Ф1, Ф2, Ф3, ва Ф4 таснифи биноларда жойлашган ишлаб чиқариш ва омбор хоналари, шу жумладан, лаборатория хоналари ва устахоналар Ф5 таснифига тааллуқлидир.
Биноларнинг эвакуация йўл ва чиқиш йўлакларига тутунни тарқалишини чеклашга қаратилган ҳажмий-режалаштириш, конструктив ечимлар. Тутунга қарши ҳимоянинг йўналишлари.
/2; 13; 15; 16; 26/
Ҳимоя қилинадиган объектларда тутун йўқотиш ва ҳаво билан тираб туриш механик тизимларидан фойдаланиш, қўшни қаватлар ва эвакуация йўлларини тутунланиш манбаларидан ажратиш, изоляция қилишга қаратилган тузиш-лойиҳалаш ечимлари. Тутунланмайдиган зина катаклари билан бир пайтда бинонинг бошқа хоналаридан тутун ўтказмайдиган девор билан тўсилган, ҳар қаватда ташқаридан кириш жойлари яратилган зиналарнинг тузилиши
Биноларнинг тутунга қарши ҳимоясини таъминлашда ҳажмий-режалаштириш, конструктив ва махсус ечимларига катта аҳамият бериш талаб этилади.
Ёнғин хавфсизлиги ва кўп қаватли биноларнинг тутун тарқалишидан ҳимоя қилиш йўлланиши меъёрий ва конструктив ечимларидан иборат. Аланга бўлган жойларни изоляция қилиш ва эвакуация йўлларидан тутунни йўқотиш шарт.
Юқори қаватли биноларда ёнғин вақтида тутунни тарқалишининг асосий йўллари зинапоялар, лифт шахталари ва бошқа вертикал коммуникациялар ҳисобланади. Ёниш маҳсулотлари 20 м/мин тезликда тарқалади. Биноларнинг юқори қаватларида махсус тутунга қарши ҳимоя тизими ишламаган ҳолда туташ вақти 2-3 минут бўлиб, зинапоя ва лифт шахталарида ҳароратнинг ортиши (кўтарилиши) содир бўлади. Табиий текширувлар шуни кўрсатдики, 5 минут вақт давомида зинапоялар ҳажмида ҳарорат аниқ шароитда ёнғин вақтида инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ҳарорат бир неча бор ортади 2000С гача етади.
Ёнғиннинг олдини олиши ва унинг оқибатлари бўйича юқоридаги алоҳидалик кўп қаватли биноларда тутунга қарши ҳимоянинг махсус усулларини ишлаб чиқаришни таъминлайди. Оддий қаватли бинолардаги тутунга қарши барча талаб меъёрлари кўп қаватли биноларда амалга оширилади. Коридорлардан тутунни ҳайдаш механик тизими қўшимча талаблар асосида 20 МПа кичик бўлмаган қолдиқ босим ҳосил қилган ҳолда лифт шахталарининг қўйи қисмларида, 2 турдаги тутамайдиган зина катакларида, даҳлиз-шлюз ўрнатилади. "А" ва "Б" тоифадаги хоналар учун сунъий ундашга эга сўрма умумалмашинув вентиляция тизимлари газ, буғ ва чанг ҳаво аралашмаси бўйича аланга тарқалишининг қуйи чегараси 0,1 миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас. Ишлаб чиқариш "А" ва "Б" тоифадаги хоналарда ташқари ҳавонинг параметрларини ҚМҚ 2.04.05.-97 бўйича аниқлаш лозим.
Ҳар бир технологик жараён пайдо бўлганда ишлаган жойларни ва хоналарни тутун ўтмайдиган тўсиқлар билан ажратилиши лозим. Бу тўсиқларнинг оловга бардошлик чегараси камида 1,0 – 1,5 соат бўлиши шарт.
Моддалар ёниш пайтида катта аҳамият тутунни горизонтал тўплагичлардан тарқалишидан ва беркитишларни қувурлар билан кесишиш жойидаги тирқишлар сувоқ ёрдамида ёки ёнмайдиган мастика бўйича герметик ҳолга келтиради. Ҳаво қувурларни кесиш мумкин эмас.
Зинапояларнинг тутун тарқалишидан ҳимоя қилиши учун ҳар хил техник ечимлар ишлатилади.
Буларнинг ичида зинапоя тўсиқларининг оловга бардошлик чегараси 1,0 соат кам бўлиши мумкин эмас.
Конструктив ва меъёрий техник ечимлари бино ёки иншоот хоналарининг фойдаланишида қават сонига боғлиқ зиналардан изоляция қилиниши шарт. Тутун тортувчи тузилишлар ёки қурилмалар кўп қаватли биноларда ишлатиши лозим.
Тутуннинг тарқалишини чеклашга мўлжалланган тизимларни экспертиза қилишда қуйидаги саволларга катта аҳамият берилади:
зинапоялардан, ертўладан, хоналардан ва чордоқлардан тутун тарқалишига ҳимоя қиладиган ечимлар;
тутунни ташқарига юборувчи қурилмалар ёки тизимларнинг мавжудлиги;
зинапоялар деворлар ва тўсиқларнинг оловга бардошлик чегараси ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мослиги;
ахлат қувурларнинг зинапоя ёнидаги қурилмалари ва уларнинг техник талаблари бўйича;
зинапояларда ишчилар жойлари, омбор хоналар, енгил ёнадиган моддалар қувурлари, электр кабеллар ва ҳаво тўплагичлар жойлаштириши мумкин эмас.
Тўғри бурчакли кесимли ҳаво қувурларнинг энг катта томонли ўлчами 2000 мм тенг. Умум алмашинув вентиляцияда тутун клапанларда, қувурларда ва лифт шахталарида ҳаракат қилганда тутун тезлиги қиймати 10 м/с тенг бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |