Нефтни қазиб олиш жараёнлари. Пармалаш жараёнларининг турлари. Пармалаш, қудуқлардан фойдаланиш жараёнларининг ёнғин хавфи. Хавфсизлик чоралари
/1; 2; 3; 7; 8; 10; 11; 18/
Нефтни қазиб олишнинг асосий жараёнлари. Пармалаш жараёнларининг турлари. Пармалаш, қудуқлардан фойдаланиш жараёнларининг ёнғин хавфи, ушбу жараёнлардаги ёндириш манбалари ва ёнғин хавфсизлиги талаблари. Нефтни қазиб олиш асосий икки жараённи амалга ошириш билан боғлиқ бўлади, яъни, пармалаш ва қудуқлардан фойдаланиш.
Пармалаш жараёни ўз навбатида: айланма, турбинали ва электропармалашга бўлинади. Қудуқ устки қисм, ўрта қисм (ён юзаси ёки қудуқ деворлари) ва қудуқ тубидан (забой) иборат.
Қудуқлар пармалаш қувурлари билан бирга айланиб, ер қатламларини бузиб кириб борадиган махсус долот ёрдамида пармаланади. Пармалаш давомида қудуқ тубида тўпланаётган қазилма тўпроқ қувурни ички қатлами орқали қудуқ тубига юборилаётган сув билан парма парраклари ёрдамида ернинг юза қатламига чиқариб турилади. Қазилмаларни юқорига чиқариб юборишни кучайтириш учун сув ўрнида сувнинг лойли турли зичликдаги аралашмалари қўлланилади.
Қудуқларни чуқурроқ қазиш учун вақти-вақти билан пармалаш қувурлари махсус кўтарма мослама орқали кўтарилиб, қувурлар сони кўпайтириб (узайтириб) борилади.
Қувурли қазишда қувурлар колоннаси айланиш ҳаракатида иштирок этмайди. Улар долотнинг қувури билан биргаликда маҳкам ушлаш, қўзғалмас қисмларини айланиш ва қувурга пармалаш долотнинг айланишини таъминлайдиган ювиш аралашмасини ўтиб кетишидан сақлайди.
Сўнгги вақтларда қувурли пармалаш тури айланиш тезлиги ва қазиш самарадорлигини юқорилиги туфайли айланма пармалашга нисбатан кенг қўлланилмоқда.
Электропармалаш билан қувурли пармалаш бир хил бўлиб, фақат қудуқ тубида долотнинг айланиш ҳаракати пармалаш қувурлари орқали кабел билан уланган электр двигатели ёрдамида бажарилади.
Ер ости қатламларидан нефт босимига кўра уч хил усулда қазиб олинади: фаввора (фонтан) усулида, компрессор ва чуқурликдан тортиб олувчи насослар ёрдамида.
Фаввора усули ер ости қатламидан нефтни ер юзасига чиқишини таъминлайдиган юқори босим бўлганда қўлланилади. Ишчи босим 4-25 МПа (40-250 атм.) ва ундан юқори бўлганда махсус фаввора арматуралари ишлатилади. Бунда қудуқ дебити ва қудуқ тубидаги босим редуктор вазифасини бажарувчи махсус штуцер ёрдамида бошқарилади. Қоидага кўра фаввора арматураси икки штуцерлик бўлади.
Компрессорли қазиб олиш усули нефтни ер юзасига чиқиши учун босим етарли даражада бўлмаганда қўлланилади. Бу усул қатлам остидаги босимни кўпайтириш учун газни (асосан ҳаво) махсус компрессорлар ёрдамида иккита алоҳида қувур орқали қатлам остига юбориш йўли билан амалга оширилади.
Нефтсаноат тармоқларида ёнғин хавфи қуйидагича тавсифланади:
пармалаш ва қудуқдан фойдаланишда ёнувчи фазони мавжуд бўлиши;
технологик регламентни бузилиши ёки агрегат ва жиҳозларда содир бўлган авария натижасида ёндириш манбаларининг пайдо бўлиши;
содир бўлган ёнғиннинг кенг майдонга тарқалишига қулай шароитни мавжудлиги.