Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги



Download 2,93 Mb.
bet69/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Ёнғин хавфсизлик чоралари.
Суюқ ёнилғида ишлаётган қуритиш агрегатлари ёнилғи келиши тўхтаб қолганда оловни ўчириб қўйиш, форсункада ҳарорат кўтарилса ёки ҳаво босими пасайганда ёнғин бўлишининг олдини олиш учун автомат хавфсизлик мосламалари, суюқ ва газ ёнилғи билан ишлаётган ўчоқлар портлашда шикастланишни олдини олувчи сақлаш мембраналари (клапан) билан жиҳозланади. Дон қуритиш агрегатларида махсус ёнғин-техник минимуми дастури асосидаги ўқишда ўқиган ва шундай агрегатларда ишлашга рухсат берувчи гувоҳномага эга бўлган шахсларга рухсат берилади.



  1. Донни сақлаш. Донни сақлаш жараёнларининг ёнғин хавфи ва хавфсизлик чоралари / 2; 3; 7; 14; 15; 18/

Донни сақлашга бўлган меъёрий ҳужжат талаблари. Донни сақлаш омборларининг турлари. Омборларнинг ёнғин хавфи, улардаги ёндириш манбалари ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник ечимлар.
Дон тозаланиб қуритилгандан сўнг хўжалик ва дон қабул қилиш пунктларидаги дон сақлаш омборларига юборилади. Хўжаликларда дон ёпиқ омборларда, дон қабул қилиш пунктларида эса ҳажми 3000 тонна га қадар бўлган махсус омборларда сақланади.
Дон сақлаш омборлари икки турда бўлади: очиқ ҳолда (тўкилган ёки қопда), ёпиқ ҳолда (алоҳида бункер, силосда).
Дон қабул қилиш пунктларидаги омборлар асосан кенг майдонни эгаллаган чордоқсиз бир неча дарвозали дон сақлаш биноларидан иборат. Бу омборларда донни сақлаш, тозалаш жараёнлари кўчма тасмали транспортёр, механик белкурак, кўчма қуритиш агрегати, тозалаш ва бошқа механизмлар ёрдамида бажарилади.
Дон сақлаш омборлари ичида энг йириги - элеватор ҳисобланади. Унда 100.000 тоннага қадар дон сақлаши мумкин. Элеваторларда дон силосларга жойлаштирилади. Силоснинг баландлиги 30-45 метр, диаметр 6 метр бўлади. Ҳозирги даврда силослар қуйма ёки терма темир-бетондан девор қалинлиги 8-15 см қилиб бажарилмоқда. Элеваторларда донни сақлашдан ташқари унинг оғирлигини тортиш, тозалаш, навларга ажратиш, қуритиш, шамоллатиш, вертикал ва горизонтал транспортировка қилиш ишлари олиб борилади. Юқорида қайд қилинган ишларни бажариш учун элеватор комплексига ишчи бино киради. Бу бинода нории, ўзи оқиб тушадиган қувурлар, тарози, сепараторлар, аспирация тизими, шахтали қуритиш агрегатлари, одам ташиш лифти мавжуд. Элеваторга яна донни қабул қилиш ва тақсимлаш жойи, чиқинди ва чанг омборлари цехларининг бино ва иншоотлари ҳам қўшилади.
Омборларда донни 4 хил сақлаш усули маълум: тўкилган, идишларда, қопларда, бункерларда. Қопларда фақат уруғли дон, ун, кепак сақланади. Уруғли донларни махсус идишларда (25-30 тонна) ва жадаллаштирилган ҳаво алмаштириш тизимига эга бўлган ерларда сақлашга ҳаракат қилинади.
Дон сақлаш омборлари ва элеваторларда чангнинг портлаш хавфи бўлган концентрацияси фақат ўша жойга тааллуқли бўлади, негаки, чангнинг қуйи ёниш чегараси катта ва хонанинг барча қисми бўйлаб бир хил бўла олмайди. Шундан келиб чиқиб элеватор, дон омбори ва юмшоқ тара омборлари ёнғин хавфи бўйича «В» тоифасига тааллуқли. Саралаш, қоплаш цехи ва омборлари «Б» тоифасига тааллуқли.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish