Тутун тарқалишини чегаралашга ва оқимларни бошқаришга қаратилган конструктив ечимлар. Тутун ва ҳаво оқимларини бошқарувчи махсус техник ечимлар.
/2; 13; 17/
Тутун тарқалишини чегаралашга ва оқимларни бошқаришга қаратилган конструктив ечимлар. Коммуникация тешикларини ҳимоялаш. Тутунни керак бўлган йўналишда чиқариб юбориш учун махсус қурилмалардан фойдаланиш.
Механик ёки табиий қўзғатиладиган тутун йўқотиш тизимлари.
Биноларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги асосий йўналишдан бири –бу тутун тарқалишидан ҳимоя қилиш. Шунинг учун тутундан ҳимоялаш тизимларининг қурилмаларини танлашда ёки ўрнатишда уларнинг конструктив ечимларига катта аҳамият беришга тўғри келади, яъни ёнғин содир бўлган жойларни изоляция қилиш ва эвакуация йўлларига тарқатмаслигини таъминлаш шарт. Ҳар бир технологик жараёнда хоналарни тутун тарқатмайдиган тўсиқлар билан ажратилиши лозим. Бу тўсиқларнинг оловга бардошлик чегараси камида 1,0 – 1,5 соат, бўлиши шарт. Ишлаб чиқариш хоналарда тўла герметизация қилиш қийин, бундай ҳолларда тутун йўқотиш қурилмалари билан таъминланиши зарур.
Конструктив ечимларда оловга бардошлилиги етарли даражадаги тутун ўтказмайдиган тўсувчи қурилмалар қўлланишини ва улардаги эшик ва технологик очиқ ўринларининг ҳимояси, коммуникацияларнинг зичлагичи учун туйнукларни, тутунни исталган йўналишда четлатиш учун махсус қурилма ва конструктив элементлар қўлланиши назарда тутади.
Биноларнинг тутунга қарши ҳимоялаш бўйича махсус техник ечимлар механик ёки табиий қўзғалувчи тутун четлатиш тизимини яратилишини ҳамда ҳимояланадиган ҳажмларда зина катагида, лифт қудуғида, даҳлиз шлюзларда ва бошқаларда ортиқча ҳаво босимининг жамини назарда тутади. Бундай тизимларни лойиҳалаш учун бирламчи маълумотлар ҳисоблаб чиқиб, аниқланади.
Биноларни тутундан ҳимоялашнинг асосий мақсади, ёнғин вақтида одамларни эвакуация қилиш учун зарур шароитларни яратиш ҳисобланади. Бу йўналишда одамлар оммавий равишда келиб турадиган болалар муассасалари, касалхоналар ва шу каби биноларни лойиҳалашда, қуришда ва фойдаланишда алоҳида аҳамият берилади.
Бинонинг тутунга қарши ҳимоя масаласи қониқарсиз ҳал этилган бўлса, ёнғин маҳсулотлари лифт қудуқлари, йўлаклар, зина катаклари, шамоллатиш тизимлари, ахлат тортадиган қувурлар, тўсиқ қурилмалар туйнук ва оралиқлар бўйлаб ёйилиб одамларни эвакуациясини қийинлаштиради, айрим ҳолларда уни тўсиб ҳам қўяди. Масалан, қаватлараро йўлакларнинг тутунга тўлиши, ҳатто тутун бўлмаган зина катаклардан эвакуация учун фойдаланиш имконини бермайди.
Бундан ташқари, юқори ҳароратда қизиган ёниш маҳсулотлари ёнғин тарқалишига кўмаклашади ва муайян ҳолатда биринчи ёнғиндан узоқ масофада такрорий ёнғин чиқишига олиб келиши мумкин. Бу ёнғин ёйилишини чеклаш ва уни ўчириш учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ биноларни тутундан ҳимоя қилишнинг иккинчи йўналишини белгилайди.
Қоидага биноан, меъёрланган ечимлар биноларни тутундан ҳимоялашда ёнғин талабларини бажариш бўйича икки йўналишда бир вақтнинг ўзида бажарилишини шарт қилиб қўяди. Масалан, биноларда тутун четлатувчи қурилмалар ҳажмий - режавий ва конструктив ечимлар билан бирга қўшни хоналарни тутун қопламаслиги ҳамда эвакуация йўлини таъминлаши лозим. Бу бир вақтнинг ўзида ўт ўчирувчи қисмлари келгунга қадар ёнғиннинг ёнаётган хонадан ташқарига тарқалмаслигини олдиндан кўрсатади, ёнғин ўчоғига ўт ўчириш воситаларини киритилишини енгиллаштиради.
Биноларнинг қаватлари ва хоналарига тарқаладиган тутунлардан ҳимояланишнинг асосий ҳимоясидан бири-бу бинолардаги содир бўлган ёнғинларни ўз вақтида ўчириш, тарқалишини чеклаш. Биз биламизки ёнғин натижасида бўлиниб чиқадиган тутун ҳар доим бино конструкция бўшлиқлари орқали бино қаватларига, эвакуация чиқиш йўлига, зинапояларга тарқалади. Шунинг учун бинолар хоналарининг ёки эвакуация йўлакларининг деворларини қоплашда ишлатиладиган ёнувчи конструкцияларни ёнмайдиган ёки қийин ёнувчи материалларга алмаштириш талаб этилади.
Ёнғин вақтида одамларни эвакуациясида қўлланиладиган чиқиш йўл ва йўлакларини тутундан ҳимоялашдаги асосий ечимлардан бири –коридор (йўлакларини) ва зинапояларга тутун тарқамаслигини таъминлаш. Бу ечимни амалга ошириш учун қурилиш меъёрлари ва ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига риоя қилишга тўғри келади. Амалиёт шуни кўрсатдики, эвакуация йўл ва йўлаклардаги ўрнатилган қурилма (шкаф, стенд, ёнувчи қопламалар билан жиҳозлаш) одамларни эвакуациясига ёки ёнғинни тез тарқалишига сабаб бўлади.
Биноларнинг қаватлари бўйича ёнғинни тарқалишининг яна бир сабаби, коридорлардаги ўрнатилган эшикларнинг ўз-ўзидан ёпиладиган қурилмалар билан таъминланмаганлиги, конструкцияларнинг оловга бардошлик даражасидаги кўрсаткичларига тўғри келмаслиги, зинапоя майдонларида ҳар-хил ёнувчи материалларнинг сақланиши, шахталардаги қурилмаларнинг бири-бирига герметик уланмаслиги ҳисобланади. Биноларнинг тутундан ҳимоялаш тизимларини қурилмаларини ишга туширишда ҳар-хил усулларни қўллаш мумкин. Масалан механик ёки табиий. Механик усулда - автоматик равишда ишга қўшувчи махсус механизациялаштирилган қурилмалар билан таъминланган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |