа – ларини турли хилдаги вақтинчалик жамоалар: ўсмирлар клублари, бўш вақтини ўтказиш марказлари, ёзги меҳнат ва дам олиш оромгоҳлари бажаришлари мумкин. Бундай муассасалар фаолия – тининг асосини қуйидаги принциплар асосида тузиш мумкин:
Биргаликдаги фаолият, умумий мақсадлар, жипслаш – тирувчи жамоа.
Ривожланиш истиқболларининг (яқин, ўрта ва узоқ кела – жак) мавжудлиги. У жамоа ва унинг аъзолари фаоллигини оширмоғи керак.
Эстетика, интизом ва болаларни ўз – ўзини бошқаруви.
Ҳимоя қилинганлигидан ишонч ва қувонч, хурсандчилик туйғуси.
Ворислик ва унинг урф – одат, анъана ва ўйин элементлари каби шакллари.
Бошқа болалар ва катталар жамоалари билан яқин алоқалар.
Бутун жамоавий муносабатлар тизимининг маркази ва асосий ташкилотчиси бўлган тарбиячи – педагогнинг фаолияти.
Бўш вақтни ўтказиш маркази ўз ишини ихтиёрийлик асосида ташкил этганлиги сабабли унинг ўзига хос бўлган хусусиятлари мавжуд. Бу ушбу клубларга болалар қизиқиб катнашишларига ёрдам беради. Бундай тарбия муассасаларида ижтимоий педагогик ишнинг ўзига хос хусусиятлари, унинг жуда катта тарбиявий имкониятлари ҳақида Россияда 1 – чи ижтимоий – педагогик марказларни ташкил этган машхур педагог С. Т. Ҳацкий шундай деб ёзган эди:
«Болаларга кўчанинг жуда кучли таъсир этишининг сабаби – бу болаларнинг ўша кўча муҳити, шароитида яшашидир. Болаларнинг ўзлари кўчада яратган ўша муҳитни энди клубнинг ўзи ташкил этмоғи лозим. Бинобарин, клуб жуда ҳаётий, жўшқин, эпчил, дастурланмаган бўлиши ва ушбу клубда ишловчи кишилар ҳам жуда серғайрат, топқир ҳамда тадбиркорликлари билан ажралиб турмоғи керак . . . » «...Болалар ҳаёти – бу инстинктлар ўйинидир. Шу сабабли, болалар клубида ишловчи кишилар ўша болалар ҳаётини ташкил этувчи инстинктларни яхши тушуниб етган бўлишлари керак».
Ҳацкий С. Т. «Танланган педагогик тўпламлар». 2 тўмлик М., 1980 й.
Шундай қилиб, клуб жамоасини ташкил этишда бир томондан болалар инстинктларига суянилса, 2 – чидан – бу ерда жўшқин, табиий ва соғлом муҳит яратилган бўлиши керак.
Ҳозирги замондаги ижтимоий–иқтисодий вазиятни ҳисобга олган холда, шунинг билан бирга дезадаптациялашган ўсмирлар асосан кам таъминланган оилаларда яшашлари туфайли улар ҳали жуда ёш пайтларидан бошлаб кун кўриш учун ишлашга, пул топишга мажбур эканликларини эътиборга олиш керак. Бунда клубнинг реабилитация этиш дастурида энг муҳим бўғин болаларни ишчи касбларига ўргатиш ва унумли меҳнатга жалб этиш ҳисобланади.
Ўсмирлар клублари ва бўш вақтни ўтказиш марказлари ўзининг ижтимоий ва психологик хизматларига эга. Психологик хизмат кўрсатиш ходимлари индивидуал диагностикалаш–коррекция қилиш дастурлари билан бир қаторда гуруҳий ижтимоий–психологик тренинглар, ўсмирларни эмоционал–иродавий ва коммуникатив томондан коррекция қилувчи психотерапевтик ўйинларни ташкил этиш билан ҳам шуғулланадилар.
Ижтимоий педагоглар ва ижтимоий хизмат кўрсатиш ходимлари ёш болалар ва ўсмирларни ижтимоий қўллаб – қувватлаш ва ҳимоя этиш билан боғлиқ бўлган турли туман масалалар билан шуғул – ланишади. Булар кўпинча боланинг оилада, мактабда ва кўчадаги ҳаёт фаолияти билан боғлиқ бўлади. Кўпинча тажаввуз этиш, бераҳмлик, шафқатсизлик ва оиладаги кучли ижтимоий нохушликнинг намоён бўлиши шу даражада катталашиб кетадики, натижада болани вақтинча болалар уйида сақлаб туришга тўғри келади.
Ўсмирлар билан ишлашда тарбияси оғир ўқувчилар мактабда кўпгина зиддиятли вазиятларни юзага келтирадилар. Бунда уларга нисбатан олиб бориладиган коррекцион тадбирлар камлик қилади. Бинобарин ўқитувчилар ҳам бундай ўқувчиларга нисбатан ўз муносабатларини ўзгартиришлари ва ўқувчи шахсига баҳо беришда олдинги нотўғри тасаввурларини ўзгартирмоқлари керак.
Шунингдек, дезадаптацияланган боланинг кўчадаги дўстлари ҳам катта муаммо туғдиради. Улар бола реабилитацияланиш жараё – нига, клубларга қатнаши, бўш вақтни ўтказиш марказларига боришига тўсқинлик қилишади. Бунга йўл қўймаслик учун кўча гуруҳидаги болаларнинг барчасини клуб фаолиятига жалб этиб, уларни олдинги хулқ – атвор нормалари ва анъаналаридан воз кечишлари борасида иш олиб бормоқ керак.
Соғлиқни сақлаш тизимидаги реабилитация қилиш марказлари ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Одатда, стационар даволанишда бўлган, рухий асабий касалланган ёш болалар ва ўс – мирлар психолого – педагогик реабилитация қилишга мухтождирлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |