Нефтни қазиб олишда ёнғинни олдини олиш чоралари. Пармалаш жараёнида технологик жиҳозларни ишдан чиқиши ва қоришмани чиқариб юборилишини ҳисобга олмаган ҳолда иш тартибига қаттиқ риоя қилиниши лозим. Бунинг учун қудуқ деворларини шикастланишдан сақлаш, пармалаш ускунасини совитиш ва забойдаги нефт ҳамда газни чиқариб юборишни олдини олувчи босим ҳосил қилиш мақсадида қудуқ лойли аралашма ёки сув билан тўлдирилади.
Пармалаш жараёнида насосдаги босим ва лойли қоришманинг зичлиги назорат қилиб борилади. Геологлар башоратига (тахминига) кўра пармалаш даврида нефтни чиқариб юбориш ҳолати мавжудлиги аниқланса, қудуқ ичига ўрнатилган қувурлар билан пармалаш қувурлари орасидаги айланма ҳалқа йўлини тўсиш учун қудуқнинг устки қисмига превенторлар ўрнатилади. Яна шунингдек, бу мақсадда пармалаш қувурларига қайтарма клапанлар ҳам ўрнатилиши мумкин. Разведка усулидаги қазиладиган қудуқларга превенторлар ўрнатиш мажбурийдир. Агар қудуқдан нефт чиқиб кетса ва бунда превенторлар билан беркитишнинг имкони бўлмаса, зудлик билан атрофдаги барча ички ёниш двигателлари, ёритиш ва кучланишдаги электр тармоқлари, учқун чиқиш хавфи бўлган ускуналар ўчирилади, ҳамда ёнғин ўчириш хизматига хабар берилиб кўнгилли ўт ўчириш дружиналари жанговар ҳолатга келтирилади.
Фаввора усулида - қудуқлардан фойдаланишда асосий назорат фаввора арматураларининг созлиги, мустаҳкамлиги, тўлиқ беркитилиши ва ишчи босимига, компрессорли усулда - газ ёки ҳаво бераётган компрессорларни ишчи ҳолатига, ҳарорати ва босимига, чуқурлик-насослари усулида – качалка станокли механизмнинг ишчи ҳолатига, насос плунжерига қум ёки бошқа жисмларни кириб қолмаслиги учун қувурлар колоннаси охирига махсус фильтр қўйилганлигига қаратилади. Нефтнинг тарқалиб кетишини олдини олиш учун газосепаратор билан қудуқ арматурасини боғловчи чиқиш йўналишидаги қувурларга қайтарма клапанлар ўрнатилади.
Олов билан боғлиқ таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш. Газ ва электр пайвандлаш ишларини олиб бориш жараёнларининг ёнғин хавфсизлиги /7; 8; 9; 10; 11; 14/
Технологик ускуналарни оловли таъмирлаш ишларига тайёрлашни ташкиллаштиришнинг усуллари. Газ ва электр пайвандлаш ишлари. Таъмирлаш ишларига тайёрлашнинг ёнғин хавфи ва ёнғин хавфсизлиги чора тадбирлари.
Ташкилотларда асосан уч турдаги оловли таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш усуллари мавжуд: марказлаштирилган, марказлаштирилмаган ва аралаш. Ишлаб чиқаришларда ёнғин хавфсизлиги таъминлаш мақсадида оловли таъмирлаш ишларини Давлаттехназорат томонидан тасдиқланган «Портлаш-ёнғин хавфига эга объектларда оловли таъмирлаш ишларини хавфсиз ташкил этиш бўйича намунавий йўриқнома» асосида, шунингдек «Халқ хўжалиги объектларида пайвандлаш ва бошқа оловли таъмирлаш ишларини ўтказишда ёнғин хавфсизлиги қоидалари» асосида ташкиллаштирилади. Газ пайвандлаш ишларини ўтказиш учун стационар ва олиб юриладиган ацетилен генераторлари ишлатилади. Олиб юриладиган ацетилен генераторларини ташкилот ёки бирлашма раҳбарияти томонидангина руҳсат берилганда ишлатиш мумкин. Ацетилен генераторлари газ пайвандлаш ишлари вақтида пайвандлаш жойидан, очиқ олов ёки қизиган юзалардан 10 метрдан яқин жойлаштирилиши мумкин эмас. Газ баллонларини сақлаш ва олиб юришда уларнинг бош қисмига сақловчи қопқоқлар бураб қўйилган бўлиши керак. Газ баллонлари қуёш нуридан ҳимояланган бўлиши керак, баллонларни елкада олиб юриш тақиқланади. Кислород баллонларини ёнувчи газли баллонлар, карбид кальций, бўёқ, мой, ёғ ва бошқа моддалар билан бир хонада сақлашга рухсат этилмайди. Электр пайвандлаш ишларини махсус ажратилган жойларда стационар ускуналарда ёки ҳар хил ишлаб чиқариш хона ва ҳудудларида олиб юриладиган электр пайвандлаш ускуналари ёрдамида ўтказиш мумкин. Электр пайвандлаш ишлари ўтказиладиган стационар аппаратлар ўрнатилган жойлар шамоллатиш тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак. Электр пайвандлаш ускуналари пайвандлаш ишлари вақтида доимо ерга уланган ҳолатда бўлиши керак. Пайвандлаш ишлари олиб бориладиган жойлар бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан жиҳозланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |