Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Нефть ва нефть маҳсулотлари омборлари. Нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш парклари. Меъёрий ҳужжат талаблари



Download 2,93 Mb.
bet62/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Нефть ва нефть маҳсулотлари омборлари. Нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш парклари. Меъёрий ҳужжат талаблари

/1; 2; 3; 7; 8; 10; 11; 18/
Нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш омборларининг турлари. Биринчи ва иккинчи гуруҳ омборларининг турлари. Омборларнинг асосий иншоотлари. Нефт ва нефт маҳсулотларни сақлаш паркларига бўлган меъёрий ҳужжат талаблари. Маҳсулотларни резервуарларда сақлашнинг ёнғин хавфи, ушбу жараёндаги ёндириш манбалари ва ёнғин хавфсизлиги бўйича чора-тадбирлар.
Омборларга нефть ва нефть маҳсулотларини темир йўл, автомобил, сув ва қувур йўллар орқали келтирилиб қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш учун мўлжалланган иншоот ва ускуналар мажмуаси киради.
Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ) бўлимига асосан нефт маҳсулотлари омборлари фаолияти ва сақлаш ҳажмига қараб икки гуруҳга ажратилади.
Биринчи гуруҳга турли таъминотчиларни нефть ва нефть маҳсулотлари билан мустақил равишда таъминлайдиган омборлар, товар хомашё омборлари (резервурлар парки), нефтни қайта ишлаш ва нефткимё корхоналари, нефть ва нефть маҳсулотлари ўтишига мўлжалланган магистрал қувурлар, насос станциясининг резервуарлар парки ҳамда довонлардаги нефть ва нефть маҳсулотлари омборлари (базалари) киради.
Биринчи гуруҳ омборлари ҳажмига кўра уч тоифага бўлинади:
I-тоифага 100 000 м3 ва ундан ортиқ;
II-тоифага 20 000 дан 100 000 м3 гача (100000 м3 ҳам киради);
III-тоифага 20 000 м3 гача (20000 м3 ҳам киради) бўлган омборлар киради.
Иккинчи гуруҳга саноат, энергетика ва бошқа корхоналар тасарруфидаги нефть ва нефть маҳсулотларини, яъни енгил алангаланувчи суюқликларни ер устида 2000 м3 гача ва ер остида 4000 м3 гача, шунингдек, ёнувчи суюқликларни ер устида 10.000 м3 гача ва ер остида 20.000 м3 гача бўлган ҳажмдаги резервуар ва сиғимларда сақлаш омборлари киради. Агар лойиҳалашда умумий сақлаш ҳажми белгиланган кўрсаткичдан юқори бўлса, у ҳолда ушбу омборларни биринчи турга киритиш керак (бунда сақлаш ҳажми 1 м3 бўлган енгил алангаланувчи суюқлик 5 м3 ёнувчи суюқликка тенг деб ҳисобга олинади).

Омборларнинг асосий иншоотларига тўкиш ва қуйиш қурилмалари, насос станциялари, нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш иншоотлари киради.


Омборларда нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш иншоотлари асосий ўрин тутади. Улар алоҳида ўрнатилган резервуарлар (резервуарлар парки), кўчма тарада сақланадиган омборлар, бино ва иншоотлар. Нефть ва нефть маҳсулотларининг иншоотлари ер устида ва ер остида жойлашиши мумкин. Ер остида сақланганда омбордаги суюқликларнинг энг юқори сатҳи, яқин атрофдаги майдоннинг энг паст юза сатҳидан 0.2 м дан кам бўлмаган даражада паст бўлиши шарт (резервуар ёки бино ва иншоот деворларидан 3 метр узоқликдаги ҳисоби билан).
Маҳсулотларни сақлашда пўлат ёки темир-бетондан ясалган резервуарлардан фойдаланилади. Шакли бўйича резервуарлар цилиндр (вертикал ёки горизонтал ҳолда), тўғри бурчакли, шар кўринишида ва томчи кўринишида бўлиши мумкин.
Нефть ва нефть маҳсулотлари иқлим шароити, тара тури ва сақланаётган маҳсулот турига қараб тарада сақлаш омборлари, бино ва иншоотларда (айвон остида ёки очиқ майдонда) сақланади. Тара сифатида бочка, канистра, махсус контейнерлар, фляга, бидон ва бошқа турли кичик ҳажмдаги идишлардан фойдаланилади.
Резервуарларнинг ичидаги ёнувчи газ концентрациясини олдини олиш учун амалда буғли ҳаво қатламини йўқотиш ва газни назорат қилиш тизимидан фойдаланилади.
Сузиб юрувчи пантон ва том қопламасини ҳамда газни назорат қилиш тизимидан фойдаланиш ёнувчи концентрацияни ҳосил бўлишини олдини олишдан ташқари сақланаётган суюқлик буғларини ташқарига чиқишини олдини олади. Бу ҳолат ҳудудни шамол бўлмаган ҳолатда ҳам ёнувчи буғлар билан ифлосланиш хавфини камайтиради.
Қўзғалмас том қопламали резервуарларни асосан қиш кунлари нафас олиш клапанларининг тарелкалари ва алангатўсқич кассеталарини музлаб қолиши сабабли иш тартибини бузилиши оқибатида босимнинг ошиб кетиши ёки вакуум ҳосил бўлиши натижасида шикастланиш ҳолатлари юз беради.
Нефть ва нефть маҳсулотлари омборларидаги ёндириш манбаларига асосан яшиннинг тўғри уриши, статик электр разрядлари, механик урилишдаги учқунлар, пирофор қатламларнинг ўз-ўзидан ёниши, ишга тушириш, бошқариш аппаратуралари, электр очиб-ёпиш мосламалари ва бошқа электр жиҳозларидаги учқунлар кириши мумкин.
Статик электр зарядларидан ҳимоя сифатида резервуарлар, бошқа сиғимлар ва уларга уланган қувурлар ишончли равишда ерга ўтказиб юбориш мосламаси билан жиҳозланади. Шунинг учун ҳажми 50 м3 дан юқори бўлган резервуарлар ва бошқа сиғимлар иккитадан кам бўлмаган нуқтада ерга ўтказиб юбориш мосламасига уланади.
Резервуарларни тўлдириш жараёни хавфли ҳисобланади, негаки резервуарга тўлдирилаётган суюқликнинг ҳаракатланиши давомида ҳосил бўлаётган статик электр зарядлар энг юқори потенциал даражасига кўтарилиши мумкин. Шунинг учун бу ҳолатлардан резервуарларни суюқлик қатлами остида бир томонга айланма ҳаракат ҳолатида (турбулентли ҳолатини камайтириш учун), суюқликни қуйиш тезлигини камайтириш йўли билан бажарилади.


  1. Download 2,93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish