ТЕМА:Ижтимоий психологияда эр-хотин конфликтлари муаммолари
Yakipbayev Islambek
Мундарижа
Кириш................................................................................... | 3 |
I.BOB Ижтимоий психологияда оилалардаги низоларнинг психологик хусусиятлари уларни бошқариш
|
| 1.1.Низо тушунчасининг ижтимоий-психологик таҳлили...... | 7 |
1.2.Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги низоларнинг психологик хусусиятлари..........................................................
|
22 |
II-BOB. ОИЛАЛАРДА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ЙЎЛЛАРИ
|
| 2.1.Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш бўйича психолог маслаҳатлари............................................... |
30 | 2.1. Конфликтли ажиралиш ёқасидаги оилага ижтимоий- психологик ёрдам кўрсатиш методикаси....... |
40 | Хулоса ва тавсиялар............................................................. | 54 | Адабиётлар............................................................................ | 56 |
КИРИШ
Битирув ишининг долзарблиги.Мамлакатимизда барча аҳолининг 97 фоизи оилаларга бирлашиб яшайди, қолган уч фоизи – яъни, ёлғиз қолган кексалар, ота-онадан етим бўлиб қолган ва Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётганлар, бошқа юртдан келиб вақтинчалик Ўзбекистонда истиқомат қилаётганлар ҳам оила аъзолари, яқинлари, юртдошлари, турли давлат ва нодавлат ташкилотларидаги инсонпарвар одамларнинг меҳридан дариғ эмас. Шу маънода оила – инсон ўз бахти ва саодати, орзу-ҳаваслари, мақсад-муддаоларини муштарак қилган, ўзини инсон сифатида идрок этиб ҳаёт нашидасини сурадиган муқаддас макондир.
Оила – ижтимоий институтларнинг энг қадимгисидир. Инсоният бошидан кечирган тарихий даврларнинг қанчалик турфа ва мураккаб бўлишига қарамай, айниқса, ХIХ ва ХХ асрларда рўй берган буюк ўзгаришлар ва ислоҳотларга дош бера олган ушбу маскан ўз тизими, таркиби ва жамият олдида турган мажбуриятларини бажариши нуқтаи назаридан соғ омон сақланиб қолган тузилмадир. Оилани инсонлар ташкил этгани ва ундаги ҳаёт-мамотни улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ташкил қилишини ҳисобга оладиган бўлсак, уни соф психологик жараёнлар маскани ҳам деб аташ мумкин.
Оила – жамиятнинг ажралмас бўлаги. Бирор бир халқ, миллат ёки жамият йўқки, у ўзининг ривожланиш тарихида ва тараққиёт истиқболини белгилашда оила ва унинг атрофидаги муаммоларни, қадриятларини инобатга олмаган бўлса. Ҳар қандай истиқбол оиланинг манфаатларидан айро тасаввур қилинмайди. Зеро, ҳар бир инсон учун оила – бу умрнинг бошланиши, барча нарсаларнинг муқаддимасидир. Қолаверса, ҳар бир инсон ўз бахти ва саодатини энг аввало оиласи билан боғлайди, яъни, ўз уйи, оиласида бахтли бўлган инсонгина ўзини тўлақонли баҳтиёр ҳис этади.
фсуски, барча оила ҳам ота-она ва улар дунёга келтирган фарзандлар билан тўлиқ бўлавермайди. Тақдир тақозоси билан айрим оилаларда низолар келиб чиқади ва унинг оқибати сифатида никоҳ барбод бўлади. Олимлар никоҳнинг барбод бўлишини ўрганиб, унинг сабаблари турлича бўлиши мумкинлиги тўғрисида ўз назарий қарашларини баён этганлар. Масалан, айрим психологлар ажримларни “туртки” концепцияси орқали тушунтиришга уринадилар. Яъни, яхши тинч-тотув яшаётган оилада бирдан шундай ҳолат юз берадики, масалан, хиёнат, ўлим, хасталик, рашк ва шунга ўхшаш воқеалар турки бўлдию, оила устуни қулайди. Аслида ҳаётда қўққисдан шундай бир силкиниш ёки туртки билан оила бирдан бузилиб кетиши кам учрайди.
Яна бир ҳолат олимлар фикрича, “орқага кетиш” деб номланади. Бу шундай ҳолатки, унга кўра, эр ва хотинни яхши, илиқ муносабатлар боғлаб турган, лекин айнан муҳаббат бирдан совиб, эр-хотин бир-бирини кўрса ғаши келадиган, гаплари ёқмайдиган, низокаш бўлиб қолади. Бундай воқеалар ҳаётда тез-тез учрайди. Сабаби – бирдан ёнган олов, яъни, муҳаббат, маълум вақт ўтгач ўчиши, сўниб қолиши мумкин.
Шу каби ҳолатлар ва ундан бошқа сабаблар туфайли оила ажримларининг содир бўлиши барча замонлар ва даврларда ҳам кузатилган. Фақат никоҳнинг барбод бўлиши шакллари ва сабабларида ҳар бир даврда ўзига хос асослар бўлган дейиш мумкин. Масалан, Шарқ мамлакатларида қадимдан никоҳнинг барбод бўлиши энг кам учрайди, деб ҳисоблаб келинган. Чунки оила институтининг пойдевори мустаҳкам бўлишига аждодларимиз қайғурганлар. Етти пуштини суриштириш, совчилик институти орқали бир-бирига мос келадиган ёшларнинг тақдирини боғлаш, ҳаттоки, узоқ қариндошлар ўртасидаги никоҳлар, яъни, олдиндан бир-бирларини билган одамларнинг ўзаро келишуви, меҳр ва муҳаббат ришталари орқали оила қуриш ўзбекчиликка хос одатлар сифатида қадрланган ва таъкидлаб ўтилган никоҳ мотивларининг барчасида оқилона фикр юритиш, ёшлар ва улар ота-оналарининг “етти ўлчаб бир кесиши” оиланинг мустаҳкам бўлиши учун замин ҳисобланган.
Никоҳ ажримларига келсак, бундай ҳолат Шарқ халқларида ҳам, бизда ҳам содир бўлган. Эски манбаларда никоҳ ажримига сабаб бўлган омиллар сифатида аввало, эр ёки хотинда тўйдан кейин аниқланган наслий хасталиклар, кўп ҳолатларда эркак кишининг, айрим ҳолатларда аёлнинг бошқа инсон билан “тил” топишиб кетиши, бообрў ва мансабдор шахснинг келинчакни ёқтириб қолиши ва зўрлик билан эски оилани бузишга мажбур қилишлар, фарзандсизлик, аёлнинг бепуштлиги сабаб эркакнинг хотинни талоқ қилиши, иқтисодий ночор ёш оиланинг ўз рўзғорини юрита олмаганлигидан аёлнинг бошқа одамга турмушга чиқишга мажбур бўлиб қолиши каби сабаблар қайд этилган. Муҳими шунки, никоҳнинг барбод бўлишидаги ташаббус асосан эркак кишининг қўлида бўлган. Агар у хоҳласагина никоҳ барбод бўлган. Агар мабодо аёл ташаббус кўрсатса, у қаттиқ жазоланган, жамоатчилик уни қоралаган, ҳаттоки, тош бўрон қилинганлиги тўғрисида қадимги тарихдан, эски кинофильмлардан маълум.
Демак эр-хотин ўртасидаги муносабатлардаги бир томонлама деструктив характерга эга бўлган муамолаларнинг мунтазам амалга оширилиши ва уларни конструктив тус олдириш яъни оилаларнинг эр-хотин муносабатларининг ўзаро тушунишини амалга ошириш назарий ва методик томонларини ёритиш вазифалари битирув ишининг долзарблигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |