Бино “ Д ” тоифасига киритилади, агар “А”, “Б”, “В” ва “Г” тоифаларига киритилган хоналар жойлашмаган бўлса.
Ёнувчи газлар, енгил алангаланувчи суюқликлар буғларининг портлашдаги ортиқча босимини аниқлаш услуби. Ҳисоблаш учун технологик блокнинг герметизация ҳолати бузилиши вариантини аниқлаш /1; 2; 4; 10; 11; 18/
Ёнувчи газлар, енгил алангаланувчи суюқликлар буғларининг портлашдаги ортиқча босимини ОНТП 24-86 га асосан аниқлаш услуби. Ҳисоблаш учун технологик блокнинг герметизация ҳолати бузилиши вариантини аниқлаш. Қувурларни беркитиш вақтлари. Тўкилган суюқликнинг буғланиш майдони.
Ёнувчи газлар, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларнинг буғларини портлашдаги ошиқча босим ҳисобини аниқлаш.
Портлашнинг ошиқча босими , С, Н, О, N, Cl, Br, J, F атомлардан ташкил топган алоҳида ёнувчи модда учун қуйидаги ифода билан аниқлаймиз:
(1);
бу ерда, ёпиқ хонадаги стехиометрик газ ёки буғ стехиометрик аралашмаларининг портлашдаги энг юқори босими. У тажриба йўли билан ёки ҳисоблаш йўли билан топилади. Агар маълумотлар йўқ бўлса 900 кПа деб олиниши мумкин.
бошланғич босим, кПа; =101 кПа ;
- ёнувчи газ ёки авария ҳолатида хонага тарқалган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқлик буғларининг оғирлиги (массаси);
- ёнувчи модданинг портлашда қатнашиш коэффициенти;
- хонанинг бўш ҳажми, м3;
- газ ёки буғнинг зичлиги, кг/м3;
- ёнувчи газлар ёки енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар буғларининг стехиометрик концентрацияси, % (ҳажм);
Портлаб-ёниш ва ёниш критерияси кўрсаткичларини аниқлашда энг хавфли авария ҳолати ёки аппаратларнинг нормал ишлаш жараёни танланади, бунда портлашда энг кўп маҳсулот ва моддалар иштирок этиши ҳамда уларнинг портлаш натижасида катта талафотга олиб келувчи кўп миқдордаги модда ва маҳсулотларни қатнашиши ҳисобга олинади.
1-банд бўйича қисқача тушунча берилади.
Ишлаб чиқариш технологик жараёнини тўлиқ ўрганилгандан кейин хонани портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифасини ҳисоблаш учун керакли маълумот ва вариант аниқланади.
Хонага келиб тушувчи ва ҳаво билан портлаши мумкин бўлган газ ёки буғ аралашмалари ҳосил қиладиган моддалар миқдори аниқлашда қуйидагиларни эътиборга олган ҳолда аниқланади:
а) технологик жараёнда ишлатиладиган аппаратлардан бири шикастланади;
б) аппарат ичидаги ҳамма маҳсулот хонага чиқади;
в) аппаратга уланган келиш ва чиқиш қувурларидан бир вақтнинг ўзида уларни беркитилишигача бўлган вақт мобайнида моддаларнинг хонага чиқиши давом этади;
г) тўкилган суюқлик юзасидан буғланиш кузатилади;
д) усти очиқ ҳолда ишлатилаётган сиғимлардаги суюқлик юзасидан ва янги бўёқланган юзалардан ҳам буғланиш кузатилади;
е) буғланиш даври суюқликнинг тўлиқ буғланиш вақтига тенг деб қабул қилинади, лекин 3600 сек дан ортиқ бўлмайди.
Қувурларни беркитиш ҳисоб вақтини қуйидагига тенг деб олиш керак:
қувурларни жиҳоз паспортидаги маълумотга асосан:
- автомат тарзда беркитиб қўйиш (ўчириш) тизимнинг ишламасдан қолиш эҳтимоли йилига 0,000001 дан ошмаган ёки захира элементлари билан таъминланган бўлса 3 сония;
120 сония, тизимнинг ишламасдан қолиш эҳтимоли йилига 0,000001 дан ортиқ бўлса ёки захира элементлари билан таъминланмаган бўлса;
300 секунд, қўл ёрдамида беркитилса.
«Ишлаб кетиш вақти» ва «ўчириб қўйиш вақти» деганда кувурлардан ёнувчи модда чиқиши бошлагандан, то хонага чиқаётган газ ёки суюқликни тўлиқ тўхтатилишигача бўлган вақт оралиғига айтилади.
Полга тўкилган модданинг буғланиш майдонини аниқлаш (агар белгиланган маълумот бўлмаса) қуйидаги ҳисоб асосида амалга оширилади, яъни таркибида 70 % ва ундан кам эритувчи бўлган аралашмалар учун – 0,5 м2, қолган суюқликлар учун – 1 м2 хонанинг пол юзасига тенг деб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |